«Умматим етмиш уч гуруҳга бўлинади …»

ФАТВОЛАР

ТингловчиҲозирги кунда мавжуд бўлган халқлар, динлар ва (ғоявий) йўллар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Кимбизнингишимизданбўлмаганнарсанипайдоқилсау (нарсаунингўзигақайтарилгандир» (Имом Бухорий 2550; Имом Муслим 1718; Абу Довуд 4604; Ибн Можа 14; Имом Аҳмад 6/270) ва: «УмматиметмишучгуруҳгабўлинадиУлардан биттасидан бошқаси жаҳаннамга киради» (Термизий 2641) ҳадисларига мос келадими? Аллоҳ устингиздан мукофотлар ёғдирсин, бизга тушунтириб берсангиз?

АлломаАбдулазизибнАбдуллоҳибнБозжавобберади (фатво № 5):

Одамлар Аллоҳнинг шариатига хилоф ўлароқ ўйлаб топишган барча ғоя ва динлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Ким бизнинг ишимиздан бўлмаган нарсани пайдо қилса, у (нарса) унинг ўзига қайтарилгандир» (Имом Бухорий 2550; Имом Муслим 1718; Абу Довуд 4604; Ибн Можа 14; Имом Аҳмад 6/270) ва: «Умматим етмиш уч гуруҳга бўлинади. Улардан биттасидан бошқаси жаҳаннамга киради» Саҳобалар: Ё Расулуллоҳ, у бир гуруҳ ким?,– деб савол берганларида: «Жамоат»  (Термизий 2641), бошқа бир ривоятда эса: «Мен ва саҳобаларим юрган йўл(даги одамлар)» (Термизий 2641) деб айтган ҳадисларининг маънолари ичига киради.

Одамлар Аллоҳга яқин бўлиш учун ўйлаб топишган, уни ибодат деб, ортидан савоб умид қилишган ва Аллоҳнинг шариатига зид бўлган барча йўл ёки ибодат ёхуд амал бидъат ҳисобланади ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам баён қилган мазаммат ва айбга дахлдор бўлади.

Мусулмонлар сўзлари, амаллари ва ибодатларини Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган гаплар, Аллоҳ жорий қилган шариат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан собит бўлган ибодат, Аллоҳнинг Китобидаги оят, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтган ҳадислар билан тортиб кўришлари шарт. Уларга мувофиқ келганигина, қабул қилинадиган ҳақиқатдир. Одамларнинг Аллоҳнинг Қуръони ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига зид бўлган ибодат ва ғоялари, уларнинг ўзларига қайтарилгандир-Аллоҳ тарафидан қабул этилмайди. Бу – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу ҳадислари ичида мажассамдир: «Ким бизнинг ишимиздан бўлмаган нарсани пайдо қилса, у (нарса) унинг ўзига қайтарилгандир» (Имом Бухорий 2550; Имом Муслим 1718; Абу Довуд 4604; Ибн Можа 14; Имом Аҳмад 6/270).

Айтиб ўтган нарсаларимизнинг барчаси, одамлар ибодат ўлароқ қабул қилган ва бу билан Аллоҳга яқин бўлишни умид қилган нарсалардир. Одамлар ихтиро қилишган қурол-аслаҳа, нақлиёт воситалари, кийимлар ва пишириқлар эса, бу ҳадис маънолари ичига кирмайди. Ҳадис, одамлар сиғинишаётган ва Аллоҳга яқин бўлишни назарда тутишган ибодатларга тааллуқлидир. Шу, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги ҳадисларининг маъносидир:

«Бизнинг ишимиз бўлмаган амални қилган одамнинг бу амали ўзига қайтарилгандир» (Имом Бухорий 2550; Имом Муслим 1718; Абу Довуд 4604; Ибн Можа 14; Имом Аҳмад 6/256);

«Ким бизнинг ишимиздан бўлмаган нарсани пайдо қилса, у (нарса) унинг ўзига қайтарилгандир» (Имом Бухорий 2550; Имом Муслим 1718; Абу Довуд 4604; Ибн Можа 14; Имом Аҳмад 6/270).

Шунингдек, бу ҳадис мазмуни ичига, Аллоҳнинг шариатига зид шартномалар ҳам киради. Аллоҳнинг шариатига зид барча шартномалар, рад қилингандир.

           Манбаъ: «Йўлдаги ёғду» радио дастури фатволари.