Кимнинг уйи шишадан бўлса, одамларга тош отмасин!

ҲИКОЯЛАР

  Отсиз Чавандоздан сўрадим:

—       “Ихвонул-Муслимийн”дан бўлган уламоларни Мадхалийнинг тарафдорларидан бўлган баъзи жоҳил кимсалар “ Улар ашаддий бидъатчи, уларнинг китобларини ёқиб юбориш керак!” дейишмоқда. Шунга нима дейсиз?

Отсиз Чавандоз жавоб берди:

—        “Иштони йўқ одам, иштони йиртиқ одамнинг устидан кулишини қандай изоҳлаш мумкин?!”

Унинг ўринли жавобига мириқиб кулдим ва давом этдим:

—      Тўғри айтасиз, уларнинг ўзларида қанчалар хато бўла туриб, фақат бошқаларга тош отишгани отишган. Яна бунинг устига уларнинг ўша ноқис-хато фикрларига қўшилмасангиз дарров одамни хаворижга чиқариб қўйишади-я?!

—         Арабларда бир мақол бор:  «من كان بيته من زُجَاج فلا يرم الناس بالحجارة»

  Яъни, бунинг маъноси: “Кимнинг уйи шишадан бўлса, одамларга тош отмасин!” – деганидир. Уларнинг ботил фикрларини ёш боланинг ҳақ гапи ҳам чил-чил қилиб юборади. Шундай бўла туриб улар ўзгаларга тош отишдан ўзларини тиймаяптилар…

—         Ҳа-да! Яна бунинг устига “салафиймиз” деб салафи солиҳларга тил теккизяптилар. Ҳатто баъзи саҳобаларнинг ишларини ҳам ўзларича муҳокама қилмоқдалар. “Аҳли сунна вал-жамоа”данмиз деб аҳли сунна биродарлар ўртасига фитна ташламоқдалар, — дедим.

  Отсиз Чавандоз гапимга жавобан қўлини эътиборсиз силкиб қўйди, сўнгра бироз ўйга толган ҳолда, кўзини бир нуқтадан узмай жавоб берди:

—        “Салаф” дегани ўзбекчада “ўтган, ўтди” деган маънони билдиради. Ўтган аждодлар “салафлар” дейилади. Шундай экан уларнинг “салафиймиз” дейишлари ҳам бир жиҳатдан тўғри. Фақат улар салафи солиҳларнинг эмас, балки салафи зиндиқларнинг давомчиларидирлар. Улар янги чиққан муржиъалардир. Чунки ақидалари муржиъаларники билан бир хил. Муржиъаларни эса салафи солиҳлар – зиндиқлар деб аташган. Энди “Аҳли Сунна вал-Жамоа” деган таърифга келадиган бўлсак, бу таъриф уларга умуман тўғри келмайди. Чунки уларнинг ботил манҳажида жамоат бўлиб ҳаракат қилишлик ҳам қаттиқ қораланади. Улар “Аҳли Сунна вал-Жамоа” эмас, “Аҳли пепси вад-дажаажа”дирлар…

Мужоҳид Сайфул-Азиз

𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐙𝐨𝐡𝐢𝐝
𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑞𝑜'𝑟𝑞𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟 𝑣𝑎 𝑠𝑜𝑑𝑖𝑞𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑏𝑖𝑟𝑔𝑎 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟!
https://sodiqlar.org

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *