Тупроққа қайтмоғинг бор, унутма инсон!

ШЕЪРИЯТ БЎСТОНИ
  
 Беш кунлик дунёда ўйнадинг шодон,
 Мазлумлар тўкди кўз ёш, сен эса хандон,
 Дунё бойлигин қалбга жойлаган нодон,
 Тупроққа қайтмоғинг бор, унутма инсон!
  
 Ўткинчи бўлган дунёда ўйнадинг кулиб,
 Умрингни бор йўғи айшу-ишратга тўлиб,
 Вақтинг ҳам тугаб, бормоқдасан сўлиб,
 Тупроққа қайтмоғинг бор, унутма инсон!
  
 Минглаб подшоҳлар ҳам кирди бу гўрга,
 Кўз неъматин унутдинг, боқмадинг кўрга,
 Гўр ичинда кутарсан қулоқ тутиб сурга
 Тупроққа қайтмоғинг бор, унутма инсон!
  
 Тупроққа қайтганда не бўлди боринг,
 Эҳ инсон, энди ҳаётда қолмади коринг,
 Дод солсанг ҳам фойда бермас бу оҳу-зоринг
 Тупроққа қайтмоғинг бор, унутма инсон!
  
 Тупроқдир барчанинг охир борар жойи,
 Киради тупроққа камбағал ва ҳам бойи,
 Қутқарарми кимнидир бу гўзал чиройи?
 Тупроққа қайтмоғинг бор, унутма инсон!
  
 Барчанинг тупроқдир сўнги макони,
 Қолар ҳаммадан йиққан тиллалар кони,
 Кўзларга не кўринар узилганда жони?
 Тупроққа қайтмоғинг бор, унутма инсон!!
  
 Қолмагай гўр ичинда сенинг жасадинг,
 У ерда фойда бермас қилган ҳасадинг,
 Ҳа, фойда бермас сенга насл-насабинг,
 Тупроққа қайтмоғинг бор, унутма инсон!
  
 Қанча-қанча гуноҳ амаллар қилдинг,
 Охират ҳаётин афсона деб билдинг,
 Жоҳил олдин об, мўмин қалбин тилдинг, 
 Тупроққа қайтмоғинг бор, унутма инсон!
  
 Кибр ила заифга тик туддинг қаддинг,
 Нафсинг учун унутдинг берган аҳдинг,
 Золимга кўрсатолмадинг жидду-жаҳдинг,
 Тупроққа қайтмоғинг бор, унутма инсон!
  
 Бу тупроқ тўла макон Охиратга эшикдир,
 Кимга жаннат, кимга дўзахдан тешикдир,
 Инсонларга кўз юмиб ётар бешикдир,
 Тупроққа қайтмоғинг бор, унутма инсон! 

Ҳассан Шарқий
𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐙𝐨𝐡𝐢𝐝
𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑞𝑜'𝑟𝑞𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟 𝑣𝑎 𝑠𝑜𝑑𝑖𝑞𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑏𝑖𝑟𝑔𝑎 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟!
https://sodiqlar.org

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *