АИИ Ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақийнинг Афғонистонга тинчлик ва гуманитар ёрдам бўйича Вашингтон конференсиясидаги нутқи:

МАВЗУСИЗ УММАТ ХАБАРЛАРИ

بسم الله الرحمن الرحیم

الحمدلله والصلاة و السلام علی خیر خلقه محمد و علی آله و اصحابه اجمعین، امابعد:

و افعلوا الخیر لعلکم تفلحون. صدق الله العظیم

 Бугунги учрашув ташкилотчилари, халқаро ташкилотлар вакиллари, ҳурматли академик ва сиёсий арбоблар, оммавий ахборот воситалари ходимлари!

 Барчангизга Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва боракатуҳ!

 Мен Америкада биринчи бор Афғонистон бўйича йиғилишда барчангизга мурожаат қилаётганимдан хурсандман. Афғонистонга қирқ йилдан сўнг биринчи марта тинчлик ва барқарорлик қайтиб келди ва бутун мамлакат унитар ҳукумат сояси остида яшаб келмоқда.  2020-йилнинг феврал ойида биз билан АҚШ ўртасида имзоланган тарихий келишув, барча хорижий кучларнинг Афғонистонни тарк этиб катта ижобий ўзгаришларга олиб келди. Ўтган хатоларни такрорламаслик ва Афғонистонга масъулиятли ҳукумат сифатида жаҳон барқарорлиги, иқтисодий ўсиш ва порлоқ келажаги йўлида ўз ўрнини топиш имкониятини бериш вақти келди.

 Ҳурматли иштирокчилар!

 Афғонистон ўтган йилнинг август ойида муҳим ва тарихий босқични босиб ўтди.  Бу ривожланиш, кўплаб таҳлил ва баҳолардан фарқли ўлароқ, ҳеч қандай қон тўкмасдан, талон-тарож ва вайронагарчиликларсиз жуда тинч тарзда кечди.  Бунинг ўзи сўнгги воқеалар жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватлангани ва қонунийликка эга эканлигини кўрсатади. АИИ миллий бирлик эълони билан Қобулга кирди ва ўзининг аввалги сиёсий ва ҳатто ҳарбий рақибларига тинчлик ва биродарлик қучоғини очди.  Тарихда бундай маданиятли, инсонпарвар ва исломий хулқ-атворни учратиш камдан-кам топилади.

 Биз Қобул шаҳрига тинч мулоқот ва ўзаро тушуниш йўли билан киришга интилдик, бироқ аввалги маъмурият раҳбарлари ва хавфсизлик идоралари мамлакатдан қочишга қарор қилди. Натижада Қобулда ҳокимият бўшлиғи пайдо бўлди, шу сабабли, жамоат арбоблари ва Қобул аҳолиси бизнинг кучларимиздан шаҳарга кириб хавфсизликни ўрнатишни сўрашди.

 АИИ Қобулга кириши билан ҳеч кимни ўлдириш ёки ҳибисга олиш режаси йўқ эди ва бизга собиқ мухолиф бўлганлар ҳамон Иморат соясида муносиб ҳаёт кечирмоқда.

 Доҳа келишуви Афғонистон ва дунё, хусусан, Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги муносабатлар учун яхши асосдир.  Биз Доҳа келишувининг тўлиқ амалга оширилиши биз билан Америка Қўшма Штатлари ва унинг иттифоқчилари ўртасидаги муносабатлардаги мавжуд тўсиқларни бартараф этишига ишонамиз, шунинг учун барча томонлар Доҳа келишуви шартларига содиқ қолишлари зарур.

 Ҳурматли иштирокчилар!

 Афғонистон 1978 йилдан бери хорижий интервенциялар, босқинлар, фуқаролар урушлари ва бошқа кўплаб фожиаларнинг қурбони бўлди. Биз ички бошқарув, минтақа ва дунё билан муносабатларнинг янги сиёсий саҳифасини очмоқчимиз.  Янги ҳукуматнинг ташқи сиёсати ижобий, мувозанатли ва иқтисодий марказлаштирилган. Биз қўшниларимиз ва дунё билан ижобий ва конструктив муносабатларга интиламиз.  Биз буюк давлатларнинг манфаатлари тўқнашуви қурбонига айланмаслик ва ҳеч қандай ҳарбий ҳаракатларга қўшилмаслик учун барча давлатлар билан ўзаро ҳурматга асосланган ижобий ҳамкорликни истаймиз.  Биз алоқа ва транзит орқали мамлакатимиз, халқимиз, минтақамиз ва бутун дунё учун фаровонлик ва ҳамкорлик марказига айланишини, Осиёнинг чорраҳаси бўлишини хоҳлаймиз.  Биз ҳеч кимга Афғонистон ҳудудини бошқаларга зарар етказиш учун фойдаланишга ва бошқаларнинг бизнинг ички ишларимизга аралашишига йўл қўймаймиз.  Биз бошқа халқларнинг қонуний манфаатлари ва талабларини ҳурмат қиламиз ва бунинг эвазига бошқалардан ҳам худди шундай муносабатни кутамиз.

 Янги ҳукумат ўз фуқароларини, хусусан, ўқимишли ва мутахассис кадрларини Европага кўчиб ўтиш учун тарғиб қилинишларини истамайди. Бу ҳеч кимнинг манфаатига тўғри келмайди ва биз Европага қочқинларимиз оғирлиги тушушини хоҳламаймиз. Афғонлар ўз ватанлари Афғонистонда яхши ҳаёт кечиришлари керак.

 Ҳурматли иштирокчилар!

 Бутун дунёдаги фикрлар, мафкура, этник ва тиллар ҳилма-ҳиллиги ҳақиқатдир ва бу ҳақиқатни тан олиш керак.

 Афғонистон давлат ва афғон миллат сифатида бошқа дунё халқлари билан фарқлари бор. Биз бошқаларнинг фарқларини тушунганимиздек, Афғонистондаги ўзига хослигини тушунилишини истаймиз. Афғонистонга ўзига хос ёт мафкура ва сиёсий моделларнинг татбиқ этилиши самара бермади. Афғонистонликлар айни дамда ўзининг диний ва миллий қадриятларига мос сиёсий тизим яратиш имконига эга бўлиб, мамлакат ичида масъулиятли ва халқаро мажбуриятларини муносиб тарзда бажаришга ҳаракат қилади.

 Афғонистоннинг янги ҳукумати мамлакатнинг турли минтақалари ва элатларига мансуб малакали шахслардан ташкил топган бўлса-да, бу жараён тўхтагани йўқ, аксинча, вазирлар маҳкамаси ва бошқа соҳаларда ислоҳотлар олиб борилмоқда, биз буларни гувоҳи бўлиб турибсиз.

 Қолаверса, ҳукуматимизда беш юз минг давлат хизматчиси ишламоқда, баъзилари аввалги маъмурият билан бирга ишлаган.  Биз собиқ ишчиларни ишдан бўшатганимиз йўқ, аксинча, уларнинг маошларини тўлаб, имкониятларидан холисона фойдаланмоқдамиз. Барча афғонларга, айниқса ёшларга сиёсий таркибдаги  ўринларни ва кўпроқ имкониятлар яратиб бердик.

 Ҳукуматдаги коррупция, ўзбошимчалик, миллий бойликлар шахсиятга фойдаланишга барҳам берилди.

 Афғонистоннинг барча ҳудудларида хавфсизлик таминланган. Масъулиятли ҳукуматни шакллантирган ва дунёнинг ҳеч бир давлатига хавф туғдирмайдиган бутун мамлакат устидан ҳокимиятни амалга оширувчи янги ҳукумат ҳукмрон тизим сифатида дунё билан ижобий муносабатда бўлиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Афғонистоннинг сиёсий яккаланиши ҳеч кимнинг манфаатига хизмат қилмайди, буни ҳамма тушуниши керак. Шундай экан, барчамиз афғонларни оёққа туриб олишлари учун сиёсий ва иқтисодий ёрдам беришимиз керак.

 Зўравонлик билан Афғонистон банкига ва хусусий секторига қўйилган санкцияларни бекок қилишга чақирамиз.

 Сўнгги сўзимда Афғонистон бўйича ушбу учрашувни ўтказганингиз учун сизга миннатдорчилик билдираман. Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами эълон қилинса, биз унинг етказилиши ва шаффофлигини таъминлашга тайёрмиз.  Ушбу учрашувда иштирок этиш ва нутқ сўзлаш имкониятини берганингиз учун яна бир бор миннатдорчилик билдираман.

 Менинг охирги илтимосим Афғонистондаги вазиятни ёвуз кўзлар назари билан қарамасликка, балки биринчи қўлдан маълумот олишларингизни сўрайман. Айни вақтдаги мамлакат бошқаруви, мухолифат ва баъзи оммавий ахборот воситалари таклиф қилмоқчи бўлган бошқарувдан яхшироқдир. Бизнинг содиқ ва адолатли афғонлар ҳамда бошқа ватандошларимдан умидим шуки, Афғонистонни дунёга тўғри тасвирини тақдим этишда ёрдам берадилар.

  Эътиборингиз учун раҳмат.

 2022 йил 10 январ

 Содиқлар нашриётида таржима қилинди.

Улашинг :

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *