Шайх Обидхон қори ака ва Доктор Сайфуллоҳлар ҳақида қандай фикрдасизлар?

САВОЛ-ЖАВОБЛАР

الحمد لله رب العالمين والصلاة والسلام على رسوله الأمين وبعد ‎

   Ҳурматли биродаримиз Абдуллоҳ! Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Аллоҳ сиздан рози бўлсин ва Ўзи рози бўладиган амалларга муваффақ қилсин! Саволларингизга баҳоли қудрат жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Cаволингиз матнини ўз ҳолича келтирмоқдамиз:

 Assalamu alaykum hurmatli birodarlar! Alloh qilayotgan ishlaringizdan rozi bo’lsin!

Obidxon qori va Doktor Sayfulloh degan olim kishilar haqida fikrlaringiz qanday? Saytingizda jihodning farzi aynligi haqidagi dalilli javoblardan qoniqdik. Lekin ular olim odamlar bo’la turib nega jihodda qatnashishmayapti? Ularning hukmi qanday bo’ladi?

  Биродаримиз Абдуллоҳ! Биз жиҳоднинг ҳозирги кундаги ҳукми ҳақида бераётган маълумотлар уммат уламолари ижмоъси билан тасдиқланган маълумотлар бўлиб, жумладан тўрт мазҳаб уламоларининг фикрлари ҳам бу фикрларни тасдиқлайди. Биз Қуръон, Суннат ва ижмоъга асосланган фикрларни сайтимизда нашр қилмоқдамиз. Албатта жиҳод фарзи айн бўлганда жиҳодга келмаган одамнинг қаттиқ гуноҳкор бўлишлиги ҳақидаги ҳукмлар умумий бўлиб, бирон бир муайян шахс тўғрисида, уларнинг ҳолати ҳақида маълумотга эга бўлмасдан туриб, бундай ҳукмларни қилиш жуда хатарли ишдир.

  Гап шайх Обидхон қори ака ва Доктор Сайфуллоҳлар ҳақида борар экан, уларни ўзбек мусулмонлари ўртасида танимаган инсоннинг ўзи бўлмаса керак. Шунингдек биз уларни баъзи бир биродарларга ўхшаб “алоқамиз бўлмаган одамлар” ҳам дея олмаймиз. Чунки мўъминлар ака-укадирлар. Бас биз қандай қилиб ўз ака-укаларимизни бизга тааллуқи йўқ деб ҳажр қила оламиз.

  Албатта улар билан охирги бир неча йилларда ҳеч бир учрашувларимиз, хат, интернет, телефон ёки вакилларни жўнатиш орқали мулоқотларимиз бўлмаган. Лекин биз уларни аввало мўъмин биродаримиз сифатида, сўнгра эса илм аҳли сифатида ҳурмат қиламиз. Жиҳодга келмаганликлари учун уларни айблаш ҳам бизга эмас. Чунки бу ҳукмлар аввалбошданоқ умумий бўлиб, бирон бир шахсга айнан қаратилмаган. Бунинг устига нотўғри фикрлаш келиб чиқмаслиги учун фарзият ҳақидаги ҳар бир ҳукмдан сўнг “узр соҳиблари бундан мустасно” деган иборани ҳам такрорлаб турамиз.

  Жиҳод майдонларидаги араб устозларимиздан “الغائب عذره معه”  деган сўзларни кўп эшитганмиз. Бунинг ўзбек тилидаги эркин маъноси “Ҳар ким ўзининг ҳолатини ўзи яхши билади (Ғойибнинг узри ўзи билан биргадир)” деганидир. Шундай экан биздан узоқда бўлган бу устозлар ҳақида фақат яхши гумонда бўламиз. Чунки биз уларнинг исломни бузиб кўрсатишга ўхшаган амал ва сўзларига ҳали бирон марта гувоҳ бўлмадик. Агар бу иш улардан содир бўлган тақдирда ҳам уларнинг ҳолатини яхши билмасдан туриб, улар ҳақида мутлақ ёмон фикрларга боришликдан ҳазар қиламиз. Чунки биз яқин ўтмишда улардан фақат яхшилик кўрганмиз холос.

  Гоҳида мажбурлик, туқия, икроҳ, соғлик ва чорасизлик каби ҳолатлар инсоннинг зоҳирий амалларига ва сўзларига таъсир қилиши мумкин. Баъзи китобларда ҳатто “Пойафзали қисиб турган одамнинг фатвоси” ҳақида масъалалар ҳам бор. Шунинг учун ҳар бир ҳолат ҳақидаги ҳукмни ўша ҳолатга яқин бўлган олимлардан сўрашлик ҳақида шаръий асослар бор.

  Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, фатволар ҳам ҳолатни яхши биладиган ишнинг ўз аҳлларидан олинади. Бу фикримизга ўша устозларимиз ҳам қўшиладилар деган умиддамиз.

  Сўзимизнинг охирида яна бир бор бу устозларни ҳурмат қилишлигимизни, уларни Аллоҳ учун яхши кўришлигимизни изҳор қиламиз. Уларни ҳам аввало Аллоҳнинг калимасини олий қилиш, сўнгра ислом умматини иззат ва шарафга олиб чиқиш учун жиҳод майдонларига ҳижрат қилишга даъват қиламиз. Албатта биз хатоларимизни кўрсатиб, тўғри йўлга йўллаб турадиган пайғамбарларнинг меросхўрларига муҳтожмиз.

  Ҳурматли биродаримиз! Саволларингизга қўлимиздан келганча ижобат қилдик. Аллоҳ барчамизни Ўзининг ҳақ йўлида бардавом қилсин! Агар ушбу жавоблар сизни қониқтирган бўлса ёки сиздан бошқа яна бирон инсоннинг тўғри йўл топишига сабабчи бўлса, албатта бу Аллоҳнинг фазли бўлиб, Аллоҳга ҳамду-санолар айтамиз. Биз ислоҳнигинa мaқсaд қилдик. Аллоҳгагинa тaвaккул қилдик. Aллоҳ тaъоло ушбу сўзларни эшитувчи қулоқ вa тушунувчи қaлблaргa eтишигa муяссaр қилсин.

 

Сўнгги дуомиз: «Бaрчa олaмлaр Роббиси бўлгaн Aллоҳгa ҳaмдлaр бўлсин!»

𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐙𝐨𝐡𝐢𝐝
𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑞𝑜'𝑟𝑞𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟 𝑣𝑎 𝑠𝑜𝑑𝑖𝑞𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑏𝑖𝑟𝑔𝑎 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟!
https://sodiqlar.org

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *