Абдулмунъим Мустафо: Биринчи ҳолат : ИКРОҲ . (الاكراه)

МАҚОЛАЛАР

   Икроҳ бу инсоннинг шариъатга хилоф бўлган бир нарсани ўзи рози бўлмаган ҳолатда қилишга ёки гапиришга куч билан  мажбур қилинишидир. Бас ким ( Тоғутга сажда қилишга ўхшаган ) куфр амалини қилиш ёки куфрдан бўлган бирон сўзни айтиш учун  икроҳ шартлари остида мажбур қилинса ва бу икроҳни дафъ қилиш учун куфр калимасини талаффуз қилиш ёки куфр амалини  қилишдан бошқа чора топа олмаса, қалби иймонга ва яқийнга мустаҳкам эътиқод қилган ҳолда қолиши шарти билан унга куфрнинг изҳори шаръан жоиздир . Бунга далил Аллоҳ таъолонинг қуйидаги Сўзлари:

106. Ким Аллоҳга иймон келтирганидан кейин (яна қайтиб ) кофир бўлса (ҳолига вой!) Лекин кимнинг қалби иймон билан хотиржам ҳолда (куфрга) мажбур қилинса, у мустаснодир. Аммо кимки кўнгилни куфрга очса, бас, у (каби)ларга Аллоҳ (томони)дан ғазаб ва улкан азоб бордир!  (Наҳл 106)

Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нинг сўзлари ҳам бунга далилдир:

إن الله تعالى تجا وز لى عن أمتى الخطأ  و النسيان و ما استكرهوا عليه 

«Аллоҳ таоло мен учун умматимдан содир бўладиган хато, унутиш ва икроҳан қилдирилган гуноҳларни афв этди.[1]»

   Ҳаммага машҳур Аммор ибн Ёсир қиссасида ҳам бунга далил бор. Қачонки мушриклар Набий  (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни мағлуб қилиш учун Амморни куфр калимасини айтишга мажбурлаб қаттиқ азоб остига олганларида бунга қисман муваффақ бўлган эдилар. Шу ҳолдан кейин Набий  (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):

فكيف تجد قلبك؟

«Қалбинг нима деяпти?» —деб  сўраганларида Аммор )р.а.(:

أجد قلبى مطمئناً بالإيمان

«Қалбим иймон билан хотиржамдир» деб жавоб берган эдилар ва Набий  (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шунда:

فإن عادوا فعُد

«Агар яна шунга мажбур қилсалар яна шундай қилавер» деб марҳамат қилган эдилар.

Муҳим эслатма ва огоҳлантиришлар

(Эсда сақланг)

   Бу ерда баъзи зарурий эслатмаларни тафсилот юзасидан эмас балки жоизлик жиҳатидан зикр қиламиз: 

  • 1. Куфрни изҳор қилиш, магарам ҳақиқий икроҳ содир бўлгандагина жоиз бўлади, ёки бўлмаса унинг шак шубҳасиз содир бўлишига ишончи комил бўлса ва агар куфрни изҳор қилмаса қатл қиладиган, ё танасининг бирон аъзосини кесиб ташлайдиган, ё яна шунга ўхшаш инсон кўтара олмайдиган қаттиқ аламли азоб берадиган зўравон мукроҳнинг қўлига топширилиши ёки тушиб қолиши муҳаққақ, яъни, аниқ бўлгандагина жоиз бўлади.

Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.)  айтадилар:

ما من ذى سلطان يريد أن يُكلفنى كلامًا يدرأ عنى سوطًا أوسوطين إلا كنت متكلمًا به.

«Мабодо бирон  салтанат эгаси бир ёки икки қамчи уриш билан таҳдид қилиб мени бирон гапни айтишга зўрласа, бас уни айтаман.» Баъзи уламоларнинг айтишларига кўра, бу икки қамчи саҳобий ибн Масъуд (р.а.) учун ҳатто ҳалок қиладиган даражада жуда қаттиқ азобдир, чунки бошқа ҳадислардан маълумки, у зотнинг жисмлари жуда нозик ва заъиф бўлган.

  • 2. Куфрни изҳор қилганда эътиқоди куфрдан саломат бўлмоғи, қалби иймонга ва яқийнга боғланган бўлмоғи керак. Мабодо агар, изҳор қилаётган куфрга  қалби хотиржам бўлса, ундан хавфда бўлмаса, ҳамда унга боғланган бўлса шу заҳотиёқ кофир бўлади  ва ислом миллатидан чиқади. Чунки қалб эътиқоднинг масканидир ва қалбни ўзи хоҳламаган ва рози бўлмаган нарсага эътиқод қилишга ҳеч қачон мажбур қилиб бўлмайди. Яъни икроҳ зоҳиран ўз ҳукмини сўз ва амалларга ўтказиши мумкин, лекин эътиқодга ўз ҳукмини ўтказа олмайди (агар у ҳақиқий эътиқод бўлса).
  • 3. Куфрнинг изҳори  унга етаётган босим ёки азобу-озорлар миқдорича бўлишлиги, босим даражасидан озгина бўлса ҳам ошиб кетмаслиги керак. Куфрни изҳор қилишда ҳеч қандай заруратсиз  ўзига эрк бериш ва меъёрини билмай қолишлик   ўз соҳибини  ман қилинган зонага тушиб қолишига, кўпинча  эса кофир бўлиб қолишига сабаб бўлади. Масалан, агар ундан талаб қилинган нарса фақатгина динни ҳақорат қилиш   бўлса-ю, у бунга қўшиб Аллоҳни , Муҳаммад  (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни ва барча мусулмонларни ҳақорат қилса, бу ва бунга ўхшаш кенгайтиришлар ўз соҳиби учун икроҳни оқлов воситаси қила олмайди. Яъни, икроҳ унинг учун узр бўла олмайди. Чунки куфрни изҳор қилишдаги бундай ошириб юборишлик ундан талаб қилинмаган эди ва бу изҳори икроҳдан ташқари изҳордир. Унинг фақат талаб қилинган нарсани қилишлиги икроҳдан қутулишлиги учун кифоя эди.
  • 4. Агар, икроҳ шароити остига тушишдан олдин  қочиш, ҳижрат ва шунга ўхшаш бошқа йўллар билан  икроҳ шароити остига тушиб қолмаслик қўлидан келса-ю, лекин дунё ҳаёти ва унинг лаззатларини яхши кўрганидан  буни қилмаса, бундай ҳолатда у куфрга мажбурланганда куфрни зоҳир қилишлиги жоиз эмасдир, ва икроҳ бунга узр бўлмайди. Чунки бу ўзининг ихтиёридаги нарса ва ўз иродасининг маҳсулидир. Уни дафъ қилиш ва унга тушиб қолмасликка имконияти бор эди. Аллоҳ таъоло айтадики:

«16. Бас тоқатларингиз етганича Аллоҳга тақвода бўлингизлар.» (Тағобун 16)

Яна Аллоҳ таъоло айтадики :

«97. Албаттаўзларига (ҳижратдан бош тортибзулм қилувчиларнинг жонини олган фаришталар (уларга): «қайси ҳолда бўлдингизлар?» — десаларулар: «Ер юзида бечораҳол эдик«,- деб айтадилар(Фаришталар): «Аллоҳнинг ери унда ҳижрат қилишларинг учун (етарлича) кенг эмасмиди?» — дейдилар. Ана ўшаларнинг жойи жаҳаннамдир. Нақадар нохуш жой у!  98.99. Фақат бирор чора-тадбирга қодир бўлмаган ва (ҳижратга) йўл топа олмайдиган ночор эркак, аёл ва болалар борки,  айнан ўшаларни, шояд Аллоҳ афв этса. Аллоҳ афв этувчи, кечирувчи зотдир.  (Нисо  97-99)

   Аллоҳ таъоло ушбу оятларда Бадр жангида Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва у киши билан бирга бўлган муваҳҳид мўъминларга қарши мушрикларни қувватлаш ва сонларини кўпатиришга мажбур қилинган, лекин бу икроҳ шароитига тушишларидан олдин ҳижрат қилишга қодир бўлган бир гуруҳ мўъминларнинг ҳолини баён қиляпти. Аллоҳ таъолонинг айтишига кўра, улар ҳақиқий бечора мустазъафинлардан хилоф ўлароқ,  бечоралик, яъни, жангга мажбурланганлик даъвоси билан узрли бўла олмайдилар ва бу икроҳ уларнинг  қилмишларини оқлай олмайди, чунки бу мавқифга тушмаслик уларнинг қўлларидан келарди. Ҳақиқий бечора мустазъафинлар эса бу мавқифга тушишдан олдин ҳижрат қилиш учун  бирор чора-тадбирга қодир бўлмаган ва (ҳижратга) йўл қидириб топа олмаганлардир, бас ана ўшаларни, икроҳ  туфайли куфрни изҳор қилганларида, шояд Аллоҳ афв этса ва гуноҳларини кечирса!

   Худди шунга ўхшаш, куфр  амалларини қилишга мажбур қилувчи мустабид золимларнинг қўлидан Аллоҳ бир кишини саломат сақлаб, қутулишига муваффақ қилган бўлса-ю, у яна била туриб ўша золимлар ҳукмрон бўлган юртга кўнгли тусагани учун борса ва оқибатда куфрни изҳор қилса, гарчи бу қаттиқ икроҳ остида бўлса ҳам унга жоиз эмасдир . Чунки у бирон бир сабабсиз ёки ҳеч бир шаръий мақсадсиз, фақат нафси хоҳлагани учун шу ҳолатга тушди ва унга ҳеч бир узр йўқ. ВАллоҳу аълам!

 Бу нарсаларда баъзи муҳожирлар учун, хусусан, Аллоҳ уларга ҳижрат қилган жойларида кўп яхшиликлар ва кенг ризқ ато этганидан кейин ҳам ҳижрат жонларига тегиб, яъни ҳижратдан зерикиб, ҳамда ватан ва уй-жойларига бахиллик қилиб ва соғиниб,            авф, кечиримлилик ва бағри кенглик истаб ялинган (ва шунга ўхшаш яна бошқа хорлик ва таҳқирланишларга рози бўлган) ҳолда мустабид-золимларнинг «иссиқ» оғушига ўзларини ташлаётган «муҳожирлар» учун жуда муҳим огоҳлантиришлар бордир. Ундайларга куфрни изҳор қилишга мажбур қилинганлари учун  бирон узр ёки оқлов йўқдир.

  Худди шунингдек ўз хоҳишлари билан тоғутий  парламент, олий мажлис, сайлов ва шунга ўхшаш бошқа куфр мажлисларига интилувчиларга ҳам шуни эслатиш ўринли-ки, агар улар жоҳилий дастур ва қонунлар ҳурматига қасам ичиш, тоғутнинг итоатига кириш учун қасам ичиш ёки яна шунга ўхшаш куфрдан бўлган бошқа нарсаларни қилишга мажбур бўлиб қолсалар, уларга бу жоиз эмас ва бу мажбурликлари куфрларига узр бўла олмайди. Аллоҳ    сақласин  !

  • 5. Икроҳ қилинувчи ўзига етказилаётган зарарни ўша зарарга тенг зарар эвазига ёки ундан ортиқроқ зарар эвазига кеткизиши жоиз эмас. Масалан ўзига етиши мумкин бўлган қатлни бошқа мусулмон биродарнинг қатли эвазига ўзидан соқит қилишлиги  жоиз эмасдир. Чунки унинг жони мусулмон биродарининг жонидан афзал эмасдир.

   Агар золим унга ихтиёр берса, яъни «агар   мусулмон биродарингни ўлдирсанг сен шаксиз саломат қоласан, акс ҳолда ўзингни ўлдирамиз» деб таҳдид қилса, гарчи бўйнига  ўткир тиғ тираб турган бўлса ҳам, биродарига зарра мисқол зарар етказиш унга жоиз эмасдир.

  Худди шунингдек мабодо у золимнинг турмасидаги қийноқхонада асир бўлса ва гарчи азоб жуда қаттиқ ва аламли бўлса ҳам, унга биродарини топиш мумкин бўлган жойларни айтиши ёки бу ишга озгина ишора билан ҳам ёрдам бериши жоиз эмасдир. Чунки бу маълумотлар сабабли келажакда биродарига ҳибс, ўлим ёки бошқа бирон шикаст етказилиши мумкин.

  Шайбоний  айтадики (Сияр 4/245): «Агар бир мусулмон асирга: Бу асирни ўлдир ёки батаҳқиқ сенинг ўзингни ўлдирамиз, дейилса, унга ўлдириш мумкин эмас, чунки салафларнинг асарларида келишича, қатлда туқиййа ( تقية  яъни хавф сабабли зоҳиран бирон ношаръий амални қилишлик ёки бирон шаръий амални тарк қилишлик , эҳтиёткорлик) йўқдир. Ва яна шунингдек,  биродарининг икки қўли ё икки оёғини боғлашни буюрсалар, ёки: унинг қўлини  қилич билан чопишим учун маҳкам ушлаб тур, акс ҳолда сени ўлдираман, дейилса, бундай қилиш жоиз эмасдир. Агар золимларнинг қўлидан бир асир қочса, ва унинг жойини биладиган  бошқа бир асирга: Уни топиб ўлдиришимиз учун унинг жойини бизга айт, акс ҳолда ўзингни ўлдирамиз, дейилса, унинг жойини айтиш асло жоиз эмасдир.

   Биз бундан қаттиқ огоҳлантирамиз,  чунки биз жуда кўп ҳолларда  мустабид золимнинг ҳибсхоналарига мубтало бўлган асир биродарлар ҳали жаллоднинг қамчиси баданига тушмасдан туриб биродарларининг исмлари ва уларни топиш мумкин бўлган жойларни айтиб қўяётганларининг гувоҳи бўляпмиз. Ва улар бунинг оқибати биродарларининг қатл қилиниши, ҳибс қилиниши, ёки аёлларининг номуслари топталиши билан тугашини яхши биладилар.  Агар улардан нега бундай қилганликларини сўралса, улар бу қилмишларини  қаттиқ азобдан қутулиш учун қаттиқ икроҳ шароити остида қилганликларини айтиб, ўзларини оқлаганларини кўрасан. Аммо бу нарсага икроҳ узр бўла олмайди, агар  икроҳ  шартлари остида маст қилувчи ичимлик ичасан деса ичиши жоиз, ҳатто тоғутга сажда қиласан деса қилиши жоиздир, лекин ҳеч қачон ва ҳеч қаерда мусулмон биродарига шикаст  етказишга ёрдамлашиши жоиз бўлмайди. Чунки унинг жони биродарининг жонидан азизроқ ва қийматлироқ эмасдир. Шундай қилиб ўзининг жонини сақлаш учун биродарларининг жонини фидо қилишга ҳаққи йўқдир, агар шундай қилса, бас у  ҳаддан ошувчи, жиноятчидир.  Бас бундай ҳолатга тушмасликка ҳаракат қилсин, мабодо тушса унга сабр-тоқат қилишлик, жаҳаннам азобининг бундан минг-минг баробар даҳшатлироқ эканини эсдан чиқармаслик ва Аллоҳдан бу сабри эвазига жаннатни умид қилишликдан бошқа чораси йўқдир. Аллоҳ таъоло    билувчироқдир

  • 6. Мусулмон киши икроҳ шартлари остида мушрикларнинг аскарлари сафида  мусулмонларга қарши жангга чиқишга мажбур қилинганида, гарчи бу нарса унинг зиндонбанд қилиниши ёки қатл қилинишига олиб борса  ҳам, унга мусулмонларни ўлдириш жоиз бўлмайди.

  Бас, қачонки мусулмонлар бир-бирлари билан фитна туфайли жанг қилганларида  ҳақиқий мусулмон учун мусулмонлар тоифасининг бирига қарши иккинчисига жангда шерик бўлиши жоиз эмас(Агар бу шериклик мусулмонларнинг қонлари тўкилишига олиб борса) . Бунга далил, саҳиҳ манбаларга кўра, Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг фитна жангида баъзи асҳобларини ёғочдан бўлган қилич ишлатишга буюрганларининг хабаридир. Бас, қачонки иш мусулмонлар ўртасида шунчалик экан, мусулмон учун  куфр аскарларининг сафида иймон аҳлига  қарши жанг қилишига йўл бўлсин!? Албатта бунга ҳеч бир шаръий йўл йўқдир, гарчи бундан бўйин товлаши унинг исмининг исёнкор аскарлар рўйхатига қўшилишига ёки замонавий  ҳарбий интизом наздидаги  катта хоинлар «пештахтаси»га киритилишига ва унинг ҳибс этилишига ёки қатл қилинишига олиб келса ҳам!

  Бу нарса ислом ва мусулмонларга қарши уруш эълон қилган замонавий куфр армияси сафида аскарликка мажбур қилинган мусулмонликни даъво қилувчи аскарларни огоҳ бўлишликка чорлайди. Албатта  қайси важ-баҳонани рўкач қилишмасин ва маъноси муваҳҳид мусулмонларнинг манзилларини   ишғол қилиш, ўзларини қуролсизлантириш, ҳибс этиш, ўлдириш ва суиқасд уюштириш, болалари ва аёлларини қўрқитиш каби ранг- баранг озор турларини қўллаш бўлган қўмондонларининг буйруқларини ижро этишга мажбур эканликларини қанчалик «сабаб» қилиб кўрсатишмасин уларга бу нарса жоиз эмасдир. Такрорлаб айтамиз, гарчи бундан бўйин товлаш уларнинг ҳибс        қилинишига ёки ўлдирилишига олиб келса  ҳам!

  • 7. Албатта куфрни изҳор қилишга икроҳ шартлари остида мажбур қилинувчилар учун  афзалроқ  ва аълороқ  йўл, авваламбор сабр қилган ҳолда, қатъийят билан собит туриб, куфрни изҳор қилмасликдир. Асли бу ҳолатда унга куфрнинг изҳори жоиз эди, лекин гарчи бу унинг ҳалокатига сабаб бўлса ҳам куфрни изҳор қилмасдан қатъий туришлик афзалроқдир. Хоссатан агар у илм аҳлидан бўлса ва бу собитқадамликда бошқалар учун ўрнак ва ибрат кўзланган бўлса, ёки бу билан умматнинг руҳини кўтариш бўлса, ёки кўпчилик унга қараб турган бўлса-ю, «у ҳозир  нима қилса, демак шу тўғри бўлади, чунки у олим одам» дейишаётган бўлса, унга ҳақ устида қойим туришлик янада кўпроқ аҳамият касб этади.

Абу Дардодан ривоят қилинган       ҳадисда  у    киши (р.а.) айтадилар:

اوصانى خليلى (صعو)»ان لا تشرك باالله شيئا  و ان قطعت او حرِقت

Маъноси: «Халилим  Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) менгагарчи нимта нимта қилиб бўлиб ташлансанг ҳамўтда куйдирилсанг ҳамАллоҳга ҳеч нарсани шерик қилмагиндеб васият қилдилар.[2]»

  Кўпчиликка маълум бўлган яна бир саҳиҳ ривоятда Расулуллоҳ  (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қуйидаги маънода марҳамат қилганлар[3]: «Учта нарса борки кимда шу уч нарса топилсаиймоннинг ҳаловатини топади :

    БиринчисиАллоҳ ва Росулини бошқа ҳаммадан кўра кўпроқ яхши кўришлик;

    Иккинчисикимни ва нимани яхши кўрсаАллоҳ ва росули уни яхши кўргани учун яхши кўришлик  ва ёмон кўрсаАллоҳ ва росули уни ёмон кўргани учун ёмон кўришлик;

   Учинчисикуфрга  қайтишликни  ёниб турган ўтга улоқтирилишдан ҳам кўпроқ ёмон кўришлик. 

Аллоҳ бу дам ислом дарахтин
  Кофир қўли билан силкитмиш.
 Қай япроғи узилгай ёки
 Узилмагай имтиҳон этмиш.
  
 Касалланган баъзи япроқлар
 Чирт узилмиш эсган елга ҳам.
 Аммо соғлом баргу-бутоқлар,
 Чидаб бермиш ёмғир-дўлга ҳам.
  
 Силкитаркан кофир дарахтни,
 Билмай асло нелигин шафқат—
 Дарахт узра, -- кўринг бу бахтни—
 Соғлом барглар қолганди фақат.
  
 Бу дарахтдан узилган барглар
 Осмонларга учиб кетмади.
 Иложи йўқ, охир дардисар
 Ерга тушди ер ҳам ютмади.
  
  Осмону ер қилмади қабул,
 Тушди ногоҳ оёқ остига.
 Кофир уни хор қилмоқ тугул—
 Эзди, ҳатто чиқиб устига.
  
 Шохда касал япроқ қолмади,
 Яшнаб турар бақувватлари.
  
 Асло таъсир қила олмади,
 Берган азоб-уқубатлари.
  
 "Чин муъминмиз ишимиз йўқ , ул
 Фитна озор таънаси билан.
 Синсак ҳам гар синармиз буткул,
 Биз дарахтнинг танаси билан.
  
 Хулоса шул ,қиссадан ҳисса—
 Чин муъминлар хор бўлмас ҳеч дам.
 Қай бир вужуд иймонда ўсса,
 Бўлгай унда сабр ва чидам.

  Яна бунга далил саҳоба Абдуллоҳ ибн Хузофа Ас-Cаҳмий билан Румнинг золим ҳукмдори ўртасида бўлган воқеа қиссасидир. Бу қиссада келишича, қачонки Абдуллоҳ ибн Хузофа бошқа мусулмонлар билан бирга румликлар қўлига асирга тушганида, Румнинг золими  билан унинг ўртасида қуйидагича суҳбат бўлиб ўтади:

Рум ҳукмдори:

هل لك أن تنصَّر و أشركَك فى ملكى و سلطانى؟

—Насроний  бўлишни, ва мулким ва подшолигимда менга шерик бўлишни хоҳлайсанми?

Абдуллоҳ ибн Хузофа:

لو أعطيتنى ما تملك و جميع ملكته العرب على أن أرجع عن دين محمدٍ(صعو) طرفة عين ما فعلت .           

—Агар  мулкингни ҳаммасини берсанг ҳам ва  арабларнинг бор мулкини  Муҳаммаднинг динидан бир дақиқа  муддат қайтишим учун олиб берсанг ҳам бу ишни қилмайман.

Рум ҳукмдори:

إذن أقتلك   

—Унда  сени ўлдираман.

Абдуллоҳ ибн Хузофа:

أنت و ذاك!

—Қўлингдан  келганини қил!

  Бас, ҳукмдор уни хочга осишга буюрди ва мерганларига айтди: Икки қўли ва икки оёғига яқинлаштириб отинглар. Бу ишдан кейин унга яна насронийликни таклиф қилди, у эса яна бош тортди. Сўнгра катта бир қозон келтирилди ва сув (ёки ёғ) тўлдирилиб, қаттиқ қайнагунча тагига олов ёқилди. Кейин мусулмон асирлардан иккитаси келтирилиб, биттаси қозонга ташланди ва яна ҳалиги таклифни такрорлади, у эса яна бош тортди. Сўнгра унинг ўзини қозонга ташлашга буюрди. Қозон тепасига келтирилган вақтда Абдуллоҳ йиғлади. Шунда уни қўрққанидан йиғлади деб ўйлашди ва қайтариб яна насронийликка таклиф қилинди. У эса яна бош тортди. Улар ўртасида яна суҳбат давом этди.

Рум ҳукмдори:

ما أبكاك إذن؟

—Унда  нега йиғлаяпсан?

Абдуллоҳ ибн Хузофа:

أبكانى أنى قلت فى نفسى تلقى الساعة فى هذه القدر فتذهب,

فكنت أشتهى أن يكون بعدد كل شعرة فى جسدى نفس تُلقى فى الله

Йиғлаганимнинг сабаби, ўзимга ўзим «ҳозир қозонга ташланасану шу билан кетасанқанийди жасадингдаги     тукларинг ададича жонинг бўлсаюуларнинг ҳаммасини Аллоҳ йўлида мана шу тарзда фидо қилсанг»—деб  ўйладим ва кўзимга ёш келди.

Рум ҳукмдори:

هل لك أن تقبل رأسى و أخلى عنك؟   

—Агар  пешонамдан ўпсанг, сени озод қиламан.

Абдуллоҳ ибн Хузофа:

و عن جميع أسارى المسلمين؟

—Ҳамма  мусулмон асирларни озод қиласанми?!

Рум ҳукмдори:

و عن جميع أسارى المسلمين.

—Ҳамма  мусулмон асирларни озод қиламан.

Абдуллоҳ ибн Хузофа ўзича ўйлади:

عدوٌّ من أعداءالله , أقبل رأسه يخلى عنى

و عن أسارى المسلمين , لا أبالى.

«Бу Аллоҳнинг душманларидан бири бўлса, бошига шунчаки лабимни теккизиш эвазига ўзимни ва мусулмон асирларни ундан қутқараман, менимча бунинг зарари бўлмаса керак?!» Бас унга яқинлашди ва бошини ўпди, асирлар эса озод қилинди.

  Шундан кейин улар Умар (р.а.)нинг олдига келдилар ва Умарга бу ҳақда хабар бердилар. Шунда Умар (р.а.) айтдиларки: «Абдуллоҳ ибн Хузофанинг пешонасидан ўпмоқлик ҳар мусулмонга вожибдир, ва мен буни бошлаб бераман» Бас Умар (р.а.) турди ва унинг пешонасини ўпди.

  Умар (р.а.) ва у киши билан бирга бўлган бошқа саҳобаларнинг бу ишни олқишловлари хилоф билмайдиган ижмоъ сифатида эътиборга олинади. Абдуллоҳ ибн Хузофанинг (р.а.) куфр олдида қатъийят билан туришлари эса янада кўпроқ таҳсинга сазовордир ва бу улуғ саҳоба сингари сабр ва қатъийят билан иш тутишлик албатта энг афзал ва увлороқ йўлдир.

 

 


[1] Имом Аҳмад, ибн Можжаҳ, Табароний, Саҳиҳул Жомеъ:1731

[2] Ибн Можжаҳ ва Байҳақий ,Саҳиҳут Тарғийб:566

[3] Муттафақун ъалайҳ

«Sodiqlar» учун араб тилидан  Отсиз Чавандоз таржимаси

𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐙𝐨𝐡𝐢𝐝
𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑞𝑜'𝑟𝑞𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟 𝑣𝑎 𝑠𝑜𝑑𝑖𝑞𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑏𝑖𝑟𝑔𝑎 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟!
https://sodiqlar.org

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *