Муқаддима
Бизни Ўзининг ягона ҳақ йўлига ҳидоят қилиб кўзимизни очган Аллоҳ таъолога ҳамду-санолар бўлсин! Расулуллоҳга Аллоҳнинг салоту-саломлари бўлсин!
Ассалому алайкум, азиз ўқувчи! Сизга тақдим этилаётган бу мўъжаз рисолада мўъмин кишининг ҳаётида муҳим ўрин тутадиган мавзу — иймонни яшириб, зоҳирда куфр амалларини қилиш жоиз бўлган ҳолатлар ҳақида баҳс кетади. Ҳар бир иймонини қадрлайдиган биродарларимиз учун шуни таъкидлаймиз-ки, унда ёритиладиган масъала жуда қалтис бўлганлиги сабабли, бу рисола шунчаки ўқиб ташлаб қўйиладиган нарса эмасдир. Агар мақсад бу рисоладаги хулосаларни яхши ўрганиб, уни эсда сақлаган ҳолда унга амал қилиш бўлмай, балки шунчаки кўнгилхушлик учун ўқиб қўйиш бўладиган бўлса, ундан кўра уни ўқимаган афзалроқ, валлоҳу аълам! Чунки бу рисолада баён қилинган куфрни изҳор қилиш жоиз бўлган ҳолатларни, бу ҳолатлар бўйича ижозат майдонларини, бу ҳолатлар бўйича ҳужжат ва далилларни, ҳамда бу ҳолатлар юзасидан муҳим огоҳлантиришларни яхши ўрганмасдан, уларнинг ҳар бирининг ўз ўрнида ишлатилиши лозимлигини эсдан чиқариб, уларни бир-бирига чалкаштирган ҳолда амал қилишлик инсоннинг иймонидан ажралиб қолишига сабаб бўлиб қолиши мумкин. Аллоҳнинг ўзи бундан барчамизни асрасин!
Шу билан бирга яна шуни айтиш ўринли-ки, ушбу рисолада уни яхши ўрганиб амал қилувчи биродарлар учун жуда катта манфаатлар ва муҳим кўрсатмалар бордир. Хусусан, умматни залолат, зулм ва ўзи каби махлуқларга қул бўлишдан халос қилиш учун жонларини фидо қилишга тайёр бўлган уммат пешқадамлари, яъни мужоҳидлар учун муҳим кўрсатмалар ва ибратлар бу китобдан ўрин олган.
Рисолани таржима қилишда араб тилига хос бўлган баъзи ибораларни сўзма-сўз таржима қилишнинг ўринсиз бўлганлиги учун, ана шу ибораларни ўзбек тилида кўп қўлланиладиган сўзлар билан алмаштириб берилди. Китобдаги Қуръон оятларининг таржимаси Абдулазиз Мансурники. Китоб таржимасидаги нуқсонлар ҳақидаги фикрларингизни ва умуман китоб ҳақидаги фикр ва мулоҳазаларингизни Интернет орқали sodiqlar@gmail.com манзилимизга жўнатасиз деган умиддамиз.
Аллоҳ таъолодан хато ва камчиликларимизни кечиришини, Ўзининг йўлидаги саъй-ҳаракатларимизни қабул қилишини сўраймиз! Амин!
Фурсат етди энди уйғон, кўзингни оч эй, мусулмон!
Ғафлатингга айла исён, кўзингни оч эй, мусулмон!
Гарчи бўлса сенда виждон, гарчи бўлса сенда иймон,
Ҳурлигингни эт намоён, кўзингни оч эй, мусулмон!
Ўтмишингга айла назар, жаҳолатдан қилғил ҳазар,
Қадам ташла Роббинг томон, кўзингни оч эй, мусулмон!
Кўз олдингни тўсди ғафлат, ўз дўстингга қилдинг нафрат,
Ўз укангдан қилдинг гумон, кўзингни оч эй, мусулмон!
Қалб дардига ахтар шифо, ўз жонингга қилма жафо,
Шубҳаларни этгил яксон, кўзингни оч эй, мусулмон!
Нажот сари қадам ташла, эркинг учун кураш бошла,
Охиратинг эт чароғон, кўзингни оч эй, мусулмон!
Поймол қилиб номус-оринг, топтаб буткул ҳур диёринг,
Душман бағринг айлади қон, кўзингни оч эй, мусулмон!
Куфр аҳли гаштин сурар, зулук каби қонинг сўрар,
Ғофиллигинг тугар қачон, кўзингни оч эй, мусулмон!
Аллоҳ сени мард яратган, аждодларинг донг таратган,
Авлодларинг чекар фиғон, кўзингни оч эй, мусулмон!
Куфр йўлин дастур қилиб, амал қилдинг қонун билиб,
Эсдан чиқди Ҳадис-Қуръон, кўзингни оч эй, мусулмон!
Хурофот деб Аллоҳ Сўзин, қаро қилдинг дининг юзин,
Адолатга қилдинг бўҳтон, кўзингни оч эй, мусулмон!
Кофирларни оғам дединг, бир маккорни отам дединг,
Ҳақиқатни қилдинг пинҳон, кўзингни оч эй, мусулмон!
Аллоҳ сенга ақл берган, сўйловчи тил , нақл берган,
Ҳақни сўйла берсанг ҳам жон, кўзингни оч эй, мусулмон!
Жаранглаган тилгинангда, ҳеч бўлмаса дилгинангда,
Зарра мисқол бўлса бўлса иймон, кўзингни оч эй, МУСУЛМОН!!!
Таржимон
بسم الله الرحمن الرحيم
Абдулмунъим Мустафо
حالات يجوز فيها اظهار الكفر
Куфр амалларини зоҳиран қилиш жоиз бўлган ҳолатлар
Барча мақтов Аллоҳга хосдир, Унга ҳамд айтамиз, Ундан ёрдам ва мағфират сўраймиз, нафсларимизнинг ёмонлигидан ва амалларимизнинг хатоларидан Унга сиғинамиз, кимни Аллоҳ ҳидоят қилган бўлса, уни адаштиргувчи йўқдир, ва кимни Аллоҳ адаштирса уни тўғри йўлга бошлагувчи йўқдир! Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга ибодат (яъни, бандалик ва қуллик) қилишга лойиқ зот йўқдир, ва гувоҳлик бераманки, Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва росулидир. Унга, унинг оиласига ва саҳобаларига Аллоҳнинг салоту саломлари бўлсин!!!
Аммо баъд: Албатта шаръий ҳеч бир сабабларсиз зоҳирда куфр амалларини содир этишлик куфри акбар ҳисобланади ва содир этувчисини Ислом миллатидан чиқаради. Бунда куфрнинг изҳори (бундан кейин «зоҳирда куфр амалларини содир этишлик» иборасини қисқача қилиб «куфрнинг изҳори» деб зикр қиламиз) ўша куфр амалига эътиқод қилинган ва уни яхши санаган ҳолда бўладими ёки ундан бошқача бўладими, ҳаммаси баробардир. Қандай важҳ-баҳона ёки қайси эътибор билан бўлмасин шаръий сабабларсиз куфрни изҳор этишлик куфри акбар ҳисобланади ва содир этувчисини Ислом миллатидан чиқаради. Чунки, шариъатда амалларнинг ҳукми зоҳирига қараб эътиборга олинади. Инсоннинг кимлиги ҳам амалларининг зоҳирига қараб билинади, қалби эса Аллоҳга ҳаволадир.Ва бу нарса куфр ва иймон аҳкомлари учун бир хилдир, яъни инсон куфрни зоҳир қилишлик билан кофир саналганидек, иймон аҳкомларини зоҳир қилишлик билан мўъмин сифатида эътиборга олинади.
Бас, шундай экан, ушбу масъала жуда аҳамиятли ва шу билан бирга жуда қалтисдир. Хоссатан, агар биз куфрнинг улкан жиноят эканлигини, куфрга бошқа ҳеч бир жиноят тенг кела олмаслигини билсак, ва уни содир этувчиси учун жуда хатарли оқибатлар бўлишлигини, яъни ундан содир бўлган куфр ва муртадлик сабабли бу дунёда унга етадиган хорлик ва залолат, охиратда эса чидаб бўлмас жаҳаннам ўтида абадул-абад қолиб кетишлик каби оқибатлар кутаётганини аниқ билганимиздан кейин, ушбу масъаланинг муҳим ва қалтислиги янада равшан бўлади.
Аллоҳ таъоло айтадики:
Куфр амалларини қилиб, кофирлик ҳолида ўлиб кетганларга барчанинг – Аллоҳнинг, фаришталар ва одамларнинг лаънатлари бўлгай. У ерда (дўзахда) абадий қолурлар, азоблари енгиллаштирилмас ва (жазо ҳам) кечиктирилмас. (Бақара 161,162)
Албатта Аллоҳ Ўзига ширк келтириш (гуноҳи)ни кечирмагай ва (лекин) ана шундан бошқа (гуноҳлар)ни Ўзи хоҳлаган (банда)ларидан кечирур. (Нисо 48)
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар:
اثنتا موجبتان
«Икки нарса— вожиб қилувчидир.»
Бир киши айтдики:
يا رسول الله ما الموجبتان؟
«Эй, Расулуллоҳ , вожиб қилувчи бу икки нарса нима?»
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар:
من مات لا يشرك بالله شيئاً دخل الجنة,
و من مات يشرك بالله شيئاً دخل النار.
«Ким Аллоҳга ширк келтирмай ўлса жаннатга киради, ва ким келтириб ўлса дўзахга киради.» Муслим , саҳиҳ.
Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилинади: Бир киши айтди:
يا رسول الله أى الذنب أكبر عند الله؟
«Эй, Расулуллоҳ, Аллоҳнинг ҳузурида энг катта гуноҳ нима?» Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар:
أن تدعو لله ندًّا وهو خلقك. » متفق عليه«
«Аллоҳга бирон нарсани тенглаштиришинг, ваҳоланки У сени яратди. » Яъни, Аллоҳ таъолонинг ўзигагина хос хусусиятларида Унга тенглашгувчи исбот қилишинг, ваҳоланки У сени яратган ягона Зотдир, ва сен фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишинг лозим эди.
Шу ерда мусулмон кишига бирон бир ҳаракат қилишга мажбур бўлганда ҳаракат қила оладиган ҳудудларни билишлиги учун куфр амалларини зоҳиран қилишлигига шариъат ижозат берган ҳолатларни яхшилаб таниб олишлиги шарт бўлади. Шундагина у куфрни изҳор қилишда илмсиз ва ҳужжат далилсиз ҳаддан ошмайди ва чегарадан чиқиб ман этилган нарсаларга ҳамда таҳдиду-азоблар доирасига тушиб қолмайди.
Таҳлил этилаётган ушбу воқеъликни кузатувчи шу нарсага гувоҳ бўладики , худди бошқа масъалалар сингари албатта бу масъалада ҳам одамларнинг кўплари икки фирқага мойил бўладилар. Бир тоифа ифротга мойил бўлса, иккинчи бир тоифа эса тафрийтга мойил бўладилар. Биринчи тоифа ўзини ва бошқаларни қийинчиликка солиб қўяди, шу билан кенгни торга, мубоҳни ҳаромга айлантиради. Иккинчи тоифа эса осонлаштиришга ва енгиллаштиришга мойил ва бунга эътиборсиз, арзимас нарса деб қарайди, натижада эса ўзи тор бўлган нарсани то ҳаромларга, яъни, ман қилинган ҳудудга тушиб қолгунча кенгайтириб юборади.
Биз кўтарган бу масъала, мавзу бўйича изланишларимизнинг ибтидосидир . Бунда биз, Аллоҳ хоҳласа, ифротга ҳам тафрийтга ҳам оғмасдан масъаланинг ҳақиқий чеҳрасини ёритишга ҳаракат қилдик. Бу масъала тадқиқида баъзи бир тарафлар ва биродарларимиз томонидан берилган қуйидаги муҳим саволга жавоб беришга—Аллоҳ хоҳласа— ижтиҳод қиламиз:
Қандай ҳолатларда куфр амалларини зоҳиран қилишга шариъат ижозат беради ?
Ва мавзуга алоқадор бундан бошқа масъалалар ва соҳалар бўйича баҳс юритамиз. Аллоҳ таъолодан тўғрилик , тавфиқ ва ушбу амалимиз қабулини умид қиламиз. Албатта У Эшитгувчи ва Яқин Зотдир.
Шундай қилиб, шариъат муайян ва чегараланган қоида-меъёрларга мувофиқ, фақатгина учта ҳолатда[1] куфрнинг изҳорига ижозат бергандир. Уни биз тафсил ва таҳқиқ юзасидан қуйида зикр этамиз:
Биринчи ҳолат : ИКРОҲ . (الاكراه)
Иккинчи ҳолат : ТУҚИЙЙА.( ( التقية
Учинчи ҳолат: КАТТАРОҚ ВА АШАДДИЙРОҚ КУФРНИ ДАФЪ ҚИЛИШ ВА ЙЎҚОТИШ МАҚСАДИДА КУФРНИ ИЗҲОР ҚИЛИШЛИК.
Қадрли ўқувчи! Ушбу масъала жуда қалтис бўлганлиги сабабли, бу масъалани чуқурроқ тааммул қилишингиз учун уни қисмларга бўлиб эътиборингизга ҳавола қилишни лозим топдик. Иншааллоҳ мавзунинг давоми “Икроҳ” ҳолати ҳақида кейинги қисмда танишишингиз мумкин.
Араб тилидан “Sodiqlar”учун Отсиз Чавандоз таржима қилган