Шайх Анвар Авлақий (роҳимаҳуллоҳ)
Қачонки уламолар ҳукумдорларнинг ҳузурига боришса
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Кимки бадавий каби яшаса қўполлашади. Ким ов билан қизиқса эътиборсиз бўлиб қолади. Кимда-ким ҳукумдорларнинг ҳузурига борса, фитнага дучор бўлади”. Абу Довуд, Термизий, Насоий ва Байҳақийлардан ривоят қилинган.
Инсонга унинг амали ва атрофидагилар таъсир кўрсатади. Шунинг учун Ислом бизни қилишлик керак бўлган ва қилишликдан ман қилинадиган баъзи амалларга ундайди. Шу билан биргаликда Ислом бизни яшашимиз лозим бўлган атроф-муҳитимизга эътиборли бўлишимизни ва ўзимизни қандай инсонлар билан ўраб олишимизни ўргатади. Иш характерга таъсир кўрсатади. Шифокорнинг шахсий қобилияти Ахборот Технологиялари мутахассисининг шахсий қобилиятидан фарқланади. Баъзи касблар инсонларни қўполлаштиради, баъзилари эса юмшатади. Баъзи касб-ҳунарларда мақсадга етиш учун мулойимлик лозим бўлса, бошқаларида эса қўполлик ва куфр (динни таҳқирлаш) талаб этилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Қўй ва эчки подачилари (чўпон) юмшоқ-ҳалим бўлишади, туяларнинг подачилари эса мағрур (ғурурли, виқорли) бўлишади.
Юқорида келтирилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч ҳатти-ҳаракат (амал) ва уларни бажарганларга қандай таъсир бўлиши ҳақида эслатдилар. Биринчи ҳаракат — бадавий каби яшаш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Бадавий ҳаёт инсонни қўпол ва қўрс (чўрткесар) феъллик қилиб қўяди. Саҳро ҳаётидаги қийинчиликлар ва оғир шароитлар инсондан бундай шароитларда омон қолишлик учун айнан юқоридаги сифатларга эга бўлишликни талаб қилади. Иккинчи ҳаракат – овчилик. Овланадиган ҳайвонни топиш маҳорати ва овланадиган ҳайвоннинг беркиниш, чалғитиш ва қочиш каби маҳоратларидан ўтиб кетишлик истаги ҳалокатли (ёмон) одатга айланиши мумкин. Овчилик билан шуғулланиш баъзи бир диний мажбуриятларга бепарво бўлиб қолишликка олиб келиши мумкин ва шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай инсонлар бепарво бўлиб қолишади, деб айтганлар.
Учинчи ҳаракат – ҳукумдорларнинг ҳузурига боришлик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар, ҳукумдорларнинг ҳузурига борган кимса, фитнага дучор бўлади. Абу Довуднинг, Авн Мабуд Сунанларининг шарҳида, фитна деганда динни йўқотишлик назарда тутилади дейилган. Тирмизий Сунанларининг шарҳида айтилганки: “Ҳукумдорнинг ҳузурига борган ва унга ҳушомад (лаганбардорлик) қилган одам фитнага дучор бўлибди. Аммо, кимки ҳукумдорнинг ҳузурига борса ва унга хушомад қилмай аксинча яхшиликка буюриб (амру бил маъруф), ёмонликдан қайтарса (наҳий анил мункар), ундай инсоннинг зиёрати Катта Жиҳодга айланади”.
Ҳадисда мусулмонларнинг ҳукумдори ҳақида айтилган, ўзи мусулмон, лекин гуноҳ ва зулм қиладиган ҳукумдор. Унда Исломдан чиқиб кетган ҳукумдорларнинг ҳузурига бораётган ҳозирги куннинг Олимлари ҳақида нима ҳам дейиш мумкин? Агар бу ҳадисда золим ҳукумдорнинг ҳузурига бораётган инсон ўз динини йўқотиши ҳақида гапирилаётган бўлса, у ҳолда диндан қайтган ва Умматнинг душманларини ҳимоя қилаётган ҳукумдорларнинг ҳузурига бораётган Олимларнинг дини қай ҳолга тушар экан?!
Ҳукумдорлар дунёсига кириш — фитнадир. Бу айёр ва ёлғондан иборат бўлган дунё, унга олим соф ва маъсум бир муҳитдан кириб келади. Олимлар доираси — бу ростгўй ва софдил инсонларнинг доирасидир, улар шоҳларнинг дунёсига — алдов ва ёлғон дунёга хос эмаслар. Бу ҳукумдорлар олимларни ўз сўзлари, ваъдалари билан алдашади ва уларни яхши муомала ва совғалар билан мафтун қилишади. Ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: “Бир-бирингизга совғалар қилинглар ва сизлар бир-бирингизни яхши кўрасизлар (кўнгил қўясизлар)“ демаганмидилар?
Дарҳақиқат, баъзи олимлар ҳукумдорларга нисбатан кўнгил қўйишган, бану Исроил қавми сигирга кўнгил қўйгани каби. Бу ҳукумдорлар кўпчилик олимларни ўз тузоғига илинтириб, уларни ўз манфаатлари ва ҳожалари бўлмиш — яҳудий ва насронийларнинг манфаатларини ҳимояловчилар сифатида ёллаганлар, Аллоҳнинг дини ва мусулмонларнинг ҳимояси ўрнига. Лекин ҳар доим Умматда Аллоҳнинг динини ҳимоя қилувчи Ҳақ учун турадиган бир гуруҳ бўлади ва Ҳақ учун турадиган ва ўзини шу йўлда қурбон қиладиган Олимлар ҳам бўлади. Ҳозирда шундай олимлар борки, улар ғариблик билан Ҳақ учун туриб, Аҳли Сунна вал Жамоанинг Имоми бўлган Аҳмад ибн Ҳанбалнинг йўлидан боришмоқда.