Толиблар ва исломдаги ҳад жазолари

САВОЛ-ЖАВОБЛАР

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

 Савол: Биродарлар, мана биз толибларни кузатиб борябмиз, уларнинг ҳад жазоси қанчалик  тўғри. Улар ўғриларга шундай жазо қўллайдилар, ўғрини юзини қора рангга бўялган ҳолатда транспорт воситасида кимлигини билдириш ва уялтириш учун одамларга намойишона олиб юрадилар. Мен бу ҳақида биродарларга хабар бердим, улар бундан ғазабландилар ва айтишдики яҳудийлар ўғриларга шундай жазо қўллашган деб! Толибоннинг ушбу жазоси тўғрими?

 Жавоб: Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар, Унинг пайғамбари Муҳаммадга, у зотнинг аҳли байти, саҳобалари ҳамда тобиинларга кўпдан-кўп салавоту саломлар бўлсин!

 Исломдаги жазолар шариат томонидан қатъий белгиланган ҳад ва қасослардир, шу билан бирга таъзир, жазо турини куч-қувватга эга шахс ёки қози белгилайди. Дорул ҳарб (мусулмонлар ва кофирлар ўртасидаги жанговар ҳудуд)да ҳад туридаги жазоларни қойим қилиш бўйича олимлар ўртасида ихтилоф бор.

 Имом Ибн Қудома ёзади:
Мусулмон одамни душман ҳудудида бўлган вақтида ҳад билан жазоланмайди. Умуман олганда, агар дорул ҳарбдаги мусулмон жангчи ҳад ёки қасос билан жазоланиши керак бўлган жиноятни содир этса, у дорул исломга қайтгунигача ҳад жазосига тортилмайди. Ал-Авзай ва Исҳоқлар дорул ҳарбда мусулмон одам ҳад жазога тортилмаслик фикрида бўлган. Имом Молик, имом Шофеий, Абу Савр ва ибн ал-Мунзир ҳад жазоси ҳар қандай жойда амалга оширилади, деб ҳисоблашган …

 Имом Шофеий истисно қилиб, агар қўшин  амири имом ёки вилоят ҳукмдори бўлмаса, у ҳад жазосини бажара олмайди, чунки ҳад жазосини ижро қилиш имомнинг ҳуқуқидир ва жиноятчи имомнинг ҳузурига келтирулгунга қадар ҳад ижро қилинмайди. Шунингдек, мусулмон жиноятчига бошқа мусулмонларнинг эҳтиёжи бўлса, ёки мусулмонларни қувватлантириб турган бўлса, ёки жиноятчини жазолашга мусулмонларнинг вақтлари бўлмаса, ҳад ижроси кечиктирилиб турилади.

 Абу Ҳанифа (роҳимаҳуллоҳ)нинг фикри эса, дорул-ҳарб ҳудудида ҳад ёки қасос жорий қилинадиган жиноятни содир этган мусулмон иккала ҳудудда ҳам яъни дорул ҳарб ва дорул исломга қайтган тақдирда ҳам жазога тортилмайди деб ҳисоблаган. (Ал-Муғни, 9 / 308-309).

 Шунингдек, дорул ҳарбдаги ҳад жазосининг бажарилмаслиги саҳобаларнинг ижмосидир деб ёзади Ибн Қудома. Умар ибн ал-Хаттоб ва бошқа саҳобалар, Аллоҳ улардан рози бўлсин, шайтон мусулмонни кофирлар томонига ўтиб кетишга алдаб қўйиши мумкин, деб ушбу фикрда бўлишган. Дорул ҳарбда мусулмонлар масъули яъни ҳокимиятдагилар қатъий белгиланган жазоларни (ҳад ва қасосларга) риоя қилмаслик, жиноятчиларга (таъзир) каби жазоларни қўллай олмасликларини англатмайди.

 Шундай қилиб, агар толиблар ўғрини қўлини кесишни шариат асоси деб эътироф этишса, лекин Афғонистон дорул ҳарб эканлигидан келиб чиқиб, кофирлар билан уруш олиб борилаётган ҳудуд дея ҳисобга олиниб,  ўғрини қўлини кесмасалар, Ибн Қудома юқорида айтиб ўтган қоидаларга таянган ҳолда толиблар шариат доирасида ҳаракат қилишаётган ҳисобланади.

 Яҳудийлар билан таққослаш масаласига келсак, айнан яҳудийлар Тавротда белгиланган қонунларни ўзгартириб, Таврот шундай нозил қилинган деб даъво қилишган.  Шунинг учун ушбу ҳолатда бундай таққослаш нотўғри.

Сўнгги сўзимиз
Аллоҳ яхшироқ билгувчи.

Манба alisnad.com

1 thoughts on “Толиблар ва исломдаги ҳад жазолари

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *