Шайхул—Қуръон вал—ҳадис Мавлавий Ҳибатуллоҳ Охундзода ҳафизаҳуллоҳнинг Рамазон ҳайити муносабати билан табрик хати
Меҳрибон ва Раҳимли Аллоҳ номи билан (бошлайман)
Бизларни Ўз йўлига ҳидоят қилиб, ўзини таниш билан кўзимизни очиб қўйган Аллоҳ таъолога ҳамду санолар бўлсин. Кимники, Аллоҳ ҳидоятлаб қўйган бўлса, уни ҳеч ким йўлдан оздира олмайди. Кимники, Аллоҳ йўлдан оздириб қўйган бўлса, уни ҳеч ким йўлга сола олмайди. Саловату саломлар Аллоҳнинг бутун башарият ҳидояти учун танлаб олган бандаси ва росулига, у зоти баракотнинг оиласига ва барча асҳобларига, уларга эргашган Аллоҳнинг барча солиҳ бандаларига бўлсин! Аммо баъд:
Аллоҳ таъоло айтади:
» Дарҳақиқат, (куфру исёндан) пок бўлган ва Парвардигорининг номини ёд этиб намоз ўқиган (ҳар бир) киши нажот топгандир» (Аъла-14,15)
(Кобулий тафсирида баъзи салафлар бу ерда покланишнинг маъноси фитр садақаси, зикрнинг маъноси эса ҳайит такбирлари, намознинг маъноси эса ҳайит намозини ўқишдир, дейишади.)
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Рамазон ойининг охирида рўзангизнинг закотини беринг. Расулуллоҳ ﷺ хурмо ёки арпадан Бир соъ, буғдойдан ярим соъ фарз қилдилар ҳар бир озод ёки қул, эркак ёки аёл, ёшу-қари барчага». [Абу Довуд ривояти]
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам фитр закотини рўзадорни беҳуда гап-сўз ва фаҳш ишлардан поклаш ва мискинларга таом сифатида фарз (вожиб) қилдилар”, дедилар. [Абу Довуд ривояти]
Ва яна Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: “Ким Рамазон рўзасини иймон ва савобни Аллоҳдан умид қилиб тутса, унинг олдинги гуноҳлари кечирилади”, дедилар. [муттафақун алайҳ]
Афғонистоннинг мўъмин ва мужоҳид халқига ва бутун дунё мусулмонларига!
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Барчангизни Рамазон ҳайити билан табриклайман, Аллоҳ таъоло тутган рўзаларингиз, таровиҳ, намоз ва бошқа барча ибодатларингизни қабул қилсин!
Ҳурматли биродарлар!
Аввало Ислом шариатини ато этган ва шу муқаддас низом соясида яшашни насиб этган Аллоҳ таъолога шукроналар айтишимиз керак, Аллоҳнинг марҳамати билан хавфсиз муҳитда рўза тутдик ва бугун Рамазон ҳайити (Ийдул-фитр) намозини ўқиймиз. Биз бу шодлик ва қувончли кунларни хавфсиз муҳитда ўтказяпмиз.
Аллоҳ таъоло айтади:
“…Агар неъматларимга шукр қилсангиз, албатта, Мен сизларга Ўз фазлимдан яна зиёда қиламан. Агар куфрони неъмат қилсангиз, албатта сизларни оғир азоб билан азоблайман…” (Иброҳим-7)
Аллоҳ таоло яна айтади:
(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), айтинг: ―Аллоҳнинг фазлу марҳамати (яъни, Ислом) ва У зотнинг раҳмат-меҳрибонлиги (яъни, Қуръон) билан – мана шу (неъмат) билан шод-хуррам бўлсинлар. (Зеро), бу улар тўплайдиган мол-дунёларидан яхшироқдир.(Юнус-58)
Ҳар бир шукр қилинган неъмат учун Аллоҳ таъоло ўша неъматни зиёда қилади ва агар беихтиёр ношукрлик қилса, Аллоҳ таъоло уни жазолайди, бу эса катта хавфдир. Шунинг учун мусулмон биродарларимга шуни таъкидлайманки, Аллоҳга шукр қилишни унутманг ва доим Аллоҳ таъолонинг шукр қилувчи бандаларидан бўлинг. Аллоҳ таъоло берган шариат низоми, хавфсизлик, биродарлик ва бирлик биздан ўнлаб йиллар давомида маҳрум қилинган нарсалар эди.
Бугун Аллоҳ таъоло юқорида тилга олинган неъматларни ато этган бўлса, аввало шукр қилайлик ва унинг ортида қаттиқ туришимиз, уни қўллаб-қувватлашимиз, ислоҳ қилишимиз ва унга хайрихоҳлик қилишимиз керак.
Айниқса, уламолар зиммасида Исломий Иморатдаги барча халқ ва амалдорларни Аллоҳ таъолога чорлаш, уларни ислоҳ қилиш, яхши маслаҳатлар бериш, насиҳат қилиш, яхшилик тилаб доимо ибодатга чорлаш масъулияти бордир.
Масжид имом-хатиблари зиммасига мусулмонлар ва уларнинг фарзандларининг эътиқоди, хатти-ҳаракати ва одоб-ахлоқини ислоҳ қилиш, уларни ҳар куни тарбиялаш, уларни доимий равишда ислоҳ қилиш ва айниқса, уларни замонавий фитналардан ҳимоя қилиш масъулияти юклангандир.
Ислом шариатини татбиқ қилиш!
Ислом динининг муқаддас устуни бўлган Аллоҳ йўлидаги жиҳоддан кўзланган муҳим мақсад Аллоҳнинг каломини улуғлаш ва Ислом шариатини татбиқ этишдир. Исломий Иморат ҳам муқаддас мақсадларга эришиш учун мана шу асосий мақсадга устувор аҳамият беради. Муқаддас жиҳод мақсадларига етиш ва мужоҳидлар қурбонликларини ҳимоя қилиш, адолатни таъминлаш ва бунга эришиш учун турли саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
Шариат чегаралари ва шариат жазолари маҳкама томонидан шариат тамойилларига мувофиқ белгиланади, зулмнинг олдини олади ва мазлумларни ҳимоя қилади.
Ёмон ишларнинг олдини олиш, эзгу амалларни қарор топтириш мақсадида шариат тамойиллари асосида ёмон ишлардан қайтарувчи, шикоятларни тингловчи эзгу ишлар вазирлиги мана шу муқаддас бурчни адо этади. (Амри бил маъруф ва наҳи анил мункар)
Муҳтарам уламолар ва нуфузли кенгашлар шариат ҳукмларини татбиқ этиш, яхши насиҳатлар бериш, уламолар ўртасида бирликни сақлаш, Исломий Иморат билан халқ ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш йўлида ҳокимият идоралари билан ҳамкорликда ишламоқда. Бу кенгашлар вилоятлардан кейин туманларга ҳам кенгайтирилади ва босқичма-босқич барча туманларда нуфузли алломалар кенгашлари ташкил этилади.
Маҳкамаларни ҳимоя қилиш ва қарорлардан мамнун бўлиш ва уларни қабул қилиш, яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш ва шу каби ишларида улар билан ҳамкорлик қилиш ва уларни қабул қилиш бўйича масъулларнинг тавсияларини бажариш ҳар бир мусулмоннинг вазифасидир.
Таълим ва тарбия
Халқ таълими вазирлиги барча вилоят ва туманларда диний ва замонавий таълим бўйича кенг кўламли ташкилотларга эга бўлиб, юзлаб диний ва илмий марказлар фаолиятини йўлга қўйди. Айниқса, барча етим болаларни яхшироқ ўқитиш, тарбиялаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар бир вилоятда ва баъзи туманларда бир қатор болалар уйлари ташкил этилган бўлиб мустақил бир бошқарма томонидан бошқарилади.
Фарзандларини яхши тарбиялаш, уларга таълим бериш, диний билим олиш имкониятини яратиш ҳар бир мусулмоннинг муҳим вазифасидир.
Хавфсизлик
Афғонистонда бир неча ўн йиллар давомида нотинчлик, тартибсизлик ва турли муаммоларга дуч келиб, кўп қурбонликлардан сўнг, Аллоҳ таъоло бу диёрга зоҳирий ва ботиний хавфсизлик муҳити таъминланган улуғ бир мукофот ато этди.
Зоҳирий хавфсизлик одамларнинг ҳаёти, мулки ва қадр-қиммати омон бўлиши, ботиний хавфсизлик эса истиқлол ва озодлик келгани ва бу Аллоҳ таъолонинг буюк неъматидир. Энди сиз бу икки турдаги хавфсизликни ҳимоя қиласиз ва хавфсизлик ходимлари билан ҳар қандай тарзда ҳамкорлик қиласиз ва буни ўзингизнинг масъулиятингиз деб биласиз, чунки Аллоҳ таъоло бизга одамлар билан яхшиликда ҳамкорлик қилишни ва ёмонликда ҳеч ким билан ҳамкорлик қилмасликни фарз қилди. Бас, бузғунчиларни тўхтатинг ва сиз хавфсизликни таъминлашга масъулсиз, агар бир кишининг қони ноҳақ тўкилган бўлса, барчамиз жавобгар бўламиз, чунки Аллоҳ таъоло ҳар бир мусулмонни ёмонликдан қайтаришни фарз қилиб қўйган. Агар ҳамкорлик қилмасангиз, хавфсизлик ходимлари ҳар бир кўча ва эшикларни назорат қила олмайди. Сиз ўз шаҳрингиз, уйингиз ва кўчангиз хавфсизлигига эътибор беришингиз ва улар билан ҳамкорлик қилишингиз керак.
Иқтисод
Ислом низоми ва раҳбариятнинг шаръий масъулиятларидан бири миллатнинг иқтисодига эътибор бериш бўлиб, у миллатни муҳтожликдан қутқариб, ўз нафақасини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлардир. Исломий Иморат имкони борича турли ширкатлар қуриш билан халқнинг иқтисодини яхшироқ таъминлашга ҳаракат қилмоқда ва бу саъй-ҳаракатлар маълум даражада давом этмоқда ва турли соҳаларда ишлар бошлаб юборилди.
Сиз ҳам бу ишда жим ўтирманг! Индивидуал ва ижтимоий иш учун замин яратишга ҳаракат қилинг, ўзаро компаниялар тузинг, ўстириш ва заводлар яратиш учун имкониятлар яратинг, Исломий Иморат билан ҳамкорлик қилинг ва мамлакатингиз иқтисодини мустаҳкамланг ва ривожлантиринг!
Иморат сизга қишлоқ хўжалиги, сув назорати, заводлар қуриш ва саноатни ривожлантириш соҳаларида яхши шароитларни таъминлашда ҳамкор бўлади. Аллоҳга таваккул қиламиз, сиз ҳам ҳалол ризқ топишга олиб борадиган барча жоиз бўлган йўлларни таъқиб қилинг ва ножоиз бўлганидан сақланинг, ҳалол бойлик топинг, бегоналарга таянманг ва ўзгаларга тамъа қилманг!
Шариат
Афғонистон Исломий Иморати ўзининг шариат сиёсати доирасида барча билан ўзаро ҳурмат асосида яхши муносабатда бўлиб, Исломий Иморатнинг эзгу ниятларига ҳар жиҳатдан шубҳа қилинмаслигини истайди. Бизнинг ваъда ваъдадир. Биз улардан Афғонистоннинг шахсий ҳаёти, манфаатлари ва шаънига эътибор беришларини кутамиз ва биз билан яхши муносабатларни сақлаб қолишларини истаймиз.
Биз минтақанинг барча давлатлари билан муқаддас Ислом дини нуқтаи назаридан мувозанатли ва иқтисодий йўналтирилган сиёсат доирасида олға интиляпмиз, уларнинг барчаси билан яхши дипломатик ва иқтисодий алоқалар бўлишини истаймиз. Улар Афғонистоннинг хавфсизлиги, барқарорлиги ва ривожланишини яхши имконият деб билишлари, биз билан аввалгидан ҳам яхши муносабатларни кенгайтириши, биз билан ишонч муҳитини яратишлари, ҳамкорлик руҳига асосланган сиёсат олиб боришлари керак.
Исломий Иморат Ташқи ишлар вазирлигига барча давлатлар, айниқса Ислом олами билан яхшироқ ишонч муҳитини яратиш вазифаси юклатилган.
Исломий Иморатнинг бутун Ислом олами билан алоқалари биродарликка асосланган бўлиб, барча мусулмонлар бизнинг биродарларимиздир. Шу тамойилга кўра, диний ва мафкуравий эътиқодларимиз муштарак, манфаатларимиз муштарак, шу асосда умумий фикрга эга бўлишимиз керак. Бир-биримизнинг дард ва қайғуларимизда ҳамкор бўлайлик, имкон қадар бир-биримизга ёрдам ва ҳамкорлик қилайлик.
Бундай позицияни қабул қилиш барча умумий муаммоларимизни камайтириши ва ҳал қилиши мумкин ва Исломий Иморат шундай муҳитни яратмоқчи.
Фаластин
Фаластин масаласи бутун Ислом миллатининг муаммосидир. Исроилнинг Ғазога қилган тажовузи ва ишғолини яна бир бор кескин қоралаймиз ва барча Исломий мамлакатлардан, ҳатто дунёдан Исроилнинг зулм қўлини имкон қадар тезроқ қисқартиришларини сўраймиз, токи тажовуз тезда тўхтасин!, айниқса, Ислом уммати мазлум фаластинликларнинг муаммосини тўлиқ ва бир овоздан қўлдан келганча қўллаб-қувватлашга масъулдир.
Ачинарлиси шундаки, дунёнинг инсон ҳуқуқлари даъвогарлари Фаластиннинг зулмини кузатиб туришибди ва шу пайтгача ҳеч бир халқаро ташкилот бу ваҳшийликларни тўхтатиш учун амалий чоралар кўрмади ва бу катта қайғу олдидаги масъулиятини бажармади.
Гиёҳванд моддаларни олдини олиш
Исломий Иморатнинг шариат фарзларидан келиб чиқиб, мамлакатда гиёҳвандлик воситалари етиштиришни тақиқлаб, Исломий Иморатнинг қарорини юртдошлар томонидан яхшироқ татбиқ этилиши бу — катта ютуқдир. Бундай буюк ишни амалга ошириш Исломий Иморатнинг буйруқ ва қарорини халқнинг қатъий қўллаб-қувватлаётганидан хабар беради ва Афғонистоннинг гиёҳванд моддалардан халос бўлишига далолат қилади.
Кобул ва бошқа вилоятларда гиёҳванд моддаларни истеъмол қилганларни жамлаш ва даволанишдан кейин оилаларига топшириш Исломий Иморат бажарган ишлардан бўлиб, бу халқ ва оилаларнинг дардини ҳис қилиш демакдир.
Бу фармонни амалга оширишда барча Афғонистон халқи мужоҳидлар билан ҳамкорлик қилишга мажбур.
Исломий Иморатнинг барча амалдорлари ва мужоҳидларига
Мен ҳаммангизга қуйидаги тавсияларни бераман, токи ҳамма шунга амал қилсин ва ҳар бир амалдор ўз қўл остидагилар билан баҳам кўрсин, токи биз халқимизга кўпроқ хизмат қилишимиз, уларга яхши муносабатда бўлишимиз ва уларга шариат ҳуқуқини беришимиз шарт:
1 — Барча амалдорлар ўз ишларига жуда эътиборли бўлишлари керак, кўп афғон халқининг ҳуқуқлари вазирлик, вилоят, бошқарма ва идоралар билан боғлиқ, шунинг учун бирон бир амалдор бепарволик қилса, кўп сонли мусулмонларнинг ҳуқуқлари поймол бўлади ва амалдорларнинг бепарволиги шариатда узр ҳисобланмайди.
2 — Мулозимлар ўзаро илиқ муносабатда бўлиб, ихтилоф ва худбинликдан сақлансинлар, Бу иш билан Исломий низомни мустаҳкамловчи жиҳод меваси сақланиб қолади. Бунга мисол, Жиҳод Совет Иттифоқи ва Коммунизмга қарши ғалаба қозонди. Совет Иттифоқи мағлубиятга учраган эди. Аммо амалдорлар орасида иттифоқ содир бўлмади, тўғрироғи, бу худбинлик эди, шу сабаб жиҳоднинг меваларига эришилмади, Исломий низом ўрнатилмади ва Афғонистон кўп тартибсизликларга дуч келди.
3 — Хавфсизлик қаттиққўллик ва зўровонлик билан бўлмайди, балки хавфсизлик шариат ва адолатни қоим қилиш натижасида ўрнатилади ва шариатга қаршилик бўлганда нотинчлик пайдо бўлади, шунинг учун ўзимизни ислоҳ қилишимиз зарур, чунки бу ҳар бир шахс ва мансабдорнинг гуноҳи Исломий низомга салбий таъсир кўрсатади.
4 — Зулмдан сақланинг, агар бир шахс зулм кўрса, унинг лаънати бутун низомни ларзага солади. Чунки мазлумнинг доди билан Аллоҳнинг ўртасида парда йўқдир.
5 — Душманларимиз коммунизмга қарши жиҳод ғалабасидан кейин ихтилоф қилган мужоҳидлар каби Исломий Иморат амалдорлари ўртасида ихтилофлар пайдо бўлишини кутмоқдалар, лекин уларга айтамизки, бу орзуингиз амалга ошмайди: (Эй Муҳаммад алайҳис-салом, уларга): ― «Шу адоватларинг билан ўлиб кетинглар!» — деб айтинг! Албатта Аллоҳ дилларни эгаллаган сирларни билгувчидир. (Оли имрон-119)
6 — Афғонистон халқи кўп азоб чекди, кўп зулмга учради ва кўп қурбонлик берди. Бу ғалаба шу миллатнинг фидоийликлари туфайли юзага келди, шунинг учун бу миллатнинг хизматини қилиб, фарёдини эшитинг. Кеча уйларидан жой бериб, нонларини биз билан баҳам кўришди, бугун эса уларни унутиб қўйсак, бу уларга жафо бўлиб, мужоҳиднинг шаънига асло ярашмайди.
7 — Ҳеч кимга ноҳақ озор берманг! биров қамалган бўлса, уни ҳолидан хабар олинг, токи кимса унинг устидан беҳуда шикоят қилган бўлсмасин. Ҳамда кичик бир жинояти учун унга қаттиқлик қилинмасин. Бирон шахсга нисбатан ноҳақ озор беришдан эҳтиёт бўлинг!
8 — Исломий Иморатда ҳеч қандай тафриқага ўрин йўқ. Жанубдан бўлган киши шимолга масъул, шимолдан бири эса жанубда масъул бўлиб хизмат қилади.
9 — Афзаллик тақво ва амонатдорлик асосида бўлади, амалдорлар наздида ирқ, тил, мансаб ва қариндошчилик тушунчаси устун бўлмасин. Кимдадир бу касаллик бўлса, ҳамма буни пайқаб олдини олиши керак.
10 — Агар кимда-ким муҳтож бўлса ва сиз бундан хабар топсангиз, унга мурожаат қилинг, унинг кимлиги ва қаердалигини аниқланг!
11 — Бу давр ўтмоқда, биз ва сиз келажак авлодларга яхши тарих, яхши қонун лойиҳалари ва яхши тамойиллар қолдиришга ҳаракат қилишимиз керак. Охиратга ва Аллоҳ таъолонинг ризолигига ҳарис бўлайлик.
12 — Бизга ризқ берувчи ва бизни ҳимоя қилувчи зот — Аллоҳ таъолодир. Дунёнинг барча қудратлари сизнинг ризқингизни кеса олмайдилар ва жонингизни ололмайдилар.
Аллоҳ таъолога таваккул қилинг ва Аллоҳ таъолонинг ризолигини қозонишга ҳаракат қилинг!
13 — Одамларни Исломий ахлоқ ва Ислом қоидаларига амал қилишга унданг ва қизиқтиринг! Мажбурлаш ўрнига мулойимлик билан далда бўлинг, одамлар зўравонликни ёмон кўрадилар, сиз билан дўстона ва самимий муносабатни хоҳлайдилар.
14 — Диний урф-одатларни, диний таълимларни ва жиҳод даврасини унутмасликка ҳаракат қилинг!
15 — Қуръони Карим билан муносабатингизни сақланг, кунига камида бир марта Қуръони Каримнинг баъзи оятларини тиловат қилинг!
16 — Мансабларда баланд мартабадан хурсанд бўлманг ва пас мартабадан эса хафа бўлманг. Қалбингизни мансаб билан боғлаб қўйманг!
17 — Ўтмишдаги номард сиймолардан ибрат олинг ва бундай ишлардан ва ахлоқлардан сақланинг, чунки бу шармандаликка сабаб бўлади. Ўзингизни салафи солиҳларнинг ахлоқи билан безанг!
Камбағалларга ёрдам бериш
Мен тижоратчи, молдор ва бойларга мурожаат қиламанки, мана ҳайитнинг муборак кунларида эканмиз камбағал ва муҳтож юртдошларни унутманглар, улар сиз ва бизнинг биродарларимиздир. Уларга ҳамкорлик қилиш ва ёрдам бериш бизнинг бурчимиз экан барчангиз имкониятингиз доирасида муҳтож ва камбағалларга ёрдам беринг!
Сўз якунида барчангизни Рамазон ҳайити билан яна бир бор табриклайман! Аллоҳ таъоло барчангизни турли ёмонликдан асрасин! Аллоҳ таъоло барчангизга омад ва муваффақият ато этсин! Вас-салом…
Амирул-мўминин, Қуръон ва Ҳадис шайхи, Мавлавий Ҳибатуллоҳ Охундзода ҳафизаҳуллоҳ.
27 Рамазон 1445 ҳижрий