Аҳли ҳадислар кимлар ва уларнинг сифатлари қандай?

ФАТВОЛАР

Савол: Аҳли ҳадислар кимлар?

Жавоб: Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар бўлсин!

Аҳли ҳадис (ҳадис аҳллари) ибораси (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг) суннатларини қайта тиклаб, уни бошқаларга ҳам ташвиқ қилаётган фирқага нисбатан қўлланилади. Улар (яъни аҳли ҳадислар) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳоблари бўлган ақидага эътиқод қилишади. Салаф солиҳлардан бўлмаганларнинг ақидаси ва ақл, ҳавои-нафс ёки (уйқуларида) кўрган тушларига эргашмасдан, (улар) динларини фаҳмлаш (ўрганиш)да Қуръон, суннат ва салаф солиҳларнинг (Қуръон ва суннатни қай тарзда тушунган бўлсалар ўша) тушунишларига мурожат қиладилар.

Бу фирқа нажот топган (ал-Фирқатун Нажия) ва ғалаба қилгувчи (ат-Тоифа ал-Мансура) фирқадир. Имомларнинг кўплари қуйидаги ҳадисда зикр қилинган (фирқа)дан мурод ҳам нажот топгувчи фирқа дейишган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деган эканлар: “Умматимдан бир тоифа ҳақда яққол кўриниб бораверади. Уларни ташлаб кетгувчилар уларга зарар қилмайди ва улар бу ҳолатда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг амри келгунича (Қиёмат кунигача) давом этишади“ (Имом Муслим ривояти, 1920).

Ўтмиш ва яқин тарихда, имомлар шу гуруҳ ҳақида кўплаб таърифлар бериб кетишган. Биз булардан қуйидагиларни танлашимиз мумкин:

1 – Имом Ҳоким раҳимаҳуллоҳи таоло айтадилар:

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳи таоло бу ҳақда шарҳ бераётганларида, (Қиёмат) Соат келгунига қадар ғалаба қилиб қолаверадиган гуруҳ — “асҳаб ал-ҳадис” деб жуда яхши тафсир берганлар. Солиҳ (кишиларга) эргашадиган ва бизлардан илгари келган cалафларнинг изидан борадиган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг cннатларига асосланган ҳолда бидъат аҳлларининг ботилликларини фош қилганлардан бошқа (яна) ким ҳам бу таърифга ҳақлироқ бўлиши мумкин?” (Ал-Ҳаким ал-Нисофурийнинг “Маърифат Улум ал-Ҳадис” номли китоби, 2-3 бетлар).

2 — Хатиб ал-Бағдодий раҳимаҳуллоҳи таоло айтадилар:

“Аллоҳ субҳанаҳу ва таолобу одамларни — Аҳли ҳадисни — шариатнинг арконларидан қилиб қўйди ва У субҳанаҳу ва таоло улар (аҳли-ҳадис) сабаблик барча бидъатларни яксон қилиб ташлади. Улар Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг махлуқлари орасида энг омонатдорларидир, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан уларнинг умматлари ўртасидаги воситачидирлар (яъни уммат билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни боғлаб тургувчи воситадирлар). Улар (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг) динларини муҳофаза қилишда жуда ҳам шижоатлидирлар; уларнинг нурлари ярқираб туради; уларнинг фазилатлари (ҳар кимга) маьлумдир; ихлосларининг белгилари яққол билиниб туради; уларнинг йўллари ютуққа олиб боргувчи йўлдир ва уларнинг далиллари устундир. Ҳар бир фирқанинг ҳавои-нафс ё қуруқ райга (яъни фикрга) асосланган камчиликлари бордир, магар аҳли ҳадислар бундан мустаснодир, уларнинг мурожаат манбалари Қуръон, далиллари (нинг манбалари) суннат ва йўлбошчилари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдир; улар ҳеч қандай ҳавои-нафсга аҳамият бермаганлар ва уларнинг (диний масалаларда) ҳеч бир шахсий мулоҳаза ва фикрлар билан ишлари йўқдир. Уларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан келган ривоятлар кифоя қилади ва уларни (ривоятларни) омонатдорлари (яъни халққа етказиб тургувчилар)дир ва улар асраб авайлайдилар. Улар иймонга маҳкам туриб уни муҳофаза қилгувчилар, илм эгалари ва манбаси (марказидир)лар. Агар бирон ҳадис борасида ихтилоф бўлар экан, одамлар уларга мурожаат қиладилар ва уларнинг чиқарган ҳукмларини эшитадилар ва қабул қиладилар. Уларнинг орасида машҳур фақиҳ уламолар, буюк имомлар, қабилаларида ўз тарбиялари-хулқлари билан танилганлар, фазилатлари билан машҳур бўлганлар, Қуръонни маҳорат билан тиловат қилувчилар ва гўзал нутқ эгалари бордир. Улар аксарни ташкил қилишади ва уларнинг йўли ҳақ йўлдир. Ҳар бир бидъат аҳли уларга (яъни Қуръон ва саҳиҳ суннатга) эргашаётганлигини даъво қилади ва бундан бошқа йўлни даъво қилишликка журъат ҳам эта олмайди. Кимки уларга тўсқинлик қилар экан, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолоуларни яксон қилади ва кимки уларга қаршилик қўрсатар экан, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолоуларни хорлайди. Атрофдагиларнинг (ўша йўлда сабр-тоқат билан эргаша олмасдан) уларни тарк қилганлари уларга зарар келтирмагай, улардан узоқ юрганлар нажот топмаслар. Ўз дини ҳақида қайғурадиганлар уларнинг ёрдамига муҳтождирлар ва кимки уларга паст назар билан қарар экан мағлублардан бўладилар ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолоуларга нусрат бергувчидир” (Шараф Асҳааб ал-Ҳадис, 15 бет).

3 — Шайх ул-Ислом Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳи таоло айтадилар:

“Шундай экан, (бизга) равшанки, “Аҳли ҳадис вал-Сунна” номига энг лойиқ бўлган ғалаба қилгувчи фирқа бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошқа кўр-кўрона эргашувчи ҳеч бир пешвоси бўлмаган одамлардир. Улар (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг сўзлари (яъни суннатлари) ва амаллари борасида энг илмлик бўлганлар, саҳиҳ ва (саҳиҳ) бўлмаган (ҳадис)ларни ажрата олишда энг уддабурон бўлганлардир. Уларнинг имомлари бунда (суннат ҳақида) чуқур билимга эгалар, улар бунинг (ҳадиснинг) маъносини тушунгувчилар ва унга амал қилишда энг ихлослик бўлган кимсалардир. Улар уни қабул қилишади ва унга иймон келтиришади ва уни (ҳаётларида) татбиқ қилишади. Улар унга (ҳадисга) амал қилганлар билан (Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло йўлида) муҳаббатлашишади ва унга (ҳадисга) қаршилик кўрсатганларга душманлик (руҳида) бўлишади. Улар ҳар қандай фикрни Қуърон ва суннатга таққослаб кўришади, шундай экан улар ҳеч бир фикрни ақидаларининг асоси қилиб олмайдилар, магар у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олиб келган (йўлда) исботи мавжуд бўлсагина (асос қилиб олишур). Аксинча улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олиб келган (йўлларини) ўзларининг ақидаларининг асоси қилиб олишади. Одамлар орасида тафарруқ мавжуд бўлган масалалар — (буларга мисол) Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло сифатлари, қадар, жаҳаннам ваъиди, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг исмлари, амру маъруф ва наҳий анил мункар қилиш йўллари — масалаларда Аллоҳ ва Расулига қайтаришади. Улар одамлар орасидаги ихтилофда бўлган бир масалада ҳар бир фирқанинг фикрини тўлиқ текширувдан ўтказадилар ва қайси бирлари Қуръон ва Суннатга мувофиқ экан, уни тасдиқлайдилар ва қайси бирлари Қуръон ва Суннатга қарши экан, уни рад қиладилар. Улар шубҳа ва ҳаволарининг ортидан эргашмайдилар. Чунки шубҳа ортидан эргашишлик жоҳилликдир ва Аллоҳ томонидан ҳидоятсиз ҳаволарига зулмдир” (Мажмуъ ал-Фатава, 3/347, 348).

Шуни таъкидлаб ўтишимиз керакки, Аҳли ҳадислар бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига эргашиб уни бошқа ҳар кимдан устун қўювчилардир, хоҳ у олим бўлсин, хоҳ оддий мусулмон киши бўлсин.

Шайх ул-Ислом (Ибн Таймийя яна) айтадилар:

“Биз Аҳли ҳадислар деганимизда фақатгина уни (яъни ҳадисни) ўрганиб, ёзиб олиб ривоят қилгувчиларнигина эмас, балки уни ёд олиб, ўрганиб (фаҳмлаб), зоҳирдан ва ботиндан, уларга иттибо қилувчиларни (эргашувчи) ҳам назарда тутмоқдамиз. Аҳли Қурьон ҳам ҳудди шундайдир. Бундай инсонларнинг асосий хислати уларнинг Қуръон ва ҳадисга бўлган муҳаббатлари, улар (ҳадислар)га ва унинг маъноларига мурожаат қилишлари ва илмлари (даражаси) етганича унга амал қилишликларидадир” (Мажмуъ ал-Фатава, 4/95).

Имомлар бу ҳақда кўплаб гапириб кетишган. Кўпроқ маълумотга эга бўлишлик учун, юқорида келтирилган манбаларга, ҳамда “Мажмуъ ал-Фатава” Шайх ул-Ислом Ибн Таймийяга мурожаат қилишингиз мумкин.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзи билгувчироқдир.

“Ислом Савол ва Жавоблар” веб саҳифасидан олинган