Мусулмон қонининг ҳаромлиги ва бу қонни тўкишликнинг ҳалол санашлик куфр эканлиги БАЁНИ
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар берганларки, қиёматга яқин кўпгина гуноҳлар ва фитналар бўлади, буни билганлар билади, билмаганлар билмай қолади.
Қалбида иймони борлар бу ишларни инкор қилади ва ёмон кўради ва бунга қарши бўлади. Аммо қалбини зангу-қурум босганлар, фисқу-фасодни яхши кўрганлар ва қоринлари бўш кўзадек, на маъруфни билади ва на мункардан қайтаради туркумига дохил бўлиб қолган одамсифат махлуқлар бу ишларни ўзларида қилади ва бу ишлар содир бўлса `хурсанд бўлишади — «чапак чалишади». Бугунги кунимиздаги инсоният шикоят қилаётган ишлардан бири- душманчилик, ўлдириш ва қон тўкиш гуноҳлари (буни халқ тилида «душмани» ёки «бадидори» деб номланади).
Мақсадимиз шуки, биз буни инкор қиламиз ва унинг аҳлидан эмасмиз, уни ёмонлаймиз ва ундан биз покмиз, ва бу каби гуноҳларга тушиб қолишдан Аллоҳдан паноҳ сўраймиз, ва яна, бу каби ишларнинг шаръан ҳукми нима бўлишини бундан эҳтиёт бўлиш учун эслатиб ўтмоқчимиз. Аллоҳ таъоло айтганидек,
«Бир қишлоқ аҳлини роббингиз ҳалок қилиб ташламайди, агар улар муслиҳ (тузатгувчи) бўлишса.»
Аввало, Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол қилишлик бутун мусулмонларни ижмоъси билан бу куфрдир. Юқорида айтиб ўтилган қабиҳ ишлар гуноҳи кабиралардан хисобланади. Хоссатан одам ўлдириш гуноҳи. Бу гуноҳни қилган кишига Аллоҳ бешта уқубатни беришини айтди-ки, бу уқубатларни мўминнинг қотилидан бошқаларга ваъда қилмади. Аллоҳ таъоло деди:
«Кимки бир мўминни қасддан ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамдир, у ерда абадий қолажак, ва унга Аллоҳни ғазаби бўлади ва уни Аллоҳ лаънатлайди ва унга Аллоҳ катта азобни тайёрлаб қўйгандир .»
Ибни Касир роҳимаҳуллоҳ ўз тафсирида айтадики : бу гуноҳни қилган кишига бу Аллоҳ томонидан қаттиқ бир таҳдид ва таъкидли қўрқитувдир. Бу гуноҳни Аллоҳ бошқа бир оятда ширк билан боғлаб зикр қилди. Фурқон сурасида Аллоҳ шундай дейди:
«Улар шундай кимсаларки Аллоҳга қўшиб бошқа илоҳларга дуо-илтижо қилмайдилар ва Аллоҳ ҳаром қилган нафсни ноҳақ ўлдирмайдилар.»
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида бу гуноҳдан қаттиқ қайтардилар. Айтдиларки (Етти ҳалок қилувчидан сақланинглар…) шундан Аллоҳ ҳаром қилган нафсни ноҳақ қатл қилишни зикр қилдилар. Бу ҳақда кўпгина ҳадислар келган, ноҳақ қатл қилиш- ҳаромдир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: (Қиёмат кунида энг биринчи бўлиб, ҳукм қилинадиган нарса- қонлар хусусида бўлади.) Бошқа бир ҳадисда (Бир мусулмон кишини қатл қилинишидан кўра бутун дунёни йўқолиб кетиши Аллоҳни наздида енгилроқдир.) Яна бир ҳадисда (Агар осмонлару ердагилар бир мусулмон кишини қатл қилишда иштрок этган бўлсалар Аллоҳ уларни ҳаммасини жаҳаннамга ташлайди.) Тирмизий ривояти. Ибни Аббос розиъаллоҳу анҳу айтганларки :»Мўминни қасддан ўлдирган кишини тавбаси қабул бўлмайди.» Ушбу оят : (кимки бир мўминни нохақ ўлдирса уни жазоси жаҳаннам, у ерда абадий қолади…) бу оят ҳақида Ибни Аббос розиъаллоҳу анҳу «бу оятни ҳеч бир нарса мансух қилмаган» дейдилар яъни бу оятни ҳукми қиёматгача қолган. Салим ибну Жаъд розиъаллоҳу анҳу айтадиларки : «биз Ибну Аббос розиъаллоҳу анҳу олдиларида эдик бир киши келиб чақириб : Эй Абдуллоҳ Ибни Аббос, айтингчи, бир одам бир мўминни қасддан ўлдирди, уни ҳукми нима бўлади ? деб сўради. Шунда Ибни Аббос: Уни жазоси жаҳаннамдир, у ерда абадий қолажак ва Аллоҳ унга ғазаб қилади ва уни лаънатлайди ва унга катта азобни ҳозирлаб қўйгандир» деб жавоб берди. Шунда ҳалиги одам : агар у одам тавба қилиб-солиҳ амаллар қилиб, ўзини ўнгласачи ? деб сўради. Ибни Аббос : «Онаси йўқотиб қўйсин уни, энди қандай қилиб унга тавбаю-ҳидоят насиб этсин? нафсим қўлида бўлган зотга қасам ! Набиййинглар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ни эшитдимки шундай деганини «Онаси йўқотиб қўйсин бир мўминни қасддан қатл қилган одамни! Қиёмат кунида уни ўнг ёки чап қўли билан ушлаб Раҳмонни арши томон келади, бўйин томирларидан қон оқиб туради, қотилини чап қўлидан бошқа бир қўли билан ушлаб айтадики : «сўрагин бундан, нима учун мени ўлдирди ? Абдуллоҳни нафси қўлида бўлган зотга қасамки, бу оят нозил бўлгандан сўнг уни мансуҳ қиладиган бирорта оят нозил бўлмасдан Набиййинглар бафот топиб кетдилар.» Бу ҳадис бошқа йўллар билан бошқа ҳадис тўпламларида ҳам келган. Қасддан бир мўминни қатл қилган кишини тавбаси қабул қилинмаслигини кўпгина салафи солиҳлар айтишган, жумладан: Зайд ибн Собит, Абу Хурайра, Абдуллоҳ ибни Умар, Абу Аслам ибни Абдураҳмон ва Убайд ибни Умар ва Ҳасанул Басрий ва Қатода ва Даххок ибну Мазохим ва бошқалар.
Саййид Қутб роҳматуллоҳи алайҳ «Зилол» тафсирида шундай дейди: Аммо қасддан қатл қилиш шундай кабираки иймон билан бу иш қилинмайди, ва ҳам уни дия ва ёки қул озод қилиш билан ҳам каффорат қилинмайди. Бу гуноҳнинг жазоси Аллоҳни азобига қайтарилади, чунки у фақатгина одам ўлдириш эмас, балки азиз-муҳтарам-суюмли қариндошлик алоқаларини узиб ташлаш гуноҳидирки, Аллоҳ бу муносабатларни мусулмонлар орасида қилган. Бу гуноҳ иймон ва ақидани ҳам инкор қиладиган гуноҳдир. Ҳатто бошқа ўринларда ширк билан ҳам қўшиб зикр қилингандир. Ибни Аббос розиъаллоҳу анҳу бу гуноҳдан тавба қилса ҳам фойдаси йўқ деган. Бошқа айрим кимсалар умид қилса бўлар шояд кечирилса деган умидга боришган холос.
Ушбу хужжатлардан шу нарсани тушунамизки, бир мўминни қасддан қатл қилиш хатто кечирилмай ҳам қолиши мумкин бўлган гуноҳдир. Аллоҳнинг наздида бир мўмин нафс ниҳоятда азиз-қимматлидир. Бу гуноҳ жоҳилият қабоҳатларидандир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки:»Агар икки мусулмон қиличлари билан бир-бирига йўлиқса, қотил ҳам мақтул ҳам жаҳаннамда. Асҳоблар сўрашди, Ё Росулуллоҳ, бу-ку қотил, мақтул нега жаҳаннамга тушади ? Айтдиларки «чунки у ҳам соҳибини ўлдирмоқчи эди.» Бухорий ривояти.
Аммо энди инсон ўзини ҳимояси учун бўлса, мисол учун унга душман бостириб кириб уни ўлдирмоқчи бўлса ёки йўлда қароқчиларга йўлиқса ёки ўзини ва аҳлини ва молини ҳимоя қилиб уришиш- дифоъ қилиш — бу шаръан жоиз, бунда инсон гуноҳкор бўлмайди. Тажовузкорни ёмонлигидан ўзини дифоъ қилади. Иложи бўлса уни ўлдирмайди. Иложи бўлмаса ўлдирсада жоиз. Бошқа бир ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: (мендан сўнг бир-бирингларни бўйнингларга урадиган кофирларга айланиб кетманглар) дедилар. Бу куфрдан мурод куфри асғардир. Яъни неъматга кофирлик қилишдир. Аммо энди бир инсон мўминни қонини ҳалол санаса таъвилсиз ва шубҳасиз бу куфр энди кичик куфрдан катта куфрга кўчадида, инсонни миллатдан чиқаради яъни бу одам кофир бўлади. «Кимки бир нафсни ноҳақ ўлдирса гўёки у бутун инсонларни ўлдиргандек бўлади.» оят тафсирида имоми Мужохид айтадики: » Кимки Аллоҳ ҳаром қилган нафсни ноҳақ ўлдирса гўёки у бутун инсонларни ўлдирган бўлади. Саъид ибни Жубайр розиъаллоҳу анҳу айтадиларки: «Кимки бир мусулмонни қонини ҳалол санаса у гўё бутун инсонларни қонини ҳалол санаган бўлади.» Ва кимки бир инсонни тирилтирса — яъни ўлдирмаса ўлимдан сақлаб қолса, гўё у барча инсонларни ўлимдан сақлаб қолган билан баробардир.
Саййид Қутб роҳматуллоҳи алайҳ ҳам ўз тафсирларида бу каби сўзни айтганлар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. ўз ҳадисларида : (Кимки ҳаром қонни тўкмаса ўз динида ниҳоятда кенгликда — хотиржамликда яшайди) деганлар. Ва яна : Мўминни қатл қилиш гуноҳи Аллоҳга дунё йўқолиб кетишиданда каттароқдир» деганлар. Бошқа ҳадисда: (Кабиралар Аллоҳга ширк келтириш ва одам ўлдириш ва соҳибини жаҳаннамга соладиган қасамдир.) дедилар. Яна бир ҳадисда: «Ҳамма гуноҳларни Аллоҳ кечириши мумкин, аммо, кимки кофир бўлиб ўлса, ёки бир мўминни қасддан ўлдирса- бу икки одамни Аллоҳ кечирмайди» деганлар. (Имом Аҳмад ривояти) Энди савол бўладики Аҳли илмлар Ҳажжож золимни нима ҳукм қилишади ? Жавоб: Аҳли илмлар айтганларки: «Ҳажжож ўзини волийси Абдул Малик ибни Марвонни салтанатини қўриқлаб қонлар тўкканди ва у Абдулмаликни ироқдаги ноиби эди , ва шу билан бирга у бу қонларни ҳалол санаб тўкмаган агар шундай бўлганда эди уни ўз замонасидаги саҳобалар кофир дейишган бўлишарди. Зотан у замонда Абдуллоҳ ибни Умар, Анас ибни Молик ва бошқа кибор саҳобалар бор эдилар.
Ибни Таймийя розиъаллоҳу анҳу айтдиларки: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар берганларки: «Сақийфдан бир каззоб ва ўтакетган бир золим чиқади.» Имом Муслим ривояти. Каззоб бу- Мухтор ибни абий Убайд, Мубийр ўтакетган Золим — бу Ҳажжож ибни Юсуф ас-Сақафийдир.
Энди савол бўладики, Хулафои Рошидийн давридаги катта фитналар ҳақида Аҳли илмлар нима дейдилар? Жавоб: Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби улар ўртасида бўлиб ўтган можаролар ҳақида «тўхташлик» дир ва сақланишдир. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг асҳоблари ҳар бирлари Мужтаҳид эдилар. Мужтаҳид тўғри топса икки ажр олади, ва агар хато қилса бир ажр олади, ва хатоси кечирилади. Аммо ҳадисда айтилган икки кишики бир-бирига зулман ва адоватан урушган иккисида жаҳаннамга тушади: — бу иккисини асҳоби киромларга тенглаштирилмайди Чунки асҳоби киромлар ҳақ учун ижтиҳод қилиб урушишган, ва Али ибни Аби Толиб розиъаллоҳу анҳу томондагилар ҳаққа яқинроқ, Муовия ибни Абу Суфён томондагилар эса ҳақдан узоқроқ бўлиб чиқишди. Улардан ҳар икки томондан ўлдирилганларни Али розиъаллоҳу анҳу жаннатда деб айтганлар ва ҳар икки томондаги асҳоби киромлар иймон ва исломлари тўлиқ ҳолатда бўлишган деб эътиқод қилишади Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби.
Аммо охир замон фитналари ҳақидаги ҳадислар Масалан Абу Хурайра розиъаллоҳу анҳу дан ривоят қилинган бир ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қиёмат қоим бўлмайди то илм кўтарилмагунича, ва зилзилалар кўпаяди ва замонлар яқинлашади (тезлашади) ва фитналар кўп ва ошкор бўлади ва ўлим кўпаяди ва ичингларда мол кўпайиб тошиб кетади.» Имом Бухорий ривояти. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг асҳоблари ҳар бирлари Мужтаҳид эдилар. Мужтаҳид тўғри топса икки ажр олади, ва агар хато қилса бир ажр олади, ва хатоси кечирилади. Аммо ҳадисда айтилган икки кишики бир-бирига зулман ва адоватан урушган иккисида жаҳаннамга тушади: — бу иккисини асҳоби киромларга тенглаштирилмайди Чунки асҳоби киромлар ҳақ учун ижтиҳод қилиб урушишган, ва Али ибни Аби Толиб розиъаллоҳу анҳу томондагилар ҳаққа яқинроқ, Муовия ибни Абу Суфён томондагилар эса ҳақдан узоқроқ бўлиб чиқишди. Улардан ҳар икки томондан ўлдирилганларни Али розиъаллоҳу анҳу жаннатда деб айтганлар ва ҳар икки томондаги асҳоби киромлар иймон ва исломлари тўлиқ ҳолатда бўлишган деб эътиқод қилишади Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби.
Аммо охир замон фитналари ҳақидаги ҳадислар Масалан Абу Хурайра розиъаллоҳу анҳу дан ривоят қилинган бир ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қиёмат қоим бўлмайди то илм кўтарилмагунича, ва зилзилалар кўпаяди ва замонлар яқинлашади (тезлашади) ва фитналар кўп ва ошкор бўлади ва ўлим кўпаяди ва ичингларда мол кўпайиб тошиб кетади.» Имом Бухорий ривояти.
Абу Мусо ал-Ашъарий розиъаллоҳу анҳу айтадилар: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қиёматга яқин ўлим кўпаяди, одамлар дейишдики ё Росулуллоҳ, биз мушриклар билан уришамиз бир йилни ичида кўплаб одамлар ўлишади? Айтдиларки у эмас, балки сизлар бир-бирингларни ўлдирасизлар, хатто киши ўз қўшнисини ўлдиради ва амакисини боласини ва қариндошларини ўлдиради. Баъзилар дейишди: ё Росулуллоҳ, бизни ақлимиз(эс-ҳушимиз) ўзимизда бўладими ўша замонда? Дедиларки: ўша замон кишиларини кўпини ақли ўзида бўлади (суғуриб олинмаган бўлади) лекин ақлсиз инсонлар бир туркуми чанг тўзони у замонни эгаллайди. Абу Мусо ал-Ашъарий розиъаллоҳу анҳу айтадиларки Аллоҳга қасамки, у замон менга ҳам сизларга ҳам етгувчи деб биламан, ва Аллоҳга қасамки агар у замон менга ва сизга етса, ундан чиқиш йўли- қандай унга кирган бўлсак ана шундай чиқиб кетишлигимиздир.» Ибни Можжа ривояти. Имом Муслим «Ўлим кўпайса ибодатни кўп қилишни фазилатини айтганлар.» Маъқил ибни Яшор розиъаллоҳу анҳу дан ривоят: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: «Ўлим кўпайган пайтда кўп ибодат қилиш- мен томонга ҳижрат қилишга ўхшайди.» Муслим ривояти. Яъни ўлим кўпайган пайтда кўп ибодат қилиш инсонни собит қадам қилади.
Бугунги кундаги одам ўлдиришни кўплигидан бурун туклари ҳам оқариб кетадиган даражага етилди. Одамлар ўткинчи дунёни арзимас матолари учун ўнлаб-юзлаб одамларни ўлдиряптилар, бир метр ерни деб акасини қариндошини ўлдиряпти. Улар эрта қиёмат кунида Аллоҳни ҳузурида нима деб жавоб беришади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларки: «Кимки бир қарич ерни зулман олиб қўйса қиёмат кунида Аллоҳ етти қават ерни кесиб уни бўйнига ҳалқа қилиб осиб қўяди.» Бошқа бир ҳадисда айтиладики: «Мусулмонлар уч нарсада ўзаро шерикдирлар: Сув ва яйлов ва ўт-оловда.» Ўзаро қавмият ва миллатпарастлик можароларини «қўйинглар у сассиқдир» деганлар. Бугунги кунга келиб мусулмонларни устига келаётган балолар қийинчиликлар кофирларни устунлиги ва бутун офат-фалокат-зарару-зиёнлар буларнинг ҳаммаси сабаби мусулмонларни китоб-қуръон-суннат-Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг суннатларини билмасликлари ёки амал қилмасликлари ёки эътиборга олмасликлари ва янада очиқ қилиб айтсак китоб-суннатдан узоқлашиб кетганларидир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: «инсонларда икки сифат бўладики бунда куфр бор: насабларда камситиш ва ўликка бақириб йиғлаш. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларки: «Сизга икки нарсани ташлаб кетяпман агар махкам ушласангиз ҳеч ҳам адашмайсиз: Аллоҳнинг китоби ва менинг суннатим.» Кимки зулм қилинса ё молида ё нафсида уни хаққини Аллоҳ олиб беради.
Аллоҳ дейдики: «Кимки зулман ўлдирилса уни волийсига биз салтанат бергандирмиз (яъни у ўч-қасос олади) бас (золим) ўлимда исроф қилмасин (яъни нохақ ўлдирмасин) Шубҳасиз (мазлум) Аллоҳ томонидан нусратлангандир.»
Инсонлар агар ўзларини тузатмасалар Аллоҳ уларни ҳолларини ўнгламайди. Аллоҳ дейди. «Шубҳасиз, Аллоҳ бир қавмни ҳолини ўзгартирмайди, модомики у қавм ўзини ўзгартирмасалар.»
Мазлум инсон ўз хаққини талаб қилиб шаръий махкамага мурожат қилсин, мусулмонларда бу кунги ҳаётларида агар шаръий махкамасиз ўз муаммоларини қавмий қонунлар билан ҳал қилишса гуноҳкор бўладилар. Зарурки китобни ва суннатни биладиган олимларни қидириб топмоқликлари ва ўзаро тушган тушунмовчиликларда. Улардан сўрашликлари лозим. Бу шаръий маҳкамасида жорий этиш Аллоҳ йўлидаги жиҳод билан бўлади ва инсонларга шариъатни англатмоғимиз лозим оғизларда айтишдан олдин уларни қалбларида шариъат ўрнатмоқ лозим. Агар инсонларни қалбларида динга муҳаббат ўрнатилмаса, оғизларда шариъат деб бонг уришдан фойда йўқ! Жиҳод қилганда ҳам Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатганларидай Асҳоби киромлар кўрсатганларидай салафи солиҳлар қилганларидай қилмоқ лозим. Агар жиҳод ибодати ҳам китобу-суннатга мувофиқ бўлмаса бу ибодат ҳам вайрон бўлади ва қароқчи-йўл тўсарликка айланади.
Шунинг учун ҳам Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам 13 йил маккада ақида-тавхид асосларини баён этдилар қачон инсонларга барча ҳужжат баён бўлгач — бу ҳақ қуръонга қарши чиққан кимсаларга қарши жиҳод бошладилар.
Мусулмонларга насиҳатлар: Агар сенга зулм қилинса, сен ҳам зулм қилгувчи бўлма балки мазлумлар қуроли бўлган дуони ўзингга лозим тут ва шаръий махкамага мурожаат эт. Аллоҳни ёрдами яқин.
Аллоҳ дейди: (Золимлар қилаётган зулмларидан Аллоҳни ғофил деб ўйламангиз ҳаргиз.) Ҳатто Аллоҳ мазлум бўлган кофирни дуосинида қабул қилади. Мусулмонникини эса янада тезроқ. Агар сенга биров силоҳ кўтариб келса сен унга Одамни ўз акасига айтган боласини сўзини эсла: (Агар мени ўлдириш учун менга қўл узатсанг мен сени ўлдириш учун қўлимни сенга узатмайман, мен оламлар роббиси Аллоҳдан қўрқаман. Мен сени мени ва ўзингни гуноҳингни олиб Аллоҳни олдига қайтишингни натижада жаҳаннам аҳлидан бўлишингни хоҳлайман. Золимларнинг жазоси шудир.»)
Ғазабни ютиш. Чунки у шайтондандир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: «ғазабланма» Унутма! Бу зулм қиёмат кунида ундан ҳеч бир махфий нарса шундайлигича қолиб кетмайдиган зот олдида сени кутиб тургувчидир: сен ўша кунда сени жаннатга олиб кирадиган ва жаҳаннамдан сени узоқлаштирадиган яхшиликка (сен) мухтожсан.
Билиб қўй, бу дунё Аллоҳнинг наздида пашшани қанотичалик ҳам вазнга баробар турмайди. Тортишиб қолинганда Аллоҳнинг китобига ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг суннатига қайтиш шунингдек жоҳилият қонунларини тарк қилиш.
Билгин, кимки бу дунёни суйган бўлса уни бу дунё ҳалок қилган ва кимки уни ёмон кўрган бўлса у нажотга эришган. Дунё ва унинг ичидаги нарсалар лаънатлангандир илло Аллоҳнинг зикри ва уни дўст тутганлар бундан мустасно.
Яна шуни эслатишнида дўст тутамизки болалар тарбиясига Алоҳида эътибор бериш лозим; Уларга Аллоҳнинг китоби ва Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг суннатларини яхшилаб таълим бермоқ лозим тоинки улар салафи солиҳларга ўхшаб амал қилсинлар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: «Ҳар биринглар Роъий-чўпонсизлар ва ҳар биринглар қўл остингдагилардан сўраласизлар.»
Яҳуд ва насоро ва мунофиқлар бизни фарзандларимизни ўзларига ўхшаган хабис инсонлар бўлишини орзу қилишади улардан ниҳоятда эҳтиёт бўлмоқлик лозим. Кимки яхшилик экса, яхшилик ўради.
Ҳар қандай ҳолатда-да Аллоҳни кўриб турганлигини эсга олиш ҳеч бир нарса ундан махфий қолмайди. У зот қалблардаги сирларнида билур.
Аллоҳни ўзингга қаровчиларни энг ҳақири қилиб олишдан қўрқ-эҳтиёт бўл, у зот дейдики: «Биз инсонга унинг бўйин томириданда яқинмиз.»
Аллоҳдан бизга раҳм қилишини, ҳолларимизни ислоҳ қилишини ва душманларни бизни устимизга султон қилмаслигини, дунёни ғамимизни каттаси қилиб қўймаслигини ва жаҳаннамни борадиган жойимиз қилиб қўймаслигини сўраймиз. Аллоҳим бизга ҳаётни яхшиликларини ҳаммасидан зиёдалик қилиб берсин, ва вафотни ҳамма ёмонликлардан роҳат қилиб берсин. Ва агар бандаларига бир фитна хоҳлаган бўлса бизни фитналамасдан ва хорламасдан вафот топтирсин! Шубҳасиз Аллоҳ дуоларни қабул қилувчи Зотдир ва Аллоҳ ҳаммадан билгувчироқдир.
1430/9/11