Хаттобнинг стратегик ва тактик тажрибалари 10-қисм. Амир Хаттоб ким?‎

ҲАРБИЙ ИЛМЛАР

Биродарингиз Араб Ярим Ороли шимоли (Саудия Арабистони)да ‎туғилган.‎

   Мактабни тугатганимдан сўнг коллежга кирмоқчи бўлдим, аммо ‎бунинг ўрнига 1988 йил Афғонистонга бордим. Жажи ғазотидан сўнг ‎Афғонистонда қолдим. Аллоҳдан ниятларимизни холис қилишини ва ‎бу жангларни қабул қилишини сўрайман. Мен Афғонистон ‎жиҳодида, тожик жиҳодида иштирок этдим, ҳозир эса ‎Чеченистондаман.‎

   Афғонистонда мен биродаримиз Абу Аййуб Ироқий билан ‎артиллерия бригадасининг қўмондони эдим. Биз кўп амалиётлар ‎режалаштирганмиз, унда кўп биродарлар иштирок этишган.‎

  Тожикистонда биродаримиз Абдус-Сомад билан жабҳада ‎қўмондонлик килдик, биз бевосита қўмондон Абдуллоҳ Нурий билан ‎боғлиқ эдик.‎

   Чеченистонда, машҳур «Доғистон амалиётига»ча, марказий жабҳада ‎Шомил билан етакчилик қилдик, шунингдек жангда иштирок этаётган ‎қаршилик кучлари ислом жангчиларининг ва тоғли туманларнинг ‎дала қўмондони эдим.‎

   Алҳамдулиллаҳ, биз ҳозир ҳамма иштирок этадиган дастур ‎тайёрлаяпмиз. Одамлар бизнинг қилаётган ишларимизга ‎ишонишади. Биз Кавказдаги биродарлар, дала қўмондонлари, оддий ‎одамлар орасида ишончга эга бўлдик. Аллоҳдан бизнинг ва ‎уларнинг қилган амалларини қабул қилишини сўраймиз.‎

‎ Биринчи чечен урушидаги амалиётлар

   Чеченистондаги биродарлар бизнинг иштирокимизни сўрашди, биз ‎ҳам иккиланмасдан барча қўмондонлар билан иштирок этдик, ‎шунинг учун барча қўмондонлар билан муносабатимиз яхши. Биз ‎Шомил, Ҳамзат Гелаев ва Салмон Радуевлар билан амалиётларда ‎иштирок этдик. Бизнинг ўзимизнинг дастуримиз бўлиб, у жуда яхши ‎таъсир кўрсатди. У Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ишончдан сўнг, бир-‎биримизга ишонч берди. Биз жангнинг курсини ўзгартириш учун ‎нимадир қила олишимиз мумкинлигига ишона бошладик, аввал ‎бирон нарсанинг амалга ошишига ишонмасдик.‎

   Энг яхши амалиётлардан бири 1995 йил октябрида Харачоедаги ‎карвонга қилинган амалиёт бўлиб, кейин Сержен-юртда яна бир ‎ҳарбий карвон яксон қилинди. Икки хафтадан кейин Яриш-Мардада ‎амалиёт ўтказилди. Бу амалиёт русларни саросимага туширди. ‎Ҳаттоки бу Русиянинг энг фожиали ҳодисаси деб расман тан ‎олишиб, мотам эълон қилишди. Бир ойдан сўнг биз карвонга ‎пистирма қўя олмадик, аммо алҳамдуллилаҳ, душман авиациясини ‎артиллериядан яхшилаб ўққа тутдик, аскарларини асир олдик, ‎базаларини қўлга киритиб, кўп ғаниматларни қўлга киритдик. Кейин ‎Грозний ва Аргунда амалиётлар бўлди, бунда биз ҳам иштирок ‎этдик.‎

Суиқасд

   Иккинчи чечен уруши бошларида бизга суиқасд уюштирилди. Уйни, ‎ётоқхонанинг ёнини портлатишди. Аммо алҳамдулиллаҳ, портлаш ‎кучли бўлишига қарамасдан, ҳеч ким шикастланмади.‎

Буйнакск амалиёти

   Бу амалиёт уруш тугагандан кейин, ярим йилдан сўнг ўтказилди. ‎Биз разведка ўтказиб, қимматли хабар олдик. Билишимизча, ‎Доғистон ва Ингушетияда русларнинг катта ҳарбий бирлашмаси ‎жойлашган экан.‎

   Бу ҳарбий қўшин чечен урушида иштирок этган, уларнинг қўли ‎мусулмонлар қони билан булғанган. Биз 100 та одамни саралаб ‎амалиётга киришдик. Бизнинг мақсадимиз «Т-72» русумли 60 та танк, ‎шунингдек охирги моделдаги «Т-80» русумли танклар, салкам 100та ‎ҳарбий машиналарни ғанимат қилиш эди. У ерда 300 та ҳарбий ‎машина бўлиб, улар 18 та ангарга жойланганди.‎

   Биз уларни штурм қилиб, икки-уч дақиқада назоратга олдик. Дарров ‎қўриқчиларга ҳужум қилиб, лагерга кириб келдик ва танкларни ‎юргизмоқчи бўлдик. Разведка бўйича биз яхши тайёргарлик ‎кўргандик, лекин афсуски зарур ахборот яхшилаб йиғилмаганди. ‎Унча қийин бўлмаса ҳам, офицерлардан ахборот олишга тўғри ‎келди. Бунчалик узоқ масофадан разведка ўтказиш, мантиққа тўғри ‎келмасди. Биз узоқдан ахборот олдик ва шунга мувофиқ ‎тайёргарлик қилгандик. Бунақанги амалиётлар учун аниқ ахборот ‎керак.‎

   Биз танкларга калит ясадик, ва имкониятимиз борича ҳаракат ‎қилдик, аммо танкларнинг ёқилғиси йўқ бўлишини кутмагандик, ‎уларнинг аккумуляторлари ҳам ўтириб қолган, уларни юргизиш учун ‎бир кун керак бўлади. Бунинг устига Ҳаким Маданий роҳимаҳуллоҳ ‎ҳужум пайтида ҳамма ёқилғини ёқиб юборди, ваҳимага тушган ‎аскарлар ҳам тумтарақай бўлишди. Бизни асосий мақсадимиз, ‎танкларни миниб, бутун ҳарбийлар шаҳарчасини назоратга олиш, ‎‎5000та аскарни худди қўй сингари Чеченистонга ҳайдаб кетиш эди, ‎бу режани амалга ошириш учун ҳамма нарса етарли эди. Лекин ‎танклар юришга яроқли бўлмаганлиги учун, уларни ёқиб ташладик, ‎‎60 та ҳарбий машинани яксон қилдик, қолганларига вақт етмади.‎

   Биз мужоҳидларни 15 дақиқада йиғиб, чекиндик. Руслар бизни ‎қуршаб олиш учун карвон жўнатишган эди. Улар кўп ўтмай бизнинг ‎қуршовдалигимизни, энди ҳаммаси тамомлигини эълон қилишди. ‎Ўртамизда шафқатсиз жанг бошланди, биз иккита машинани ўққа ‎тутиб, улардан уч кишини ўлдирдик. Биздан учта мужоҳид ҳалок ‎бўлди, Аллоҳ шаҳодатини қабул қилсин. Улардан энг таниқлиси Абу ‎Бакр Ақида роҳимаҳуллоҳ эди.‎

   Амалиёт якунланди, руслар мағлуб бўлди. Одамлар бизни қўллаб-‎қувватлашди, тинч аҳоли орасида шикастланганлар бўлмади. ‎

Жосусларнинг фош қилиниши

   Ўзбеклар ва татарлардан бир неча жосуслар аниқланди. Улар ‎мусулмон бўлганлиги учун, лагерга кириш қийинчилик туғдирмаган. ‎Лагерда ўзбеклар ва татарлар кўп бўлиб, айғоқчилар ўзларининг ‎ватандошлари томонидан аниқланди. Аввалига биттасини тутдик, ‎кейин у иккинчисини айтди, у эса учинчисини айтди. Кейин ‎татарлардан топилди. Биз жами 37 та жосусни тутдик, уларнинг ‎вазифаси маълум одамларни ўлдириш эди. Бу Русия бизга ҳужум ‎қилмасдан олдин урушни бошлашга етарли сабаб ҳисобланади.‎

Аргун амалиёти

   Руслар Грознийни қамал қилишгандан кейин, мужоҳидларга ‎жабҳаларда кучли зарбалар берилди. Биз ҳамма шаҳарларда ‎разведка ўтказдик: Аргун, Гудермес, Шали. Қароргоҳда ‎мужоҳидларни шу шаҳарларда ҳарбий амалиёт ўтказишга ‎тайёрладик. Рус ҳарбийлари қўшини карвони давомий ҳаракат ‎қиларди. Мен ҳар бир гуруҳнинг амирига тезкор амалиётлар учун 25 ‎та одамни тайёрлаб қўйишларини айтдим. Мен мужоҳидларнинг ‎Грознийдан чиқишларини истагандим, аммо улар мени белгимни ‎тушунишмади, Шомилга учрашамиз дедим, у ҳам тушунмади. Мен ‎уларни тоққа кўтарилишларини истагандим.‎

   Биз Яъқуб, Абул Валид, Абу Жаъфар, Абу Умарнинг гуруҳларини, ‎шунингдек Шомил Крекбил гуруҳини ҳам олдик. У Доғистоннинг энг ‎жасур мужоҳидларидан бўлиб, менга яқин ва суюмли эди. У Дуба-‎юрт жабҳасида шаҳид бўлди, кейин уни ўрнини Абул Валид ‎эгаллади. Бизда яна бундан ташқари Исломбек, Жундуллоҳ, Адам ‎‎(Хаттунидан), Рамзан, Нуриддин ва Абдул Ҳодийларнинг гуруҳлари ‎бор эди. Биз бу туманга 400 та мужоҳид билан кириб келдик. Биз ‎амалиёт ўтказиладиган томонга қараб юра бошладик, аммо ҳамма ‎қаттиқ чарчаган, эрталаб соат 4 дан 7 гача қорда юришга тўғри ‎келганди. Мўлжалланган манзилга етиб келиб, Аргун билан ‎Гудермесни боғлаб турадиган асосий йўлни назоратга олдик. Бу ‎йўлдан Шали ва Аргундан, Грознийга қараб ҳарбий карвонлар ‎ўтарди.‎

   Иккинчи куни эрталаб 10 та машинадан иборат ҳарбий карвон ‎келди. Биродаримиз Абу Жаъфар уларни ўққа тутди, ҳамма такбир ‎айтди. Ярим соатдан кейин биз турган жойга 12 та машина келди, ‎уларга биз ҳужум қилдик. Бир соатдан кейин Яъқуб тарафга 4 та ‎машина келди, Яъқуб ва Рамзан уларни яксон қилишди. Икки ‎соатдан кейин, амир Абдус Сомад бошчилигидаги мужоҳидлар ‎‎“ОМОН” йиғилган жойни ўққа тутишди. Руслар нима қилишни ‎билишмасди, қаерга ҳарбий карвон жўнатишса, улар яксон ‎қилинарди.‎

   Охири улар блокпостлар қўйиш учун кучларини жўната бошлашди, ‎улар ҳам мужоҳидлар томонидан ўққа тутилди. Бу куни биз ‎Аллоҳнинг ёрдами билан 47 та ҳарбий транспорт воситаларини ‎яксон қилдик, улардан юзлаб ўлганлар бор эди.‎

Грознийда ўтириб олиб, ундан чиқмаганларни Аллоҳ тўғри йўлга ‎ҳидоят қилсин.‎

   Аргун амалиётида шундай вазият бўлганди, бу энг яхши ва тезкор ‎амалиётлардан бири эди. Бу тезкор амалиёт, русларнинг бу ‎даврдаги бутун режа ва ҳисобларини йўққа чиқарди.‎

Tagged
𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐙𝐨𝐡𝐢𝐝
𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑞𝑜'𝑟𝑞𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟 𝑣𝑎 𝑠𝑜𝑑𝑖𝑞𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑏𝑖𝑟𝑔𝑎 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟!
https://sodiqlar.org

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *