Ҳижрий 1441 йил 5 ражаб, милодий 2020 йилнинг 29 феврал куни, Афғонистон Исломий Иморати ва Америка Қўшма Штатлари, халқаро кузатувчилар иштирокида тарихий келишувни имзоладилар.
Ушбу шартнома Афғонистон ва АҚШ халқлари ўртасидаги тарихий келишув ҳисобланади. Чунки бу билан йигирма йиллик урушни тугатилиши мақсад қилинган. Биз барчани, хусусан, бизнинг қадрдон ватандошларимизни ва жасур мужоҳидларимизни ушбу муҳим келишувнинг бир йиллиги билан табриклаймиз. АҚШ ушбу санадан эътиборан кейинги ўн тўрт ой ичида ўзларининг барча ҳарбий ходимлари, иттифоқчилари, дипломатик бўлмаган барча фуқаролар, хусусий ташкилотлар, мураббийлар, маслаҳатчилар ва хизмат кўрсатаётган провайдерларни олиб чиқиб кетишини ўз зиммаларига олди.
АИИ эса, АҚШ ва унинг иттифоқчилари хавфсизлигига таҳдид соладиган ҳеч кимга Афғонистон ҳудудидан фойдаланишга йўл қўймаслик мажбуриятини ўз зиммасига олди. Ушбу тарихий келишув асосида АИИнинг беш мингта мужоҳиди махбусликдан озод қилинди, бунинг эвазига АИИ ҳам асирликда сақланаётган мингта аскарни озод қилди ва Афғонистон ичидаги ички музокаралар бошланди. Ушбу жараён олти ойгача давом этди, бу кечикишга АИИ сабаб бўлмади. Аммо шунга қарамай, маҳбусларни озод қилиш ва Афғонистон ичидаги музокараларни бошлаш, афғон муаммосига ечим топиш, халққа тинчлик ва фаровонликни таъминлаш йўлида ижобий туртки бўлди.
Oлти минг маҳбуснинг озод қилиниши, аслида олти минг афғон оиласининг хонадонига қувонч ва шодликни олиб келди.
АИИ ушбу шартноманинг бир йиллиги муносабати билан ўз позициясини қуйидагича изоҳлайди:
1 — АИИ ўзаро келишувнинг барча шартномаларига содиқдир ва Афғонистон можаросига нуқта қўйиб, тинчликни ўртаниш воситаси ўлароқ исломий тизим сояси остида ҳал қилишни ягона йўл деб ҳисоблайди.
2 — Шунингдек битимнинг бошқа томонини, АҚШ шартноманинг барча қисмларига амал қилиш шарт. Шу билан Афғонистонга хавфсизлик ва барқарорликни олиб келинишига сабаб бўлади.
3 — Ҳали амалга оширилмаган, қолган маҳбусларни озод қилиш ва қора рўйхатларнинг йўқ қилиниши келишувнинг бир қисмидир. Афғонистонда давом этаётган мулоқот (диалог) жараёнини тезлаштириш учун амалий қадамлар қўйилиши керак. АИИ Афғонистондаги вазиятни яхшилаш учун битимга амал қилиш ягона йўл экани идрок этишга чақиради.
4 — Доҳа келишуви, Афғонистонда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш учун амалий асос яратди. Агар бошқа йўлни ихтиёр этганда, у аллақачон муваффақиятсизликка учраган бўлар эди.
5 — АИИ Доҳа келишувига мувофиқ жангий амалиётлар (операциялар)ни сезиларли даражада камайтирди. Ҳарбий ва разведка қароргоҳларига катта амалиётлар ўтказилмади, истишҳодия амалиётлари тўхтатилиб қўйилди, вилоят ва унинг марказларига ҳужум қилинмади, ҳамда туман марказлари ҳадафга олинмади. Бироқ бошқа томон, АҚШ келишувдаги мажбуриятларини бажармади, чунки келишув асосида ман қилинган бомбардимонлар, учувчисиз дрон ҳужумлари, тунги десант ташлаш ҳужум (рейд)лари ва бошқа амалиётлар ҳали ҳам давом этмоқда. Ушбу ҳатти-ҳаракатлар асосан тинч аҳолига зарар етказмоқда ва зўравонлик даражаси ошиб бормоқда. Бундан ташқари, ўзларининг манфаатларини кўзловчи чет эллик баъзи кимсалар, Афғонистондаги вазиятни инқирозга юз тутаётганини туҳмат ила баҳона қилиб зўравонлик билан босиб олинган Афғонистон ерларига эгалик қилиш ва урушни давом эттириш мақсадидадурлар. Шунинг натижасида тинч аҳолига зўравонлик қилиш тўлқини кучайиб бормоқда.
6 — Аммо шунга қарамай, келишув ижобий томонга силжимоқда ва натижалари барча томонлар учун фойдали бўлади. Ушбу келишувга мувофиқ, чет эл кучларининг катта қисми, хусусан АҚШ кучлари мамлакатимиздан чиқиб кетишмоқда, қолган коалиция кучлари ҳам белгиланган муддат ичида чиқиб кетишлари керак. Ҳудди шундай, АИИ ҳам ўз зиммасига олган мажбуриятларга тўлиқ риоя қилган ҳолда уларни бажаришда давом этмоқда.
7 — Маросимда қатнашган Қатар Давлати, Хавфсизлик Кенгаши, халқаро кузатувчилар ва бошқа мамлакатлар шартнома тўлиқ бажарилишида улар ҳам жавобгар масъулдирлар.
Афғонистон Исломий Иморати