Асрлар мобайнида Рофизий шиалар содир этган жиноятларнинг баъзилари

МАҚОЛАЛАР

بسم الله الرحمن الرحيم

Рофизийларнинг зулматли тарихидан.

 23-ҳижрийда мажусий Абу Луълуа Хулафои рошидинлардан иккинчи   халифа Умар ибн Хаттобни (р.а.) шаҳид қилди. Бу мажусий рофизийларнинг рамзларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун улар уни (диннинг буюги) ва (жасур диндор) деб аташди ва Эронда унга мақбара қурилган.

 Ҳижрий 35 йилда (яҳудий аёлнинг ўғли) Абдуллоҳ ибн Сабъанинг ташаббуси билан учинчи халифа Усмон ибн Аффон (р.а.) шаҳид қилинди. Шундан сўнг  Абдуллоҳ ибн Сабъа Али ибн Абу Толиб (р.а.) худо эканлигини даъво қилди ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан кейин Али ибн Абу Толибни халифа бўлишга васият қилинганликлари каби бӯҳтон, фитна гапларни тарқатиб юрди.

 Ҳижрий 61-йил Муҳаррам ойи Ашуро кунининг 10-кунида Рофизийларнинг хиёнати туфайли, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг невалари Ҳусайн ибн Али ибн Абу Толиб шаҳид қилинди.

 Ҳижрий 317 йилда Рофизий Абу Тоҳир Макка шаҳрига келиб, Байтул ҳарам масжидда ҳожиларни ўлдириб, Каъбатуллоҳдаги Қора тошни ўғирлади. Ҳижрий 339 йилда Миср ҳукмдори ҳатти-ҳаракатлари билан Қора тош ўз жойига қайтарилди.

 Ҳижрий 408 йилда Мисрнинг Фотимий ҳукмдори Ал-Ҳаким би-амриллаҳ ўзини худо деб эълон қилди. Бу рофизий икки марта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларини қазиб олишга ҳаракат қилди. Биринчи марта у Абдул-Футухни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрларини қазиб олиш учун Мадинага юборди, лекин одамлар унга ҳужум қилиб уни тўхтатишди.

 Иккинчи марта эса, бу рофизий ўз одамини Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжиди яқинида жойлашишга буюриб, қабрларига бориш учун ер остидан туннел қазитди. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, одамлар ер ости туннелини топиб уни ўлдиришди.

 Ҳижрий 500 йилда Рофизийлар Мисрда «Тож ал-Ҳусайн» (Ҳусайн тожи) номли мақбара қурдирдилар ва улар Ҳусайн ибн Али ибн Абу Толибнинг боши шу мақбарини ичида деб даъво қила бошладилар.  Ҳозирги кунгача баъзи Рофизийлар ушбу мақбарани зиёрат қилишни давом эттирмоқдалар.

 Ҳижрий 656 йилда ислом ва мусулмонларга хиёнат қилган икки хоин-рофизий Носириддин Ат-Туси ва Ибн Ал-Алқомий мўғул-татарларни Ислом юртларига йўл кўрсатиб олиб кирдилар, натижада оммавий қотиллик содир этилди. Мўғуллар 1 миллионга яқин мусулмонни қиличдан ўтказдилар.

 Ҳижрий 907 йилда Эронда Сафавий Рофизийлар давлати тузилди. Давлатнинг асосчиси Шоҳ Исмоил ибн Ҳайдар ас-Сафавий бўлиб, у 1 миллионга яқин мусулмонларни шиаликни қабул қилишдан бош тортгани учун ўлдирган. Сафавий Бағдодга кирганида, солиҳ халифаларни очиқчасига ҳақорат қила бошлади ва рофизийлик динига эътиқод қилмаганларни ўлдирди, ҳамда кўплаб сунний мусулмон жумладан, Имом Абу Ҳанифа (раҳимаҳуллоҳ) қабрларини қазиб олган.

 Ҳижрий 1218 йилда Ироқдан Саудия пойтахти Риёзга бир рофизий келди, у ўзини зоҳиран ибодатда ғайратманд ва зоҳид қилиб кўрсатди. Бир кун рофизий фурсатдан фойдаланиб, Дириядаги янги қурилган масжидда Имом Абдулазиз ибн Муҳаммад ибн Саудга (роҳимаҳуллоҳ) ортида пешин намозини ўқиётганида имомни сажда ҳолатида ҳанжар билан шаҳид қилди.

 Ҳижрий 1399 йилда Эронда Шоҳ режими Хомайний қўли билан ағдарилганидан сўнг, Рофизийлар давлати ташкил топди.

 Ҳижрий 1407 йилда, 6-зулҳижжа жума куни Хомайни издошлари Рофизийлар томонидан Маккада қилган провокациялар натижасида, шаҳарда катта тартибсизликка олиб келди. Ўша куни 402 киши ҳалок бўлди ва 649 киши яраланди. Бундан ташқари, исёнчилар Маккадаги дўконларнинг ойналарини синдириб, дўконлар ва кўплаб машиналарга ўт қўйишди.

 Ҳижрий 1409 йил ҳаж мавсуми пайтида, Зулҳижжа ойининг 7-куни кечқурун, бир гуруҳ Рофизийлар энг муқаддас Маккадаги ҳимояланган масжид яқинида террорчилик ҳужумини уюштирдилар.  Бу ҳужум натижасида бир покистонлик мусулмон ҳалок бўлди, 16 киши жароҳатланди.  Моддий зарар ҳам келтирилди.  Ҳужумни содир этганлар қўлга олинди, ўлимга ҳукм қилинди ва ҳижрий 1410 йилда қатл қилинди.

 Ҳижрий 1410 йилда рофизийлар етакчиси Хомайни ўлди. Шиалар унинг қабрини катталиги Муқаддас Каъбага ўхшаш иншоот қурдилар, унинг атрофида ҳанузгача тавоф қилиб келмоқдалар.

 Ҳижрий 1408 йилда 1000дан ортиқ олимлар иштирок этган Учинчи Жаҳон Исломий Конференцияси Хомайнини куфрда эканлиги ва уни адашган деб тан олиниши ҳақида фатво эълон қилинди.

 (Бу рўйхатга 1989 йилдаги Эроннинг мусулмонларга қарши энг даҳшатли ва қонли жинояти бўлган Муясим туннелидаги воқеаларни қўшиш мумкин. Қувайтнинг «Ҳижоз Ҳизбуллоҳи» деб номланувчи гуруҳи ва Эрон махсус хизматлари билан келишилган ҳолда, Муайсим туннелига заҳарли газ сепиб минглаб зиёратчиларни ўлимига сабабчи бўлишган.

 Сўнгги йилларда Эрон Ямандаги ҳусийларга моддий, ҳарбий, сиёсий ва ахборот ёрдамини кўрсатиб келмоқда.

 Рофизийларнинг қора тарихидан яна бир мисол, Яман рофизийлари Даммамда талабаларни қуршов (блокада)га олишган, ўшанда ёш талабалардан ташқари аёллар, болалар ва қариялар ҳам бўлган.  Аммо шунга қарамай, рофизийлар оғир артиллерия қуроллардан уйлар ва масжидларни, улар ичида яшаб ибодат қилаётганлар билан бирга кечаю кундуз бомбард қилишди. Биринчи блокада 70 кундан ортиқ давом этди, иккинчиси — 100 кундан ортиқ, охир-оқибат, Яман рофизийлари Сада вилояти аҳолисини ўз шаҳарларидан қувиб чиқаришди.

 Бу қисқартирилган шаклда берилган рофизийлар тарихидан баъзи фактлар.

 Содиқлар нашриётида таржима қилинди.

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *