АИИдан АҚШ Президентининг сўнгги эълонига оид баёноти

УММАТ ХАБАРЛАРИ

 Яқинда АҚШ президентининг Афғонистондан барча кучларни олиб чиқиб кетилиши ҳақидаги баёнотига кўра, афғон муаммосига ҳарбий ечим топилмагани, толибон билан урушни қайта бошлашдан ва Афғонистонда абадий қолишдан бош тортиши, Доҳа шартномасидаги муҳим ва аҳамиятли шартларга асосланмаган ҳолда хорижий қўшинларни олиб чиқилиши, буларнинг барчаси шуни кўрсатадики, Америка расмийлари маълум даражада Афғонистон ҳолатини тушунган ва чет эл жангари доираларининг саъй-ҳаракатлари муваффақиятсизликга учраган. 

 Ҳарбий қўшинни олиб чиқиб кетиш бир-неча ойга кечиктирилгани ва ушбу чиқиш сентябргача якунланиши муносабати билан биз қуйидагиларни айтиб ўтмоқчимиз:

– Ушбу қарор Доҳа келишувининг аниқ бузилгани ва ўз зиммасига олинган мажбуриятларни бажармаганлигидир.

– Ушбу битим БМТ ва дунёнинг кўплаб давлатлари ва ташкилотлар вакиллари иштирокида имзоланган ва ҳозирда АҚШ томонидан бузилиб келинмоқда. АҚШ ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажариши ва белгиланган кунга қадар барча кучларни Афғонистондан олиб чиқиб кетиши учун, ушбу битим имзоланганда унга гувоҳ бўлган барча мамлакатлар ва ташкилотлар АҚШга босим ўтказиши шарт.

– Шартномада имзоланган келишув ва қабул қилинган мажбуриятларга қарамай, дастлабки босқичда олти минг маҳбусни озод қилиниш жараёни ўн кундан олти ойгача чўзилди. Сўнгра маҳбусларни афғонлараро музокаралар бошланганидан кейин уч ой ичида озод қилишни рад этилди. 1200 дан ортиқ қонунбузарликларга йўл қўйилди. Қора рўйхатларни бекор қилинмади ва ниҳоят чиқиб кетиш санаси бир неча ойга кечиктирилиши, буларнинг барчаси шунга далолатки, АҚШга ишониб бўлмаслиги, ўз аҳди ва ваъдасида содиқ эмаслигини англатади.

– Барча томонлар тушунишлари керакки, АИИ шу пайтгача келишувга амал қилган, ҳамда можаронинг ягона ечими ушбу битимга амал қилиш керак деб ҳисоблайди. Эндиликда, АҚШ келишувни бузганлиги билан, АИИ мужоҳидлари АҚШга қарши барча керакли чораларни кўриш имкониятини очиб беради,  шунинг учун келажакда содир бўладиган воқеалар оқибати учун АИИ жавобгар эмас. Балки жавобгарлик АҚШ зиммасига юклатилади.

– АИИ Американи ва барча босқинчи мамлакатларни урушни чўзиш учун баҳона қилишни тўхтатишга ва зудлик билан Афғонистондаги барча кучларини олиб чиқиб кетишга чақиради.

– АИИ ҳеч қачон ва ҳеч қандай шароитда, тўла мустақиллик ва соф исломий тузумни барпо этишдан воз кечмайди, ҳамда ишғол тўлиқ якунланганидан кейингина афғон муаммосига тинч йўл билан ечим топишга содиқ қолади.

Улашинг :

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *