Ислом дарахти

ШЕЪРИЯТ БЎСТОНИ
Аллоҳ бу дам ислом дарахтин
Кофир қўли билан силкитмиш.
Қай япроғи узилгай ёки
Узилмагай имтиҳон этмиш.
 
Касалланган баъзи япроқлар
Чирт узилмиш эсган елга ҳам.
Аммо соғлом баргу-бутоқлар,
Чидаб бермиш ёмғир-дўлга ҳам.
 
Силкитаркан кофир дарахтни,
Билмай асло нелигин шафқат —
Дарахт узра, — кўринг бу бахтни —
Соғлом барглар қолганди фақат.
 
Бу дарахтдан узилган барглар
Осмонларга учиб кетмади.
Иложи йўқ, охир дардисар
Ерга тушди ер ҳам ютмади.
 
Осмону ер қилмади қабул,
Тушди ногоҳ оёқ остига.
Кофир уни хор қилмоқ тугул —
Эзди, ҳатто чиқиб устига.
 
Шохда касал япроқ қолмади,
Яшнаб турар бақувватлари.
Асло таъсир қила олмади,
Берган азоб-уқубатлари.
 
"Чин мўъминмиз ишимиз йўқ, ул
Фитна озор таънаси билан.
Синсак ҳам гар синармиз буткул,
Биз дарахтнинг танаси билан.
 
Хулоса шул, қиссадан ҳисса —
Чин мўъминлар хор бўлмас ҳеч дам.
Қай бир вужуд иймонда ўсса,
Бўлгай унда сабр ва чидам.

𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐙𝐨𝐡𝐢𝐝
𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑞𝑜'𝑟𝑞𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟 𝑣𝑎 𝑠𝑜𝑑𝑖𝑞𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑏𝑖𝑟𝑔𝑎 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟!
https://sodiqlar.org

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *