Қозоғизтон ва Россия муносабатлари ёмонлашиб бормоқда

Дунё янгиликлари

Қозоғистон президенти ўз халқини Россия билан урушга тайёрланишга огоҳ бўлишга чақирди

  Россиянинг сўнги иттифоқчиларидан бири бўлган Қозоғистон билан муносабатлари ёмонлаша бошлади. Қозоғизтон ҳукумати, Москвада тобора кучайиб бораётган милитаристик риторикадан хавотирга тушиб ғазабланмоқда. Қозоғистон президенти Токаев Москвадан келаётган давлатнинг шимолий минтақаларини тортиб олиш таҳдидига чидай олмади ва қозоқ халқини урушга тайёрланиб боришга чақирди.

  Токаев тажовузга қарши қатъий ва кескин кураш олиб боришини Москвага билдирди. Путин ва Давлат Думасининг бир қатор депутатлари Қозоғистонга нисбатан ҳудудий даъволар билан чиқишганида, Қозоғистон ва Россия муносабатлари ёмонлашди. Россиянинг Қозоғистонга муносабати  Қрим ва Донбасни эгаллаб олиш арафасида Украинага қилинган риторикага ўхшайди. Дастлаб Қозоғистон жамоатчилиги Дума депутатларининг сўзларига кескин муносабат билдиришди. Қозоғистоннинг собиқ президенти ҳам сукут сақламади (ҳақиқий куч ҳали ҳам Назарбаевнинг қўлида). Назарбаев Москвага огоҳлантирувчи муҳим  “Мустақиллик барча нарсадан устун” номли узун мақоласини нашр этди.

 Хусусан Токаев, Қозоғистон ерларининг бир қисмини СССР совға қилинганлиги ҳақидаги Россиянинг даъвосини инкор қилувчи далилларни келдирди. Токаевнинг таъкидлашича, Қозоғистон мамлакатининг тариҳи Москва ўйлаганидек 1991 йилдан эмас, балки анча олдинроқ бошланган. Шунингдек Токаев, Совет Иттифоқининг қозоқ халқига қарши қилинган жиноятларини эслатиб ўтди. Мақоланинг энг муҳим ўрни “ўз давлатининг мустақиллиги ва ҳудудуни яхлитлигини ҳимоя қилиш учун ҳар нарсага таёр бўлиш керак”  дея Қозоғистон халқига қилинган мурожаати бўлди. Қозоғистон Россиянинг тажовузига қатъий ва кескин қаршилик кўрсатилишни Москвага билдирди. Аввалроқ Қозоғистон Россиянинг ҳудудий даъволарига жавобан Москванинг Украинага қарши агрессиясини эсга олди.

Улашинг :

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *