АҚШ MQ-9 Reaper дронларини Руминияга жойлаштирди

Дунё янгиликлари


АҚШ MQ-9 Reaper дронларини Руминияга жойлаштирди

 АҚШ ҳаво кучлари MQ-9 Reaper дронлари ва 90 яқин хизмат ходимларини, Руминиядаги 71-Қимпия Турзий авиабасида НАТО операцияларини қўллаб-қуватлаш ҳамда разведка ва кузатув миссиялари учун жойлаштирилди.

 Мутахассисларнинг фикрига кўра, турбовинт двигатель билан жиҳозланган MQ-9 Reaper дронлар соатига 400 км тезликга чиқа олади ва юқори баландликда 24 соатгача тура олади. Юқори техналогия билан жиҳозланган MQ-9 дронлари, ушбу муҳим стратегик минтақада иттифоқчиларимизга ишонтириб айтамизки, тўсандан пайдо бўлган ҳар қандай таҳдидга тезкорлик билан жавоб бера оламиз, шу билан бирга кучимизни душманларимизга намойиш ета оламиз дейди АҚШ ҳаво кучларининг Овропа ва Африка қўмондони Жефф Хариган.

  Разведка ва кузатув функцияларидан ташқари, MQ-9 дронлари ҳаво ҳудудидаги ҳарбий машқларда қатнашади ва минтақадаги иттифоқдош (коалитция)  кучлари билан бирлашади. Шунингдек учувчисиз дронлар, иттифоқдош мамлакатлар билан ўзаро мувофиқлигини таъминлашга қаратилган машқларда қатнашиши мумкин.

 Ҳаво кучларини Руминия ҳукумати билан келишилган ҳолда жойлаштирилди. АҚШ ва Руминия НАТО иттифоқчилари сифатида ҳарбий алоқаларни сақлаб келмоқда ва кўплаб минтақавий хафвсизлик масалаларида ҳамкорлик қилмоқда. Юқори жиҳозланган MQ-9 дронлар Руминияда жойлаштирилиши, АҚШ нинг Ғарбдаги барқарорликни тарафдори ва хафвсизликни таъминловчи эканлигини ифода қилади. НАТО иттифоқчилари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган, дейди АҚШ ҳарбийлари.

Шарҳловчиларнинг таъкидлашича, дронларни Руминияга жойлаштирилиши биринчи навбатда хавфли сиёсат обараётган Оврўпа тинчлиги ва барқарорлигига таҳдид солаётган Москва учун огоҳлик сигналидир.

 

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *