Шайх мужоҳид Холид Ҳусайнан: Тарбиявий дарслар. Махлуқлар билан гўзал хулқ қандай бўлади?

МАҚОЛАЛАР

Ҳасан Басрий махлуқлар билан бўладиган гўзал хулқ уч турлик бўлади деб таъриф этганлар.

1. Озор беришдан сақланмоқ.
2. Бағри кенглик, саҳоват кўрсатмоқ.
3. Очиқ чеҳра, табассум

• Озор беришдан сақланмоқликнинг маъноси, киши одамларнинг моллари, жонлари, обрўларига озор етказмоқдан тийилмоғидир. Кимки халқлардан озорини тиймас экан, бу ҳусни хулқдан эмас, балки ёмон ахлоқдир. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам катта йиғилишда (ҳажжатул-вадода) бутун умматларига хитоб қилиб айтдилар: “Албатта сизларнинг қонларингиз, молларингиз, обрў-номусларингиз бир-бирларингизга ҳаромдир, худди бу куннинг ҳурмати, бу ойнинг ҳурмати, бу шаҳар (Макка)нинг ҳурмати каби.” Масалан: Киши бошқаларга хиёнат, ёлғон, ҳақорат, масхара қилиш, ғийбат, чақимчилик, уруш, зўравонлик каби разил ишларни қилиш билан ҳаддан ошишлиги гўзал хулқдан эмасдир.

• Бағри кенглик, саҳоват кўрсатмоқнинг маъноси, кишининг халқларга очиққўл, сахий, олийжаноб бўлмоқлигидир. Саҳоват-жўмардлик баъзи инсонлар ўйлаганидек фақатгина молни сарф этиш эмас. Балки саҳоват киши жонини, обрўсини, молини сарфлашида бўлади. Агар одамлар бир шахснинг ҳожатларини чиқариб, уларга мушкулотларида ёрдамчи бўлаётганини ва инсонлар орасида илмию, мол-дунёсини тарқатаётганлигини кўрар эканмиз, бу шахсни гўзал хулқ билан сифатлаймиз. Зеро, саҳоват шундай бўлади.

Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Қаерда бўлмагин Аллоҳдан қўрққин ва ёмонликка яхшиликни эргаштиргин-ки, яхшилик ёмонликни ўчиради, ҳамда инсонларга гўзал хулқ билан муомалада бўлгин.”

Бу ҳадиснинг маъноси агар зулм қилинсанг ёки сенга ёмонлик қилинса , сен кечиргин, авф қилгин. Аллоҳ таъло жаннат аҳлининг сифатларини таърифлаб, инсонларни кечирадиганларни ҳам мақтаб шундай дейди: “(Жаннат улар учун тайёрлаб қўйилган тақводор зотлар) яхши-ёмон кунларда инфоқ-эҳсон қиладиган, ғазабларини ичларига ютадиган, одамларнинг (хато-камчиликларини) афв этадиган кишилардирлар. Аллоҳ бундай яхшилик қилувчиларни севади.” (Оли-Имрон: 134).

• Очиқ чеҳра, табассум дегани, киши инсонларга йўлиққанда гўзал ахлоқ билан, кулиб, очиқ чеҳра билан қарши олмоқликдир. Очиқ-чеҳрани зидди қовоқ солиш, бағритошлик, қаттиқликдир. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтади: “Яхшиликдан биронтасини кичик санамагин, гарчи биродарингга очиқ чеҳра билан йўлиқишликни бўлса ҳам.” Очиқ чеҳра сиз билан учрашаётган одамга ҳам сурур бахш этади, меҳру-муҳаббат уйғотади, қаршингиздаги одамнинг ҳам қалби равшанлашади, кайфияти кўтарилади (тажриба қилиб кўрсангиз биласиз). Агар қовоғингиз солинган, совуқ муомалада бўлсангиз одамлар сиздан ўзларини олиб қочадилар, сиз билан ўтириб ҳам, суҳбатлашиб ҳам роҳатланмайдилар. Эҳтимол бу сифат оқибатида хатарлик касалликлар – сиқилиш, асаб касаллиги билан мусибатланишингиз мумкин (Аллоҳ сақласин). Очиқ чеҳра, қалбнинг юмшоқ бўлмоғи эса бу дардга даводир. Шунинг учун табиблар асаб касаллигига мубтало бўлганларга ғазабни келтирадиган, асабга таъсир ўтказадиган ишлардан узоқ бўлмоқликни тавсия этадилар, чунки бундай ҳолат касалликни янада зиёда этади. Очиқ чеҳра, табассум эса бу касалликка барҳам беради.

Хулоса, киши халқ билан бўладиган гўзал одоб асосан юқорида зикри ўтган уч нарса билан бўлади.

• Огоҳ бўлинг… огоҳ бўлинг… Афсуски, кўп инсонлар одамлар билан хулқини гўзал қиладилару, ўз яқинлари бўлган аҳли оиласига қаттиқ муомалада бўлади. Ахир қандай сизга узоқ бўлган одамлар билан ҳусни хулқда бўлиб, сизга яқин бўлган аҳлларингизга ёмон хулқда бўласиз?! Ваҳоланки, яқинлар яхшилик қилинишга, гўзал муомалага энг лойиқдирлар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бежизга: “Сизларнинг энг яхшиларингиз, аҳлига яхши муоамалада бўлганларингиздир. Мен аҳлимга сизларнинг энг яхшиларингизман.”

Араб тилидан Абу Холид Бухорий таржимаси

𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐙𝐨𝐡𝐢𝐝
𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑞𝑜'𝑟𝑞𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟 𝑣𝑎 𝑠𝑜𝑑𝑖𝑞𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑏𝑖𝑟𝑔𝑎 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟!
https://sodiqlar.org

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *