Некмуҳаммад оилада икки ўғил фарзанднинг кенжаси эди. Уларнинг оиласи нафақат муҳожирлик, балки яна ансорлик ва мужоҳидлик бахтига ҳам муяссар бўлган саодатли хонадонлардан. Афғонистонда ёш исломий давлат таъсис этилган пайтларда унинг отаси икки ўғил, икки қиз ва аҳли аёли билан у ерга ҳижрат қилиб келишган. Отаси ёш исломий давлатни боғий ва жиноятчи тўдалардан тозалаш жангларида буюк саодат – шаҳодат неъматига мушарраф бўлди. Акаси эса поччаси билан бирга жиҳодий топшириқ билан Ўрта Осиёга қилган сафарида золим-муртад ҳукумат тарафидан асир қилинди. Ўша кунлардан бошлаб ёш Некмуҳаммаднинг ҳаёти жиддий тус олди. Исломий анъанага кўра у ёши ўтган онаси ва тажрибали опалари бўлишига қарамасдан оила бошлиғига айланди. Шундай бўлсада унинг мунис онаси унинг мадрасадаги ўқишини ташлашига йўл қўймади. У исломий илмлар билан бир қаторда рус, форс, пашту ва урду тилларини мукаммал ўрганди. У мужоҳидлар орасида таржимон бўлиб хизмат қилди. Ҳаётнинг аччиқ-чучуклари унга вазиятга қараб иш тутишни ўргатди. У ўта зеҳнли, закий эди. Яна унда ўта жиддийлик ва ўта хушчақчақлик хислатлари мужассам эди. У хушчақчақ бўлган ўринда унга ҳар кимнинг ҳадди сиғарди. У жиддий бўлган вазиятларда эса унга ҳатто ўзидан ўн ёш катта мужоҳидлар ҳам гапиришга ҳайиқарди. У шундай ажойиб ва ғаройиб эди.
У шаҳодатни орзиқиб кутарди. Аллоҳ ва Росулининг соғинчи, шунингдек шаҳид бўлган жасур отасининг соғинчи уни орзиқтирарди. Ниҳоят у шаҳид бўлди. Шаҳид бўлганда унинг юзидан оқаётган қон чеҳрасидаги бахтиёр бир жилмайишни яшира олмади. У бу фоний дунёни ёруғ юз билан тарк этди…
* * *
Бир куни одатга кўра хизмат юзасидан қабоилдаги марказларимиздан бирига кирдим. Марказда ҳар кунгидан кўра кўпроқ биродарлар йиғилганди. Тақрибан 7-8 та биродар бор эди. Уларнинг баъзилари билан анча вақтдан буён кўришмаганимиз учун бир-биримизни соғинган эдик. Шунинг учун улар билан анча вақтгача иймонлашиб ўтирдик. Шу орада яна ўнтача биродарлар келиб қўшилишди. Улар муъаскар таълимидан қайтишганди. Бу мени жуда ажаблантирди. Чунки хавфсизлик юзасидан охирги йилларда ҳеч ҳам марказда бунчалик одам йиғилмаганди. Шундан сўнг яна учта биродар келишди. Бироздан сўнг яна тўртта биродар, яна бироздан кейин яна икки биродар. Шу тариқа кичик бир марказ одамга тўлиб кетди. Марказга барака кириб келгандек бўлди. Мен биродарлардан ва масъуллардан “Нима гап бирон йиғилиш бўладими?” деб сўрадим. Лекин мен кимдан сўрасам улар ҳам бундан ҳайронлигини изҳор қилишди.
Бир пайт яна бир биродар кириб келди. У ҳам марказдаги биродарларнинг кўплигини кўриб жуда ажабланди ва: “Некмуҳаммаднинг онаси ихлосли аёл экан!” деган ҳолда қўлидаги катта тугунни кўрсатиб, кўтариб қўйди. Кейин маълум бўлишича, Некмуҳаммад шаҳид бўлмасдан бироз аввал мужоҳидларга манти қилиб беришни ваъда қилган экан. Буни билган Некмуҳаммаднинг онаси ўғлининг шаҳид бўлишидан аввал қилган назрини адо қилиш учун бир тугун манти тайёрлаб: “Марказга олиб боринглар, мужоҳидлар еб, дуои-хайр қилишсин!” деган экан. Тоғу-тошларда юриб, анча вақтлардан бери мазали таом емаган мужоҳид биродарлар жуда хурсанд бўлишди. “Лекин шунча кўп мужоҳидга бир тугун манти нима ҳам бўларди?!” Шу андешага қарамай мужоҳидлар хурсанд эдилар.
Манти дастурхонга учта товоққа солиб узатилди. Ундан таралган мазали ҳид шундоқ ҳам карнай бўлиб турган иштаҳаларни янада қитиқлаб юборди. Ниҳоят ҳамма бисмиллаҳ деган ҳолда “ҳужумга” ўтишди. Ажабо, таомга кўплаб қўллар узатилгани билан камайгани билинмас эди. Менинг шахсан ўзим анча вақтдан буён бундай мазали таомни емаганлигим боис, нафсимни тийишга қодир бўлмадим ва мантининг 6-7 тасини паққос туширдим. Хуллас таомдан ҳамма тўйди.
Ҳатто бошида “мен тўймасам-да ёнимдаги биродар тўйсин” деб ийманиб турган биродарлар ҳам ниҳоятда тўйганларини изҳор қилишди. Ҳамма тўйгач, ҳатто ортиб ҳам қолди. Барча биродарлар қоринлари тўйганини ҳис қилиб дастурхондан тисарилишди ва эндигина дастурхонни йиғиштирмоқчи бўлиб турганимизда яна икки биродар кириб келиб қолишди. Ажабо, Аллоҳ таоло бу икки биродарнинг улушини ҳам олдиндан ҳисоб-китоб қилган эди. Ортиб қолган мантини икки биродаримиз еб тугатишди.
Ҳамма бу ерда очиқ каромат юз берганини эътироф қилди. Дарҳақиқат бу Аллоҳнинг Ўз суюкли бандаларини хушнуд этиш учун инъом этган буюк каромати эди.
Бу каромат шаҳид бўлган биродаримиз Некмуҳаммаднинг шаҳид бўлишидан аввалроқ қилган назрини унинг суюкли онаси томонидан адо этилиши вақтида содир бўлди.
Мен ушбу кароматни шаҳид бўлган суюкли биродаримиз бизларга берган хушхабарнинг Аллоҳ таоло тарафидан бизларга етказилиши ўлароқ қабул қилдим. Зеро Аллоҳ таоло айтади-ки (оят маъноси):
“Аллоҳ йўлидаги жангда ўлдирилган зотларни ҳаргиз ўликлар деб ўйламанг! Йўқ, улар тириклардир! У зотлар Аллоҳ ўз фазлу карами билан берган неъматлардан хушнуд ҳолларида баҳраманд бўлмоқдалар ва ҳали ортларидан етиб келмаган биродарларига ҳеч қандай хавфу хатар йўқлиги ва ғамгин бўлмасликлари ҳақида хушхабар бермоқдалар.”
“Аллоҳ йўлида ҳижрат қилган, сўнгра қатл қилинган ёки вафот топган зотларни албатта Аллоҳ гўзал ризқ (яъни мангу жаннат) билан ризқлантирур. Дарҳақиқат Аллоҳнинг Ўзигина энг яхши ризқ бергувчидир. Албатта (Аллоҳ) уларни ўзлари рози бўладиган жойга – жаннатга дохил қилур. Дарҳақиқат Аллоҳ билгувчи ва ҳалимдир.”