Мактуб

ШЕЪРИЯТ БЎСТОНИ
Оппоқ қоғоз узра тебранар қалам,
Кўнгилда ғам-алам, кўзда эса нам,
Муҳожир уйига ёзмоқда мактуб
Гўёки борлиқни унутиб бу дам.
 
Жонланар хаёлда уй остонаси,
Йиғлаб видолашган ота-онаси,
«Бизни ташлаб кетманг»-дея ёлворган
Солиҳа аёли - шўр пешонаси.
 
Эсида қизчасин мўнгли кўзлари,
Томчи ёш балқиган ширмон юзлари,
Ажралмоқ хақлигин ҳис қилиб дилдан
«Тез келинг дадажон» деган сўзлари.
 
«Сизларни Аллоҳга топширдим » дея,
Ортига қайрилиб боққан сония,
Ҳозиргидек ҳануз кўзи олдида,
Қизи, аёли ва икки қария.
 
Ғариб биродарлар келар хотирга,
Чиқмоқ хоҳлашганди ҳижратга бирга.
Лек ҳозир қамоқда ётишар ночор,
Ёзилган эканда бу ҳам тақдирга.
 
Бир-бир кўз олдидан ўтар қардошлар,
Оппоқ қоғозни ҳам намлар кўз-ёшлар,
Ҳатто дилигача тарқалиб сиёҳ,
Яна мактубини қайтадан бошлар.
 
Салом эй отажон,салом онажон!
Сизларни кўрмоққа йўқ энди имкон...
Синов фитналардан гар қолсак омон,
Энди бизга жаннат кўришар макон.
𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐙𝐨𝐡𝐢𝐝
𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑞𝑜'𝑟𝑞𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟 𝑣𝑎 𝑠𝑜𝑑𝑖𝑞𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑏𝑖𝑟𝑔𝑎 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟!
https://sodiqlar.org

2 thoughts on “Мактуб

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *