Ибрат бўлгувчи тавба ҳикояси

ҲИКОЯЛАР

 Атрофимдаги инсонлар қилган зулмим туфайли мендан узоқлашдилар. Кунларнинг бирида уйланиб, фарзанд кўришга аҳд қилдим. Уйландим ва фарзандли бўлдим ҳам.  Дилбандимга Фотима исмини бердим. Унга чексиз меҳр бердим. Фотима улғайгани сари қалбимдаги иймоним ҳам унга қўшилиб орта бошлади. Қалбимдаги исён у туфайли чекина бошлаганди.

  Қўлимда ичкилик тўла қадаҳ бор эди,  уни ичишимни истамаган Фотима уни  туртиб юбориб, чил-чил қилди.  Ўшанда у ҳали 2 ёшга тўлмаганди. Унга буни қилдирган Аллоҳ эди!

  Фотима  катта бўлгани сари қалбимдаги иймоним  ҳам унга қўшилиб орта бошлади.   Аллоҳга ҳар қадам яқинлашиб борарканман,  ичимдаги исёнлардан аста-аста узоқлашдим. Токи Фотима 3 ёшга тўлгунига қадар…Тўлиқ учга тўлганида… Фотима ўлди!

Малик Ибн Динор давом этади:

 Қизим Фотиманинг ўлимидан сўнг,  ҳолатим аввалгидан-да баттарлашди. Каминада атрофимдаги мусулмонларда бор бўлган ва мени бу ғамдан қутқара оладиган сабр йўқ эди. Вақт ўтган сари ҳаммаси ёмонлашиб борарди. Иблис мени қўғирчоқдек ўйнатарди.  Шунгача бориб етдики, Лаъин менга: «Бугун шунчалик қониб ароқ ичгинки,  умринг давомида ҳали кўрмаганинг сарҳушлик чўққисини забт қил!», деди. Шу тариқа бу кечани сархушлик ила ўтказишга қарор қилдим. Туни билан ичдим,  ичдим,  фақат ичдим! Оқибатда алғов-далғов тушлар кўра бошладим. Охири бир тушни кўрдим:

  Қиёмат куни эмиш! Қуёш пастдамиш, денгизлар оташ зўридан қуриб ётганмиш, ҳар нарсанинг ўлиги ҳар томонда сочилиб ётармиш. Инсонларнинг бари Қиёмат кунида эди,  улар гуруҳ-гуруҳ, тўп-тўп турардилар. Мен ҳам шу инсонлар орасида эдим. Атрофда турли товушлар қулоққа чалинарди. Энг баланд эшитилаётган товуш эса: «Фалончи ўғли фалончи! Жабборга ҳисоб бериш вақтинг келди! Қани кел!», деган овоз эди.

  Ҳар бир  чақирилган одамнинг юзи қўрқувдан  сиёҳ каби қоп-қора бўлиб кетарди. Бир қанча киши чақирилди ва ниҳоят менинг ҳам исмим…

Товуш мени чақирарди: “Жабборга ҳисоб беришга кел”, дерди.

  Шу заҳоти кўз очиб юмгунча атрофимдаги инсонлар ғойиб бўлди. Қиёмат, Маҳшар ери бўм-бўш эди. Тўсатдан қаршимда бир махлуқ пайдо бўлди, у жудаям ваҳший,  даҳшатли ва қўрқинчли эди. Ўта кучли ва бақувват эди. Оғзини катта очганча мен томон югуриб келарди.

  Кўрган  манзарамдан даҳшатга тушиб дуч  келган томонга қоча бошладим. Қочиб борарканман,  қари ва жуда озғин,  нимжон бир чолга дуч келдим. Унга бақирдим:

Оооҳҳҳ! Мени бу махлуқдан қутқаринг!

У эса:

—   Ўғлим,  мен жуда заиф бир қария бўлсам,  сени қандай қутқарай. Манави томонга қочиб кўр-чи,  балки бирон паноҳ топарсан, деди.

 Мен у  кўрсатган томонга қоча бошладим.  Махлуқ эса мени қувларди. Қаршимдан дўзах оташи чиқди! Юзимга урилган қайноқ тафтидан жаҳаннам даҳшатини борича ҳис қилдим! Махлуқ ва жаҳаннам орасида қолдим. Кейин ўзимга‑ўзим,  бу махлуқдан шу дўзахга тушиш учун қочганмидим, деб нола чекдим. Яна ортга қайтиб,  ҳалиги чолни учратган томонимга қочишга тушдим.  Махлуқ менга етай-етай деб қолди. Шунчалар қўрқдимки! Ҳалиги қарияга илтижоли боқиб:

— Аллоҳ ишқи ҳаққи,  мени бу девдан қутқаринг! Илтижо қиламан, қутқаринг! – деб ўтиндим.

Қария менинг ҳолимга ачиниб,  юм-юм йиғлади.  Кейин деди:

— Кўриб  турибсан-ку,  сени қутқарар ҳолим йўқ. Бу сафар манави томонга қочгин-чи,  зора омон қолсанг.

  Гўё девонадек у кўрсатган томонга «учдим»…  Махлуқ ҳали ҳам ортимда эди. Менга етишига бир қадам қолди. Мени тутиб олай деди… Шунда бир тоғ чиқиб қолди. У тоғнинг устида бир гўдак ўтирар эди. Тоғнинг бошқа томонларида бошқа болалар ҳам бор эди. Уларнинг бари йиғлар эдилар. Йиғлаб-йиғлаб ҳайқирар эдилар:

— Фотима! Отангга қара!

  Шунда тоғ устидаги гўдак Фотима эканини кўрдим.  У 3 ёшида ўлиб,  жаннатга кирибди. Жуда қувониб кетдим. Фотима ўнг қўли билан мени кўтариб жаннатга ташлади, чап қўли билан махлуқни отиб юборди. Мен бу ҳодисалардан ҳайратда эдим. Сўнг худди тириклигидаги каби қизимни қучоғимга олдим! Менга:

— Эй  отажоним!-дея:

  «Иймон  келтирганлар учун қалбларини Аллоҳнинг  зикрига бўйинсундириш замони келмадими?» оятини ўқиди.

Ундан сўрадим:

— Қизим!  Бу махлуқ қаердан чиқди?

Дедики:

—  У махлуқ, сизнинг дунёда қилган ёмон амалларингиз эди. Уни сиз туғдириб вояга етказдингиз ва ўзингизни еб ташлар даражада девдек катталаштирдингиз! Отажон! Билмайсизки, дунёда қилинган амаллар охиратда Қиёмат куни мужассам ҳолатда қаршимизга чиқади!

Яна сўрадим:

— Унда  анави қария ким?

Дедики:

— У заиф  ва кучсиз қария сизнинг гўзал амалларингиз эди. Сиз уни шундайин чорасиз,  кучсиз,  ожиз аҳволда ташлаб қўйдингиз. Унга ўз ҳолатингизни кўрсатдингиз.  Сизга ёрдам беришига ўзингиз йўл қўймадингиз,  уни шунчалар нимжон аҳволга олиб келдингиз! Агар мен туғилиб,  маъсум ёшимда ўлмасам эди, сизни бу даҳшатдан қутқарар ҳеч нимангиз йўқ эди.

Шу ҳолатда фарёд чекиб, уйқудан кўз ёшларга чўмилиб уйғондим. Оғзимдан шу сўзлар чиқди:

— Ҳа, Аллоҳим,  вақти келди! Ҳа, Аллооооооҳииииммммммммммм, вақти келди!

  Шу заҳоти ғусл ва таҳорат қилиб, кийиндим. Бомдод намозини ўқимоқ учун масжидга отландим. Гуноҳларимдан покланмоқ, жаннат йўлини тутмоқ, тавба қилмоқ учун, Аллоҳга ёлвормоқ учун масжидга отландим. Масжидга кирганим заҳоти имом ўқиётган илк нарса!  Тушимда қизим ўқиган оят эди:

«Иймон  келтирганлар учун қалбларини  Аллоҳнинг зикрига бўйсундириш  замони келмадими?»

 Буларни бошидан ўтказган киши тобеъийнларнинг имомлари устози Малик ибн Динордир. У инсонлар орасида тунлари билан йиғлаб чиқиши ила танилган эди. Доим дердики:

— Аллоҳим! Кимнинг жаннатга киришини, кимнинг жаҳаннамга киришини фақат Сен биласан! Мен булардан қай бириман? Аллоҳим! Мени жаннат аҳлидан қилгин! Жаҳаннам аҳлидан айлама!

  Малик бин Динор тавба қилди. Инсонлар орасида у шу тариқа машҳур бўлган. Масжид эшиги олдига келиб, Малик бин Динор одамларга шундай даъват қиларди:

— Эй  осий, эй гуноҳкор инсонлар! Аллоҳимизга қайтинг! Ғофил инсонлар! Аллоҳимизга қайтинг! Эй Аллоҳдан қочган қуллар. Аллоҳимизга қайтинг! Раббинг сенга кеча-ю кундуз сўзлайди! Сени Ўзига чорлайди!

 «Менга бир қадам яқинлашганга мен бир тирсак яқинлашаман! Менга бир тирсак яқинлашганга мен бир қулоч яқинлашама! Менга юрганга мен югураман!»

𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐙𝐨𝐡𝐢𝐝
𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑞𝑜'𝑟𝑞𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟 𝑣𝑎 𝑠𝑜𝑑𝑖𝑞𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑏𝑖𝑟𝑔𝑎 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟!
https://sodiqlar.org

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *