Мутахассислар геосиёсий келишмовчилик кучайиб боришини тахмин қилишмоқда
Ҳар йили Лондон Халқаро Стратегик тадқиқотлар институти (IISS) асосий геосиёсий тендецияларни таҳлил қилади. Бу сафар, (IISS) 2021 йилда глобал сиёсат қандай бўлишини тахмин қилувчи тадқиқотни эълон қилди. Тадқиқот натижалари салбий. Каронавирус дунёни остин-устин қилди ва давлатлараро тўқнашувлар ҳанузгача давом етмоқда. Институтнинг тахмин қилишича, баъзилари янада кучайиши мумкин, дея ҳабар беради SRF.
Каронавирус пандемияси 2020 йилда бошқа муаммоларни иккинчи даражага тушурганига қарамасдан, муаммолар ҳеч қаерга йўқолмади. SRF ёзишича биринчи навбатда, жаҳондаги қудратли давлатлар (державалар) ўртасидаги зиддиятларнинг кучайиб бориши ҳавотирга солмоқда. АҚШ билан Хитой муносабатлари 60- йиллардан, Россия ва АҚШ 80-йиллардан бери енг ёмон давирларни бошидан кечиришмоқда. Хитой ва Хиндистон ўртасидаги вазият 1975-йилдагидек хавфли. Дональд Трампнинг тўрт йиллик президетлигидан сўнг, иккинчи жаҳон уруши тугаганидан бери биринчи бор Ғарб давлатлари билан ўртадаги ноаниқлик кузатилмоқда. Жо Байден ҳокимият тепасига келиши билан, АҚШ ва Ғарб билан муносабатлари яҳшиланиши кузатилмоқда. Қолган жаҳондаги қудратли (держава) давлатлар ўртасидаги муносабатга келсак, IISS ҳеч қандай ёрқин истиқболларни кўрмаябди. Мутахассислар Туркия, Россия ва Хитой ташқи сиёсатининг фаоллашиб бораётганини айтишмоқда.
Ўтмишда АҚШ нинг устунлиги озми-кўпми босим билан кўплаб можароларни авж олишини олдини олган. Эндиликда эса бу устунлик, институт тахминига кўра Байден даврида ҳам қайтмайди. Байден ташқи сиёсатга ўтишдан аввал, ички сиёсий жароҳатларини даъволаши керак. Бундан ташқари, АҚШ пандемия билан курашда ўзининг заиф томонларини кўрсатиб берди, натижада узоқ муддатга обрўсига путир етди. Шу билан бирга, имконияти кенг бўлган БМТ тизими оҳирги йил мобайнида тойилди деб таъкидлайди SRF. Ўз навбатида, Хитой АҚШ изидан бормайди. Хитой ўта-кучли (сверхдержава) га айланмоқда. Лекин АҚШ дан ўлароқ, ўзига давлатаро кучли иттифоқ ярата олмади. Давлатлар янги Ипак йўлини “адолатли шериклик таклифи сифатида емас, балки дунёнинг кўп жойларида таъсирини кучайтиришга уриниш сифатида” тушунишмоқда.
Албатта ривожланаётган пандемия, Гонконгдан Тибетгача, Синьцзяндан Уйғур мусулмонлар яшайдиган худудларгача ривожланаётган кассалик Хитой учун қўл кемоқда. SRF таъкидлаганидек, тобора кўпчилик мамлакатлар Хитойни дўстона глобал куч (держава) сифатида шак қилиб қарашмоқда. Эндиликда Ғарбнинг геосиёсий ҳаритадаги ўрни, ҳарбий қувват билан белгиланмайди. IISS мутахассислари бўлаётган ҳодисаларни “Катта рақамли ўйин” га (Digital Great Game — ИноТВ) га ўхшатишмоқда ва ушбу ўйинда ҳеч қандай қонун-қоидалар йўқ ва ҳар-бир ўйинчи қўпол тарзда ҳаракат қилмоқда ва ўйиндан ким ғолиб бўлиб чиқиши ҳам ноаниқ.
Бир нарса аниқ дейди SRF, жаҳон кучлари ўртасидаги қарама-қаршилик дунё учун оғирлик қилмоқда. Иқлим ўзгариши, пандемия билан курашиш каби муаммоларга умумий ёндашиш қийин бўлгани каби, ўртадаги зиддиятларга ечим топиш ҳам қийин кечмоқда.
IISS маълумотларига кўра, 2021 йилда геосиёсий зиддиятлар яна кучайиши кутилмоқда.