Маълумотларга кўра, АҚШ, Руминия ва Италия қирувчи самолётлари Россиянинг Қора денгиз чегараси яқинида машғулотлар ўтказди. Машғулотлардан кўзланган мақсад, Россия ҳаво мудофаасини енгиб Қора денгиздаги муҳим нишонларга зарба беришдир. Машғулотларда Руминия, Италия ва АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлар самалётлари иштирок этган. АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлар қўмондони хабар беришича, машғулотда АҚШнинг стратегик бомбардимон B-52 самалётлари ҳам қатнашган. “Руминия ҳарбий-ҳаво кучларининг F-16 қирувчи самалётлари, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг “Авиано” авиабазаси 31 авиаполкининг F-16 қирувчи самалётлари, Италия ҳарбий-ҳаво кучлари 100-авиаполкининг ҳавода самалётларни ёқилғи билан таъминловчи Stratotankers KC-135 самалётлари, ҳамда Британия ҳарбий-ҳаво кучлари “Милденхолл” авиабазаси самалётлар ўқув машқларини биргаликда бажаришган. Машғулотда АҚШнинг разведка самалётлари ва учувчисиз дронлар ҳам иштирок этган.
Машғулот пайтида АҚШ F-16 қирувчилари “ҳаво-ер” (JASSM) ракетасини қўлловчи ўқув сценарийсини бажардилар. Ушбу (JASSM) ракетаси, узоқ масофага уча оладиган, нишонни юқори аниқлик билан топа оладиган ва яхши ҳимояланган муҳим нишонларни ҳадафга олувчи ракета ҳисобланади. Бундай машқлар АҚШ армияси ва унинг иттифоқчиларининг ҳарбий ҳамкорлигини ошириб боради. АҚШнинг Қора денгиздаги ҳарбий машғулотлари минтақавий барқарорликни мустаҳкамлайди ва НАТO иттифоқчиларимизнинг жанговар тайёргарлиги ва салоҳиятини оширади, дейилмоқда хабарда. Ўз навбатида Москванинг хабарига кўра, Россия ҳарбий-ҳаво кучлари ҳушёр ҳолатга келтирилиб ҳавога бир неча самалётлар кўтарилган ва агар вазият кескинлашиб кетса куч иштишга тайёрлигини намойиш қилувчи маневирларни бажаришган. Натижада АҚШ самалётлари Россия чегараларидан узоқлашишга мажбур бўлдилар дейилмоқда хабарда. Шунингдек руслар, Қора денгизнинг ғарбий қисмида жойлашган АҚШнинг ҳарбий кемаларини «электрон тарзда ўққа тутиш» ўқув амалиётини ўтказгани ҳақида хабар берган. Маълумотларга кўра, Россия «Бал» ракета тизимларини қўллаган, бошқа маълумотларга кўра, узоқ масофага мўлжалланган «Бастион» тизимларидан фойдаланган.
30-январ куни руслар, Қора денгизнинг ғарбий қисмига Россия ҳаво кучларининг 8 та қирувчи ва бомбардимон самолётларини жўнатдилар ва «АҚШнинг денгиз кучлар кемаларига қарши зарбалар беришни машқ қилдилар». Эслатиб ўтамиз, ҳозирги пайтда Қора денгизда қанотли ракеталар билан қуролланган АҚШнинг «Дональд Кук» (USS Donald Cook) ва «Портер» (USS Porter) эсминц кемалари борлиги ҳақида хабар келмоқда.