Русларнинг сўзларига кўра, 2021 йилнинг 24-февралида Сароқиб ҳудудида уларнинг позицияларини ҳавон (минамёт) қуроли ва учувчисиз дронлар билан ҳадафга олишди. Москванинг таъкидлашича, рус ҳарбийлари Суриянинг шимолий-ғарбий қисмида турк қўшинлари қўмондонлигига уларнинг хавфсизлигини таъминлаб бериш учун мурожаат қилди. Рус босқинчиларининг сўзларига қараганда, сўнги 48 соат ичида уларнинг позицияларига қилинган иккинчи ҳужум эканлигини ва ушбу ҳудудда Туркия ҳарбийлари ҳавфсизлик чорасини таъминлаш вазифаларини уддасидан чиқа олмагани билан турк ҳарбийларини айбдор деб таъкидлашмоқда.
Шуни таъкидлаш керакки, руслар ушбу минтақада турк ҳарбийлари билан маслаҳат қилмаган ҳолда текширув пунктларини қуриб олди.
Бундан ташқари, Россия самолётлари ушбу ҳудудда бир неча бор Туркия томонидан қўллаб-қувватланаётган суриялик исёнчиларини бомбардимон қилди. Россиянинг ушбу даъволарига Анқара ҳозирча изоҳ бергани йўқ.