Трамп: АҚШ Афғонистон вазияти сабаб кўп таҳқирларга дуч келди

Дунё янгиликлари

АҚШ собиқ президенти, Афғонистондаги вазият АҚШ тарихидаги энг катта ҳарбий хӯрлик ҳисобланади дея таъкидлади.

Кеча АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп, Алабама штати Калмен шаҳридаги ўз тарафдорлари тўпламида сўзлаган нутқида, Афғонистондаги сўнгги воқеалар АҚШнинг ҳозирги маъмуриятининг ташқи сиёсатидаги катта муваффақиятсизликдир ва Вашингтоннинг қобилиятсизлигини кўрсатадиган йирик ҳарбий мағлубият ҳисобланади деб айтди.

Трамп ўз сўзлари давомида,  АҚШ президенти Жо Байденни  АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий базаларини топширишда айблаб,  АҚШ қўшинлари бу мамлакатда 83 миллиард долларлик ҳарбий техникасини қолдирган деб аниқлик киритди. Шунингдек, АҚШ қўшинларини чиқаришни Байденнинг қўпол қобилиятсизлиги ва бутунлай таслим бўлишининг нишонасидир  деб изоҳлади.

Трамп шунингдек, унинг президентлиги даврида бундай ҳолат ҳеч қачон юз бермасди деб иддао қилди.

Tagged

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *