Аниқ куфр нима ёхуд Саудия қироли кофирми?

САВОЛ-ЖАВОБЛАР

الحمد لله رب العالمين والصلاة والسلام على رسوله الأمين وبعد э

   Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Ҳурматли биродаримиз Abuholid! Аллоҳ сиздан рози бўлсин ва Ўзи рози бўладиган амалларга муваффақ қилсин! Саволларингизга баҳоли қудрат жавоб беришга ҳаракат қиламиз. Cаволингиз матнини ўз ҳолича келтирмоқдамиз:

  assalamu alakum. takfir masalasi jiddiy bulgani bois, takfir haqida,qanaqa holatda aniq kufr buladi. tuhtalselar, masalan hоzirda kufrga chiqarilayatgan karimov va boshaqalarda shubhamiz yuq. Lekin saudiyani qirolaridagi amallar katta kufrmi. buni hujjat bilan tushuntirib berselar, bazilar ularni shubha bilan kufrga chiqarilyapti deyishayapti.

  Биродаримиз Abuholid! Саволингиз мавзуси бўлган такфир масаласи сиз айтганингиздек жуда нозик масала бўлиши билан бир қаторда жуда долзарб масала ҳамдир. Зеро куфр ва иймон чегарасини ажратишлик ҳар бир ўз иймонини қадрловчи мўъмин учун жуда муҳимдир. Фақат ўз иймонини қадрламайдиган одамларгина иймон ва куфр масаласига лоқайд қарайдилар.  Бу ҳақда мужоҳидларнинг дўсти ва ҳозирда Саудия қамоқхонасида зулм остида сақланаётган  муҳтарам шайх Алий ал-Ҳудайр: “Динни такфир ва қитолсиз қойим қилиб бўлмайди…” – деганида нақадар ҳақ эди. Аллоҳ таоло Анфол сураси 39-оятида шундай марҳамат қилади, маъноси:

“То (дунёда) бирон фитна-алдов қолмай, бутун дин фақат Аллоҳ учун бўлгунга қадар улар билан жанг қилинглар! Энди агар (кофирликдан) тўхтасалар, бас, албатта Аллоҳ қилаётган амалларини кўргувчидир.”

   Бу ерда такфир сўзини қўллар эканмиз, аввалбошдан шуни таъкидлаймизки, такфирнинг маъносини бу масалада тафритга тушган муржиъа оқими ва ғулувга  кетган хавориж тоифалари каби тушунмаслигимиз керак. Бу масалада ўрта йўлни тутган аҳли суннанинг фикрини бошқа адашган фирқаларнинг фосид фикрларидан ажратиб олиш учун уларнинг ҳам бу борадаги фикрлари билан бироз бўлсада таниш бўлмоғимиз керак.

   Аввало куфри боваҳ, яъни аниқ куфр масаласи. Куфри боваҳнинг аҳли сунна наздидаги таърифи – ҳеч қандай таъвилсиз бўлган куфрдир. Аҳли сунна наздида иймонни тақозо қиладиган нарсанинг ҳеч қандай таъвилсиз бузилиши куфри боваҳдир.

Иймон эса бу – қалб билан тасдиқламоқ, тил билан иқрор бўлмоқ ва арконларга амал қилмоқ.

  Бу Аҳли сунна ва жамоатнинг аслларидан бўлади. Амаллар Иймондан эканлигига Қуръон ва суннатдан далолат қиладиган далиллар ҳисобсиз.

  Муржиъа тоифалари эса буни инкор қиладилар ва “Иймон бу – фақат қалб билан тасдиқламоқ ва тил билан иқрор бўлмоқдир” дейишади. Иймоннинг “арконларга амал қилмоқ” деган шартини инкор қилганликлари учун улар “амаллар куфрга сабаб бўлмайди” деган бўлмағур гапни айтишади. Уларнинг хулосасига кўра, инсон унга ҳақ етказилгандан кейин ҳам ҳар кун бутларга сажда қилиб турса-да уни кофир деб бўлмас эмиш, то-ки бу ишини ҳалол деб оғзи билан айтмагунча! Уларнинг фикрига кўра тил билан куфрга иқрор бўлишгина куфри боваҳ ҳисобланар эмиш. Шунинг учун улар ҳозирги мусулмон юртларини ноқонуний ўзлаштириб олган президент ва қиролларни, улар ҳисобсиз куфр амалларини қилсалар ҳам “Улар бизнинг мусулмон амирларимиздир, гарчи улар зулм қилаётган бўлсалар ҳам барибир уларга қарши чиқиб бўлмайди, уларга қарши чиққанлар хавориж бўлиб қолади” деган бемаъни гапларни айтмоқдалар.

  Хавориж тоифалари эса такфир борасида жуда чуқур кетиб, унга ҳаддан ортиқ эътибор бериб, ҳатто такфири мутлақ(умумий куфрга чиқариш) ва такфири муайян ўртасини ажратмайдилар. Ваҳоланки такфири мутлақни муайян бир шахс учун унинг ҳолатларини инобатга олмасдан қўллашлик жуда хатарлидир. Тушунарлироқ бўлиши учун бир мисол келтирамиз. Жумҳур уламолар исломни масхара қилинаётган даврада инкор қилмасдан ва туриб кетмасдан бирга ўтирганларнинг ҳукмини куфр дейишади. Бу мутлақ ҳукмдир. Лекин бундай даврада ўтирган муайян маъруф шахсни кофирга чиқариш учун бироз тафсилот ва ҳолатларга қараш лозим бўлади. “Фалончи шундай даврада ўтирганини кўрдим, у инкор ҳам қилмади, туриб ҳам кетмади. Энди у кофир бўлди” деб шу заҳотиёқ такфир қилишликка шошилмаслик лозим бўлади. Чунки куфр амалларини зоҳиран қилишлик жоиз бўлган ҳолатлар ҳам борлигини унутмаслигимиз лозим. Бунга туқия ҳолати, икроҳ ҳолати, жиҳодий топшириқларни бажараётган кишининг ҳолатлари мисол бўлиши мумкин. Бундан ташқари куфр амалларини қилиш бор-йўғи узр бўлган ҳолатлар бўлиши мумкин. Бунга эса таблиғ етиб келмаганлиги боис жоҳиллик(Бу ҳақдаги илмнинг йўқлиги), мастлик ва вақтинчалик ақл ожизлашиши касалига мубтало бўлган кишиларнинг ҳолати мисол бўлиши мумкин. Лекин жоҳиллик узри алоҳида баҳсли мавзу бўлиб, аслида куфр ва ширк амалини қилиш учун жоҳиллик узр бўла олмайди. Аммо агар инсон мусулмонлардан олисда яшагани учун изланишга имкони бўлмаса, унга фитрат давридаги таблиғ етиб келмаганлар ҳукми берилади.

   Демак куфри боваҳнинг аҳли сунна наздидаги маъносини қисқача кўриб ўтдик. Энди қайси амаллар инсонни ислом миллатидан чиқариб юборади деган саволга тўхталамиз. Инсонни ислом миллатидан чиқариб юборадиган амалларни аҳли сунна олимлари ҳар бир замонда ўз замонасида кўп учрайдиган навоқизлардан келиб чиққан ҳолда тасниф этганлар. Баъзи олимлар кўплаб ҳолатларни биттага жаъмлаган ҳолда мухтасар ва умумий ҳолатларни санаб ўтганлар. Баъзилари эса хусусий ҳолатларни бирма-бир санаб чиққанлар, ҳатто 400 дан ошиқ навоқизларни санаган олимлар ҳам бор. Замонамизнинг мужоҳид олимларидан муҳтарам шайх Абдулмунъим Мустафо (Абул-Басийр) ҳозирги замонда кенг тарқалган исломдан чиқарувчи амалларни санаб ўтганлар. Булар куфрга чиқариш бўйича мутлақ ҳолатлар бўлиб, саволга жавоб юзасидангина уларни бу ерда келтириб ўтишни жоиз топдик:

  1. Аллоҳ нозил қилган нарсадан бошқа нарса билан ҳукм қилиш.
  2. Шариъатни тоғут қонунларига алмаштириш.
  3. Аллоҳнинг шариъатига ўхшаш шариъат ва қонунлар тузиш.
  4. Куфр қонунларидан ҳукм талаб қилишлик (Тоғутдан ҳукм сўрашлик)
  5. Мўъминларга қарши мушрикларга дўстлик қилиш ва курашишда ёрдам бериш.
  6. Ислом дини ва унинг ҳукмларидан бирининг устидан кулишлик (масхара, истеҳзо).
  7. Исломни масхара қилинаётган даврада инкор қилмасдан ва туриб кетмасдан бирга ўтиришлик.
  8. Ислом динини очиқ-ойдин ҳақорат қилиш, сўкиш.
  9. Мусулмонлар билан жанг қилиш, уларни сўкишлик.
  10. Сеҳр.
  11. Фолбинлик.
  12. Намозни тарк қилишлик.
  13. Зоҳирдаги амалларни бутунлай тарк қилишлик.
  14. Аллоҳдан бошқа ёрдам беролмайдиган ғойиб ўринда яратилганлардан ёрдам сўраш, “ё пирим ёрдам бер, ё Баҳовуддин ўзинг қутқар!” – дейиш каби.

15.  Ибодатга оид амал билан бандани қасд қилишлик.

Аммо бу соҳада татбиқ майдонига киришмоқчи бўлган биродарлар китобнинг аслига мурожаат қилишлари ва уни диққат билан ўқиб чиққан ҳолда сўнг хулоса чиқаришларини маслаҳат берамиз. Чунки аввал айтганимиздек, бу масала жуда қалтис масаладир. Китобнинг номи “من المِلَّةِ أعمالٌ تُخرِجُ صاحبَها” бўлиб  уни http://www.tawhed.ws вебсайтидан олишингиз мумкин. Шунингдек бу сайтдан Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг “Навоқизул-ислом” деган китобчасига Шайх Сулаймон ибн  Алвоннинг “Ат-Тибян- шарҳу навақизил-ислам” деб номланган шарҳлари, Шайх Абдулазиз ибн Абдуллатифнинг “Навоқизул-ийман – ал-қовлийя вал-амалийя” деган китоби, “Аҳкамул-муртад ъинда шайхил-ислам ибн Таймийя” деб номланган китобларни олиб, ўқиб чиқишингизни маслаҳат берамиз. Шунингдек фуқаҳолар асарларининг “Муртадлик” бобида ҳам бу ҳақдаги маълумотларни топиш мумкин.

  Энди Саудия қиролининг куфри масаласига келадиган бўлсак, бунда шак-шубҳа йўқ. Чунки шубҳа билан такфир қилиш мумкин эмас. Саудия қиролининг куфр амаллари исломдан чиқарувчи амалларнинг бир эмас, балки бир нечасига тўғри келади.

  Муъжаб Давсарийнинг “Таҳзийбул-Кавашифил-Жалия фий куфрид-давлатис-Саудия” китобида бу ҳақда жуда батафсил маълумотлар берилган ва ундаги такфир кучли далиллар билан исботланган. Бу китобда Саудия қиролининг куфр амаллари асосан тўрт бандга чекланган. Булар:

  • Ўйлаб чиқарилган қонунларни лозим тутиш ва ҳалолни ҳаром қилишлик.
  • Аллоҳнинг ҳукмидан бошқа ҳукм билан ҳукм қилишлик.
  • Тоғутдан ҳукм сўрашлик.
  • Кофирларни дўст тутиб, мусулмонларнинг зиёнига ёрдам беришлик.

  Санаб ўтилган бу тўртта ҳолатдаги куфр ҳеч қандай таъвилсиз, икроҳсиз, жаҳлсиз бўлган боваҳ-аниқ куфрдир. Шунингдек бу ҳолатлар деярли барча “Навоқиз”ларда келган куфр амалларидир. Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг “Навоқизул-ислом” китобига  ёзган шарҳида шайх Абдулазиз ибн Боз жумладан шундай дейди:

Мусулмонларга қарши душманларига ёрдам бериш куфрдир.

  Аллоҳ таъоло деди: «Сизлардан у (яҳуд ва насоро) ларни дўст тутган одам – улардан биридир. Шубҳасиз, Аллоҳ золим халқларни ҳидоят қилмайди» (Моида: 51).

Аллоҳнинг қонунларидан бошқа қонунлар билан ҳукм чиқариш инсонни ислом миллатидан чиқаради.

 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бошқа кимсанинг йўли расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг йўлидан кўра мукаммалроқ, ҳукми расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳукмидан кўра гўзалроқ»- деб эътиқод қилган киши кофирдир. Тоғут (Золим махлуқлар)ларнинг ҳукмларини расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳукмларидан афзал кўрган кишилар шу бузувчи остига кирадилар. Баъзи олимлар ўзларининг охирги асарларида Саудия қиролининг юқорида келтирилган тўртта куфридан ташқари яна бир неча аниқ куфр амалларини келтириб ўтганлар. Булар қуйидалар:

  • Исломга қарши курашиш.

  Саудия ҳукуматининг энг охирги фармонларини диққат билан кузатиб бораётганлар бунга очиқ гувоҳ бўладилар. Шунингдек юзлаб шариъатни истовчи олимларнинг ва мужоҳид ёшларнинг узоқ муддатли қамоқларга  ташланиши  ва турмалардан чиққан мусулмонларнинг мутавотир даражасидаги хабарлари бунга яққол далил ҳисобланади.

  • Исломни масхара қилинаётган даврада инкор қилмасдан ва туриб кетмасдан бирга ўтиришлик. Саудия мамлакати ҳозирги кунда исломни ошкора масхара қилаётган, сўкаётган, ҳақорат қилаётган шоир ва ёзувчиларни ҳеч бир инкорсиз ўз ҳудудида сақлаб турибди. Бунда ҳеч қандай узр – таъвил, икроҳ, туқия, жаҳл кабилар мавжуд эмас. Бу мамлакатда қиролни ҳақорат қилганлар, ёки унинг шаъни улуғлигига шубҳа қилганлар мамлакатнинг ҳар бир бурчагида таъқиб остида, қидирилмоқда, ушлаб узоқ муддатли қамоқхоналарга тиқилмоқда, ҳатто ўлимга қадар қаттиқ қийноқларга солинмоқда. Лекин Аллоҳни ҳамманинг кўз ўнгида ҳақорат қилганлар ҳеч қандай инкорсиз қолдирилмоқда, ҳатто қўшимча имтиёзлар билан тақдирланмоқда. Ёки қиролнинг сон-саноқсиз “қулоқ”лари қирол ҳақидаги арзимас эътирозли фикрларни ҳам эшитиб, соҳибини ваҳшиёна қийноқларга мубтало этишга қодир-у, лекин малъун Саудия муртади Ал-Ҳамад Туркий ўз китоби “Ал-Карадиб”да “Аллоҳ ва шайтон битта ихтиронинг икки томонидир” деб ёзиб, уни мамлакат ҳудудида чоп қилиб тарқатгани ҳақида наҳотки ҳеч нарсани билмайдилар. Қизиқ, “Қирол ва шайтон битта нарсадир” деган одамнинг аҳволи Саудияда нима кечар экан?! Саудия ҳукумати тарафидан молиялаштирилиб, ёрдам берилаётган ва айни пайтда минтақада фасод, куфр ва секуляризм уруғларини сочаётган хилма-хил ТВ ва радио каналлари, интернет сайтлари,  газета ва журналлар ҳақида эса изоҳга ҳожат бўлмаса керак.

  • Зоҳирдаги амалларни бутунлай тарк қилишлик. Бу режим шу жумладан Аллоҳ йўлидаги жиҳод ибодатини нафақат тарк қилди, балки инкор қилди, уни лексикондан ўчириб ташлади ва унинг аҳлига уруш эълон қилди. Саудия ҳукумати жаъмлаган армия мафкурасида Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳақида гап бўлиши мумкин эмас, балки унинг нияти Саудия режими ва қирол тахтини ҳимоя қилишдан бошқа нарса эмас. Қизиқ, жиҳоднинг ҳозирдаги ҳукмини фарзи кифоя деяётган Саудиянинг қўғирчоқ олимлари, йилда ҳеч бўлмаса бир марта амалга ошириб туриш фарз бўлган фарзи кифоя жиҳоди ҳақида нима дер эканлар!!!? Аллоҳ билгувчироқдир!

  Ҳурматли биродаримиз Abuholid! Саволларингизга қўлдан келганча илм аҳллари билан маслаҳатлашган ҳолда жавоб беришга ҳаракат қилдик. Агар жавобдан қониқсангиз бу Аллоҳнинг фазли, Аллоҳга ҳамду-санолар айтамиз. Хато ва камчиликлар нафсимиз ва шайтондандир. Бу хато ва камчиликларимиз учун Аллоҳдан паноҳ сўраймиз.

  Шунингдек, Саудия ҳукумати ва унинг қиролидан юз бераётган амалларнинг айнан қайсилари куфр эканлиги ҳақида батафсилроқ маълумот олишни истовчилар tawhed.ws сайтидаги Муъжаб Давсарийнинг “Таҳзийбул-Кавашифил-Жалия фий куфрид-давлатис-Саудия” китоби ва Абул-Басийр Тартусийнинг “Фатва фин-низомис-Саудия” деб номланган тафсилотли фатвосини ўқиб чиқишлари мумкин. Шунингдек бу сайтда Оли Сауд куфри ҳақида бундан бошқа асарларни ҳам топиш мумкин.

  Биз бу жавобимиз билан ислоҳнигинa мaқсaд қилдик. Аллоҳгагинa тaвaккул қилдик. Aллоҳ тaъоло ушбу сўзларни эшитувчи қулоқ вa тушунувчи қaлблaргa eтишигa муяссaр қилсин

Сўнгги дуомиз: “Бaрчa олaмлaр роббиси бўлгaн Aллоҳгa ҳaмдлaр бўлсин!”

Улашинг :
𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐙𝐨𝐡𝐢𝐝
𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑞𝑜'𝑟𝑞𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟 𝑣𝑎 𝑠𝑜𝑑𝑖𝑞𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑏𝑖𝑟𝑔𝑎 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟!
https://sodiqlar.org

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *