Оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Унга ҳамдлар айтамиз ва Ундан ёрдам ва мағфират сўраймиз. Нафсимизнинг шумлигидан ва амалларимизнинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўраймиз. Аллоҳ ҳидоятлаган кишини адаштиргувчи йўқ, Аллоҳ адаштирган кишини ҳидоятлагувчи йўқ. Шериги йўқ бўлган Аллоҳдан ўзга маъбуд (ибодатга лойиқ зот) йўқлигига ва Муҳаммад унинг бандаси ва элчиси эканлигига гувоҳлик берамиз.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ حَقَّ تُقَاتِهِ وَلَا تَمُوتُنَّ إِلَّا وَأَنْتُمْ مُسْلِمُونَ
“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳдан ҳақиқий қўрқиш билан қўрқинглар ва фақатгина мусулмон ҳолингизда ўлинглар!” Оли Имрон сураси, 102-оят маъноси.
يَا أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُمْ مِنْ نَفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالًا كَثِيرًا وَنِسَاءً وَاتَّقُوا اللَّهَ الَّذِي تَسَاءَلُونَ بِهِ وَالْأَرْحَامَ إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلَيْكُمْ رَقِيبًا
“Эй инсонлар! Сизларни бир нафсдан яратган, ундан жуфтини яратган ҳамда иккисидан кўплаб эркак ва аёлларни таратган Роббингиздан қўрқинг! Ораларингизда номи тилга олинувчи Аллоҳдан ва қариндошликни (узиб юборишдан) қўрқинг! Албатта Аллоҳ сизларни кузатиб тургувчидир” Нисо сураси, 1-оят маъноси.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَقُولُوا قَوْلًا سَدِيدًا () يُصْلِحْ لَكُمْ أَعْمَالَكُمْ وَيَغْفِرْ لَكُمْ
ذُنُوبَكُمْ وَمَنْ يُطِعِ اللَّهَ وَرَسُولَهُ فَقَدْ فَازَ فَوْزًا عَظِيمًا
“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқинглар ва тўғри сўзни сўзланглар. Шунда У Зот сизларнинг амалларингизни ислоҳ қилади ва гуноҳларингизни кечиради. Ким Аллоҳга ва Унинг росулига итоат қилса, батаҳқиқ улуғ ютуққа эришибди” Аҳзоб сураси, 70-71-оятлар маъноси.
Албатта, энг яхши калом — Аллоҳнинг Каломи, энг яхши ҳидоят Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳидоятидир. Ишларнинг ёмони – (динда) янги пайдо қилинганлари, (диндаги) ҳар бир янгилик — бидъат, ҳар бир бидъат — залолат, ҳар бир залолат эса дўзахдадир.
Сўнгра:
Исонлар улардан намуналаниб ҳаёт кечиришлари учун ҳар бир миллат ўзлари фахрланган буюк шахсларнинг таржимаи ҳолларини ёзиб қолдиришдан тўхтамайдилар. Шунинг учун бу уммат учун ҳам ўзларининг буюк йўлбошчилари ва олимларининг тарихларини эслаб қолишлик лозим бўлади. Аллоҳ таоло ўзининг бундай бандалари орқали инсонларни Ўзигагина таслим бўлиб, Ўзигагина ибодат қилишлари учун оламларга илм нурини тарқатади. Бу улуғ инсонларнинг энг афзаллари Росулуллоҳнинг меросхўрлари бўлган олимлардир. Росулуллоҳ эса Пайғамбарларнинг энг афзалидир. У энг афзал меросни энг муносиб меросхўрларга қолдиргандир.
Ҳижрий 1422йил 4 зулқаъда, жумъа куни (2002 йил 18 январ) пайғамбарларнинг меросхўрларидан бўлган буюк аллома шайх Хамуд ибн Уқла Шуайбий бу фоний дунёдан афзал дунёга риҳлат қилди. Аллоҳ у кишини Ўз раҳматига олсин! Унинг вафоти нафақат мужоҳидлар учун, балки бутун Уммат учун 1989 йил шайх Абдуллоҳ Аззомнинг хоинона ўлдирилишидан кейинги энг катта йўқотишлардан бири эди.
Шунинг учун биз шайх роҳимаҳуллоҳнинг қисқача таржимаи ҳолларини тузиб чиқишга ҳаракат қилдик. Бу таржимаи ҳолнинг аксар қисми шайх Шуайбийнинг расмий веб саҳифаси aloqla.com сайтидан таржима қилинди.
Таржимаи ҳол.
Унинг тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ Ҳамуд ибн Абдуллоҳ ибн Уқла ибн Муҳаммад ибн Али ибн Уқла Шуайбий Холидий, Бани Холид қавмидан. Унинг бешинчи бобоси Уқла Арабистон ярим оролининг шарқий ҳудудидан Шакрага кўчиб ўтган, ундан сўнгра эса Қосимга. Унинг акаси эса Жавфга кўчиб келган ва у ерда муқим яшаб қолган. Шайхнинг келиб чиқиши ҳам шу жойдан ҳисобланади.
У ҳижрий 1346 йил (1925й)Риёз ва Мадина ўртасида жойлашган Қосим вилоятининг Бурайда минтақаси шимолидаги Шакка шаҳрида туғилган ва у ерда катта бўлган. 6 ёшга етган унинг отаси унга бошланғич таълим учун муаллим ёллади ва у тезда ўқиш, ёзиш ва ҳисоб-китобни ўзлаштирди. 7 ёшида унга етган касаллик туфайли кўриш қобилиятини йўқотди.
Шундай бўлсада у ўз муаллимлари билан ўқишини давом эттирди. Унга у ишда отаси жуда қаттиқ турди, Аллоҳ у кишини раҳмат қилсин!
Отаси унга кўп ишларда ўзи ёрдам берди. Шунингдек отаси Шайх Адуллоҳ ибн Муборак Оли Умар билан келишган ҳолда унга Қуръон ҳифз қилишда ёрдам берди. Шундай қилиб у 13 ёшида Қуръонни тўлиқ ҳифз этди.
Илм талаби
1946 йил (1367) у отасининг топшириғи билан илм талаб қилиб Риёзга келди. У ерда у буюк олим Абдуллатиф ибн Иброҳим Оли Шайх ҳузурида таълим ола бошлади. Бу олимдан у Ажрумия, Усулус-саласа, Робиъатул-Фароид, Қоваъидул-арбаъа каби китобларни ўзлаштирди ва эслаб қолди.
Тўрт йилдан сўнг таълим олиш учун у кибор олимлардан бўлган Муҳаммад ибн Иброҳим Оли Шайхнинг ҳузурига келди. Унинг ҳузурида Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг Зодул-Мустағний, Китабут-Тавҳид, Кашфуш-Шубуҳот китобларини, Шайх ибн Таймиянинг Ақидатул-Восития, Нававийнинг 40 ҳадис, ибн Ҳажар Асқалонийнинг Булуғул-маром, ибн Моликнинг Алфия китобларини ўқиб ўзлаштирди. Бу китобларни у ўз устозидан бошқалар қатори лозим бўлганидек ўқиди. Шу китоблардан сўнг у аллома билан алоҳида дарсларни бошлади.
Шайхнинг хотиралари бўйича мамлакатнинг ўша вақтдаги муфтийси бўлган бу устози унга энг кўп намуна бўлган ва энг кўп таъсир кўрсатган устозларидан эди. Аллоҳ у кишидан рози бўлсин!
У бу устози билан Таҳовий ақидаси, Сафаронийнинг Дурарул Мадания, Ибн Таймиянинг Хамавия каби китобларни алоҳида дарс қилди ва бу китобларни худди Фотиҳани ёд олгандек ёд олди. Унинг отаси жуда оддий инсон эди. У Қуръонни кўп ўқир, лекин уни ёд олмас эди. Шундай бўлсада у ўз ўғлини муъаллимларга беришдан олдин унга Қуръондан кунига бир неча оятни ҳифз этишни буюрар эди. Бу иш унинг хотираси кўчайишига катта ёрдам этганди.
Шайхнинг баъзи устозлари қуйидагилар:
Шайх Абдулазиз ибн Боз (Аллоҳ у кишини раҳмат қилсин!), Тавҳид ва Ҳадисдан дарс берган.
Шайх Муҳаммад Амин Шанқитий
Шайх Абдурраҳмон Африқий, Ҳадис илмининг етук олимларидан.
Шайх Абдулазиз ибн Рашид, фиқҳ илмидан дарс берган, етук олимлардан.
Шайх Абдуллоҳ Ҳулайфий
Шайх Ҳаммод Ёсир
Шунингдек араб тили грамматикаси ва фасоҳатдан дарс берган бир неча Миср олимлари:
Юсуф Умар Ҳасанайн, Абдуллатиф Сарҳан, Юсуф Дабаъа.
Шайх Сауд ибн Рашуд, Риёз қозиси.
Шайх Иброҳим ибн Сулаймон.
Илм бериши
Ҳижрий 1376 йил (1955) Шайх Маъҳадда (Институт) ўқитувчи қилиб тайинланди. 30 йил мобайнида, яъни ҳижрий 1407 йилгача (1985) Жомеъада (Университет) мударрислик қилди, сўнг уни у ердан кетишга мажбур қилишди. Жомеъада у Фиқҳ, Ҳадис, Тавҳид, Усулул-Фиқҳ, фасоҳат, балоғат ва грамматика ва бошқалардан дарс берган. Шунингдек у бир қатор магистрлик ва докторлик диссертацияларига раҳбарлик қилган.
Шайхнинг баъзи ўқувчиларидан: Муфтий Абдулазиз Оли Шайх (Саъудия Арабистонининг ҳозирги муфтийси, кибор уламолар қўмитасининг раиси)
Доктор Абдуллоҳ ибн Абдулмуҳсин Туркий, исломий ишлар бўйича собиқ вазир.
Доктор Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Иброҳим Оли Шайх, Адлия вазири.
Доктор Солиҳ ибн Фавзон ал-Фавзон
Шайх қози Абдурраҳмон ибн Солиҳ ал-Жобир.
Шайх қози Абдурраҳмон ибн Ғайс.
Шайх қози Абдурраҳмон ибн ибн Абдуллоҳ, Қосим минтақасидаги собиқ қозиёт раҳбари.
Шайх Сулаймон ибн Муҳанна, Риёз маҳкама раиси.
Шайх Абдулазиз ибн Абдурраҳмон Саид, Амри бил-Маъруф ва Наҳйи анил-Мункар қўмитаси раиси.
Шайх Муҳаммад ибн Муҳаввас, жиноят қидирув ишлари раҳбари.
Шайх доктор Абдуллоҳ ал-Ғунаймон.
Шайх Ҳаммод ибн Фарён.
Шайх Иброҳим ибн Довуд.
Шайх шунингдек олий қозиёт шўроси раиси Солиҳ Луҳайдонга ҳам дарс берган. Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ Усайминга эса қўшмча ўқитувчи сифатида дарс берган.
Шайх ўзининг жомеъадаги мударрислик иши жараёнида жуда кўп талабаларга докторлик диссертацияларини ҳимоя қилишда ва уларни масъулиятли лавозимларга тайинлашда ёрдам берган, уларнинг ичида:
Абдулқодир Шайба ал-Ҳаммод.
Абу Бакр Жазоирий.
Муҳаммад Омон Жомий Сомалий.
Робеъ ибн Ҳоди Мадхалий.
Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймин.
Шайхдан Қосим вилоятида дарс олганлар:
Шайх Салмон ибн Фаҳд ал-Авда.
Шайх Али Ҳудайр ибн ал-Ҳудайр.
Унинг кўзи ожизлигини баҳона қилишиб жуда эрта нафақага чиқишга мажбур қилишган.
Шайх бир неча бор Исломий радио дастурларда қатнашиш истагини билдирган, лекин бунга рухсат беришмаган.
1957 йилда биринчи ҳаж ибодатини адо этган.
Унинг ўғил-қизлари унга ўқиш ва ёзишда ёрдам берганлар. Шайх жуда кўп асарлар муаллифидир, шулардан:
“Аллоҳга ва охират кунига иймоннинг очиқ далиллари”
“Ислом шариъатидаги имомат ва давлат”
Шайх Атийя Солим ва Абдулмуҳсин Аббод билан бирга ёзган “Тайсирул-Вусул” китоби.
“Кофирлардан ёрдам истовчилар ҳақида рожиҳ қавллар” китоби, бу китобни у муқаддима ёзиш учун шайх Усома ибн Ладенга жўнатган ва бу китоб нашр қилинишидан олдин шайх унга 20 саҳифалик муқаддима ёзиб берган.
Фатволар тўплами. Унда 100га яқин ҳар хил масалалардаги фатволар мавжуд.
Ва бошқа асарлар.
Мужоҳидларга муҳаббати
Унинг ҳаёти тўлалигича жиҳод ва мужоҳидлар атрофида ўтди. У дунёда юз бераётган жиҳодий хабарларни доимий равишда кузатиб борарди.
Унинг жиҳод мавзусидаги мавқеси ойдек равшан эди. Ҳамма сукут сақлаганда ҳам у бу ҳақда ҳеч нарсани яширмасдан гапирарди.
У ўзи ишонган нарсани ҳар доим гапирарди ва Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан қўрқмасди.
У Арабистон ярим оролидаги олимлар ичидаги ушбу минтақадаги ҳукмдорларни кофирларга мусулмонларнинг зиддига ёрдам бергани учун куфрда очиқ айблаган камдан-кам олимлардан бири эди.
Айнан шу сабабли 1995 йил унинг кўзи ожизлиги ва 70 ёшлигига қарамасдан қироллик зиндонига ташлашди.
Шайх ҳозирги пайтдаги Афғонистондаги мужоҳидларнинг ҳолати ҳақида ҳаддан ортиқ ғам чекарди. Бу шу даражада эдики, ҳатто унинг шогирдлари унга бирон кор-ҳол бўлиб қолишидан қўрқишарди. Унинг шогирдларидан бири айтади:
“У кечаларининг катта қисмини Афғонистондаги мужоҳидлар ҳаққига дуолар қилиш билан ўтказарди. Унинг қалби жуда юмшоқ, кўзи жуда енгил ёшланадиган эди. Ҳар сафар унга мужоҳидлар ҳақида яхши хабар етганда севинчдан, ёмон хабар етганда эса ғам-аламдан кўз ёш тўкарди.”
Мужоҳидлар ҳақида ким ғийбат қилса у жуда қаттиқ ғазабланарди. Унинг шогирдлари мужоҳидларнинг ҳозирги вазияти ҳақида шайхнинг юзига қараб билиб олишарди. Қундуз суқутидан сўнг шайх шу даражада хафа бўлдики, ҳатто шогирдлари уни ғамдан ўлиб қолади деб ташвишланишди. Кўз ёш тўккан ҳолда у бир гапни қайтарарди: “Мусулмонлар қаерда? Мусулмонлар қаерда?…”
Инсоф ва виждон борасида унга тенг келадиган инсонни топиш қийин эди.
У ҳақиқат ва унинг аҳлини қўллаб-қувватлар ва ҳақсизликка ва унинг аҳлига қарши курашда жуда қаттиқ эди. У жуда мард ва ботир эди. У оқибатдан қўрқмаган ҳолда ҳар доим ҳақ сўзни сўзларди. Унинг танишлари кўп ҳолларда уни ҳақ сўзни айтишнинг оқибатидан огоҳлантиришарди, аммо у қулоқ солмасди.
У Арабистон ярим оролида Толибонни қўллаб қувватлаш ҳақида Ислом Умматини даъват қилиб фатво чиқарган энг биринчи олим эди. У шунингдек Чеченистонга рус босқинчилари бостириб кирганда у ердаги мужоҳидларга ёрдам бериш фарзи айнлиги ҳақида ҳам фатво чиқарган.
2001 йил 11 сентябр воқеъаларидан сўнг ислом оламидаги кўпчилик олимлар Американинг тарафини олган ҳолда унга мотам тутишганда, у ҳақиқатни очиқлаш учун фатво чиқарди ва мусулмон Умматни Афғонистондаги Толибон ва муҳожир мужоҳидларга ёрдамга боришга даъват қилди. Унинг жуда кўп шогирдлари унинг бу даъватига ижобат қилишиб Афғонистон жиҳодида қатнашишди ва улардан кўплари Аллоҳ йўлида иншааллоҳ шаҳид бўлишди.
Шайх вафотидан бироз илгари ўзининг шогирдлари шайх Сулаймон Улвон ва шайх Али ал-Худайрлар билан биргаликда Покистон олимларининг мактубларини нашр қилган эди. Шунингдек у амирул-муъминин Мулло Муҳаммад Умарни қўллаб-қувватлаб унга мактуб ёзган эди.
Эй Аллоҳ! Ҳамуд ибн Уқла Шуайбийни мағфират қилгин, унга раҳматингни ёғдиргин, унинг қабрини кенг ва ёруғ қилгин!
Унинг қабрини жаннат боғчаларидан бир боғча қилгин!
Уни қабр азобларидан сақлагин!
Уни Қиёмат Кунидаги буюк даҳшатлардан сақлагин!
Уни Ҳисоб Кунидаги ҳисоблардан сақлагин!
Амин…
Шайх бутун дунёдаги мужоҳидларга отадек эди. Гарчи у дунёнинг турли бурчакларидаги мужоҳидларнинг кўпчилиги билан кўришмаган бўлса ҳам, Аллоҳдан сўраймизки уни жаннатнинг юксак даражаларида Пайғамбарлар, шаҳидлар ва сиддиқлар билан бирга қилсин! Улар қандай ҳам гўзал ҳамроҳлардир! Амин!