Мағлубият ва унинг кўринишлари

МАҚОЛАЛАР

بسم الله الرحمن الرحيم

إن الحمد لله نحمده ونستعينه ونستغفره، ونعوذ بالله من شرور أنفسنا، ومن سيئات أعمالنا، من يهده الله فلا مُضل له، ومن يُضلل فلا هادي له.

وأشهد أن لا إله إلا الله وحده لا شريك له، وأشهد أن محمداً عبده ورسوله، صلى الله عليه وعلى آله وصحبه، وسلم تسليماً كثيراً.

وبعد:

Мағлубият ва унинг кўринишлари

  Мағлубият ҳақида сўз бошлашдан олдин аввалги дарсларимизда зикр қилинган ғалабанинг 11та кўринишини эслаб ўтамиз.

1.   Оятда зикр қилинган саккизта тўсиқни енгиб ўтишлик сабабли ғалабани қўлга киритишлик.

(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), айтинг: «Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака-укаларингиз, жуфтларингиз, қариндош-уруғларингиз ва касб қилиб топган мол-дунёларингиз, касод бўлиб қолишидан қўрқадиган тижоратларингиз ҳамда яхши кўрадиган уй-жойларнгиз сизларга Аллоҳдан, унинг Пайгамбаридан ва унинг йўлида жиҳод қилишдан суюклироқ бўлса, у ҳолда то Аллоҳ Уз амрини (яъни, азобини) келтиргунича кутиб тураверинглар. (Зеро), Аллоҳ бундай итоатсиз қавмни ҳидоят қилмас. Тавба-24.

2.   Мужоҳид жиҳодга чиқиб кетар экан, шайтон устидан ғалаба қозонади.

3.   Дарҳақиқат жиҳод – бу ҳидоятдир, у сабабли Аллоҳ бандаларини тўғри  йўлга бошлайди.

 Бизнинг (Йўлимиз)да жиҳод қилган зотларни албатта Ўз йўлларимизга ҳидоят қилурмиз. Аниқки, Аллоҳ чиройли амал қилгувчи зотлар билан биргадир.  Анкабут-69.

  Ибн Таймия ўзининг мажмуъасида бу оятнинг шарҳида шундай дейди: «Жиҳод – бу барча илмларни ўзида мужассам қилган шундай бир ибодат бўлиб, у албатта кишини ҳидоятга олиб боради». 

   Шунингдек, бошқа икки имом, Абдуллоҳ ибн Муборак ва Аҳмад ибн Ҳанбал шундай дейишди: «Борди-ю бирор масалада ихтилофга келиб қолинса, у ҳолда ҳарб аҳли нима деяётганига қаранг, чунки улар ҳақда турган кишилардир». Улар ўз сўзларига ҳужжат қилиб юқоридаги оятни тиловат қилишди:  Бизнинг (Йўлимиз)да жиҳод қилган зотларни албатта Ўз йўлларимизга ҳидоят қилурмиз. Аниқки, Аллоҳ чиройли амал қилгувчи зотлар билан биргадир.  Анкабут-69.

4.   Мужоҳид жиҳодга чиқиб кетишлиги билан Аллоҳнинг душмани саналмиш мунофиқлар устидан ғалаба қилади.

5.   Айнан жиҳод сабаблик мўъмин сабот ва матонатни қўлга киритади.

6.   Жиҳод – бу мол, жон ва вақтни Аллоҳ йўлида фидо қилишликдир.

7.   Жиҳод қилишлик – бу ақиданинг буюк ғалабасидир, гарчи мужоҳидлар жанг майдонида мағлубиятга учрасалар ҳам.

8.   Аллоҳ бандаларининг иштрокисиз Ўзи кофир қавмни талофатга учратади.

9.   Жиҳод туфайли куфр етакчилари, яъни (тоғутлар) кофир ҳолда халок бўладилар, бунга сабаб улар Аллоҳнинг динига уруш эълон қилганлари, бас бу кимсалар Аллоҳнинг раҳматидан маҳрумдирлар.

10. Айнан жиҳод сабаблик Аллоҳ бу умматнинг ичидан шаҳидларни ажратиб саралаб олади.

11. Аллоҳ мужоҳидларга хоссатан жанг майдонида ғалаба ато этади.

  Навбатдаги бу дарсимизда эса юқорида зикр қилинган ғалабанинг акси саналмиш мағлубият ҳақида баҳс юритамиз. Жиҳоддаги мағлубият нималардан иборат бўлади? Мусулмон киши жиҳодни тарк қилишлиги сабабли қандай мағлубиятларга дучор бўлиши мумкин, ҳамда бу мағлубиятлар кишини қандай хатарларга етаклайди?  Баҳс айнан шулар ҳақида бўлади. Маълумки, қаерда ғалаба бўлса, шу ернинг ўзида мағлубият ҳам бор. Демак, жиҳод сабабли бўладиган мағлубият ҳам ўзгармас қонун-қоида ҳисобланар экан. Асл ҳақиқат шуки, жиҳодда мўъминлар билан кофирларнинг тўқнашуви, уруш, қон тўкилиши, вайронагарчиликлар, кўплаб ўлимлар, мусибатлар, мағлубияту-ғалабалар ва булардан бошқа нарсаларнинг барча-барчаси, айнан ақида ва эътиқодларнинг оқибати ҳамда натижаси-ҳосилидир.

  Кимда-ким ўз эътиқодидан оз бўлса ҳам чекинар экан, демак у мағлубиятга юз тутган киши ҳисобланади.

1.   Ақидадаги мағлубият.

Аллоҳ таъоло шундай дейди: Яҳудий ва насронийлар то сиз уларнинг динига (эргашмагунингизча) кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар. Айтинг: «Аллоҳнинг йўлигина ҳақиқий йўлдир». Қасамки, агар сизга келган ҳақиқий ҳақдан (билимдан) кейин уларнинг нафс-ҳаволарига эргашсангиз, Аллоҳ тарафидан сизга на бир дўст ва на бир ёрдамчи бўлмайди. Бақара-120.

Шунингдек бошқа оятда:

  Агар сиз ўзингизга келган ҳақдан (билимдан) кейин уларнинг ҳавойи-нафсига эргашсангиз, у ҳолда шубҳасиз золимлардан бўлиб қоласиз. Бақара-145.

  Модомики, мусулмон ўзига етиб келган ҳақдан юз ўгирар экан, демак у албатта аввалги йўлидан бошқа қандайдир йўлга эргашиши муқаррардир. Ҳозирда эса энг машҳур бўлган йўллар – бу  яҳудий ва насоролар, мушриклар, советлар, секуляризм, модернчилар ва шу каби куфр йўллари ҳисобланади. Борди-ю мусулмон ўзига келган ҳақдан юз ўгирар экан, шубҳасиз у мана шу куфр аҳли кетидан эргашади – бу эса буюк мағлубиятнинг ўзидир. Гарчи бу мусулмон ана шу куфр аҳлига қисман эргашган бўлсада, у катта мағлубиятнинг соҳибидир.  Ҳа, гарчи мусулмонлар яҳуд ва насороларни рози қилишлик эвазига ҳокимият тепасига келиб қолишган бўлсалар ҳам, бу буюк мағлубиятдир.

  Шу сабабли, у ердаги мусулмон аҳолига тинчлик ва бошқа шунга ўхшаш инсон хоҳлаган зийнатларни олиб келишган бўлсалар ҳам – бу буюк мағлубиятдир. Маълумки яҳуд-насоролар мусулмонларни ҳаргиз ҳокимият тепасига келтирмайди, магар бу ишда уларнинг кўзлаган катта фойдаси бўлсагина бу ишга қўл уришлари мумкин. Демак, бугунда мусулмонларнинг бирор бир ҳукумат тепасига жиҳодсиз келиб қолиши, албатта бу кофирларнинг розилиги билан бўлиши мумкин.  Дақиқ билишлик лозим бўлган нарса шуки, бир мусулмон шахс ёки мусулмон жамоъанинг кофирлар ёрдами ва ҳомийлиги сабабли ҳокимият тепасига келишлиги ўта муҳим нарса эмас, балки асосий масъала Аллоҳнинг дини барча нарсадан олий бўлишлигидадир. Ҳамда бу кўзланган олийлик айнан Аллоҳнинг талаби ва хоҳишига мос келишлигидадир. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, мусулмонлар олийликни фақат шариъат йўли орқали амала оширишлари вожибдир.

  Мана бугун мусулмонлар ўзларининг қаршисида турган ҳақ, яъни жиҳоддан юз ўгирмоқдалар. Яъни, Аллоҳнинг буйруғи ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннати орқали жиҳод олиб борилиши шарт. Кофирларнинг рухсати ёки розилиги биз учун сариқ чақага ҳам арзимаслиги лозим. Акс ҳолда бу олийлик эмас, балки, хор ҳолатда кофирларнинг ёлланма қўғирчоғига айланишдан ўзга нарса эмас.

   Натижа эса кофирларнинг муртадлар қўли орқали диннинг устидан кулиб, уни ўйин қилишликларига олиб келади. Бугунга келиб аксарият мусулмонлар Аллоҳнинг жиҳодга бўлган буйруғидан бўйин товлаб, ўзлари учун ҳар-хил йўллар – узр ва баҳоналар топиб олганлар. Аслида эса улар эргашаётган бу узр-йўлларни уларга мунофиқ ва кофирлар топиб бермоқдалар. Демак, ўз-ўзидан маълумки, кофирлар мусулмонларнинг бу ишларидан розидирлар. Маълумки, айнан жиҳод орқали мусулмонлар олий бўладилар. Айнан мана шу жиҳод инсонларни якка Аллоҳга ибодат қилишларига олиб келади. Афсуски, бу ҳақиқатни мусулмонлар эмас кофирлар тушуниб етишди. Мушрик кофирлар эса бунга ҳеч қачон рози бўлмайдилар ва бу йўлда кураш олиб боришдан ҳаргиз тўхтамайдилар.

 Улар (кофирлар) қўлларидан келса, то динингиздан қайтаргунларича, сизлар билан урушаверадилар. Сизлардан ким ўз динидан қайтиб, динсиз ҳолда улса, ундай кимсаларнинг қилган амаллари дунёю-охиратда беҳуда кетур. Улар дўзах эгаларидир ва унда абадий қолажаклар.  Бақара-217.

  Куфр аҳли йўлига эргашишлик борасида, муаллиф яна бир муҳим аслга урғу бериб ўтади. Яъни яҳуд, насоро ва шу каби куфр аҳлидан бўлиб қолишлик учун, албатта уни сўз билан эълон қилишлик шарт эмас. Балки ҳар қандай мусулмон, борди-ю мана шу куфр аҳлига эътиқодда, сўз ёки амалда эргашиб кетса, демак у шубҳасиз уларнинг биридир. Кўриб чиқилаётган ояти каримада кишининг яҳуд ё насоро бўлишлиги учун, албатта унинг асли яҳудий ёки насоро бўлишлиги айтилмаган. Балки, биз оятнинг зоҳирига эътибор қаратсак, Яҳудий ва насронийлар то сиз уларнинг динига кирмагунингизча (эргашмагунингизча) ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар.

  Яъни уларнинг динига, йўлига, маданиятига эргашиб, уни қабул қилмагунингизча. Ҳозирда уларнинг йўли демократия бўлса, кишининг бу йўлга эргашишлиги, демак уларнинг бири бўлмоқ демакдир. Борди-ю уларнинг йўли секуляризм бўлса ва бу нопок йўлга рози бўлишлик, демак уларнинг бири бўлмоқ демакдир. Ёки уларнинг қўли билан “модерн ислом” тузиб берилган бўлса-ю, унга эргашиб кетишлик уларнинг бири бўлишлик демакдир.

  Киши Исломни қабул қилгандан сўнг, диндан чиқишлиги учун албатта бу динга ўзининг кофир бўлганлигини эълон қилишлиги шарт эмас. Маълумки, имон – бу қалб билан эътиқод қилишлик, сўз билан тасдиқлашлик ҳамда уни амалда бажаришликдир. Бу уч нарсанинг ҳар бири имоннинг бўлакларидан саналади. Демак, киши эътиқодида куфр келтириши мумкин, ёки сўзида кофир бўлиши мумкин, ёки бўлмаса амали сабабли кофир бўлиб кетишлиги мумкин. Ҳақиқат шуки, кимда-ким уч қисмдан ташкил топган имоннинг қайси бирида бўлмасин аҳли куфрга эргашиб кетса, шубҳасиз у юқоридаги оят ҳукмида бўлади. Муаллиф оятга тафсир бериб шундай дейди: уларнинг нафс-ҳаволарига эргашсангиз, яъни агар уларнинг йўлларига эргашсангиз, уларнинг маданияти ёки юриш-туриши ва сўзларига тақлид қилсангиз, каби маъноларни ҳам ўз ичига олади. Мана бугунда ғарб давлатлари муслима аёлларнинг ҳижоби масъаласига қаттиқ эътибор бермоқдалар. Бу кофирлар ҳеч бўлмаганда ҳижоб кийиб юришликни баъзи бир жой-ерларга хослаб беришмоқчи, ёки шаръий ҳижобнинг ўрнига бошқа бир мода ўйлаб топиб, уни мусулмон аёлларга тақдим қилмоқдалар. Афсуски улар бу ишларида сезиларли равишда муваффақиятга эришишди. Демак, аҳли куфр мусулмонларни Исломдан оз бўлса ҳам оғдиришга улгурсалар бу ҳам улар учун ғалабадир. Бу эса ўз навбатида мусулмонларнинг мағлубияти саналади.

2-мағлубият. Динда кофирлар билан муроса қилишлик, яъни диннинг зарарига кофирларнинг келишув шартномаларига рози бўлишлик. Бу – мағлубиятнинг ўзгинасидир. Аллоҳ таъоло Қалам сурасида шундай дейди:

Бас, «ёлғон», дегувчи кимсаларга итоат этманг! Улар Сизнинг (ўзларига) кўнгилчанлик-муроса қилишингизни истарлар, шунда улар ҳам (Сизга) кўнгилчанлик қилурлар. (Лекин Сиз уларнинг бу истакларига буйсунманг!). Қалам-8-9. 

 Кўриб турганимиздек, кофирлар пайғамбар алайҳиссаломни муросага чақирдилар. Бунга аниқлик киритадиган бўлсак, кофирлар Ислом динининг баъзи бир рукнларига ўзгартириш киритишни хоҳлайдилар. Мусулмонлар уларнинг йўлига мослашишини  хоҳлайдилар, ҳамда талаб қиладилар. Динни ўзгартиришлик аҳли кофирларнинг суннати эди. Лекин бундай иш Исломда йўқ. Бу Аллоҳнинг дини ва уни ўзгартиришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Мушриклар Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурига келиб: «Кел, биз бир кун сенинг Роббинг ибодат қиламиз, кейинги кун эса сен бизнинг илоҳимизга ибодат қиласан», деб таклиф қилишди. Пайғамбар алайҳиссалом: «Йўқ», деб жавоб қайтардилар. «У ҳолда биз сенинг Роббингга бир ҳафта ибодат қиламиз, сен эса бизнинг илоҳларимизга бир кун ибодат қиласан». Шубҳасиз пайғамбар алайҳиссалом бу таклифни ҳам инкор қилдилар. Шунда улар: «Бўлмаса биз сенинг Роббингга бир ой ибодат қиламиз, сен эса бизнинг илоҳимизга бир кун сиғинасан». Албатта пайғамбар алайҳиссалом улардан юз ўгирдилар. Мана кофирларнинг ўз динлари хусусида тутган йўллари, яъни улар ўз динларини ўйин қилиб олишган.

Бугун кунда Американинг Исломга қарши олиб бораётган ҳарбий кураши асосан икки қисмга бўлинади:

1) Саҳиҳ ақидага асосланган ҳар қандай жиҳодий гуруҳга қурол билан қарши чиқишлик.

2) Мана шу жиҳод ва мужоҳидлар билан муроса қилиб тинчлик сулҳини тузишлик.

  Кофирларнинг биринчи турдаги қаршилиги ҳеч қандай тафсилотсиз ўз-ўзидан маълум. Яъни, қандай бўлмасин жиҳод ва мужоҳидларни бутунлай йўқ қилиб ташлашлик.

  Қачонки улар бу ишни мутлақо қилиб бўлмаслигини тушуниб етгач, энди улар ўзлари тузиб чиққан иккинчи режани қўллашга киришадилар. Яъни бутун дунёга террор ва террорчилар деб танитилган бу мужоҳидларни ўзаро тинчлик сулҳи тузишликка чақиришади. Аммо, улар таклиф қилаётган бу тинчликнинг битта шарти бор. Бу ҳам бўлса, мужоҳидлар ҳозирги дунёнинг замонавий дини саналмиш «демократия» йўлини қабул қилишлиги шарт. Шубҳасиз жиҳод аҳли бундай ширк ботқоғига асосланган тинчликка рози бўлмайдилар. Негаки улар айнан мана шу ширкка қарши уруш олиб боришмоқда. Шунда кофирлар ўзларнинг бу таклифини қабул килувчи Исломий бошқа гуруҳларни қидирадилар.

 Қарангки, энди ҳозирда уларнинг бу таклифларини деярлик кўпчилик қабул қилиб кофирларнинг бу суннатига эргашган ҳолда ботил йўлни тутиб олишди. Аммо, энди эса кофирларнинг мусулмонларга ваъда қилаётган бу тинчлиги бошқа шартлар билан қувватланади. Яъни мусулмонлар демократия номини олган дин йўлини танлаганларидан сўнг, террор ва террорчилар деб ном олган жиҳод ва мужоҳидларга қарши, Америка ва бошқа ғарб давлатлари билан ҳамкорлик ҳам қилишлари шарт. Бу ҳамкорлик эса кўп тармоқлик бўлади. Кимлардир очиқдан-очиқ жиҳод ва мужоҳидларни қоралайди. Бошқалар эса Исломдаги жиҳодни инкор килмаган ҳолда, ҳозирдаги жиҳод ва мужоҳидларга бошқача ном берадилар. Яна бошқалар эса ҳозирдаги жиҳод ва мужоҳидлар ҳақида сукут саклашликни лозим топдилар. Яъни ҳозир унинг вақти эмас, деб таъкидлайдилар. Ҳамда ўзларининг бу ишларини Исломнинг равнақи, унинг ҳимояси деб талқин қиладилар. Дарҳақиқат Аллоҳнинг динида кофирлар учун ҳеч қандай муроса йўқ. Бу адашган тоифалар кофирлардан иззат ва салтанат олишлик учун дин буюрмаган ботил ишларга қўл уришади. Наҳот Аллоҳнинг дини олий бўлишлиги учун кофирларнинг рухсати керак бўлса. Наҳот бу нарсани инсон ақлига сиғдира олса? Бу дин ўзининг асл ҳолича олийдир. Бу дин комил бўлган диндир. Гарчи бу кофир ва мушрикларга ёқмасада.

  Кофирлар тарих мобайнида ўз динларини ўйин қилганлари каби бугунга келиб Исломни ҳам шундай қилишни хоҳламақдалар. Уларнинг мақсади Аллоҳ йўлидаги жиҳодни Ислом шариъатидан олиб ташлашлик. Шунинг учун ҳам мужоҳидларни ўзлари билан муроса қилишга чақирадилар. Аллоҳга қасамки ерда Аллоҳнинг шерлари бор экан, бу иш ҳеч қачон тўхтаб қолмайди. Ҳамда Аллоҳ йўлидаги жиҳод кофир ва мунофиқларнинг раъйига қарамасдан қиёматга қадар давом этади. Аллоҳнинг дини ва мўъминлар фақатгина кофирларни хор қилишлик йўли билангина олий бўлади холос. Бу Аллоҳнинг хоҳиши-қонунидир. Қуртубий айтади: Қурайш кофирлари Пайғамбар алайҳиссалом олдиларига келиб айтишди: «Эй Муҳаммад бизларни ўз ҳолимизга қўйгин, шунда биз ҳам сени тинч қўямиз». Эътибор берсангиз, қурайшнинг бундан қарийб 1500 йил аввал айтган гапи ҳозирги демократияга жуда ҳам ўхшаб кетади. Ҳақиқатда жоҳилиятдаги курайшнинг ҳаёти ҳозирдаги кофирларнинг демократиясига жуда ҳам ўхшар эди. Аллоҳ таъоло Исро сурасида шундай дейди: Агар Биз сизни (Ҳақ Йўлда) собитқадам қилмаганимизда, сиз уларга бир қадар мойил бўлишингизга оз қолди. Ал-Исро-74

  Мудоҳана калимаси – юмшоқлик маъносида келади. Демак, кофирларга нисбатан айнан мана шу юмшоқлик динда ман этилган. Ибн Ҳажар Қози Иёзнинг бу калималарга берган таърифини келтиради. Яъни, «мудоро» калимаси – бу қандайдир дунё матосидан диннинг фойдаси, ҳимояси учун воз кечишликдир. «Мудоҳана» эса дунё матосини қўлга киритиш мақсадида диннинг қандайдир қисмидан воз кечишликни англатади. Демак, динда кофирлар билан муросага рози бўлишлик мусулмонларнинг мағлубияти ҳисобланади.

3-мағлубият. Кофирлар томонига мойил бўлишлик. Яъни, уларга нисбатан юмшоқликни изҳор қилишлик. Аллоҳ таъоло айтди:

(Эй Муҳаммад алайҳис-салом, мушриклар) сизни Бизнинг шаънимизга ўзга нарсаларни тўқиб чиқарсин деб, Биз сизга ваҳий қилган оятлардан алдаб-буриб юборишларига оз қолди. У ҳолда (яъни, уларнинг йуриқларига юрсангиз), сизни дўст қилиб олган бўлур эдилар. Агар Биз сизни (Ҳақ Йўлда) собитқадам қилмаганимизда, сиз уларга бир қадар мойил бўлишингизга оз қолди. Ал-Исро-73,74.

  Демак, кофирлар томон бир оз бўлсада мойил бўлишлик, дўст тутишликка олиб боради. Бу эса ўз навбатида кишининг адашиб кетишлигига олиб келади. Муроса билан мойил бўлишлик бир-бирини тақозо қиладиган икки ўхшаш нарса. Қачонки, мусулмон киши кофирлар таклиф қилган ёки мусулмонларнинг олдига ташлаб қўйган зийнат-фитналарга мойил бўлсалар, буни кўрган кофирлар мусулмонларни Исломдаги ҳукмларни ўзгартиришлик учун муросага чақирадилар. Кейинроқ эса бу каби қабиҳ ишларга буюришни ҳам бошлайдилар.

 4-мағлубият. Кофирларга итоат қилишлик.

  Аллоҳ таъоло шундай дейди: …Ва Биз қалбини Бизни зикр этишдан ғофил қилиб қўйган, ҳавойи-нафсига эргашган ва қилар иши исрофгарчилик бўлган кимсаларга итоат этманг! Каҳф-28.

  Мусулмон умматнинг кофирларга итоат қилиб яшашлиги ҳам, биз яшаб турган даврнинг ўзига хос хусусиятларидан ҳисобланади. Маълумки итоат барча кўзланган мақсадларни руёбга чиқариш йўлидаги энг муҳим омилдир. Афсуски, бугунда нафақат шахс, балки, мусулмон ўлкалар давлат миқёсида кофирларга итоат қилиб келмоқдалар. Модомики, аҳвол шундай экан, ўлкаларда Исломга амал қилишлик ҳам шунга қараб бўлади.

  Албатта, кофирлар Қуръонни ўзгартиришга қодир эмаслар. Аммо, улар ана шу Қуръонга бўлган амални ўзгартиришга муваффақ бўлдилар. Хусусан жиҳод ҳукми ва унга бўлган амал мусулмонларга бегона бўлди. Мусулмонлар жиҳод ҳақида ҳеч нарса билишни ҳам, эшитишни ҳам истамайдиган кимсаларга айланиб қолдилар. Бунинг сабаблари кўп. Аммо, бунинг асосий сабаби шуки, улар кофирларга итоат қилиб яшашга рози бўлдилар, натижада эса кофирлар ўзлари учун Исломдаги энг хавфли рукн ҳисобланган жиҳод ибодатини мусулмонлар қалби-ю, қўлидан олиб қўйишди. Бу ўз-ўзидан маълум бўлган Ислом умматининг буюк мағлубиятидир.   

5-мағлубият. Аллоҳнинг раҳмати, нусрати ва берадиган ғалабасидан ноумид бўлишлик.

  Яъни, қўл силтаб, буткул тушкунликка тушиб қолишлик. Ноумид бўлиб, бутунлай тушкунликка тушиб кетишлик  аслида – кофирларга тегишлик бўлган сифатдир. Улар бошларига келган ҳар қандай мусибат ва ёмонликдан бутунлай ноумид бўлиб, ҳатто ўзларини ўлдиришгача борадилар. Мусулмонларнинг бундай ҳолатга тушиб қолишлиги ҳақиқатда катта гуноҳ саналиб, кофирлар олдида сўзсиз таслим бўлишининг ўзгинасидир. Кофирларнинг бугунда олиб бораётган мафкуравий ва ахборий уруши аксарият мусулмонларни, улар ҳали уйларида ўтирган ҳолларида тиз чўкиб, таслим бўлишликка мажбур қилди. Бу ҳақиқатда жудда катта мағлубиятдир. Натижада мусулмонлар мужоҳидларга ёрдам беришни умуман тўхтатиб қўйдилар. Чунки уларнинг тушунчасида кофирлар устидан ғалаба қозонишлик мумкин эмасдек бўлиб қолган. Шунинг учун улар бекордан-бекорга жон ва мол беришдан қандай фойда бор дейдилар. Мана бу уларнинг бугундаги асл ақидаси. Уларнинг тушунчаси ўзлари кўриб турган моддий нарсадан иборат бўлиб қолгандир холос. Улар: “Қандай қилиб мусулмонларнинг кичик бу жамоати кофирларнинг улкан қўшинларига бас кела олади? –деб фикр юритадилар. “Қандай қилиб бу мужоҳидлар кофирларнинг устидан ғалаба қозонмоқчилар? Ахир кофирлар қўлида энг кучли замонавий қуроллар бўлса, мужоҳидларда эса ҳеч нарса йўқ. Қандай қилиб, қандай қилиб?

  Улар Аллоҳдан эмас, балки кофирлардан қўрқмоқдалар. Шунингдек бу каби аксарият мусулмонларда бунданда бошқа жуда кўп гумон ва шубҳалар борки, улар айнан шулар сабабли кофирлар олдида улкан мағлубиятни бўйинларига олиб бўлишган. Аслида улар эътиқод ва маънан мағлубиятга учраб бўлишган. Энди эса ўзларининг бу мағлубиятларини беркитиш учун шариъатдан ҳар-хил ҳужжатлар қидиришади. Уларга бу сохта, ҳеч қандай асосга эга бўлмаган ҳужжат-далилларни топиб берувчилар бугунги кунда ҳар бир масжидларда, ҳар қандай шариъат ниқоби остига фаолият олиб бораётган муассасаларда тўлиб-тошиб ётибди. Исломий саҳиҳ ақида шуки, душман қанчалар кучлик бўлишидан қатъий назар мусулмонлар ҳеч қачон ноумид бўлишлари мумкин эмас. Борди-ю бу ноумидлик мусулмонларнинг қалбларидан жой олар экан, демак улар улкан мағлубиятга дучор бўлган бўладилар.

 6-мағлубият.  Хеч қандай сабабсиз жиҳодни тарк этишлик.

  Бугун душман биздан нимани хоҳлаяпти? Биз мусулмонлар Аллоҳни бутунлай тарк этишимизни хоҳлаяптими? Йўқ! Уларнинг ягона мақсади биз жиҳодни тарк этишимиздир. Бошқача қилиб айтганимизда душман Аллоҳнинг шариъатини халқлар устида кўтаришимизни хоҳламайди. Маълумки, бу дин фақат жиҳод билан олий бўлади. Шунинг учун кофирлар қўлларидаги бор кучни сарфлаб бўлса ҳам мана шу жиҳодни тўхтатиб қолишга ҳаракат қилмоқдалар. Улар мусулмонларнинг масжидлар қуришига қарши чиқмаяптилар, балки бу ишда ҳамкорлик ҳам қилмоқдалар. Шунингдек, мусулмонларнинг Қуръон тиловат қилишларидан ёки зикр халқалари уюштиришидан ҳам тўсаётганлари йўқ. Уларнинг ягона мақсади жиҳод ва мужоҳидларни йўқ қилишдир. Чунки айнан шу ибодат мусулмонларни олийликка олиб чиқишини кофирлар тушуниб етишган. Афсуски мусулмонлар бу ҳақиқатга етиб келишмади. Демак бугунда мусулмонларнинг жиҳодни тарк қилишлари, шу билан бирга кофирларнинг бу хоҳишларини бажаришлари ўз-ўзидан улкан мағлубиятнинг ўзгинасидир. Ҳа, худди шундай, мусулмонлар нафақат жиҳоднинг ўзидан, балки жиҳод йўлида унга тегишли бўлган ҳар бир нарсадан ўзларини олиб қочадиган бўлишди. Негаки кофирлар жиҳодга олиб борадиган ҳар қандай йўл қаршисида туриб олишга ҳаракат қилмоқдалар. Демак бу нима дегани – бу дегани жиҳодга ким аралашса унинг ҳаёт йўли муаммоларга тўлди дегани. Кишининг дунёсига талофат етди дегани. Шунинг учун ҳам мусулмонлар бу улкан ва қийин ишда кофирларнинг хоҳишларига рози бўлиб, ўзларидаги мағлубиятга гувоҳлик бердилар. Аллоҳга қасамки, аввалда ҳам ҳозирда ҳам жиҳодни фақатгина ҳақиқий мўъминлар қилган. Демак кимда-ким хоҳ ақидада бўлсин ёки ҳаракатда бўлсин жиҳодни тарк этса, албата у мағлубият эгаси ҳисобланади.

7-мағлубият.  Душмандан (кофирдан) қўрқишлик.

Аллоҳ таъоло Али Имрон сурасида шундай дейди:

…Бас, агар мўъмин бўлсангизлар, улардан қўрқмангиз, Мендан қўрқингиз! Оли Имран-175.

 Модомики, мусулмонлар қўлларидан келган таёргарликни кўрганларидан сўнг,  душман томонидан мағлубиятга учрасалар, улар мағлубиятнинг сабабларини тайёргарликдан қидиришлари тўғри  бўлмайди. Яъни (одамларнинг камлиги, қурол-аслаҳа етишмовчилиги ва ҳоказо.) Ҳа, бу нарса фикр ва мулоҳазаларга лойиқ бўлсада такрор айтамиз, агар мусулмонлар қўлларида бор бўлган барча имкониятларни ишга солган эканлар, улар мағлубият сабабларини тайёргарликдан қидиришликлари тўғри  бўлмайди. Чунки одамлар сон-саноғининг кўплиги ва улардаги қурол-аслаҳаларнинг етарли бўлишлиги ғалаба учун асосий омил ҳисобланмайди. Аллоҳ таъоло Тавба сурасида шундай дейди:

 Аллоҳ сизларни кўп уринларда ғолиб қилди. Хунайн (Макка билан Тоиф ўртасидаги бир водий) кунини (эсланглар)! Ушанда сизларни кўп эканлигингиз магрур қилиб куйган эди, аммо у (яъни, саногингизнинг кўплиги) сизларни ҳеч нарсадан бехожат қила олмади (куткариб кола олмади) ва сизларга кенг ер торлик қилиб қолди, сўнг юз ўгирган ҳолингизда чекиндингиз! Тавба-25

Аллоҳ таъоло Оли Имрон сурасида мағлубият келишининг бир тарафига ишора қилиб ўтди:

(Эй мўъминлар), агар сизларга (Уҳудда душман томонидан) бир мусибат етса, — ҳолбуки, сизлар (Кофирларга Бадр жангида) унга икки баробар мусибат етказган эдингиз – «Бу бало қайдан келди?», дейсизларми?! (Эй Муҳаммад алайҳис-салом), уларга: «Бу (мусибат – мағлубият) ўз қилмишларингиздан», деб айтинг! Албатта Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир!  Оли Имрон-165.

Демак, мағлубият гуноҳларнинг натижаси экан. Мусулмонларнинг Жиҳод майдонидаги вақтинчалик мағлубияти бир неча сабаб билан юзага келиши мумкин экан:

 а) Аллоҳ мўъмин бандаларини имтиҳон қилади;

 б) нафслар ҳамда сафлар покланади;

 в) мағлубият гуноҳлар ҳосили.

   Аммо, ҳеч вақт мўъминлар кам сонлик бўлганликлари, ёки бўлмаса кофирлар каби тайёргарлик кўриб куймаганлари учун мағлубиятга учрамайдилар. Демак, мағлубиятга аниқ бир баҳо бериш ёки унга қатъий бир тушунча беришлик мумкин бўлмайди. Шунингдек муаллиф ҳозирда Афғонистондаги мужоҳидларнинг вақтинчалик мағлубиятини глобал дунё куфрига боғлашликни катта хато деб билади. Яъни дунё кофирларининг кучи жуда катта, ва айнан шу уларнинг ғалабасининг омили деб уйлашлик хатодир. Ҳақиқат шуки, Аллоҳ таъоло бизларга кофирларнинг кучига тенг ёки уларникидан кўп тайёргарликка буюргани йўқ. Балким, У Зот қўлимиздан келганича, имкониятимиз доираси ичида пухта тайёргарлик кўришимизга буюрди.

Аллоҳ таъоло Анфол сурасида шундай дейди:

(Эй мўъминлар), улар(га қарши жанг қилиш) учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингиз,…  Анфол-60.

  Бу ўринда масъала душман кучининг катта ёки кичиклигида эмас, балки биз мусулмонлар Аллоҳнинг буйруғига биноан имкон қадар тайёргарлик кўриб куйдикми, ё йўқми, гап айнан шунда боради. Борди-ю биз душман тайёргарлигининг ўндан бирини ҳам қила олмаган бўлсак ва бизнинг қўлимиздан келгани шугина бўлса, яъни имконимиздаги бор нарсани ишга солган бўлсак, у ҳолда бизнинг устимизда жавобгарлик йўқ. Ҳақиқатда бугундаги толибон Аллоҳ буюрган ишни, яъни кофирларга қарши жиҳод қилишлик йўлида қўлларида бор бўлган имкониятни ҳозирлашди. Айнан шу амал улар учун узр ва олийлик олиб келди. Улар душманнинг қуввати ва унинг қолган жиҳатларини бошқа мусулмонлардан кўра яхши биладилар. Чунки толибон мана шу йўлда кўп сайъи ҳаракатлар қилиб келмоқда. Бу эса Аллоҳнинг буйруғидир.

  Афсуски, Аллоҳнинг бу буйруғини бошқа ердаги мусулмонлар қилишмади. Таажуб-ки ҳозирда эса кофирларнинг кучлари, уларнинг сони ҳақида барча мусулмон ўлкаларнинг аҳли тўхтамасдан гапириб бир-бирларини қўрқитиб юришибди. Ҳолбуки толибон бу ҳақда ҳаммадан кўра билимдонроқ. Негаки улар ана шу душман билан жанг майдонида ҳам унинг ташқарисида ҳам тўқнашиб келмоқда. Душман ҳолатини ким яхшироқ билади? У билан юзма-юз кўришиб, унинг қонини тўкиб, ўзи ҳам душманнинг қўлида жон бераётган кимсаларми, ё бўлмаса кофирларнинг ахборот воситалари орқали олиб бораётган мафкуравий ва ахборий урушига мағлуб бўлган кимсаларми?!  Кучлар сонида фарқ жуда катта, аммо шунга қарамасдан улар кофирларга қарши уруш олиб боришяпти, чунки ғалаба Аллоҳнинг қўлидаги раҳмат эканлигини улар яхши биладилар. Улар фақат Аллоҳ буюрган тайёргарликни ҳозирлаб Унинг йўлида жиҳод олиб боришяпти холос.

  Хулоса шуки, биз жиҳоднинг ўзгармас қонун-қоида эканлигини яхши билиб олишимиз керак. Бу эса бизнинг Аллоҳ йўлидаги жиҳодга қўйган биринчи қадамимиз бўлади. Борди-ю бизда ана шу асл ақида бўлмаса – бу ҳалокатдир. Чунки бу Аллоҳ йўлидаги жиҳоднинг тўхтаб қолишига олиб келади. Бу эса дин, жон, мол ва бошқа муқаддас нарсаларнинг завол бўлишидан бошқа нарса эмас. Юқорида таъкидлаганимиздек, майдондаги уруш, қон тўкилиши ва бундан бошқа барча нарсалар – бу икки бир-бирига зид бўлган ақиданинг ҳосили – натижасидир. Демак, жиҳод қиёматга қадар давом этадиган Аллоҳнинг ўзгармас қонуни-буйруғидир. Натижалар қандай бўлишидан қатъи назар – бу улуғ ибодат давом этади.

   Аллоҳдан бу шайхимизга кўп дуолар қилиб қоламиз. Аллоҳ Ўзининг бу бандасига кўп мукофотлар берсин! Унга шаҳидликни муборак этсин, ҳамда унга энг олий жаннат саналмиш «Фирдавс»дан маскан берсин! 

 Шунингдек, Роббимиз бизларга ҳам ушбу дарсликни муборак қилсин. Бу илмни фойдали қилиб берсин. Ўрганган бу илмимизга амал қилишликни насиб этсин!

وصلى الله على محمد النبي الأمي، وعلى آله وصحبه وسلّم.

وآخر دعوانا أن الحمد لله رب العالمين

 

𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐙𝐨𝐡𝐢𝐝
𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑞𝑜'𝑟𝑞𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟 𝑣𝑎 𝑠𝑜𝑑𝑖𝑞𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑏𝑖𝑟𝑔𝑎 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟!
https://sodiqlar.org

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *