Саййид Қутб роҳимаҳуллоҳ умрининг охирги лаҳзаларида сарой уламоларидан бири билан қилган ушбу мулоқотга эътибор беринг:
Миср ҳукумати жаллодлари Саййид Қутбни дорга осиш учун дор тагига келтирдилар. Шунда ҳукумат уламоларидан бири расмиятчилик юзасидан шайхнинг ҳузурига келди ва:
— Эй Саййид, шаҳодат калимасини қайтаринг, кимнингки охирги калималари “Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳ, ва ашҳада анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳ” бўлса у жаннатга киради, -деди.
Шунда Шайх Саййид унга қараб жилмайди ва деди:
— Менга бу калималарни ўргатишингга ҳожат йўқ! Сен ва сенга ўхшаганлар бутун умр бу калималарни сотиб ҳаёт кечирган бўлсанглар, мен бутун умр бу калималар учун яшадим ва ҳозирда жонимни ҳам бу калималар учун бермоқдаман. Аслида сенинг хўжайинларинг мени бу калималарнинг асл маъноларини айтганим учун қатл қилмоқдалар… “Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга ибодат-бандалик қилинадиган илоҳ йўқ ва гувоҳлик бераманки, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Унинг бандаси ва элчисидир!”