Модомики, гуноҳ ишларга буюрмас эканлар, мусулмон амирларга итоат этиш “аҳлус-сунна вал-жамоа” эътиқодининг асосларидан биридир. Агар гуноҳ ишга буюрсалар уларнинг бу амрларига итоат қилинмайди. Бошқа, гуноҳсиз ишларда эса Аллоҳ таъолонинг қуйидаги сўзларига биноан уларга итоат қилинади: “Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилингиз, ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни эмусулмон) ҳокимларга бўйсунингиз! Бордию бирон нарса ҳақида талашиб қолсангиз, — агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва пайғамбарига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир. ” (Нисо: 59).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу сўзлари ҳам “аҳлус-сунна вал-жамоа”нинг эътиқодини қувватлайди: “Менга итоат қилган киши Аллоҳга итоат эқилибди. Менга осий бўлган киши Аллоҳга осий эбўлибди. Амирга итоат қилган киши менга итоат эқилибди. Амирга осий бўлган киши менга осий бўлибди” (Муттафақун алайҳ).
“Сизларга боши майиз каби ҳабаш қул амир бўлса эҳам унга қулоқ солиб, итоат этинглар!” (Имом Бухорий ривояти)
“Гарчи орқангга саваланса ҳам, молингни тортиб олинса ҳам қулоқ солиб итоат этасан. Амирингга итоат эт!” (Имом Муслим ривояти).
“Амирининг бирон нарсасини ёқтирмаган одам сабр эқилсин. Чунки амирига итоатдан бир қарич бўлса ҳам эчиқиб, шу ҳолда ўлган одам фақат жоҳилият ўлими билан ўлади” (Имом Муслим ривояти).
Амирларга гуноҳ бўлмайдиган нарсаларда итоат этиш “аҳлус-сунна вал-жамоа” эътиқодининг асосларидан биридир. Шунинг учун салаф имомлари буни эътиқод ичига қўшиб қўйдилар. Эътиқод ҳақидаги китобларнинг барчасида бунинг тақрири, шарҳи ва баёни бордир. Бу итоат ҳар бир мусулмон учун шаръан фарздир. Чунки у эислом давлатида интизомнинг вужудга келишида асосий ишдир.
“Аҳлус-сунна вал-жамоа” яхши бўлсинлар, ёмон бўлсинлар халифалар орқасида кундалик, жума ва ҳайит намозларини ўқиш ва улар билан биргаликда амри маъруф, наҳий мункар, жиҳод ва ҳаж қилиш, зоҳирлари дуруст бўлса улар ҳақига яхшилик билан дуо қилиш эжоиз деб биладилар ва куфр бўлмаган гуноҳларни қилсалар уларга қурол билан қарши чиқишни ҳаром эқилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан эривоят қилинган ҳадисга кўра, очиқ куфр содир бўлмагунича сабрли бўлиш фитна вақтида ўзаро жанг эқилмаслик ва насиҳат қилишга даъват этадилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Имомларингизнинг яхшироғи сизлар яхши кўрган ва сизларни ҳам яхши кўрган, сизларга жаноза намози ўқиган, сизлар ҳам уларга жаноза намози ўқиганларингиздир. Имомларингизнинг ёмонроғи эсизлар ёмон кўрган ва сизларни ҳам ёмон кўрган, сизлар лаънат қилган ва сизларни ҳам лаънат қилганларидир”. Саҳобалар: “Уларга қилич билан қарши турамизми.”— эдедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Модомики, сизларнинг ичингизда намозни қоим қилар ээканлар, йўқ. Агар ўз амирларингизда ёқтирмаган энарсаларни кўрсангиз, ўша ишини ёмон кўринг. Лекин итоатсизлик қилманг!” — дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизларга амирлар таъйин қилинади. Сизлар улардан эяхшиликни ҳам, ёмонликни ҳам кўрасизлар. Ким (уларнинг ёмонликларини) ёмон кўрса, улардан безор эбўлибди ва гуноҳларига шерик бўлмабди. Ким (уларнинг ёмонликларини) инкор этса, (бу гуноҳ уқубатидан) эқутулибди. Бироқ, уларнинг ёмонликларига рози бўлган эва эргашган киши (ундай эмасдир)”. Саҳобaлар: “ Ё Расулуллоҳ, улар билан уруш қилайликми.”— деб эсўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Модомики, намоз ўқир эканлар, йўқ”— деб жавоб эбердилар (Имом Муслим ривояти).
Бироқ, гуноҳ ишларда имомларга итоат қилинмайди. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Модомики гуноҳларга буюрилмас экан мусулмон одам эяхши ва ёмон кўрган нарсаларда (амирларга) қулоқ эсолиб, итоат этиши фарздир. Агар гуноҳга буюрилар ээкан, қулоқ солиш ва итоат этиш йўқдир” (Имом эБухорий ривояти).
“Аллоҳга осий бўлиб амирга итоат йўқдир. Итоат эяхши ишлардадир” (Муттафақун алайҳ).
Имом (халифа) ўзини қўл остидаги одамларни тарбиялаш, Аллоҳнинг дини ва шариатига хизмат қилиш ва Аллоҳнинг жазоларини барчага ижро этиш учун Аллоҳ таъоло танлаган ходим деб билиши керак. Имом Аллоҳ йўлида маломатлардан қўрқмайдиган кучли, умматнинг дини, қони, моли, номуси, манфаати, осойишталиги ва барча нарсаларига омонатдор бўлиши ва ўзи учун қасос олмаслиги, балки, ғазаби Аллоҳ эрозилиги учун бўлиши керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Аллоҳ бир қавмга етакчи эқилиб қўйган банда уларга хиёнат қилган ҳолда ўлса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилади” (Имом Муслим ривояти).