Биз тайёргарликни бошладик – оёқ кийим ва спорт кийимлари сотиб ола бошладик, ҳарбий кийим сотиб олгани имкониятимиз йўқ эди. Биродарлар озгина дам олишди, аммо руслар янги ҳужум ва қуршов билан бизни ҳайрон қолдиришди.
Бизнинг гуруҳларимиз ўрмонда қолишди. Аммо Аллоҳ, русларнинг 35 кишидан иборат “ОМОН” махсус аскарларининг ўрмонга киришини ва бутунлай яксон қилинишини ирода қилган экан. Бу руслар учун катта зарба бўлди. Битта “ОМОН” жангчиси 10–20 та оддий жангчига тенг. Улар яхши тайёргарлик кўришган, давлат ҳам уларни тайёрлаш учун кўп ҳаражат сарфлаган. Уларнинг ҳаммасининг йўқ қилиниши, уларни бутунлай эсанкиратиб қўйди. Улар тоғлардаги амалиётларини тўхтатиб, чекинишни бошладилар, аммо тез орада яна ҳужумга ўтишди.
Мен биродарларни шундай тақсимлаб чиқдим: Абу Жаъфар ўзини гуруҳи билан битта жойда, Яъқуб Залмай ўзининг гуруҳи билан бошқа жойда. Руслар 7000 та аскар ва 700 та машина билан келиб, туманни ўраб олишди. Бу туманда биз ҳарбий карвонга ҳужум қилдик, Абул-Валид ва Абу Жаъфар ёрдамга келганларни ўққа тутишди.
Вазият ўзгариб, руслар уруш ҳали-бери тугамаганлигини эълон қилишди. Улар 60 та десант, кейин яна 15 та аскарини йўқотишди. У пайтда бу катта амалиёт ҳисобланарди.
Аста-секин вазият ўнглана бошлади, одамлар хавфли амалиётлар ўтказишни бошлашди: кимдир машинани минага туширди, яна бири фугасда юк машинасини портлатди. Уруш тўхташнинг ўрнига авж ола бошлади, ҳатто Ингушетияда ҳам амалиётлар ўтказила бошланди. Русия урушнинг бошқа республикаларга тарқалиб кетишидан хавфга туша бошлади, буни уларни ўзларидан кўп эшитдик.
Биринчи ва иккинчи уруш орасидаги катта фарқ
Биринчи урушда руслар даб-дурустдан кириб келишган ва тайёргарлиги йўқ эди. Полиция ва ички қўшинлардан кучлар кам бўлиб, асосий кучлар армиядан олинганди. Улар аввал қишлоқлардаги қароргоҳларда жойлашишганди. Ҳозир улар ҳамма жойда бор, мужоҳидларнинг уйларига ҳужум қилишади ва ким билан жанг қилишаётганини жуда яхши билишади. Улар чечен милициясини кучайтириб ва халқни қўрқитиб муваффақиятларга эришишди. У ер бу ерда бўладиган кичик тўқнашувлар, бу муаммони ҳал қила олмайди.
Шундан кейин мен шаҳар ва қишлоқларга бордим ва хулоса қилдимки, вазиятни ўзгартириш учун катта дастур керак. Мен гуруҳларнинг етакчилари билан учрашдим, алҳамдулиллаҳ, улар ҳам менинг фикримга қўшилишди.
Бугун 2000 йилнинг 24 майи, яқинда иншаа Аллоҳ янги дастурни қабул қиламиз. Аллоҳдан жанг кўринишини ўзгартиришини ва тарозининг оғирлиги бизнинг томонда бўлишини сўраймиз.
Иккинчи чечен урушида шундай вазиятлар бўлганди.
Мужоҳид-ансорларга маслаҳатлар
Тўғриси, жиҳод ерларига отланаётган биродарларга манфаат бўлиши учун, Чеченистондан кетган биродарлар, бўлиб ўтган воқеаларни ёзишимизни сўрашганди.
Мен қайтараман:
Қаерда бўлса ҳам жиҳодга ёрдам бермоқчи бўлган биродарлар бу қийинчиликлар ва кўнгилсизликлардан ўтишлари шарт эмас.
Биринчи қадамлар:
— Ҳудудга бориш, нима кераклигини аниқлаш.
— Ягона ташкилотдан учта гуруҳ тузиш.
— Тайёргарлик, разведка ва ахборот йиғиш.
Уларнинг етакчилар билан алоқаси бўлиши керак. Улар маҳаллий аҳолидан ҳеч нарса кутишмасин. Улардан бирор нарса кутиб: «Агар улар ишлашса, унда биз ҳам ишлаймиз»— деб гапириб юришмасин. Сен келдингми, дарҳол биринчи кунданоқ ишни бошла. Ёрдамга келганлар ана ўшанда баҳоланади.
Сен тайёр ҳолдаги мужоҳид бўлишинг керак. Қурол билан танишиш учун ҳар қандай йўлни изла, шунингдек топография ва алоқани ҳам билиш керак. Армия учун кўп билим керак эмас, фақат душман қайси томондалигини билиш керак. Шунинг учун ёрдамга келган мужоҳидлар тайёргарлиги йўқ, заиф. Жиҳодга ёрдамга келган биродарлар Аллоҳдан қўрқишлари керак.
Кўпчилик жиҳодга чиқадиган йўлни сўради. Биз савол бердик: »Сенинг тайёргарлигинг борми, таълим олдингми, ҳарбий машғулот ўтадингми?» У жавоб беради: «Йўқ мен жабҳаларда, иш давомида ўрганаман, тайёргарлик қилишим шарт эмас». Ҳамма бирдан ҳужум қилишни ва енгил қуролни хоҳлайди. Аллоҳдан қўрқинглар! Биз даъватни етказиш ва мақсадга эришиш учун, тайёргарлик кўрган бўлишимиз керак. Бири келади, иккинчиси 1 ойдан кейин кетади. Бу маҳаллий аҳолининг биз тўғримиздаги фикрини ўзгартиради.
Шунингдек ички келишмовчиликларга аралашмаслик керак. Зарурат бўлгандагина, сиз билан келишмай қолганларга шу тарзда жавоб беринг. Лекин ҳеч қачон битта гуруҳни, бошқаларга қарши қўллаб-қувватламанг. Кўпчилик шу каби муаммолар билан бизни машғул қилишга ҳаракат қилиб кўришди, аммо Аллоҳнинг ёрдами билан биз бу йўлни кесиб ўтдик.
Беҳуда муҳокама ва тортишувларни тарк қилиш керак, айниқса қариялар ва одамларнинг пешволари билан. Улар билан тортишманг, улар барибир ҳеч нарсани тушунишмайди. Ёшларга эътиборни қаратиш керак, улар даъватга ва таълимга муҳтож, биз айнан улар учун дастур тузишимиз керак.
Ҳарбий амалиётлар билан одамларга ёрдамга келганимизда Аллоҳ бизга раҳматини ва баракотини берди, Аллоҳ душманнинг оёғи остидан тупроқни сурди, айниқса одамларни алдаб юрган сўфий ва тариқат муллаларини. Улар ёрдамга келган мужоҳидларга қарши чиқишганда, одамлар айтишди: “Сизлар нима қилдингизлар? Жанг пайтида қаерда эдингизлар? Мужоҳидлар карвонга ҳужум қилганда, қаерда юргандингизлар?” — шундай саволлар билан мунофиқ ва сўфийларнинг оғзини ёпишди. Биз халқнинг орасида, айниқса ёшлар, шунингдек оддий одамлар орсида ишончга эришдик.
Эсимда, суфийлар Шомил ва бошқалардан биз ҳақимизда сўрашганда, улар шундай дейишганди:
— Сизлар бу арабларни қишлоқларда кўрганмисизлар?
— Йўқ — деб жавоб беришди.
— Уларнинг йўлларга постлар ўрнатганини кўрдингизларми?
— Йўқ.
— Уларни бирон нарсага аралашганини кўрдингизларми?
— Йўқ.
— Унда бу одамлардан нима истайсизлар? Бу одамлар жиҳодга ёрдам бериш учун келишган, истаган пайтида кетишади, ёки сизлар бизни уларга нисбатан адолатсизлик қилишимизни хоҳлайсизларми? Бу ноҳақлик!
Биз ҳеч кимдан бизни ҳимоя қилишларини сўрамагандик. Биз муҳокамалардан ўзимизни узоқ тутдик, тортишувларга аралашмадик. Биз даъват соҳасида маълум дастурни қўйдик ва ўзимиз ҳам унга риоя қилдик, алҳамдулилаҳ. Аллоҳга қасамки, бизнинг юзлаб талабаларимиз бор эди. Агар имкониятимиз бўлганда Қуръонни ўргатиш учун кўпроқ олийгоҳ ва мадрасалар очган бўлардик, муаммо одамларнинг сонида эмас, бизнинг имкониятларимизда эди.
«Кавказ» олийгоҳида кўп дала қўмондонлари таълим олишган, уларнинг орасида биродаримиз Шомил ҳам бор. У барча шўро аъзолари билан биргаликда ўқув курсини ўтаган. Алҳамдулиллаҳ, бизнинг бутун Кавказдаги гуруҳлар билан муносабатимиз яхши эди. Бошқа чечен дала қўмондонларига нисбатан Шомил билан яқинроқ эдик. Биз одамларнинг табиатини тушуна бошладик, улар қандай ўйлашади, биз ким билан иш қиляпмиз, нима қилишимиз керак. Алҳамдулиллаҳ, бу жиҳодда Кавказнинг кўп халқлари иштирок этишди; карачайлар, ингушлар, кабардинлар, доғистонликлар, шунингдек ёрдамга келганлардан; араблар, турклар ва бошқалар. Бу биринчи урушнинг бутунлай акси бўлиб, аввал уларнинг сони кўп эмас эди.
Қийинчиликларга қарамасдан, биз ишлашимиз зарур. Бу ёрдам кўрсатишнинг энг тўғри усули. Биз кўп мисоллар, воқеаларни айтишимиз мумкин, менимча умумий ғояни тушунтириш учун шулар кифоя қилади.
Тайёргарликсиз, режасиз, таваккалига келган одамлар фойдадан кўра,
кўпроқ зарар етказишади. Қарабсизларки, одамлар ансор (ёрдамчи)ларни қабул қилгиси келмайди, чунки ўйламай қилинган ҳатти-ҳаракатлар катта муаммоларни келтириб чиқаради. Агар тартиб ва ташкиллаштириш бўлса, аксинча одамларда ишонч уйғонади. Ҳаттоки янги жанг бўлса ҳам кўрасизлар, одамлар уларни таклиф қилиб, жиҳодга ёрдам олишни исташади.
Хайрия ташкилотларининг ҳатти-ҳаракатлари ҳам ёмон оқибатларга олиб келди. Уларнинг орасида фойда келтирадиган, зарар келтирадиган, шунингдек маълум давлатлар учун разведкага ишлайдиганлари бўлади. Улар одамларга муайян мақсад билан ёрдам қилишади, мусулмонларни бўлиб ташлаш мақсадида маълум етакчиларни қўллашиб, ҳарбий ҳаракатларда ҳам иштирок этишади. Улар бирор бир фаол ҳаракатларда ёки урушда бирлашишмаган. Улар бир томонни бошқаларга қараганда кўпроқ қўллашади ва ўзларига қулай қилиб одамларни бўлишади. Уларни деб мусулмон диёрларида одамлар тарқалиб кетди, ҳар ким ўзи учун ўзи. Одамлар бир-бири билан урушишни бошлашди. Улар мусулмонлар ва мужоҳидларнинг мақсадларига эришишларига тўсиқ бўлиб, режалаштирилган лойиҳаларини олиб боришади.
Биродарлар бундай одамлардан эҳтиёт бўлишлари керак. Мусулмонлар ёрдам кўрсатиш ва кўмакда Аллоҳдан қўрқишлари керак, акс ҳолда улар одамларнинг ишончини йўқотади. Пул тарқатиб, одамларни ишончини қозона олмайсан, одамлар ансорларга пулни деб ишонишмади. Ишонч — одамларга адолат билан муносабатда бўлсанг, бирга жангда иштирок этсанг, яшасанг, ана ўшанда шаклланади. Шайх Абдуллоҳ Аззомни сўзларини эслайман: «Ўзларингизнинг мақсадларингиз йўлида афғонлардан фойдаланманглар».
Турли давлатлардан кўп одамлар келишди, ҳар кимнинг ўз ташкилоти, партияси, ғояси бор. Араб Ярим Оролидан келган ёшларнинг эса бу ҳақда ҳеч қандай тасаввури ҳам йўқ эди. Биз Афғонистонга фақат шаҳодат излаб келгандик. Бизни «икки хафталик қатлам» дейишарди, бу аввал лагер, кейин жабҳа, кейин шаҳодат дегани эди. Биз бу ишлардан хабарсиз, гўёки оқ саҳифадек топ-тоза эдик. Саҳна эса турли ташкилотлар, ғоялар билан безалган, ҳаттоки 10 йил олийгоҳда ўқиганлар ҳам бунинг тагига етолмасди.
Имкониятдан фойдаланиб, одамлар маълум ғоялар асосида ўз ташкилоти аъзоларини тайёргарликдан ўтказиш учун келишганди. Охирги кунларда, улар ҳарбий жиҳатдан ҳеч қандай фойда келтиришмади. Улар Пешоварда ўтиришиб, бўлаётган воқеалар билан қизиқишмасди. Заиф мусулмонларнинг қароргоҳи бўлган, бутун бир ҳудудни қўлга олиш имконияти бўлганда, улар ҳеч нарса қилишмади. Охирги кунларда ҳолат оғир эди, аммо бу одамларни афғонлар қизиқтирмасди, шунинг учун ҳам афғонлар уларга шу тарзда жавоб қайтаришди, шундай қилиб уруш тугади, лекин биз керакли натижаларга эриша олмадик.
Шахсан мен Аллоҳнинг ёрдамидан сўнг, афғонлардан олган ёрдамимизни унутмайман, улар бизга таълим беришди, жангда қатнашиш учун имконият беришди. Шунинг учун ҳам афғонларни яхши кўраман, уларни ҳурмат қиламан, доим у ерга қайтишни, улар билан боғлиқ бўлишни хоҳлайман. Бу халқнинг ғурури бор, ўзини ҳурмат қилади. Биз ислом умматига жиҳодни қайтаришни орзу қилиб турган пайтимизда, улар бутун бошли СССРга қарши жанг қилишди. Дунёдаги энг фақир миллат бўлмиш афғонлар шўравийларни 10 йилда яксон қилди. Ҳозир эса Чеченистон – дунёдаги энг кичкина миллат – Русиянинг юрагида унга қарши жанг қиляпти. Бу Аллоҳнинг мўъжизаси. Аллоҳга қасамки, агар биз бу урушда иштирок этмаганимизда бунга ишонмаган бўлардик. Бу умматни уйғотиш учун — Аллоҳнинг мўъжизаси.
Одамларга яшил белги берилсагина, шундан кейин урушни тан олишади, бўлмаса ҳеч ким ҳеч нарсани кўрмайди. Масалан Тожикистондаги урушга ҳеч ким эътибор қилмаган, чунки яшил белги берилмаганди. Биринчи чечен урушида ҳам шундай ҳолат бўлди, бутун мусулмон дунёси эътиборсиз қолдирди, ҳаттоки партия ва ташкилотлар ҳам. Жанг пайтида биз русларнинг батамом ғалабасини кутгандик, Аллоҳ аксини ирода қилди.
Шунингдек Босния ва Герцеговинадаги жанглар ҳам унутилди, қачонки яшил белги берилмагунча, кўпчилик у ерга бормади.
Иккинчи чечен уруши — бу гал бошқача, мусулмонлар биринчи бўлиб ҳужум қилишди. Одамлар ҳам урушга энди бошқача кўз билан қарай бошлашди. У катта резонансга эга бўлиб, биз кўришга ўрганиб қолгандан фарқли, уммат яна жойидан қўзғалди. Биз такбир айтиб, ғурурланиш ўрнига, одамлар кўриб йиғлайдиган, руҳиятни чўктирадиган, қатлиомни кўришга ўрганганмиз.