Савол:
Бизнинг еримизда бир қанча авлиёларнинг қабрлари бор. Ҳар йили «ошуро» кунида тахминан қирқдан ортиқ қўй ва ўнтадан кўпроқ мол сўйилади, у ерда баъзи хурофотчи мусулмонлар йиғилиб ўликларга дуо қиламиз деган баҳона билан Қуръон ўқийдилар, кейин шу сўйилган қурбонликлар гўштларидан ейдилар, ҳазрат, сиздан илтимос шу муаммо ҳақида далил билан бизга фатво беринг.
Жавоб:
Биринчидан: Авлиёларнинг қабрлари олдида қурбонликлар сўйиш ширк, бу ишни килган одам лаънатланган, чунки у Аллоҳдан ўзгага қурбонлик сўйди. Пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи вассалам) айтганлар: “Аллоҳдан ўзгага қурбонлик қилган кишини Аллоҳ лаънатласин”. Шунга кўра авлиёларнинг қабрлари олдида сўйилган қўй ва сигирларнинг гўштларидан ейиш мумкин эмас.
Иккинчидан: ўликларга Қуръон ўқиш кейин пайдо қилинган бидъат. Пайғамбаримиз (соллоллоҳу алайҳи вассалам) айтганлар: “Ким бизнинг ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилса у номақбулдир” Саҳиҳ муттафакқун алайҳ ҳадис.
Доимий фатво бўлими.