Ақли йўқ ўқитувчи..

ҲИКОЯЛАР

   Шўролар даврида юртимиздаги бир даҳрий мактаб ўқитувчиси бир куни ўқувчиларига мазкур сабабият қонунига биноан тескари бир нарсани исботламоқчи бўлибди ва:

«Болалар! Ўқитувчингизни кўраяпсизми?», деб сўрабди.

«Ҳа», деб жавоб беришибди болалар.

«Демак, ўқитувчи бор. Энди мен ёзаётган мана бу синф тахтасини кўраяпсизми?», деб сўрабди.

 «Ҳа», дейишибди болалар.

«Демак, синф тахтаси ҳам бор экан. Энди мен ўтирадиган мана бу курсини кўраяпсизми?», сўрабди.

«Ҳа», дейишибди болалар.

«Демак, курси ҳам бор экан. Хўш, энди Худони кўраяпсизларми?», сўрабди.

«Йўқ», дейишибди болалар.

«Демак, Худо йўқ экан!», дебди устоз.

  Шунда Аллоҳнинг илҳоми билан ўқувчилардан бири туриб, устозидан изн сўраб, унинг ёнига чиқибди. Синфдошларига юзланиб:

«Болалар, сизлар устознинг ақлини кўраяпсизми?», деб сўрабди.

«Йўқ», дейишибди болалар.

«Унда устознинг ақли йўқ эканда», дебди бола.

   Ҳа биродарлар, ўша машъум даврларда ҳам ўз иймонларини сақлаб қолган юртдошларимизнинг тарбия ва саъйи ҳаракатлари сабабидан Аллоҳ сизу бизга ҳам иймон насиб этган бўлса ажабмас. Бу кунлар тарихимиздаги унутилмас қора кунлардир.

Улашинг :
𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐙𝐨𝐡𝐢𝐝
𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑞𝑜'𝑟𝑞𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟 𝑣𝑎 𝑠𝑜𝑑𝑖𝑞𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑏𝑖𝑟𝑔𝑎 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟!
https://sodiqlar.org

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *