Заррор ибн Амр бундай ҳикоя қилади:
– Жиҳод майдонларида узоқ вақт юриб қолдим, бир бориб Байтуллоҳни зиёрат қилиб, Роббим қўшнилигида бир неча вақт ибодат қилишга кўнглим муштоқ бўлди. Ҳаж сафарига тайёргарлигимни кўриб, биродарлар билан хайрлашмоқ учун улар ҳузурига бордим.
Хайрлашмоқ учун Исҳоқ ибн Аби Фарвани олдига борган эдим:
– Қаерга бормоқчисан эй Заррор? – деб сўради.
– Ҳаж қилмоқчиман – дедим мен.
– Нима жиҳод қилиш фикридан қайтдингми? – деб сўради.
– Йўқ. Жиҳод майдонида узоқ вақтдан бери юрибман. Энди бир Байтул-Ҳаромда ҳаж қилиб бир мунча вақт туриб Аллоҳ қўшнилигида ибодат қилмоқчиман. Шуни кўнгил истаб қолди, – дедим мен.
– Эй Заррор ибн Амр, сен кўнгил истаган нарсага эмас, Аллоҳ суйган нарсага интил. Эй Заррор билмайсанми, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умрларида бир марта ҳаж қилганлар, лекин бир умр токи Аллоҳ ҳузурларига қайтгунларича ғозий ёки мужоҳид бўлганлар!
Эй Заррор, сен агар бориб ҳаж қилсанг фақат ҳаж ва умра савобига етасан. Лекин мужоҳид ёки миробит бўлсанг, минглаб, юз минглаб одамлар ҳаж қилсалар, улар барчасининг ҳаж ва умраларидан ҳосил бўлган савобларида сен учун улуш бор.
Одам алайҳис-салом яратилганидан бошлаб то сур чалингунча ўтган барча мўмин ва мўминалар сони баробар савоб бўлади. Чунки ким мўминларнинг охиргисига ёрдам берса, гўё мўминларнинг ҳам аввалига, ҳам охирига ёрдам берганнинг савобини олади. Кимки мушрикларнинг охиргилари билан жиҳод қилса, у мушрикларнинг аввалию охиргилари билан жиҳод қилганнинг савобини олади. Бунда Аллоҳ туширган барча китоблар, яъни Таврот, Инжил, Забур ва Қуръони Каримдаги барча ҳарфлар саноғича ажр бўлади. Чунки у Аллоҳнинг нури ўчмаслиги учун жанг қилади!
– Эй Заррор, ҳеч ким пайғамбарлик даражасига олимлару мужоҳидларчалик яқин бўла олмаслигини билмайсанми?- Бу қандай бўлади? Худо хайрингни бергур. Чунки уламолар пайғамбарлар Аллоҳ тарафидан келтирган амрларни Аллоҳнинг бандалари орасида ва мамлакатларда қоим бўлиши учун ҳаракат қиладилар ва одамларни ҳам шунга ундайдилар ва Аллоҳ йўлига даъват қиладилар. Мужоҳидлар эса пайғамбарлар Аллоҳ томонидан олиб келган тавҳидни қоим қилиш учун, Аллоҳнинг нури ўчмаслиги учун ва Аллоҳнинг калимаси олий бўлиб, кофирларнинг сўзлари ер билан яксон бўлиши учун жиҳод қиладилар, – деди.
Исҳоқ ибн Аби Фарванинг сўзларини эшитгач:
– Ўзим қасд қилган ҳаж сафаридан воз кечдим ва жиҳод майдонида қолдим, – деб Заррор ўз ҳикоясини тамомлади.