Мўминларга хушхабар беринг!

МАҚОЛАЛАР

  Барча ҳамду санолар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва истиғфор айтамиз, Ундан ёрдам ва ҳидоят сўраймиз, нафсимизнинг шумлигидан ва амалларимизнинг ёмонлигидан Унинг Ўзидан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир. Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва элчисидир деб гувоҳлик бераман.

«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар!» (Оли Имрон: 102).

«Эй инсонлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан жуфтини вужудга келтирган ҳамда у икковидан кўп эркак ва аёлларни тарқатган Роббингиздан қўрқингиз! Яна ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи солинадиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз (билан ажралиб кетишдан қўрқингиз)! Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдир» (Нисо: 1).

«Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар, тўғри сўзни сўзланглар! (Шунда Аллоҳ) ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират қилур. Ким Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас у улуғ бахтга эришибди» (Аҳзоб: 70, 71).

Сўзларнинг рости Аллоҳнинг Китоби, йўлларнинг яхшиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўллари, ишларнинг ёмони (динда) янги пайдо қилинганлари, (динда) янги пайдо қилинган барча нарса бидъат, барча бидъат залолат, барча залолат эса жаҳаннамга элтгувчидир.

Аммо баъд…

  Азиз оға-инилар, муҳтарама опа-сингиллар, барчангизга Аллоҳнинг саломи бўлсин, даврамизга хуш келибсиз, барчамизни Аллоҳ таборака ва таоло Ўзининг жаннатида ҳам жамласин ва даъватчилар саййиди бўлган зот билан бирга қилсин.

Аллоҳ йўлидаги дўстларим! Бугунги суҳбатимиз «Мўминларга хушхабар беринг» деб номланади ва унда қуйидаги мавзуларда сўз боради:

Биринчи: Аянчли руҳий-маънавий мағлубият.

Иккинчи: Бўлиб ўтаётган ва бўлажак воқеа-ҳодисалар ҳақида аниқ-тиниқ нубувват хабарлари.

Учинчи: Аллоҳ ва Расулининг сўзлари ростдир!.

Тўртинчи: Иш режаси ёки нима қилмоқ керак?.

Сўзларимга  диққат-эътибор қаратишингизни умид қиламан, Аллоҳ таоло сиз-у бизни Исломнинг ғалабаси ва тавҳид аҳлининг иззатга эришиши билан шодлантирсин, зотан У бунга қодирдир.

Биринчи: Аянчли руҳий-маънавий мағлубият:

  Аллоҳ йўлидаги дўстларим! Елкаларимизни эзиб турган ва ҳеч бир мусулмонга махфий бўлмаган воқеликнинг алам-аччиқлари орасидан мағрибу машриқдаги баъзи мусулмон оға-ини ва опа-сингилларнинг қалбларига ўрнашган ноумидлик ҳислари вужудларидан сизиб чиқиб, ҳасрат бўронига айланаётганини, бу бўрон уларнинг тилларидан отилган умидсизлик сўзларини чор-атрофга учириб олиб кетаётганини кўрмоқдамиз: «Бўлди, бефойда… Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиуун… Дин зое бўлди… Уммат тамом бўлди… Энди ҳаракат қилганнинг фойдаси йўқ…

Тирикка нидо қилсанг эшиттирган бўлардинг,

Лекин сен нидо қилган кимсаларда жон қайда?!

Чўғни пуфласанг агар ёритади атрофни,

Лекин пуфламоқдасан кулга қараб бефойда…

  Ҳа, сен илма-тешик бўлиб кетган мешни шиширмоқ истагида уни пуфламоқдасан… Фойдаси йўқ, одамлар тугаб бўлган…». Уларнинг тилларидан отилиб чиқаётган шу ва бошқа шу мазмундаги сўзлардан бутун вужудларини руҳий-маънавий мағлубият тўла қамраб олганига ишонч ҳосил қиласиз.

  Тан олиш керак, уммат ўша дастлаб содир бўлган қалтис муртадлик бўҳронидан бошлаб, мўғулларнинг аёвсиз қирғини-ю, оғир салиб урушлари оралаб, халифаликнинг заволга юз тутиши ва Андалуснинг бой берилишидан тортиб, яҳудларнинг Фаластин тупроғини ишғол қилиши каби жуда оғир йўқотиш ва мағлубиятларни бошидан кечириб келмоқда. Бироқ, мен ишонч билан айтаманки, уммат воқеда ёки кейинги даврда мубтало бўлган энг катта мағлубият унинг руҳиятига етган мағлубият бўлди! Зеро, руҳий-маънавий мағлубиятни тан олган кишининг фикри ҳам, ҳаракати ҳам фалажга айланади, жиддий амалий ҳаракатлар билан йўлда давом этиши у ёқда турсин, бу ҳақда фикр юритишга ҳам ботинолмай қолади. Аллоҳ таборака ва таолога бўлган иймоннинг заифлашиши, душман куч-қувватининг давомий ортиб бориши ва умматнинг куч-қудрати пасайиб бориши билан руҳий-маънавий мағлубият яна-да зиёдалашиб боради. Қолаверса, йўлнинг табиатини билмаслик, замон ва маконга нисбатан тор қарашлар ҳам бунга етарлича таъсир кўрсатади. Бу омиллар ҳаммаси йиғилиб, жирканч руҳий-маънавий мағлубиятнинг сассиқ кўлмагига қуйилиб, унинг бадбўйлигини яна ҳам кучайтиради.

  Ҳозирда «Аллоҳ борлиқни ўз ҳолига ташлаб, ўзини четга тортган» деган гаплар тез-тез қулоққа чалинадиган бўлиб қолди. Онт ичиб айтаманки, уч кун олдин кап-катта бир кишининг: «Аллоҳ ҳозир борлиқ ишларидан хилватга чекинган» деганини ўз қулоғим билан эшитдим! Ҳа, аҳвол шу даражага етди!!

  Бошқа бирисининг гапини эшитинг: «Аллоҳ бу тўкилаётган қонларни кўрмаяптими?! Тилка-пора қилинган мана бу жасадларни кўрмаяптими?! Вайронага айлантирилган мана бу уйларни кўрмаяптими?! Қани нусрат?! Қани иззат?! Қани ерга эга қилиш ҳақидаги ваъда?!…».

  Бошқа бир кишининг гапини эшитинг: «Уммат учун бу фитнанинг ечими ва ундан қутулиш йўли фақатгина Аллоҳга рукуъ қилишдан воз кечиб, Американинг меҳробига эгилиш, бундан бошқа йўл йўқ!!». Жирканч ва аянчли руҳий-маънавий мағлубият инсонни ана шундай аҳволга олиб бориб қўйди!

Агар: «Аллоҳ азза ва жалла мана бундай башорат берган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана бундай хушхабар айтганлар», десангиз, пешоналари тиришиб: «Қанақа хушхабар, эй шайх, воқеликдан бохабарлик даъвосини қиласиз-у, атрофга қарайсизми ўзи?! Қонлар дарё бўлиб оқиб ётганда қанақа башорат ҳақида гап бўлиши мумкин?! Жасадлар тилка-пора бўлиб ётганда қандай хушхабар ҳақида гапираяпсиз?! Қуддус босқинчилар тажовузидан инграб ётганида қандай хушхабар ҳақида гап бўлиши мумкин?! Аёллар, гўдаклар, қариялар фарёд чекиб, умматга нидо қилиб ётган ва фарёдларига қулоқ тутадиган одам топилмай турган пайтда ниманинг башоратини бераяпсиз сиз ўзи?!», деб хитоб қилишади…

Бу оқшом сиз азизларга янгича услубда ва бошқача йўл билан келажак давлат шу динники бўлиши ҳақидаги хушхабарни айтмоқчиман, умумий гап-сўзлар билан эмас, батафсил равишда, ҳодисалар ҳақида ўз хоҳиш-ҳаволаридан сўзламайдиган зот томонларидан хабар берилган тафсилотлар билан башорат бермоқчиман. Уммат ичида ва умуман ер юзида юз берган ва то қиёмат юз беражак қандай бир воқеа-ҳодиса бўлмасин, у ҳақда хоҳишларидан сўз айтмайдиган Содиқу Амийн – соллаллоҳу алайҳи ва саллам – хабар бериб ўтганлар. Эътибор беринг, бугунги воқелигимизда бўлиб турган ва келажакда бўладиган ҳар қандай муҳим воқеа ҳақида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар бериб қўйибдилар.

Воқеда бугун уммат ер юзининг очкўз халқлари бемалол ва тортинмасдан қўл чўзадиган тайёр луқмага айланиб қолди. Бу ҳақда Абу Довуд «Сунан»ларида ва Аҳмад «Муснад»ларида Савбон розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳали шундай кунлар келадики бошқа халқлар худди емакхўрлар товоғига бемалол қўл солганидек бор будларингизни тортиб олишади», дедилар. Биз: «Ё Расулуллоҳ, ўша куни озчилик бўлганимизданми?», деб сўрадик. «Сизлар у куни кўпчилик бўласизлар, лекин худди селнинг кўпиги каби кўпик бўласизлар, душманларингиз қалбидан маҳобат (қўрқув) олиб қўйилади ва қалбларингизга ваҳн солиб қўйилади», дедилар. «Ваҳн нима?», дедик. «Дунёга муҳаббат ва ўлимни ёмон кўриш», дедилар». Қаттиқ очликдан сўнг емак берилган қушлар галасини тасаввур қилинг, хўракдан ўз улушини олиш учун қандай ёпирилиб келишади, талашиб-тортишади! Бугун уммат ана шу хўрак ҳолига тушди..

Муҳтарам дўстлар! Келинг, Имом Бухорий ва Имом Муслим Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ушбу ҳадиси шарифни биргаликда тадаббур қилиб кўрайлик: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга хутба қилдилар, унда то қиёматгача содир бўлажак бирон нарсани қолдирмай, ҳаммасини айтдилар, уни билган билди, билмаган билмади….». Демак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёматгача содир бўлажак ҳамма нарсанинг хабарини берган эканлар, қиёматнинг ҳамма аломатларини айтиб ўтган эканлар. Қиёмат қачон бўлишини эса Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди, на муқарраб фаришта ва на пайғамбар бўлсин, бу ҳақда билимга эга эмас, бунинг илмини Аллоҳ таоло фақат Ўзига хослаган.

Аллоҳ таоло айтади: «Одамлар сиздан ас-Соат (қиёмат) ҳақида сўрайдилар. «У (соатни) билиш ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир», деб айтинг» (Аҳзоб: 63).

Аллоҳ таоло айтади: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, мушриклар) сиздан Соат (Қиёмат) ни қачон воқе бўлиши ҳақида сўрарлар. Сиз қаердасиз-у, уни (яъни Қиёмат қачон бўлишини) зикр қилиб-эслаш (қаерда)(Яъни сиз ҳеч қачон у Куннинг вақтини айтиб бера олмайсиз). Уни (билиш) ёлғиз Парвардигорингизга бориб тўхтар. Сиз фақат ўша (Қиёмат)дан қўрқадиган кишиларни огоҳлантирувчисиз, холос» (Ван-назиъат: 42-45).

Имом Муслим «Саҳиҳ»ида Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилган машҳур ҳадисда айтилишича, само аҳлининг амини (Жибрил алайҳиссалом) ер аҳлининг амини (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига тушиб, у кишидан ислом, иймон ва эҳсон ҳақида сўрадилар. Сўнг: «Соат (яъни, қиёмат) қачон?», деб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У ҳақда сўралувчи сўровчидан кўра билувчироқ эмас», дедилар. «Унда унинг аломатлари ҳақида айтиб беринг», дедилар. «Чўри ўзининг хожасини туғиши, ялангоёқ, яланғоч, қашшоқ қўйбоқарлар бинолар (қуриш)да бир-биридан ўзишганини кўришингиз…», дедилар.

Аллоҳ таоло айтади: «(У зот) ғайбни билувчидир. Бас, Ўз ғайбидан бирон кимсани огоҳ қилмас. Фақат Ўзи рози бўлган пайғамбарнигина (Ўзининг ғайбидан сир-асрорининг айримларидан огоҳ этар)» (Жин: 26-27).

Аллоҳ таоло айтади: «Улар У зотнинг илмидан фақат Ўзи истаган нарсаларнигина биладилар» (Бақара: 255).

Аллоҳ таоло Ўзининг пайғамбари ҳақларида айтади: «Ва у (сизларга келтираётган Қуръонни) ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас. У (Қуръон) фақат (Аллоҳ томонидан пайғамбарга) ваҳий қилинаётган (туширилаётган) бир ваҳийдир» (Ван-нажм: 3, 4).

Имом Аҳмад «Муснад»ида саҳиҳ санад билан Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги ҳадисни келтирган: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитган ҳамма нарсани ёдлаб олиш мақсадида ёзиб борардим. Қурайш мени бундан қайтариб: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам хушҳолликда ҳам, ғазабланиб ҳам гапирадилар», деди. Шундан сўнг ёзишдан тийилдим. Сўнг буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтган эдим, у зот: «Ёзаверинг, жоним Қўлида бўлган Зотга қасамки, мендан фақат ҳақ гап чиқади», дедилар».

Имом Муслим «Саҳиҳ»да Абу Зайд Амр ибн Ахтоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисни келтиради: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга бамдод намозини ўқиб бердилар. Сўнг минбарга кўтарилиб, то пешин намози вақти бўлгунича хутба қилдилар. Сўнг тушиб, пешинни ўқидилар. Сўнг яна минбарга кўтарилиб, то аср намози вақти бўлгунича хутба қилдилар. Сўнг тушиб, асрни ўқидилар. Сўнг яна минбарга кўтарилиб, то кун ботгунича хутба қилдилар. Бўлган ва энди бўлажак нарсалардан хабар бердилар. Ичимизда энг илмлигимиз (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг айтган сўзларини) ёдлаб олганроғимиздир»..

  Имом Аҳмад «Муснад»да ва Ҳоким «Мустадрак»да шайх Албоний саҳиҳ санаган санад билан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳали одамларга шундай алдамчи замонлар келадики, унда ёлғончининг гапини рост деб кўрилади, ростгўйни ёлғончига чиқарилади, хиёнатчига омонат қўйилади, омонатдор хиёнатчига  чиқарилади, унда рувайбиза гапдонлик қилади», дедилар. «Ё Расулуллоҳ, рувайбиза ким?», деб сўралди. «Қадрсиз одам, – бир лафзда «ақлсиз одам» – омманинг ишига тааллуқли гапларни гапиради», деб жавоб бердилар». Рувайбизалар роса гапни олиб қочадиган бўлди.. Омма иши ҳақидагина эмас, Исломдаги муҳим ишлар ҳақида ҳам… Пайғамбаримиз, хоҳишларидан сўзламайдиган Содиқу Амин худди бизнинг воқелигимизни тасвирлаб бердилар.

  Хўш, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам уммат бугун бошидан кечириб турган ва келгусида йўлиқадиган имтиҳонлар, фитналар, жангу-жадаллар ҳақида ҳам хабар берганмилар??? Ҳа.. Суҳбатимизнинг иккинчи қисми шу мавзуда давом этади…

Иккинчи: Бўлиб ўтаётган ва бўлажак воқеа-ҳодисалар ҳақида аниқ-тиниқ нубувват хабарлари

  Жон қулоқ билан тингланг, ажойиб маълумотлардан бохабар бўласиз! Роббимизга аҳд бераманки, саҳиҳ хабарлардан четга чиқмайман. Хоҳиш-ҳаволаридан сўзламайдиган Содиқу Аминнинг берган хабарларига қараганда, Аллоҳ таборака ва таоло келгусида Ўз динига нусрат ато этади, ҳақ калимаси “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни олий қилади, ширк ва мушрикларни хорликка гирифтор қилади. У зот яна хабар беришларича, куфр аҳли бу дин йўлига тўсиқ қўйишга ва тўғаноқ бўлишга ҳар қанча уринмасин, ғалаба охир-оқибат шу дин аҳлига бўлади. Бутун борлиқ ҳозир ана шу босқичга қараб кетмоқда. Борлиқни бу жараёнга ҳозирлаётган зот Мулк Эгаси ва Подшоҳлар Подшоҳи бўлган, истаган ишини биргина «Бўл!» калимаси билан бўлдиришга қодир Зотнинг Ўзидир. Борлиқ олам Содиқу Амийн хабар берган ана шу улкан жараёнга кириб бориши учун ҳозирда ҳодисалар занжири ажабтовур тезлик билан бир-бирига уланмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар беришларича, келгуси охирги босқич сулҳ билан, мусулмонлар билан Рум – ёки Банул-асфар – ўртасидаги сулҳ билан бошланади. Тарихчилар Рум ва Банул-асфар европаликлар ва америкаликлар эканига иттифоқ қилишган, бу ҳақда шубҳага ўрин йўқ.

Имом Бухорий ва бошқалар Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Қиёмат олдидан олтита нарсани сананг:  менинг ўлимим, сўнг Байтул-Мақдиснинг фатҳ қилиниши, сўнг ораларингизда худди қўйларга келадиган ўлатдек тарқаладиган ўлат, сўнг мол-дунёнинг тўлиб-тошиши, ҳатто бировга юз динор берилса ғазабланади, сўнг арабларнинг бирорта хонадонини қўймай кириб борадиган фитна, сўнг сизлар билан Банул-асфар ўртасида бўладиган сулҳ, улар бу сулҳга хиёнат қилиб, саксонта байроқ остида сизларга бостириб келишади, ҳар бир байроқ остида ўн икки минг аскар бўлади» (Фатҳул-Борий: Китобул-жизя: 15 боб, 2469-ҳадис).

Келинг, ушбу ҳадисни биргаликда ўрганиб чиқайлик:

—         «Қиёмат олдидан олтита нарсани сананг». Яъни, қиёматдан олдин унинг олтита аломати содир бўлади.

—         «Менинг ўлимим». Яъни, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафот этишлари.

—         «Сўнг Байтул-Мақдиснинг фатҳ қилиниши». Байтул-Мақдис (Қуддус) Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халифаликлари даврида Убайда ибн Жарроҳ бошчилигидаги саҳобаи киромлар томонидан фатҳ қилинган. Аллоҳ таолодан уни яна қайтадан фатҳ этилишига изн беришини сўрайман.

—         «Сўнг ораларингизда худди қўйларга келадиган ўлатдек тарқаладиган ўлат». Бу ўлат Шом диёрида содир бўлди. «Амвос тоуни» деб аталган бу ўлатда Абу Убайда, Муоз ибн Жабал ва бошқа кўплаб саҳобалар вафот этишган.

—         «Сўнг мол-дунёнинг тўлиб-тошиши, ҳатто бировга юз динор берилса ғазабланади».  Сиз ҳозир бир одамга юз динор бериб кўринг, унга қаноат қилмаганидан ёки нарх-наволар кўтарилиб кетиб, тирикчилик оғирлашиб кетгани сабабли бу пулга айтарли нарса келмаслигидан унинг ғазабини юзидан ёки гап-сўзидан пайқаб оласиз.

—         «Сўнг арабларнинг бирорта хонадонини қўймай кириб борадиган фитна». Кўп уламолар бу фитнани телевизор, видео, интернет, газета ва журналлар каби оммавий ахборот воситалари кўринишида кириб келганини айтадилар. Бугунги кунда мазкур воситалар орқали хонадонларга кириб келаётган фитна ва ёмонликлар кўлами ҳеч кимга сир эмас.

—         «Сўнг сизлар билан Банул-асфар ўртасида бўладиган сулҳ, улар бу сулҳга хиёнат қилиб, саксонта байроқ остида сизларга бостириб келишади, ҳар бир байроқ остида ўн икки минг аскар бўлади». Ушбу сўнгги аломат ҳақида фикр юритиб кўринг. Саксонта байроқдан ҳар бир байроқ остида ўн икки мингтадан аскар бўлса, салкам бир миллион аскар бостириб келади..

 Аҳмад, Абу Довуд, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон саҳиҳ санад билан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Сизлар Рум билан тинчлик сулҳи тузасизлар, сўнг улар билан биргаликда уларнинг ортларидаги душманга қарши урушасизлар, (урушдан) бешикаст чиқиб, ўлжаларга эга бўласизлар, сўнг серсув ва серўт бир яйловга тушасизлар. Шундан сўнг румликлардан бир киши ўрнидан туриб, хочни баланд кўтаради ва: «Хоч ғолиб бўлди, хоч ғолиб бўлди», деб хитоб қилади. Шунда мусулмонлардан бир киши ғазаб билан туриб, уни ўлдиради. Шундан сўнг Рум хиёнат қилади ва ўртада қирғинбарот бўлади. Улар устингизга саксонта байроқ остида келишади, ҳар бир байроқ остида ўн икки минг – (бир ривоятда ўн минг) – киши бўлади» (Албоний: Саҳиҳул-жамиъис-сағир ва зиядатуҳ: 3612 (Ал-мишкот: 5428)).

Қизиқ, мусулмонлар румликлар билан бирга уруш олиб борадиган бу муштарак душман ким бўлди экан? Ғарб оммавий ахборот воситалари таъбири билан айтганда, террорга қарши курашмикин? Шарқий лагермикин ё… Россиямикин? Хитоймикин? Япониямикин?… Жавоб: Пайғамбари нимани назарда тутганлари ёлғиз Аллоҳнинг Ўзига маълум.

  Бироқ, нима бўлганда ҳам аҳли китоблар мана шу улкан ва ҳал қилувчи жангнинг бўлишига қатъий ишонадилар, уни ўз китобларида «Армагеддон» (Harmageddon) деб номлайдилар. Бу сўз биз аҳли сунналарда истеъмолда йўқ, уни аҳли китобларнинг китобларида учратиш мумкин. Масалан, «Сифри рўё»нинг 16-бобига мурожаат қилсангиз, қуйидаги сўзларни айнан ўқийсиз: «Оламнинг барча лашкари Армагеддон деб номланувчи жангга йиғилади». Harmageddon ивритча сўз бўлиб, «Har» тоғ маъносини, «mageddon» Фаластинда жойлашган водий (мажидун) маъносини билдиради. Яҳуд ва насороларнинг битикларини ўқисангиз, улар шу номли жангнинг бўлишига қаттиқ ишонишларини топасиз. Ўқиган нарсаларим ичида энг қизиқларини айтсам – мен бу гапларни далил сифатида келтирмаяпман, асло ундай эмас, фақат мавзу ҳақида чуқурроқ маълумотга эга бўлишингиз учунгина айтиб ўтаяпман, зеро бизга далил сифатида Раббимизнинг Китоби ва Расулининг Суннатлари кифоя қилади – Американинг собиқ президенти Роналд Рейган ёзади: «Аниқ айта оламанки, айни шу авлод Армагеддонни кўрадиган авлоддир». Рубен «Охир замон» драмасида ёзади: «Бир қанча вақтдан сўнг ҳамма нарса ниҳоясига етади, улкан жанг бошланади, у Армагеддон жанги бўлади». Америкалик машҳур адиба Грейс Ҳалселл шундай ёзади: «Биз масиҳий ўлароқ инсоният тарихи Армагеддон деб номланган ҳал қилувчи жанг билан ниҳоясига етишига ишонамиз». Шайх Аҳмад Дийдот билан мунозара қилган америкалик руҳоний Жеймс Рожер ёзади: «Мен сизларга тез орада тинчликка эришамиз деб айтган бўлардим, лекин қўяверинг, улар истаганларича тинчлик шартномаларини тузаверсинлар, барибир ҳеч нарсага эришолмайдилар. Чунки, олдинда Армагеддон бор, тез орада Магедди водийсида у жангнинг гирдобига шўнғимоқ бор, олдинда қора кунлар кутиб турибди».

Юқорида келтирганимиз бу сўзлар бари ғайридинларнинг сўзлари эди.

  Энди Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларига яна бир бор мурожаат қилайлик: «Сизлар Рум билан тинчлик сулҳи тузасизлар, сўнг улар билан биргаликда уларнинг ортларидаги душманга қарши урушасизлар, (урушдан) бешикаст чиқиб, ўлжаларга эга бўласизлар, сўнг серсув ва серўт бир яйловга тушасизлар. Шундан сўнг румликлардан бир киши ўрнидан туриб, хочни баланд кўтаради ва: «Хоч ғолиб бўлди, хоч ғолиб бўлди», деб хитоб қилади…» Инсонлар қайси бир босқичда бўлмасин, фақат ва фақат ақидадан келиб чиқиб ҳаракатга тушадилар. Дарҳақиқат, у илк лаҳзалардаёқ салиб уруши деб эълон қилинди. Гарчи кейинчалик ялтироқ сўзлар билан унга зийнат берилган бўлса-да, Аллоҳ таоло дилларда яширин ниятларни изҳор қилиб қўйишни истади. Аллоҳ таоло айтади: «Эй мўминлар, ўзларингизни (яъни, мўминларни) қўйиб, (бошқаларни) сирдош дўст тутманглар! Улар сизларга зарар етказишда кучларини аямайдилар ва ёмон ҳолга тушишингизни орзу қиладилар. Уларнинг сизларни ёмон кўришлари оғизларидан ошкор бўлди. Дилларидаги адоватлари эса янада каттароқдир» (Оли Имрон: 118)… «Шундан сўнг румликлардан бир киши ўрнидан туриб, хочни баланд кўтаради ва: «Хоч ғолиб бўлди, хоч ғолиб бўлди», деб хитоб қилади. Шунда мусулмонлардан бир киши ғазаб билан туриб, уни ўлдиради. Шундан сўнг Рум хиёнат қилади ва ўртада қирғинбарот бўлади».

  Мана шу босқичда, яъни румликлар улкан лашкар билан бостириб келадиган, Ислом ва мусулмонларни таг-тубидан қуритиб юборишга астойдил беғ боғлайдиган ана шу босқичда, ер юзида инсон зотининг унга  заррача дахли бўлмаган бир кавний қадарий иш-ҳодиса юз беради. Худди Ийсо ибн Марямнинг тушиши, Масиҳи Дажжолнинг чиқиши, Яъжуж ва Маъжужнинг зоҳир бўлиши инсонлар ихтиёридан ташқари ҳодиса бўлганидек, худди шунга ўхшаш яна бир ҳодиса рўй беради. Яъни, имом Маҳдий – Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Маҳдий алайҳиссалом зоҳир бўлади. Аввал-бошидан айтиб қўйишим керак, Имом Маҳдий ҳақидаги ҳадислар мутавотирлик даражасига етган. Мутавотир ҳадис жумҳур уламо наздида қатъий илмни ифодалайди, шунинг учун унга ишониш фарз, унга амал қилиш шарт ҳисобланади.

  Имом Аҳмад ва бошқалар ривоят қилган, аллома Аҳмад Шокир ва аллома Албонийлар саҳиҳ санаган, ҳазрат Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда заррача хоҳиш-ҳаволаридан сўзламайдиган Содиқу Амин соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Маҳдий биздан – аҳли байтдан, уни Аллоҳ таоло бир кечада ислоҳ қилади…». «Аллоҳ уни бир кечада ислоҳ қилади» деган иборанинг маъноси нима, биласизларми? Бу дегани, одатдаги кечаларнинг бирида уйқуга кетамиз ва эртаси тонгда уйғонгач, биримиз газета ё журналдан ўқиб, яна биримиз телевизор ё радиодан эшитиб, дунё ахборот воситаларининг ҳаммасидан таралаётган хабардан бохабар бўламиз: «Маккаи Мукаррамада Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ал-Маҳдий зоҳир бўлди».

  Имом Аҳмад «Муснад»ида саҳиҳ санад билан Ҳузайфа ибн ал-Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисга эътибор қаратинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Орангизда Аллоҳ истаганича муддат пайғамбарлик бўлади. Кейин қачон Аллоҳ хоҳласа, уни (орангиздан) кўтаради. Кейин пайғамбарлик минҳожи (йўли) асосида халифалик бўлиб, у Аллоҳ истаганича муддат ораларингизда бўлади. Кейин қачон Аллоҳ хоҳласа, уни (орангиздан) кўтаради. Кейин бир-бирига мерос тариқасида қолдириладиган подшоҳлик бўлади. У ҳам Аллоҳ қанча туришини истаса, шунча вақт туради. Кейин қачон Аллоҳ хоҳласа, уни (орангиздан) кўтаради. Сўнг зулмкор ҳокимлик (замони) келади. Кейин Аллоҳ таоло хоҳлаган пайтда бу подшоҳликни ҳам устингиздан кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосида халифалик бўлади».

  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Маҳдий биздан – аҳли байтдан… – яъни, саййидимиз Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари Фотима розияллоҳу анҳо наслларидан – уни Аллоҳ таоло бир кечада ислоҳ қилади…».

  Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйқуларида безовта бўлдилар. Мен: «Ё Расулуллоҳ, одатдагидан бошқача ҳаракат қилганингизни сездим», дедим. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўтирдилар, сўнг: «Ажаб, умматимдан бўлган кишилар Байтул-Ҳаромни у ерда бошпана топган бир кишига (уруш очиш учун) қасд қиладилар. Байдоъ деган ерга келганларида уларни ерга юттирилади», дедилар. «Ё Расулуллоҳ, йўл одамларни жамлайди-ку» (яъни, уларга йўлда қўшилиб қолган йўловчилар ҳам бўлади), дедим. «Тўғри, улар ичида қасд билан қўшилганлар ҳам, мажбур қўшилганлар ҳам, йўловчилар ҳам бўлади. Ҳаммалари бир хилда ҳалок бўлишади, (қиёматда эса) турли ўринлардан туришади, Аллоҳ уларни ниятларига кўра тирилтиради», дедилар».

«Саҳиҳ Муслим»да Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Бир киши Байтуллоҳда паноҳ топади. На ҳимоя қуввати бор, на саноғи кўп ва на қурол-яроғи бўлган одамлар унга байъат берадилар. Улар устига бир лашкар юборилади. Лашкар Байдоъ деган ерга етганида уни ер ютади, («Саҳиҳ Муслим»даги бир лафзда: фақат уларнинг ҳолидан хабар бериш ва уларга йўллаш учун қочиб кетган одамгина қутулиб қолади)».

  Бу ўша чиққан киши ҳақиқий Маҳдий эканига ишонч ҳосил қилишимиз учун Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам томонидан хабар берилган аломатлардир. Йўқса, тарих мобайнида маҳдийлик даъвосида чиққан қанчадан-қанча дажжол ва каззоблар кўрилди, ҳаммаси ўзини Маҳдий деб эълон қилишди. Аллоҳ таборака ва таоло бизга ҳақиқий Маҳдийнинг қадарий кавний аломатини баён қилиб беришни истади. Яъни, Маҳдий чиққач, унга байъат қилишларини истамайди, бир қанча аҳли илмлар унга қўярда-қўймай байъат қилишади. На қурол-яроғлари, на адади кўп бўлган кишилар унга байъат қилишади, у ўзига байъат қилишларини истамайди. Маҳдий чиқиб, овозаси атрофга ёйилгач, уни йўқ қилиш мақсадида Арабистон ороли ичидан лашкар йўлга чиқади. Аллоҳ таоло у лашкарни ерга юттиради. Ана шундагина ер юзидаги ҳамма мусулмонлар Байтуллоҳда чиққан киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам у ҳақда хабар берган ҳақиқий Маҳдий эканига ишонч ҳосил қиладилар. Шундан сўнг мусулмонман деган одам борки, унга байъат қилиш ва Аллоҳ йўлида то нусрат ёки шаҳидлик келмагунича у билан бирга жанг қилиш учун отланади. Шунда бутун дунё Маҳдийга қарши уруш эълон қилади. Маҳдий ва унга қўшилган жамоалар кетма-кет ва тўхтовсиз бир қанча жанглар олиб боришади. Имом Муслим «Саҳиҳ»ида Нофеъ ибн Утба розияллоҳу анҳу ривояти билан келтирган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Араб оролига уруш қиласизлар, Аллоҳ уни фатҳ қилади. Сўнг Форсга қарши уруш қиласизлар, Аллоҳ уни фатҳ қилади. Сўнг Румга қарши уруш қиласизлар, Аллоҳ уни фатҳ қилади. Сўнг Дажжолга қарши урушасизлар, Аллоҳ уни фатҳ қилади».

  Демак, ерга юттирилган илк лашкардан кейин чиқадиган биринчи лашкар Араб ороли ичидан чиқади. Аллоҳ Маҳдийга ва тавҳид жамоасига бу лашкар устидан ғалаба ато этади ва араб жазирасининг ҳамма эшиклари Маҳдий ва унга эргашган муваҳҳидларга фатҳ қилинади. Шундан сўнг Сомроъ сирдоби (ғори)дан чиқади деб кутишаётган маҳдийларидан бошқа Маҳдий чиққанини эшитган форсликлар лашкари Форс диёридан унга қарши урушиш учун чиқади. Аллоҳ таоло Маҳдий ва унга эргашган тавҳид жамоасига ушбу лашкар устидан ҳам ғалаба ато этади. Шундан сўнг Маҳдий бошчилигидаги муваҳҳидлар жамоаси тарихда мисли кўрилмаган оғир жангга кирадилар. Бу ҳақда ўз хоҳишларидан сўзламайдиган Содиқу Амин соллаллоҳу алайҳи ва саллам хабар берганлар. Имом Муслим ва бошқалар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «То Румликлар Аъмоқ ёки Добиққа келиб тушмагунича қиёмат қоим бўлмайди. Уларга қарши Мадинадан ўша кунги ер юзининг энг яхши кишиларидан иборат бўлган лашкар чиқади. Сафга тизилишгач, Румликлар уларга: «Биздан асир тушганлар билан ўртамизни холи қўйинглар, улар билан урушмоқчимиз», дейишади. Мусулмонлар: «Йўқ! Аллоҳга қасамки, биз биродарларимизни сизларга холи қўйиб бермаймиз», дейдилар. Сўнг урушадилар ва уларнинг (мусулмонларнинг) учдан бири ортга чекинади, Аллоҳ уларни асло кечирмайди. Уларнинг учдан бири шаҳид бўлади, улар Аллоҳ ҳузуридаги энг афзал шаҳидлардир. Уларнинг учдан бири асло фитналанмаган ҳолда фатҳ қилади. Улар Қустантинияни фатҳ қиладилар…» (Саҳиҳ Муслим: китабул-фитан ва ашротис-саъа, 9-боб, 7074-ҳадис).

  Аъмоқ қаер? Добиқ қаер? Эски ва янги луғат тўпламларига мурожаат қилиб кўрдим. Замонавий луғатшунослар Аъмоқ ва Добиқ деб Суриянинг Ҳалаб шаҳри яқинидаги икки мавзеъсини айтган эканлар, эски луғат тўпламларида эса Аъмоқ ва Добиқ Суриянинг Ҳалаб ва Туркиянинг Антокия шаҳарлари оралиғидаги мавзеълар дейилипти. Буни кўриб: «Ҳавои-хоҳишларидан сўзламайдиган зотга Аллоҳнинг саловоти бўлсин!» деб юбордим. Ер юзидаги навбатдаги кураш майдони! Ахир қаранг, ҳозирда Сурия террорчиликни қўллаб-қувватлаётган давлатлар рўйхатига киритилди, Ҳамас террорчи ташкилотлар рўйхатидан жой олди, «Ал-Ақсо шаҳидлар қўшилмаси» ҳам шу рўйхатга тиркалди, ҳатто Ливан ҳам яқинда улар қаторига қўшиб қўйилди… (Муаллиф бу мақолани ёзган вақтда Ҳамаснинг ҳали зоҳиран ҳақ йўлда эди. Аммо ҳозирги кунга келиб Ҳамас ҳақ йўлдан оғди ва ҳаттоки Фаластинга жиҳод қилиш учун борган мужоҳидларни тутиб ўлдира бошлади. “Содиқлар” изоҳи) Ахир айтмадимми сизларга Парвардигоримиз Ўзининг элчиси ҳақида: «У ўз ҳавойи-хоҳиши билан сўзламас»

𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐙𝐨𝐡𝐢𝐝
𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑞𝑜'𝑟𝑞𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟 𝑣𝑎 𝑠𝑜𝑑𝑖𝑞𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑏𝑖𝑟𝑔𝑎 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟!
https://sodiqlar.org

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *