Шаҳид шайх Абу Мансур Аҳмад: Нусрат омилларидан биринчиси – ихлос
Ихлос — деганда мўмин банданинг барча ибодат ва амаллари ҳолис Аллоҳнинг ризосини топиш учун бўлиб, унга ҳеч қандай риё, сумъа, ширк ва дунёвий манфаатлар аралашмаган ҳамда ундан Аллоҳдан ўзганинг риояси кўзланмаган бўлишлигини тушунилади. Зеро, Аллоҳ таъоло шундай дейди (маъноси):
Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга, У зот учун динни холис қилган, Тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни тўкис адо этишга ҳамда закотни (ҳақдорларга) ато этишга буюрилган эдилар. Мана шу тўғри йўлдаги (миллатнинг) динидир. (Баййина: 5)
….Бас, ким Парвардигорига рўбарў бўлишидан умидвор бўлса, у ҳолда яхши амал қилсин ва Парвардигорига бандалик қилишда бирон кимсани (унга) шерик қилмасин! (Яъни, қиладиган барча амалларини ёлғиз Аллоҳ учун қилсин)”. (Каҳф:110)
….сизлар Аллоҳ учун ҳақиқий (йўлдан оғмаган мусулмон) бўлган ва У зотга шерик келтиргувчи бўлмаган ҳолингизда… (Ҳаж:31)
Бас, (эй мўминлар) гарчи кофирлар ёмон кўрсаларда, Аллоҳга – У зот учун динни ҳолис қилган ҳолингизда дуо-илтижо қилингиз!
У тирик зотдир. Ҳеч қандай илоҳ йўқ, магар Унинг Ўзигина бордир. Бас, (эй мўминлар), сизлар (Аллоҳга) У зот учун динни ҳолис қилган ҳолингизда дуо-илтижо қилингиз!…… (Ғофир:14 ва 65)
(Эй инсонлар), огоҳ бўлингизким, ҳолис Дин ёлғиз Аллоҳникидир,(яъни ёлғиз Аллоҳгина чин ихлос билан ибодат қилинишга лойиқ Зотдир). (Зумар:3)
Ихлос – иймоннинг самарасидир. Ихлос нафақат нусратнинг келишига балки, банданинг амаллари қабул бўлиши учун шарт қилинган биринчи омилдир. Юқоридаги оятлардан хулоса қилиб, ихлос деганда – кучли иймон, эҳсон, ниятнинг ҳолислиги, покдамонлик, яхшилик, муҳаббат, сидқу вафо ва тақво каби ҳислатларни тушиниш мумкин. Ихлос соҳиби бўлган одамларни эса мухлис, муҳсин, муттақий ва покиза инсонлар деб айтамиз.
Аллоҳ таъоло Ўзининг мухлис бандаларига дунё ва охиратда ҳар қандай ғам–ташвиш, офату кулфатлардан нажот беради. Уларга, ҳатто, шайтоннинг макр–ҳийлалари ҳам таъсир эта олмайди. Зеро, Одам фарзандларининг энг аввалги ва ашаддий душмани бўлмиш Иблис лаъин ҳам бундай мухлис инсонларни йўлдан оздира олмаслигини эътироф этган эди. Бунинг хабарини Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қуйидаги оятда бизга билдирган (маъноси):
(Иблис) айтди: “Парвардигорим, қасамки, энди мени йўлдан оздирганинг сабабли албатта уларга (Одам болаларига) ердаги (барча гуноҳ ишларни) чиройли қилиб кўрсатиб қўюрман ва албатта уларнинг ҳаммаларини йўлдан оздирурман. Магар улар орасидаги покиза бандаларинггина (ҳақ йўлдан озмай қолурлар)”. (Ҳижр: 39 – 40)
Бизнинг йўлимизда жиҳод қилган – курашган зотларни албатта Ўз йўлларимизга ҳидоят қилурмиз. Аниқки, Аллоҳ чиройли амал қилгувчи зотлар билан биргадир. (Анкабут: 69)
Аллоҳ йўлидаги (кураш учун молларингизни) сарфланглар! Ва (бахиллик қилиш билан) ўзингизни ҳалокатга ташламанг! Яхшилик қилинг! Албатта Аллоҳ яхшилик қилгувчиларни севади. (Бақара: 195)
(Эй Муҳаммад, машаққат ва озорларга) сабр қилинг! Зотан, Аллоҳ чиройли амал қилгувчиларнинг ажр-мукофотларини зое қилмайди. (Ҳуд: 115)
…Биз фазлу марҳаматимизни Ўзимиз ҳоҳлаган кишиларга етказурмиз ва чиройли амал қилгувчи зотларнинг ажр-мукофотини зое қилмасмиз. (Юсуф: 56)
Эҳсон-яхшиликнинг жазоси-мукофоти фақат яхшиликдир. (Арроҳман: 60)
…. Биз хатоларингизни мағфират қиламиз ва яхшилик эгаларига зиёда неъматлар ато қиламиз”, деганимизни эсланглар. (Бақара:58)
Ҳақиқий мўминлар фақат Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига иймон келтириб, сўнгра (ҳеч қандай) шак-шубҳа қилмаган ва молу жонлари билан Аллоҳ йўлида жиҳод қилган зотлардир. Ана ўшаларгина (ўз иймонларида) содиқ бўлган зотлардир. (Фатҳ: 15)
Аллоҳ айтди: “Бу кун (яъни қиёмат куни) ҳаққи-рост иймон келтирганларга рост сўзлари фойда берадиган кундир”. Улар учун остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатлар бордир. Улар унда абадий қолажаклар. Улардан Аллоҳ рози бўлди, улар ҳам Аллоҳдан рози бўлдилар. Бу эса улуғ бахтдир. (Моида: 119)
Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (У зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас, улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ. (Аҳзоб:23)
Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва иймонларида ростгўй бўлган зотлар билан бирга бўлингиз! (Тавба: 119)
Ихлос ҳақида Қуръонда оятлар жуда кўп бўлиб, бу ерда уларни барчасига тўхталиб ўтиш имконимиз йўқ. Энди бу борадаги ҳадиси шарифлар баёнига ўтишдан олдин, ихлос ҳақида юқорида тилга олганимиз, “ниятнинг ҳолислиги” жумласига этиборингизни тортамиз.
“Саҳиҳи Муслим” ҳадисларининг шарҳловчиси, машҳур муҳаддис олим Имом Нававий ўзининг “Арбаъийн Аннававийя” номли китобида мўмин кишининг амаллари унинг ниятига боғлиқ эканлигини баён қилувчи ҳадисни энг биринчи ўринда келтириб, уни “муттафақун алайҳ” (ҳам Бухорий ҳам Муслим ривоят қилган) саҳиҳ ҳадис эканлигини баён қилган.
Бухорий ва Муслим ҳар иккисининг Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида у шундай дейди (маъноси):
– Мен Росулуллоҳ саллалоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деяётганларини эшитдим: “ Амаллар (даражаси) ниятлар (эътибори) билан бўлади. Кишига ният қилган нарсаси бўлади. Кимки Аллоҳ ва росули учун ҳижрат қилган бўлса, унинг ҳижрати Аллоҳ ва росули учун бўлади. Кимки дунё учун ҳижрат қилган бўлса, унга эришади. Кимки хотин учун ҳижрат қилган бўлса, унга уйланади. Нима учун ҳижрат қилган бўлса, унинг ҳижрати ўша нарса учун бўлади”. Муттафақун алайҳ.
Имом Бухорий мазкур ҳадисни ўз тўпламининг етти жойида келтирган. Аллоҳнинг нусрати келишига сабаб бўладиган ихлос ҳақидаги ояту ҳадислар жуда кўп бўлиб, улардан баъзиларини ўз ўрнида келтириб ўтишга ҳаракат қиламиз, инша Аллоҳ. Ҳозир эса жиҳодий жамоъалар ҳаётида ихлоснинг қанчалар муҳим эканлиги борасида тўхталамиз. Юқорида биз ихлос ҳақида тўхталиб, унинг таърифи ва сифатларини ба қадри имкон гапириб ўтдик. Мазкур сифатлар билан жиҳод майдонидаги мужоҳидлар имконлари қадар сифатланмоғи лозим. Чунки, Аллоҳ таъоло бандасига тоқатидан ортиқ нарсани таклиф этмайди. Ушбу сифатлар билан сифатланиш нусрат дарвозасининг калитидир. Мужоҳидларнинг саййиди бўлмиш Муҳаммад алайҳиссалом бу сифатларнинг барчаларини ўз шахсиятларида жамлаганлар. У киши билан сафдош бўлган саҳобий розияллоҳу анҳумлар, уларга яхшлик билан эргашиб, уларнинг давомчилари бўлмиш тобеъин ва табаъа тобеъинлар ҳам мана шу сифатлар билан ўзларини зийнатлашиб, натижада дунёнинг турли бурчакларини фатҳ этишиб, у ерларда Ислом таълимотини ёйишиб, тавҳид ҳокимиятини устивор қилганлар. Аллоҳ йўлида жиҳод қилаётган мужоҳидлар мазкур сифатлар билан сифатланишлари лозим ва лобуддир. Акс ҳолда, уларнинг жиҳодлари на дунё ва на охират учун фойдасиз бўлиб қолиши мумкин. Бундан Аллоҳ паноҳ берсин. Шу ўринда Ҳужжатул Ислом Имом Ғаззолийининг “Иҳёу ъулумид дин” номли китобидаги мана бу сатрлар ҳақида бир тафаккур қилиб, ундан ибратланайлик.
Инсонларнинг барчаси ҳалок бўлгувчидир. Олимлар бундан истиснодирлар. Олимларнинг барчаси ҳалок бўлгувчидир, амал қилгувчивлари бундан истиснодирлар. Амал қилгувчиларнинг барчаси ҳалок бўлгувчидир, лекин уларнинг ихлосликлари бундан истиснодирлар. Ихлосликлар ҳам буюк хатардадирлар.
Мазкур сатрлардаги – ҳалок бўлгувчидир – сўзи жаҳаннам сари боргувчидир, деган маънони англатади. Зеро, мужоҳид киши имкони қадар олим бўлиб, илмига амал қилувчи ва амалларини ҳолис Аллоҳнинг ризосини топиш учунгина қиладиган бўлган ҳолида ғалаба таъмини ҳам тотди, дейлик. У ғалабадан кейин ҳам буюк хатардан қутула олмайди. Ҳолис кишилар учун бўладиган бу буюк хатар кўпинча ғалабадан кейин бўлади. Аллоҳ бу хатардан барча мужоҳидларни омонда сақласин. Амийн.
Ихлос – иймоннинг самарасидир – дедик. Ҳа, бу иккиси эгиз нарса бўлиб, иймон бўлмаган қалбда ихлос бўлмагани каби, ихлосдан ҳоли бўлган қалбда кучли иймон бўлиши ҳам амри маҳолдир. Шунинг учун ҳам нусратга сабаб бўлувчи омилларни тартиб билан келтирганимизда биринчи ўринда иймонни ёзмай, балки ихлосни ёздик. Чунки, иймонни ихлос билан биргаликда баён этиб кетишни лозим топдик. Нусрат учун шарт бўлган омиллар баёнида иймонни зикр қилмай иложимиз йўқ. Зеро, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай дейди (маъноси):
Куфрга қарши курашда сустлашмангиз ва (жанглардаги мағлубият сабабли) ғамгин бўлмангиз! Агар (ҳақиқий) иймон эгалари бўлсангизлар, сизлар устун бўлгувчидирсизлар. (Оли–Имрон: 139)
…Ва Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай. (Нисо: 141)
Мазкур оятларда Аллоҳ ҳақиқий мўминларни ҳамиша кофирлардан ғолиб бўлишини ва кофирларни ҳаргиз мўминлардан ғолиб бўлишига йўл қўймаслигини баён қилмоқда. Фақат ҳақиқий мўмин бўла олиш керак, холос. Мужоҳид ихлосли мўмин бўлиши билан унда қуйидаги хислатлар жамланади:
Сабр, шижоат, адолат, мурувват, иффат, сиёнат (сирларни сақлаш), мардлик, ҳалимлик, кечиримлилик, ўзгалардан етадиган озорларни кўтара билиш, ийсор (ўзгаларни ўзидан ортиқ кўриш), олий ҳимматлик, тавозеъ, қаноъат, ростгўйлик, гўзал хулқ, молояъний (ўзига даҳли бўлмаган) нарсаларни тарк этиш, қалбнинг тубанликлардан саломатлиги, охират талаби, Аллоҳнинг қурбатини ҳосил қилишга интилиш, шаръий илмларни ўрганиш, уни зеҳнга жойлаб, ўзгаларга ҳам етказиш, Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш, дунё ёки шуҳрат учун эмас балки ихлос билан Аллоҳнинг динига даъват қилиш, тақво ва унинг аҳлини муҳаббати, солиҳ амалларни қилишга шошилиш, яхшиликларда (саҳобалар каби) мусобақалашишга интилиш, Аллоҳнинг шиорларини улуғлаш, боодаблик, ҳақларни адо этиш, омматан мусулмонлар учун, хоссатан, Аллоҳ ва унинг росули учун насиҳат қилиш, сўрашдан ўзни пок тутиш, гуноҳлардан тавба қилишга шошилиш, Аллоҳнинг неъматлари шукрини адо этиш, Унинг ўзигагина таваккул қилиш, шарму ҳаёли бўлиш, Аллоҳнинг зикрини кўпайтириш, Унинг азобидан қурқувда ҳамда раҳматидан умидда бўлиш, омонатларни ўз аҳлига адо этиш, мўминларни дўст ва кофирларни душман тутиш, Аллоҳ йўлида маломатчилар маломатидан қўрқмаслик, нафсни поклашликда жидди жаҳд қилиш ва бошқа хислатлар. Мазкур хислатларнинг барчаси мўминнинг ихлоси самарасидир. Иймонни бир дарахтга қиёсласак, ихлос унинг илдизлари, юқорида тилга олинган хислатлар эса шу дарахтнинг меваларидир. Соғлом дарахтнинг мевалари ҳам соғлом ва тотли бўлади. Зеро, Аллоҳ таоло ҳам иймон калимасини асил дарахтига қиёслаб, қуйидаги мисолни келтиради (маъноси):
(Эй инсон), Аллоҳ яхши сўзга (яъни иймон калимасига) қандай мисол келтирганини кўргин: у сўз худди бир асил дарахтга ўхшайди, унинг илдизи (ер остида) маҳкам ўрнашган, шоҳлари эса осмонда бўлиб, Парвардигорининг изни–иродаси билан мудом мева берур. Аллоҳ одамлар эслатма – ибрат олишлари учун шундай мисоллар келтирур. (Иброҳим: 24 – 25)
Муҳаддислар имомлари бўлмиш Имом Бухорий ва Муслимларнинг Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан қилган ривоятларида келтирилган уч мусофир бошларига тушган мусибат ва ундан нажот топишларига сабаб бўлган, ихлос билан қилинган солиҳ амаллари ҳам ибратга лойиқдир. Унда Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги ҳадисни айтадилар (маъноси):
Сизлардан аввалги ўтган умматлардан уч киши сафарга чиқиб, сафарлари давомида бир ғорга кириб, тунни ўтказадилар. Улар ухлаётганларида тоғдан юмалаган катта тош ғор оғзини тўсиб қолади. Шунда улардан бирлари:
– Энди бу ғордан чиқишнинг ягона йўли бор, у ҳам бўлса қилган солиҳ амалларингизни васила қилиб, Аллоҳга дуо қилишдан ўзга нарса эмасдир, – дейди.
Улардан бири ўзининг ота онасига қилган солиҳ амалини васила, қилиб:
– Эй Аллоҳим, менинг кекса ота–онам бор бўлиб, на аҳли–аёлим, на қўл остимдагиларни биронтасини ҳам улардан олдин едириб, ичдирмасдим. Кунларининг бирида мен ёғоч излаб уйдан чиқиб кетдим ва жуда кеч уйга қайтдим. Кечқурун ичишадиган сутларини соғиб, олдиларига келсам уланинг ҳар иккиси ҳам ухлаб қолган эканлар. Мен уларни бедор қилишни ҳам, улардан олдин аҳли–аёлим ва қўл остимдагиларга ичиришни ҳам ҳоҳламадим. Мен қўлимда идиш билан уларнинг уйғонишларини кутиб тура бошладим. Болаларим оёғим остида чувалашиб, шовқин солишарди. Шу кўйи тонг отгунича турдим. Тонг отгач, улар уйғонишиб, сутларини ичдилар. Эй Аллоҳим, агар мен шу ишимни сенинг розилигинг учун қилган бўлсам, бизнинг бошимизга шу тош туфайли тушга кулфатимизни аритгин, – деди.
Тош ўрнидан силжиб, озгина йўл очилди. Лекин ундан одам сиғмас эди.
Иккинчиси ўзининг имкони бўла туриб, зино гуноҳидан тийилишдек амалини васила қилиб:
– Эй Аллоҳим, менинг амакимнинг бир қизи бор бўлиб, у менга одамлар орасида энг суюкли эди. (бир ривоятда; – Мен уни жуда қаттиқ яхши кўрардим.) Бир куни йўлдан уришга ҳаракат қилдим. Лекин у унамади. Орадан муддат ўтиб, унинг бошига мушкулот тушиб, у жуда қийналиб қолди–да, менинг олдимга келди. Мен аввал ундан талаб қилган иш эвазига унга 120 динор бердим. У рози бўлди. Мен ундан имкон топган (бир ривоятда; – икки оёғи орасига ўтирган) пайтимда у менга: – Аллоҳдан қўрққин! Узукка бармоғингни ўз ҳаққи билан тиққин (яъни, бу ишни ҳалол, никоҳ йўли билан қилгин), – деди. У менга қанчалар суюкли бўлмасин, мен ўрнимдан туриб кетдим. Берган тиллаларимни ҳам қайтариб олмадим. Эй Аллоҳим, мен ўша ишни сенинг розилигинг учун қилган бўлсам, бизнинг бошимизга шу тош туфайли тушган кулфатимизни аритгин, – деди. Тош ўрнидан силжиб, озгина йўл очилди. Лекин ундан чиқиб кета олмас эдилар.
Учинчичси эса:
– Эй Аллоҳим, мен бир неча одамларни ёллаб ишлатдим ва уларга ҳақларини бердим. Улардан бири ўз ҳақини менга қолдириб кетди. Мен уни кўпайиб туриши учун уни айлантириб тура бошладим. Ҳатто, ундан мол–дунё жуда кўпайиб кетди. Орадан йиллар ўтиб, ўша одам менинг олдимга келди ва: – Эй Аллоҳнинг бандаси, менинг хизмат ҳақимни бергин, – деди. Мен унга: – Мана шу сен кўриб турган туя, мол, қўй ва ғуломларнинг ҳаммаси сенинг ҳаққинг, – дедим. У ҳайратланиб: – Эй Аллоҳнинг бандаси, мени масхара қилмагин, – деди. Мен унга: – Мен сени масхара қилмаяпман, – дедим. У ҳамма нарсани, бирон нарса қолдирмай, олдига солиб, ҳайдаб кетди. Эй Аллоҳим, мен ўша ишни сенинг розилигинг учун қилган бўлсам, бизнинг бошимизга шу тош туфайли тушга кулфатимизни аритгин, – деди. Тош силжиб, уларга йўл очилди. Улар юриб, ғордан чиқиб кетдилар. Муттафақун алайҳ.
Бундай олиб қаралганида ҳар уччала амал ҳам ҳар бир мўминдан талаб қилиниадиган оддий ишлардир. Лекин, бу амалларнинг ўз соҳибларига нажот беришдек юксак даражага кўтарилиши, уларнинг чин ихлос билан қилинишидир. Зеро, Пайғамбар саллалоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек (маъноси):
– “Динингни Аллоҳ учун ҳолис қил, сенга озгина амал ҳам кифоя қилади”.
Инсон баъзан ўйланиб ҳам қоласан. Хаёлингга “менинг ҳам шундай амалим борми ўзи? – деган фикр келиб, амаллар архивини титкилай бошлайсан. Бироқ уни топа олмай қийналасан, бир амалингни олиб, “шу амалимни шундай ихлос билан қилганман” – дейсану, унинг тасдиғини топишга анча қийналасан. Ўзгаларни билмадиму, мендан шундай кечинмалар содир бўлиб туради. Ўзимга қаноат берадиган амалларимни топа олмай қийналаман. Эй Аллаҳим, биз нотовон бандаларингга Ўзинг раҳм қил! Бизни солиҳ амалларни ихлос билан қилишга муваффақ қилгин!
Асри саодат даврида яшаб ўтган саҳобийлар, тобеъийнлар ва табаъа тобеъинлар ўзларининг ихлослари билан оламнинг турли бурчакларига жиҳод қилишиб, Ислом таълимотини ёйдилар. Уларнинг саъю ҳаракатлари туфайли бу буюк таълимот бизларгача етиб келди. Алҳамдулиллаҳ. Аллоҳ у буюк инсонларга улкан ажрлар берсин.
Ҳа, иймон ва ихлоси кучли бўлган инсонларнинг солиҳ амаллари, ихлосли мужоҳидларнинг Аллоҳ йўлидаги жиҳодлари давомли бўлаверади. Унинг интиҳоси инша Аллоҳ, жаннат бўлажак!
Энди қалбларида ихлоси бўлмаган инсонларнинг мужоҳид бўлиб, қилган жиҳодлари ва чеккан заҳматлари қиёмат кунида асло ўзларига асқотмайди. Чунки (оят маъноси):
Аллоҳ айтди: “Бу кун (яъни қиёмат куни) ҳаққи–рост иймон келтирганларга рост сўзларигина фойда берадиган кундир”. (Моида: 119).
Бундан ташқари, ихлоссиз қилинган барча амаллар ҳам фойда бермайди. Мужоҳидлардаги ихлоссизлик нусрат йўлини тўсибгина қолмай,балки, жамоатларда жуда кўп иллат ва нуқсонларга сабаб бўлади.
Мужоҳидлардан ихлос кўтарилса, танзим ва жамоатлар орасида таъассубият, сабрсизлик, ҳасад, бахиллик, кибру ҳаво, худбинлик (фақат ўзини ўйлаш), дунё ҳаётига рағбат, фожирлик, ўзгалар ҳаққини риоя қилмаслик, беодоблик, ношукрлик, гуноҳларга тавба қилиш ўрнига ўзини оқлаш, Аллоҳнинг зикри, тасбеҳу истиғфор ва нафл ибодатларнинг камайиб бориши, жиҳод майдонларида юрганлигига ғурурланиб, Аллоҳнинг азобларидан хотиржам бўлиб қолиш, ишни ўз аҳлларидан талашиш, таънаю маломатларнинг кўпайиши, аҳдлар бузилиши, зулмкорлик, нафсларни поклашга интилмаслик ва ҳимматсизлик каби иллатлар ўз–ўзидан урчиб бораверади.
Мужоҳидда ўз қавми ёки жамоасига нисбатан мутассиблик пайдо бўлиб қолса, унинг қилётган жиҳоди ҳам Аллоҳнинг калимаси олий бўлиши учун эмас, балки ўз жамоати, танзими ёки қавмининг манфаати учунгина бўлади. Агар қиладиган жиҳодидан ўзга жамоатлар учун манфаат бўлиб, ўз жамоатига даҳлсиз бўлса, унда жиҳоддан ҳам юз ўгириб кетаверади. Имом Бухорийнинг Жобир ибн Абдуллоҳдан қилинган ривоятда бундай одамлар ҳақида Росулуллоҳ саллалоҳу алайҳи ва саллам:
– “Бу жоҳилият иддиоларидан мақсад нима? Унинг иддиолари, шубҳасиз, сассиқдир”, – дедилар. Ва яна Имом Муслимнинг Жундуб ибн Абдуллоҳдан қилинган ривоятида:
– “Кимки жаҳолат байроғи остида жанг қилиб, асабиятга чақирса ёки асабиятга ёрдам берган ҳолида ўлдирилса, унинг ўлими ҳам жоҳилона ўлим бўлади”, – дедилар.
Бундай кимсалар жиҳод майдонларида жасорат кўрсатиб, кофирларга шикаст беришлари, диннинг нусрати ва ғалабасига ўз улушларини қўшишлари мумкин. Лекин улар ҳар қанча кўп ишларда иштирок қилган бўлмасин, улар учун охиратда ҳеч бир насиба булмайди. Чунки, бундайлар ҳақида бизни Росулуллоҳ саллалоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари хабардор қилганлар. Зеро, Росулуллоҳ саллалоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек:
– “Албатта, Аллоҳ азза ва жалла бу Динни охиратда улар учун насиба бўлмаган қавмлар билан (ҳам) қувватлантириб қўяверади”.
Ушбу ҳадисни Имом Аҳмад ва Табаронийлар Абу Бакрадан ривоят қилишган. Санадидагилар ишончли кишилардир. (Мажмаъуз завоид: 5/305).
Имом Бухорийнинг Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида Росулуллоҳ саллалоҳу алайҳи ва саллам:
– “Албатта, Аллоҳ бу Динни фожир киши билан (ҳам) қувватлантиради”, – дедилар.
Ҳа, ажабланманг! Бундай кимсалар Росулуллоҳ саллалоҳу алайҳи ва саллам билан ҳам биргаликда жиҳод қилганлар. Ундайлардан бири Пайғамбар алаҳиссалом билан бирга кофирларга қарши жангга чиққан ва жуда қаттиқ жанг қилиб, оғир жароҳат олган ва жароҳати дардига чидай олмай, ўзини ўзи ўлдирган…
Кунларнинг бирида Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир мажлисда ўтириб қолдилар. Атрофларида мусулмонлардан бир қанчалари бор эдилар. Суҳбатлари асносида у киши кўзларини ерга тикиб бир оз сукут сақлаб қолдилар. Сўнгра атрофидагиларга боқиб:
– “Сизларнинг орангизда бир одам борки, дўзахда унинг озиқ тиши Уҳуд тоғиданда каттароқ бўлади”, – дедилар.
Шу мажлисда ўтирган ҳар бир одамнинг қалбини бирдан хавф, қўрқув, балки, даҳшат қамраб қолди. Улардан ҳар бири динда фитналаниб, оқибати ёмонлик билан хотима топадиган ўша одам бўлиб қолишдан қўрқиб, даҳшатга тушгандилар. Лекин ўша мажлисда иштирок қилган саҳобаларнинг деярли ҳаммалари яхши хотима, яъни Аллоҳ йўлидаги шаҳодат билан дунёдан ўтдилар. Улардан фақат икки кишигина ҳаёт бўлиб, бири Абу Ҳурайра ва иккинчиси Ражжол ибн Унфува эдилар.
Энди бу хавфдан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг тиззалари қалтирар эди. То тақдир бу бадбахтлик соҳибининг юзидан пардани кўтармагунича Абу Ҳурайрага бу хатар тинчлик бермасди. Унинг на ейиш–ичишида ва на уйқусида ҳаловат бор эди. Ражжол диндан қайтиб, Мусайлама каззобга қўшилиб, унинг пайғамбарлигига гувоҳлик берди. Шу ерда Пайғамбар алаҳиссалом хабарини берган ёмон оқибат ўз эгасини топди.
Ражжол Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига келиб, Исломни қабул қилди ва у кишига байъат берди. Сўнг ўз қавми ҳузурига қайтиб кетди. У то Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этгунларигача ҳам Мадинага қайтиб келмади. У кишининг вафотларидан сўнг Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг халифалиги бошида Мадинага келиб, унинг хизматида бўлди.
Абу Бакр Сиддиққа Ямома аҳлидан кетма–кет хабарлар кела бошлади. Уларда Мусайлама Каззобнинг атрофида тарафдорлари кундан–кун кўпайиб, унинг пайғамбарлигини тасдиқлаётгани айтиларди. Шунда Ражжол ибн Унфува Абу Бакр Сиддиқдан ўзини Ямомага намоянда қилиб юборишини сўради. Ва у ердагиларни Исломда собит қадам бўлишга даъват этишини айтди. Халифа унга изн берди.
Ражжол Ямома аҳли томон йўл олди. У ерга боргач, Каззоб тарафдорларининг сони жуда кўплигини кўриб, уларнинг ғолиб бўлиб, давлат барпо қилишига ишонди. Унинг ғаддор нафси келажакда барпо бўладиган Мусайлама давлатидан бирор юқори мансабни қўлга киритишга ғанимат фурсат топилиб, уни қўлдан чиқармасликка ундай бошлади. Нафси ҳавосига қул бўлган Ражжол ибн Унфува Мусайламага қўшилиб, уни қўллаб-қувватлай бошлади…
Шу Ўринда Уҳуд жанги манзараларидан бир–икки саҳнани эътиборингизга ҳавола этишни лозим топдик:
1) … Сўнг мушриклар байроғини Шурайҳ ибн Қориз қўлига олди. Уни мусулмонлар билан бирга Аллоҳ учун эмас, балки ҳамият учун жанг қилаётган, мунофиқ Кузмон ўлдирди. Сўнг байроқни Абу Зайд Амр ибн Абдуманоф Абдарий қўлига олиб, кўтарди. Уни ҳам Кузмон ўлдирди. Сўнг байроқни Шураҳбил ибн Ҳошим Абдарийнинг бир боласи қўлига олди. Уни ҳам Кузмон ўлдирди.
Юқорида номлари тилга олинган 10 нафарнинг барчалари Бану Абдуддор қавмидан бўлган байроқдорлар бўлиб, улардан биронтаси ҳам қолмай қирилиб кетди. Энди Бану Абдуддор қавмидан байроқ кўтарадиган бирон киши ҳам қолмади. Шу пайтда бу қавмнинг бир ғуломи келиб, байроқни қўлга олиб, кўтарди. У ҳабаш бўлиб, исми Суъоб эди. У ўзидан олдин ҳожалари намойиш қилган қаҳромонликлардан ҳам кўра кўпроқ жасорат ва шижоъатларни намоён қилиб, то икки қўли кесилгунига қадар жанг қилди. Икки қўли кесилгач, байроқ остига тиз чўкиб, байроқ йиқилиб кетмаслиги учун кесилган қўлларининг қолган қисми билан уни қучоқлаб, бағрига босди. У то ўлдирилгунича байроқни шу кўйи тикка тутиб турди.
Суъоб исмли бу ғулом ўлдирилгач, байроқ ерга қулади. Уни кўтарадиган бирон кимса топилмай, байроқ йиқилган кўйи ерда қолиб кетди.
2) … Ярадорлар орасидан Усайрим – Амр ибн Сомитни ҳам чала жон ҳолатда топдилар. Авваллари унга Исломни қабул қилишни таклиф этилса, у бош тортар эди. Одамлар:
– Усайримни Жанг майдонига олиб келган нарса нима экан–а?! – деб сўрадилар.
– Биз уни Мадинада қолдирганимизда у, Исломни инкор қилувчилардан эди, – дедилар. Сўнг унинг ўзидан:
– Сени бу ерга олиб келган нарса нима бўлди? Қавмингни қувватлашми ёки Исломга бўлган рағбатингми? – деб сўрадилар. У:
– Исломга бўлган рағбатим. Мен Аллоҳ ва Унинг росулига иймон келтирдим. Сўнг Росулуллоҳ билан биргаликда жанг қилдим. Ҳатто, мана шу сиз кўриб турган ҳолатга тушдим, – деди ва ўша заҳотиёқ жон таслим қилди.
Унинг гапларини Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга етказилганда, у киши:
– “У жаннат аҳлидандир”, – дедилар.
Унинг ҳақида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу:
– Усайрим бирон марта ҳам Аллоҳ учун намоз ўқимаган эди, – дейди.
(Зодул–маъод: 2/94, Ибн Ҳишом: 2/90).
Ярадорлар орасидан Кузмонни ҳам тирик ҳолида топдилар. У жанг майдонида қаҳрамонларча жанг қилган эди. Унинг бир ўзи мушриклардан 7 ёки 8 тасини ўлдирганидан сўнг жароҳатлари уни ҳолдан тойдириб қўйганди. Уни кўтаришиб, Бану Зафар маҳалласига олиб бордилар. Мусулмонлар уни шу ҳолатда кўриб, бир бирларига ҳушхабар беришиб, табрикладилар. Шунда у:
– Аллоҳга қасамки, мен ўз қавмимни қувватлаб, улар ҳисобидан жанг қилдим, – деди. Жароҳатлари уни қийнаб юборгач, у ўзини ўзи сўйиб юборди.
Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга унинг ҳақида айтилганда:
– “У дўзах аҳлидандир”, – дер эдилар. (Зодул–маъод: 2/97–98, Ибн Ҳишом: 2/88).
Бу ватан озодлиги йўлида ёки Аллоҳнинг калимасини олий қилишдан ўзга мақсадда жанг қилувчиларнинг оқибатидир. Кузмон гарчи Ислом байроғи остида, Росулуллоҳ ва саҳобалар билан биргаликда, бир сафда жанг қилган бўлсада, нияти туфайли дўзах аҳлидан бўлиб қолди.
Росулуллоҳ саллалоҳу алайҳи ва саллам асҳобларини орасида шундай одамлар бўлган экан, ҳозирги замонамиз мужоҳидлари орасида ундайларнинг бўлмаслигига ким кафолат бера олади?!. Ундайлардан бўлиб қолишдан ва улар билан ҳамсангар бўлиб қолишдан ҳам Аллоҳ паноҳ берсин. Бундай кимсалар моллари билан ҳам жонлари билан ҳам жиҳод қилишлари мумкин. Лекин уларда ихлос, самият ва софнийятлик бўлмас экан, барибир уларнинг борадиган жойлари маълум. Зеро, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бундай дейди (маъноси):
Айтинг: (Эй мунофиқлар), Ҳоҳ ўз ҳоҳишингиз билан, ҳоҳ мажбуран инфоқ қилинглар, сизлардан ҳаргиз қабул қилинмас. Чунки итоатсиз қавм бўлдингиз”. (Тавба: 53).
Улар Аллоҳ йўлида ҳар қанча мол–дунё сарфлаб, жиҳод қилсаларда, Аллоҳ таоло айтганидек (маъноси):
…Дўзахнинг энг тубан жойида бўлурлар. Ва улар учун бирон мададкор топа олмайсиз! (Нисо: 145).
Азиз мужоҳидлар! Дунёда қилган амалларингиз ва жиҳодингиз охиратда асқотиши учун ниятларингизни яхшилашга тиришингиз! Чунки, шариат амаллар ажрининг соҳиби ниятнинг дуруст бўлишига боғлиқ қилиб қўйгандир. Бунинг тасдиғини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларидан топамиз:
Яъни, “Аллоҳ Ўзининг йўлида (жиҳодга) чиққан одамга кафолат бериб; — Уни уйидан чиқарган нарса фақатгина – Менга иймон келтириб, элчиларимни тасдиқлаб, менинг йўлимда жиҳод қилиш учун – бўлса, уни (шаҳид қилиб) жаннатга киргизмоқ ёки чиққан маконига қўлга киритган ғаниматлари ёки ажри билан қайтармоқ кафолати Менинг зиммамгадир – (дейди.)
Душман билан юзма-юз бўлган чоғда собит қадам бўлиш ва Аллоҳнинг ёрдами тушиши учун қилинган ниятнинг соф бўлиши нақадар муҳим эканлигини билмоқчи бўлсангиз, қуйидаги ояти – карима ҳақида бир тафаккур қилинг:
Аллоҳ таолонинг — уларнинг қалбларидаги нарсани билди – сўзидан Ҳудайбиядаги “Рузвон” байъатига вафо қилишга, гарчи ўлдирилсаларда қочмасликка бўлган ниятларининг софлигини билди. Сўнг мана шу соф ниятларининг мукофоти ўлароқ уларга Ўзи томонидан сакинат яъни, жанг мавқифларидаги хотиржамликни туширди. Унда мусулмонлар қочмасликни чин дилларидан ҳоҳлашгандилар. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло уларга шу соҳада ёрдам қилди. Хотиржамлик билан биргаликда яқинда бўладиган фатҳ – ғалабани ва кўплаб ғаниматларни ҳам мукофат қилиб берди. Бу оят нияти соф бўлган кишининг Аллоҳ охиратдаги савобидан ташқари дунёда ҳам тоатда собит қадам бўлишига ёрдам беришига далил бўлади. (Фатҳул Борий: 6/118)
Азиз мужоҳид биродарларим, биз талаб қилинганидек ихлос соҳиби бўлишда, албатта, Роббимиз мададига жуда муҳтожмиз. Зеро, Аллоҳнинг мададисиз биз ҳеч нарсага эриша олмаймиз. Унинг Ўзигина барчадан беҳожат Зотдир. Инсоннинг қалби ҳар нафасда бир неча бор ўзгариб, иймони гоҳ кучайиб, гоҳо сусайиб тургани каби, унинг ихлоси ҳам вақти вақти билан қувватланиб, заифлашиб туради.
Имом Муслимнинг Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам таълим берганларидек, қалбларни ўзгартирувчи ва истаган тарафга буриб қўювчи Аллоҳ таъолодир. Унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– «Одам фарзандлари қалбларининг бари Раҳмон азза ва жалланинг икки бармоғи ўртасида худди бир дона қалб мисолидир. Уни ҳохлаган тарафга буриб қўюр. Эй қалбларни ҳохлаган тарафга буриб қўювчи Зот, қалбларимизни Ўзингга тоат-ибодат қилиш тарафига бургин!», – дедилар. Муслим ривояти.
Юқорида айтиб ўтганимиздек, ихлосманд мужоҳид бўлиш ўзимизнинг қўлимиздан келадиган иш эмас, балки Аллоҳнинг раҳмат–инояти ила насиб бўладиган бир ишдир. Бунга эришиш учун эса Буюк Роббимизга ёлбориб, илтижлар қилмоғимиз лозим. Бунга энг мувофиқ пайт эса сажда қилган пайтимиздир. Зеро, Росулуллоҳ саллалоҳу алайҳи ва саллам бизларга саждада туриб кўп дуо қилишимизни тавсия қилганлар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисларида У киши шундай деганлар:
«Банда парвардигорига энг яқин бўлган ҳолати — унинг саждадаги ҳолатидир. Саждада кўп дуо қилинглар!». Имом Муслим ривояти.
Чунки, саждада бошқа ҳолатларда бўлмаган хокисорлик ва тавозеъ бўлади. Банда ўзининг энг шарафли жойи бўлган пешонасини ерга теккизар экан Роббисига энг яқин ҳолатда бўлади.
Аллоҳ бизларни мухлис бандаларидан қилсин!
“Қалбларни бургувчи эй Аллоҳим! Қалбларимизни тоатингга бургин”.
“Қалбларни ўзгартирувчи Аллоҳим! Қалбимни динингда собит қилгин”.
“Аллоҳим, мен Сендан дунёю охиратда офият (мукаммал омонлик) сўрайман”.
“Аллоҳим! Ҳар бир ишда оқибатимизни чиройли қилгин, дунёдаги шармандалик ва охиратдаги азобдан бизга нажот бергин”.