Имом Ҳасан Ал-Банно роҳимаҳуллоҳ: Жиҳод. 7-қисм

МАҚОЛАЛАР

Исломий жиҳоддаги одамийлик
Исломий жиҳод амаллар ичида энг муқаддасларидандир. Унинг бажарилиш услуби эса ғоят улуғ ҳамда олий ҳисобланади. Аллоҳ таолонинг наздида тажовуз қилмоқлик ҳаромдир. У Зот шундай дейди:
“Сизларга қарши урушувчилар билан Аллоҳ йўлида жанг қилингиз ва тажовузкор бўлмангиз! Шубҳасиз, Аллоҳ тажовузкорларни севмайди”. (Бақара: 190)

У Зот ҳаттоки душманга нисбатан ҳам адолат қилинишини буюрган:
“Эй мўминлар, Аллоҳнинг Ўзи учун ҳақ йўлни тутгувчи, адолат билан шаҳодат-гувоҳлик бергувчи бўлингиз! Бирон қавмни ёмон кўришингиз сизларни адолат қилмасликка тортмасин! Адолат қилингиз! Шу тақвога яқинроқдир”. (Моида: 8)

Аллоҳ мусулмонларни иложи борича раҳмдиллик билан ҳаракат қилишга буюради. Улар қачонки жангга кирсалар, адоватларига эрк бермайдилар, талон-тарож қилмайдилар, бировнинг номусини топтамайдилар, тўхтовсиз вайронгарчиликларга йўл қўймайдилар. Уруш вақтида улар энг яхши жангчи, тинчлик борасида эса бағоят тинчликпарвардирлар.
Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади

“Аллоҳнинг Росули қачон бир қўшинга ёки ҳарбий қисмга (бирор кишини) амир қилиб тайинлаганласалар унга Аллоҳни ёдда тутишини ва ҳамроҳларига нисбатан ғамхўрлик қилишини уқтирардилар, кейин эса шундай дер эдилар: “Аллоҳнинг номи ила Унинг йўлида жанг қилинглар! Мушрикларга қарши курашинг: юриш қилинглар, лекин ҳаддан ташқари хунрезлик қилманг, хиёнаткорлик йўлини тутманг, болаларга зиён етказманг, уларни қатл этманглар!” (Муслим ривояти)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Сизлардан бирортангиз жангга кирса, душманининг юзига (уришдан) сақлансин”. (Бухорий ва Муслим ривояти)

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
“Ҳаттоки қатл қилаётганда ҳам ўзини тийиб тургувчи кишилар иймон аҳлидандирлар”. (Абу Довуд ривояти)

Абдуллоҳ ибн Язид Ал-Ансорий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар:
“Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам талон-тарож қилишни ман этдилар”. (Бухорий ривояти)

Аёллар, болалар ва қарияларни қатл қилиш, ярадорларни ўлдириш ёки исён кўтармаган роҳиблар ва оддий тинч кайфиятдаги одамларнинг тинчини бузиш ҳаромдир. Бу раҳм-шафқатни “маданийлашган” одамларнинг ваҳшиёна юришлари ҳамда золимликларидан фарқлаб кўрингчи! Уларнинг “халқаро” ҳуқуқ меъёрларини барча нарсани қамраб олувчи илоҳий қонун билан таққослаб бўладими?!
Ё Аллоҳ динни тўғри тушуниш ила мусулмонларни саодатлантир ҳамда дунёни бу адолатсизликлардан ислом нури ила қутқар!

Жиҳодга алоқадор баъзи масалалар
Бугун кўплаб мусулмонлар душманга қарши курашиш – жиҳоди асғар (кичик жиҳод), кишининг ўз нафсига қарши курашмоқлиги эса жиҳоди акбар (катта жиҳод) дея хатокорона ўйлайдилар. Бунга қуйидаги ҳадисни далил сифатида келтирадилар: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Биз кичик жиҳоддан катта жиҳод палласига ўтдик”. “Саҳобалар сўрашди: “Катта жиҳод нима?” У киши айтдилар: “Кишининг ўз нафсига қарши қилган жиҳоди – катта жиҳоддир”.

Баъзи кимсалар бу ривоятдан жанг қилишнинг аҳамиятини пасайтириш, кишиларни эъдод ва риботдан қайтариш ва Аллоҳ йўлидаги жиҳоднинг ҳар қандай кўринишидан чалғитиш мақсадида фойдаланмоқдалар. Бу ривоят саҳиҳ эмас. Машҳур муҳаддис Ҳофиз ибн Ҳажар Ал-Асқалоний ўзининг “Тасдид Ал-Қавс” асарида шундай дейди:
“Бу машҳур ва тез-тез қайтарилиб турилади, Қавли Иброҳим Ибн Абланикидир”.

Ҳофиз Ал-Ироқий “Тахриж Ҳадис Ал-Аҳя”да дейди:
“Байҳақий бу ҳадисни Жобир розаияллоҳу анҳудан ривоят қилган бўлиб ровийлар силсиласи заиф ҳисобланади. Ал-Хатиб уни Жобир розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида келтириб ўтади”.

Шунга қарамай, бу ривоят ҳаттоки саҳиҳ бўлган тақдирда ҳам, мусулмон ўлкаларни озод қилиш ва мушрикларнинг ҳужумига жавоб қайтариш мақсадида адо этиладиган жиҳод ва эъдод ибодатларини инкор этиш учун ҳеч қандай асос бўла олмайди. Балки амаллар ёлғиз Аллоҳ учунгина холис қилинишида нафсга қарши курашмоқликнинг аҳамиятини алоҳида урғулайди, холос.
Жиҳодга алоқадор масалалар яна амри маъруф ва наҳйи мункарни ҳам ўз ичига олади. Ҳадисда шундай дейилади: “Жиҳоднинг энг улуғи золим ҳукмдор қаршисида ҳақ сўзни айтмоқликдир”.
Таъкидлаш лозимки, мужоҳидларни кутиб турган мукофот – шаҳодати кубро билан ҳеч нарсани таққослаб бўлмайди.
Хотима

Биродарларим! Шарафли ўлим қандай бўлишини биладиган умматгина бу дунёда иззат, охиратда эса мангу роҳат-фароғат билан мукофотланади. Таназзул ва шармандалик ҳаёти дунёга бўлган муҳаббат ва ўлимни ёқтирмаслик каби иллатларнинг меваси ҳисобланади. Шундай экан, эй менинг биродарларим, жиҳодга тайёргарлик кўринг, шаҳодатнинг ошиғи бўлинг.
Биродарим, билингки, куни келиб албатта ўлим билан юзлашасиз. Бу қўрқинчли воқеълик ҳаётингизда фақатгина бир бора юз беради. Агар бу воқеъликни Аллоҳ учун бошдан кечирсангиз, бу нарса у дунё-ю бу дунё сизнинг фойдангиз учун хизмат қилади. Биродарим, шуни ёдда тутингки, ҳеч нарса Аллоҳнинг иродасига хилоф тарзда юз бермайди. Аллоҳ Азза ва Жалла шундай деган:
“Сўнгра бу ғамнинг кетидан сизларга бир ором уйқусини туширдики, у сизлардан бўлган бир тоифа кишиларни (яъни ҳақиқий мўминларни) қамраб олди. Бошқа бир тоифа (яъни мунофиқлар) эса Аллоҳ ҳақида нотўғри, динсизларча бадгумон қилиб, ўз жонларининг ғамига тушиб қолдилар. Улар: «Энди биз учун ҳеч қандай ғалаба бўлмайди», дейишади. Айтинг (эй Муҳаммад): «Бутун иш Аллоҳнинг (қўлида)!» Улар сизга ошкор қилмайдиган нарсани (мунофиқликларини) яширадилар. Айтадиларки, «Агар ихтиёримиз ўзимизда бўлганида эди, бу эрларда ўлиб кетмаган бўлар эдик». Айтинг (эй Муҳаммад): «Агар уйларингизнинг ичига беркиниб олганингизда ҳам ўлдирилиши Аллоҳ томонидан ҳукм қилинган кишилар шубҳасиз ҳалокат жойига келган бўлар эдилар». (Аллоҳ бу мағлубиятни) кўнгилларингиздаги нарсани (иймон ёки нифоқни) имтиҳон қилиш ва дилларингиздаги нарса (иймон)ни поклаш учун қилди. Аллоҳ дилларни эгаллаган сирларни билгувчидир”. (Оли Имрон: 154)

Шарафли ўлим томон юзланинг. Мукаммал бахт-саодатга эга бўласиз. Аллоҳ таоло мени ҳамда сизни Ўзининг йўлида шаҳид бўлиш шарафига муяссар қилсин!

Имом Ҳасан Ал-Банно

Содиқлар учун Муслим Бухорий таржимаси

Улашинг :

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *