“Шайтанат” романидан бир парча

ҲИКОЯЛАР

  1998 йили шариъат кўрсатмаларига амал қилишга ҳаракат қилган ҳолда тўйимни ўтказдик. Ўша вақтлар динга қарши давлат миқёсидаги кураш авжига чиққанига қарамай исломий тўй деб аталувчи тўй қилдик. Қайин укам ўзимнинг шогирдларимдан бири эди. Бир неча кундан сўнг у маҳалладан шундай гап топиб келди. Бизнинг тўйимиз куни қайин укамнинг мактабда бирга ўқийдиган синфдошининг акаси ҳам уйланган экан. Аммо уларнинг тўйи жоҳилий “қизил” тўй бўлган. Хуллас қайин укам ва синфдоши ўртасида шундай суҳбат бўлиб ўтибди.

Синфдоши айтибди:

–          Ҳа, тўйлар қандай ўтди? Эшитишимизча, тўйда “Жимжитлик” романидан бир парча қўйганмишсизлар?! Ҳах-ҳах-ҳаа!

  Исломий тўйларда фасод, ўйин-кулги ва бақир-чақир бўлмагани учун синфдоши уни “Жимжитлик” романи деб, масхара қилмоқчи бўлган. Қайин укам эса бу гапга жавобан пинагини ҳам бузмаган ва закийлик билан хотиржам қиёфада жавоб берган:

–          Ҳа ўша куни ҳамма шайтонлар акангни тўйида қўйилган “Шайтанат”ни томоша қилиш учун кетишган экан шекилли! Шунинг учун бизларни тўйимиз алҳамдулиллаҳ тинч ва жуда яхши ўтди.

Улашинг :
𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐙𝐨𝐡𝐢𝐝
𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑞𝑜'𝑟𝑞𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟 𝑣𝑎 𝑠𝑜𝑑𝑖𝑞𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑏𝑖𝑟𝑔𝑎 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟!
https://sodiqlar.org

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *