Бу воқеъа Афғонистонда рус босқинчиларига қарши жиҳод йилларида содир бўлган экан. Бу воқеъанинг шоҳиди уни Абдуссамиъ деган биродарга айтиб берган экан. Абдуссамиъ воқеъа шоҳидининг айтганларини менга шундай ҳикоя қилиб берди:
Кунларнинг бирида русларга қарши жуда қаттиқ жанг бўлди. Русларнинг кўпини Аллоҳнинг изни билан қатл қилдик. Аммо жанг охирида уларнинг қирувчи учоқлари пайдо бўлиб, ўнлаб биродарларимиз унинг қўққисдан ҳужуми натижасида шаҳид бўлдилар. Мен ва бошқа биродарларимиз ҳужум вақтида майдонни тарк этишга муваффақ бўлдик. Фақат шаҳид биродарларгина у ерда қолиб кетди. Жумладан менинг энг яқин биродарим ва доимий шеригим Муҳаммад ҳам.
Эртаси куни шаҳид биродарларни олишга келдик. Ўнга яқин шаҳидни кенг даладан бирма-бир топиб бир жойга тўплай бошладик. Мен ҳар бир жасад топилганда “Муҳаммад эмасмикан!?” деб унинг олдига ҳаяжон билан чопиб борардим. Бир пайт бир биродар узоқдан мени чақирди:
— Биродар буёққа келинг, Муҳаммад бу ерда ётибди… Келинг, тезроқ келинг!
Мен ўзимни йўқотиб унинг олдига чопиб бордим. У бир дарахтнинг тагида ётар, кийимлари қип-қизил қонга бўялган, аммо тирик эди. У ҳар-ҳар замонда инқиллаб, чуқур-чуқур нафас олар эди. Кўзлари маъноли боқар, икки қулоғи томонга кўзидан оққан ёш излари қотиб қолган эди.
— Муҳаммад, укажон тирикмисан?! – деб энгашиб уни қучоқладим.
У эса пичирлаб:
— Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!(мусибат дуоси) — деб қўйди.
Мен ҳам ўзим сезмаган ҳолда бу дуони қайтардим ва:
— Аммо алҳамдулиллаҳ тирик экансан! – деб қўйдим.
Шаҳидларни шу яқин ўртадаги тепаликка дафн қилиб, Муҳаммадни автоулов билан мужоҳидлар шифохонасига олиб кетдик. У жанг пайтида елкасидан яраланиб ҳушидан кетган экан. Мужоҳид табиблар унинг елкасидаги темир парчаларини олиб ташлаб, ярага қалин қилиб асал суртиб қўйишди. Кўп ўтмай оёққа туриб кетди. Уч ҳафтага ҳам қолмасдан шифохонадан жавоб беришди. Аммо тўлиқ тузалиб кетиши учун жангларга рухсат берилмади ва уни менга қўшиб, қароргоҳга жўнатишди.
У аввалги ҳолатига қайтди, аммо юриш-туриши негадир ўзгариб қолган эди. У ёлғизликка интилар, кўпинча вақт ўтказиш учун чекка-чекка жойларни ихтиёр қилар эди. Таом вақти ҳам деярли овқатланмас, қистайверганимиздан кейингина бир ёки икки оғизгина таомни оғзига солар ва сўнгра дастурхондан туриб кетарди. Биров гапирмаса ўзи гапирмас, ҳатто берилган саволларга ҳам кўпинча “ҳа” ёки “йўқ” деган жавоблар билан кифояланарди. Кечаси-ю кундузи ўзини нафл ибодатларга муқайяд қилган эди. Кундузининг кўпини суннат рўзалари билан ўтказарди. Шу боис мен унинг ҳолатидан қаттиқ хавотирланар эдим.
Бир куни кун бўйи қорасини кўрсатмади. Хавотирланиб боққа чиқсам, боғ четидаги бир дарахт тагида ғамгин кўринишда хаёл суриб ўтирган экан. Мени кўриши билан мендан уялгандек, ҳижолатнамо қараб қўйди ва саломимга алик олиб, ёнидан жой кўрсатди. Кўрсатган жойига ўтириб унга боқдим. У бошини қуйи солиб, тиззаларни қучоқлаб, ерга қараб ўтирарди. Унга бироз разм солиб, сўнг саволга тутдим:
— Нима бўлди сенга Муҳаммад?
— Алҳамдулиллаҳ ҳаммаси яхши, — деб зўрма-зўраки табассум қилиб менга қаради ва шу заҳотиёқ қизариб кўзини олиб қочди.
— Нега мендан яширасан, нима бўлди тўғрисини айт, мен аканг эмасманми?!
У жавоб бериш ўрнига қўлига чўп олиб, ер чиза бошлади.
— Укажон сен ниманидир мендан яширяпсан, нима менга ишонмайсанми?
У қовоғини уйиб ўйланиб қолди. Бироздан сўнг менга ялт этиб қаради ва:
— Айтсам ҳеч кимга айтмайсизми, фақат бир шартим бор…
— Нима шарт?
— “Эй Аллоҳим Муҳаммадга тезроқ шаҳодатни насиб қилгин!” деб дуо қиласиз ва шаҳид бўлгунимча айтганларимни ҳеч кимга айтмайсиз.
— Бўпти сен ҳам шундай дуо қиласан, менинг ҳаққимга.
— Яхши… – деди ва яна ерга чуқур ғам босгандек қараб қолди.
Унинг ҳолатига бироз қараб турдим ва:
— Гапирмайсанми? – дедим.
У кўзларини узоқ-узоқларга қадаб ҳикоясини бошлади:
— Ўша жанг куни учоқларнинг ҳужумидан ўзимни панага олиш учун сизнинг орқангиздан дарахтлар тарафга югурдим. Аммо улгура олмадим. Югураётганимда тепамдаги учоқ отган снаряд шундоққина олдимга тушиб портлаганини эслайман. Ҳушимдан кетибман шекилли, сўнг қанча вақт ўтганини билмайман. Бир пайт ҳуснини таъриф қилиб бўлмайдиган даражадаги бир гўзал қиз мен ётган жойга келиб, чўккаллаб ўтирди ва сочини осилтириб, юзимга тикилди, — шундай дея Муҳаммад бироз жим қолди ва яна энтика-энтика ҳикоясини давом эттирди:
— Сўнгра қўлидаги бир мўъжаз идишдан оғзимга бир томчи сув томизди. Мен бу қадар мазали сувни шу пайтгача ҳеч қачон тотмаганман. Ўйлайманки, у шаҳидлар оғзига томизиладиган ҳаёт суви бўлса керак… Валлоҳи бу бир томчи сувни тотганимдан кейин то шу вақтгача ҳали бирон марта очлик ва ташналикни сезмадим… Сўнгра у қиз менга яна бироз тикилиб турди ва билагимдан ушлади, — Муҳаммад шундай дея кўйлагининг енгини шимара бошлади ва давом этди:
— Мана кўряпсизми, мана бу жойдан нозик ва ёқимли қўллари билан ушлади…, сўнгра кўздан ғойиб бўлди.
Муҳаммаднинг шимарилган ўнг қўлига боқар эканман, ҳайратдан қотиб қолдим. Билагининг ўртаси оппоқ соққа мисол ялтираб, ўзидан заиф бир нур таратар эди. “Аллоҳу акбар, Аллооҳу акбар, Аллоҳга чексиз ҳамду санолар айтгин укажон!!!” – дейишдан бошқа сўз тополмадим. Мен бутунлай ҳайрат ва унга ҳавас туйғулари ичида қолдим. Кўзларимдан оққан кўз ёшларни қайтара олмадим. Муҳаммадни бағримга босиб, худди ундан ажралиб қолаётгандек ҳўнграб йиғладим. Охири бағримдан бўшатиб юзига қарадим. У ҳам йиғлабди, аммо юзи ғамгин кулиб турарди…
Шу воқеъадан сўнг уни бошқа сўроққа тутмадим. Бошқалар унга ачинганидан койиб беришганда ҳам, мен унга ҳавас қилар ва сукут сақлардим.
Бу воқеъадан сўнг унинг шаҳодати ҳам кўп куттирмади. Русларга қарши навбатдаги жангларнинг биринчиси эди. Бу жангда у мисли кўрилмаган жасорат билан жанг қилди. Душманнинг шундоққина рўпарасида тик туриб олиб, ҳар томондан уларга ўқ ёғдириб жанг қилди ва кўплаб русларни қатл қилди. Жанг охирлаб қолганда қаердандир келган дайди ўқ унинг шаҳодатини ҳам олиб келди. Унинг олдига югуриб борганимда у охирги нафасларини олар, юзи қон ва тупроққа аралаш бўялганди. Унинг охирги сўзи: “Аллоҳу акбар! Аллоҳдан ҳам ваъдасига вафодорроқ борми!?” – деган калималар бўлди. Шу калималарни айтди-ю бехосдан кулди, ҳатто озиқ тишлари ҳам кўринди. Шундан сўнг жон берди. Унинг шодон кўзлари осмонга қараб, юзи эса табассум билан қотиб қолди. Ҳамма ёқни мисли йўқ мушку-анбар ҳиди тутиб кетди. Бу ҳид менга абадий жаннатни эслатди. Ўзимни тутолмай уни қучоқлаб ҳўнграб йиғлаб юбордим…
Вазиристон, Мирали, ҳижрий 1432 йил 15 жумодул-аввал.