Абу ал-Жаҳм ибн Ҳузайфа ал-Адавий шундай ҳикоя қилади:
“Ярмук куни амакимнинг ўғлини қидириб жанг майдонига кирдим. Қўлимда бир сув идиш бор эди. Агар у яраланган бўлса сув бераман ва юзларини юваман, – деб ўйладим. Уни излаб топганимда хириллаб турган эди.
Мен унга, сув берайми?, – дедим.
Ҳа дегандек ишора қилди. Энди сув бермоқчи бўлиб турган эдим. Бошқа бир одамнинг инграгани эшитилиб қолди.
Амакимнинг ўғли: “Унга олиб бор – деган ишорани қилди. Борсам у Амр ибн Ос розияллоҳу анҳунинг укаси Хишом ибн Ос розияллоҳу анҳу экан. Унга сув ичасанми?, – деб турган пайтимда бир оз наридан бир одам: Оҳ! Оҳ! – деб инграб қолди.
Ҳишом унга олиб бор – дея ишора қилди. Сув идишни кўтариб овоз келган томонга бордим. Борсам, у ҳам жон таслим қилибди. Қайтиб Ҳишомнинг олдига келдим, у ҳам жон бериб бўлибди. Югуриб амакимнинг ўғли олдига келдим. Қарасам, унинг ҳам жони узилиб бўлган экан. Уларнинг барчасига Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!”.[1]
[1] Ҳоким: “ал-Мустадрак” 2/98