Британия Мудофаа ва хавфсизлик тадқиқотлари институти RUSI:
1. Инклюзив ҳукумат таркибига толиблардан бўлмаган ҳазаро, ўзбек ва тожиклар вакиллари, ҳамда аёллар киритилиши керак.
2. Халқаро ҳамжамият аёлларнинг барча соҳалардаги таълимини тиклашни ва аёлларнинг жамиятда тўлақонли ролини ўйнашини талаб қилиши керак.
3. Афғонистон ҳудудидан нафақат ИШИД ва Ал-Қоида, балки Шарқий Туркистон Исломий Ҳаракати, Покистон Толибони (ПТТ), Эрон ва Ҳиндистонга қарши гуруҳлар, шунингдек Марказий Осиёлик “жангари” ҳаракатлар, жумладан, Ўзбекистон Исломий ҳаракати чиқарилиши керак.
4. 2001 йилдан бери Афғонистон собиқ ҳукумати ва Ғарб иттифоқчиларига хизмат қилган афғонларни таъқиб қилиш ва жазолашдан тўхтатилсин.
5. Ҳаққоний тармоғи аъзоларини Толибон маъмуриятидан олиб ташлаш. Бироқ, америкалик музокарачи Залмай Халилзод Доҳада Ҳаққоний билан музокарага киришгач, бу имконият бой берилди.
АҚШ қўшинларини шошилинч тарзда олиб чиқиб кетганидан афсусдалик шуки, Вашингтон Афғонистон бўйича Хитой, Эрон, Россия, Ҳиндистон ва Марказий Осиё республикалари иштирокида кенгроқ келишув бўйича музокаралар ўтказмаган. Бундан буён барча қўшниларни Толибонни тан олиш ва талаб қилинадиган шартларни муҳокама қилишга жалб қилиш муҳимдир. Лекин биринчи навбатда афғонларга қишдан ўтиб олишга ёрдам беришимиз керак.