Иккинчи ҳолат : ТУҚИЙЙА التقية

МАҚОЛАЛАР

   Туқиййа – бу ўз жонига ва аҳлига бирор зарар етишидан хавфланиб, қалбидаги адоват ва нафратини яширган ҳолда, тилида мушрикларга дўстлик ва хушомадни изҳор қилишликдир[1].

 Мушрикларга тилда дўстликни изҳор қилишлик аслида шак-шубҳасиз куфрдандир , ва албатта унинг соҳиби  туқиййасиз ёки бирон эътиборга молик хавфсиз изҳор қилган бўлса кофир бўлади.

Бунга далил Аллоҳ таъолонинг қуйидаги Сўзлари:

28. Мўминлар турганида мўминлар кофирларни дўст тутмасинларКим шундай қилсаАллоҳга ҳеч қандай дахли қолмасМагарулардан эҳтиёт бўлиш учун (юзаки муомала қилсангизмумкиндирАллоҳ сизларни «Ўзидан» огоҳлантирадиАллоҳ (ҳузури)гаалбаттақайтиш бордир.(Оли Имрон 28)

   Ибн Ҳажар  ат-Табарий  айтади: «Бунинг маъноси: Эй,  мўъминлар мўъминларнинг ўрнига кофирларни динларида дўст тутиб, мусулмонларга қарши  уларга ансор ва қўлловчи ўлароқ ёрдам берманглар, ҳамда мусулмонларнинг сирларини уларга айтманглар, албатта ким шундай қилса «Аллоҳга ҳеч қандай даҳли қолмас», яъни: Батаҳқиқ , у динидан қайтиб, куфрга кирганлиги учун Аллоҳнинг унга, унинг Аллоҳга таалуқли жойи йўқдир, «Магарулардан эҳтиёт бўлиш учун (юзаки муомала қилсангизмумкиндир», яъни, илло уларнинг салтанати остида бўлсангиз, ва ўзларингизга бирон хавф сезсангиз, қалбларингиздаги адоватни яшириб, тилларингиз билан дўстлик изҳор қилишларингизда хараж йўқдир, аммо куфрдан бўлган бирон ишда улар тарафига ўтмангизлар, ва мусулмонларга қарши уларга ёрдам берманглар.»(Тафсири Табарий 3/227.)

   Саддий айтади: «Магар улардан хавфлансалар (мумкиндир)» яъни, бу уларга динларида дўстликни ва мўъминларга таалуқсизликни изҳор қилишликдир.

  Ибн Аббос айтади: Туқиййа тил билан(куфрона сўзларни ) сўзлашлик ва қалбнинг иймон билан хотиржам  бўлишидир.

   У киши яна айтади: Туқиййа тил биландир, ким Аллоҳга маъсият бўладиган гапни айтишга мажбур ҳолатга тушиб қолса ва қалби иймон билан хотиржам бўлган ҳолда, ўзига бирон зиён етишидан хавфланиб гапирса, унга гуноҳ бўлмайди, фақат туқиййа тил биландир.

  Икрима айтади:  «Магарулардан  эҳтиёт  бўлиш  учун  (юзаки муомала қилсангизмумкиндир», Фақат бу ижозат билан мўъминнинг қонини тўкмайди ва молини ҳалол қилиб олмайди. (Яъни бу ижозат билан мушрикларга  зоҳиран дўстдек кўриниш учун уларга қўшилиб мўъминларни ўлдирмайди ва молларини ўғирлик, талончилик ёки ҳийла билан ўзиники қилиб олмайди. Аллоҳ билгувчироқдир!)

Ибн Касийр ўз тафсирида айтади:

«Магарулардан эҳтиёт бўлиш учун (юзаки муомала қилсангизмумкиндир» Яъни, агар ким баъзи шаҳарлар ва вақтларда уларнинг ёмонлигидан хавфланса, ботини ва ниятида эмас, зоҳирида улардан туқиййа қилиши керак. Бухорий Абу Дардодан қилган ривоятда у киши (р.а.) айтганларидек:  «Биз кофир қавмларнинг юзларига кулиб боқамизқалбимиз эса уларни лаънатлайди

  Саврий ривоят қилади: Ибн Аббос (р.а.) айтдилар: «Туқиййа амал билан эмас фақат тил биландир.» Авфий ҳам ибн Аббосдан ушбу ривоятни такрорлаганлар.Абу Олия , Абу Шуъасо, Заҳҳок ва Робиъ ибн Анаслар ҳам шу фикрни айтганлар.

  Бухорий   ривоят қилади: Ҳасан (р.а.) айтдилар: «Туқиййа қиёматгача давом этади.» Яъни, агар сабаб ва шартлари етарли бўлса.

   Айтамиз-ки: Туқиййа аҳллари  булар зулм, куфр ва зўравонлик ҳукм сурган диёрлардан чиқишга бирон чора ва йўл топа олмаган бечора мустазъафинлардир. Улар  ўз жонларини ва вужудларини қатл, истиъсол ва ҳибсхоналардаги қийноқларга дучор бўлмасдан сақлаш учун чорасиз ҳолда туқиййага мурожаат қилишга мажбур бўладилар.

   Улар Аллоҳ таъолонинг қуйидаги Каломидаги кишилардир:

98.99. Фақат бирор чоратадбирга қодир бўлмаган ва (ҳижратгайўл топа олмайдиган ночор эркакаёл ва болалар боркиайнан ўшаларнишояд Аллоҳ афв     этсаАллоҳ афв этувчикечирувчи зотдир.(Нисо).

Бас туқиййа мана шулар учундир ва чора-тадбирга қодир ва йўл қидирса топа оладиган қавий одамлар учун эмасдир.

  Агар айтилса-ки: Туқиййа, демак, икроҳнинг бир кўриниши экан, унда нимага асосланиб, куфрни изҳор қилиш мумкин бўлган ҳолатларнинг иккинчиси сифатида ёдга олинди?

  Айтамизки: Ҳа, туқиййа икроҳнинг бир кўринишидир, лекин икки жиҳати билан икроҳдан фарқланади:

Биринчиси: Икроҳ тил ва амал билан бўлади, туқиййа эса, юқорида аҳли илмлардан ворид бўлганидек фақат тил билан бўлади. Агар инсон бевосита ва куч билан ўзи хоҳламаган нарсани қилишга  зўрланса  бу ҳолатда туқиййа – икроҳ суратига кўчади.

Иккинчиси: Албатта икроҳнинг замоний ва маконий ҳудуди туқиййанинг амал қилиш ҳудудидан торроқдир. Икроҳнинг кўриниши: Инсоннинг ўзи хоҳламаган муайян бир нарсани айтишга ва қилишга муайян соатда ва муайян мавқифда мажбур қилинишидир. Бас, агар бу соат ниҳоясига етса ва бу мавқифдан халос бўлса, ўз-ўзидан куфрни ёки шариъатга хилоф бошқа бир амални изҳор қилишга сабаб ва узр бўладиган икроҳ шароити ҳам ниҳоясига етади. Шу вақтнинг ўзида туқиййа эса: Албатта, унинг замоний ва маконий ҳудуди кенгроқдир ва у мусулмон кишининг зулм ва хавф диёрида чорасиз бўладиган барча вақтларни ўз ичига олади. У ҳар гал чорасиз туқиййа шартлари остига тушганда, токи ундан қавмнинг ёмонлигидан бўлган хавф кўтарилгунча, туқиййага мурожаат қилишга мажбур бўлади.

  Туқиййа икроҳдан қуйидагича фарқланиши ҳам мумкин: Албатта икроҳ очиқ ва бевосита бўлади ва унинг уқубати ҳам ўша ондаёқ дарҳол бўлади. Туққиййа шароитида эса ундаги икроҳ унсури бевосита ва аниқ бўлмайди ва ундаги уқубат хавфи ҳам ўша ондаёқ бўлмайди, балки золимларнинг қўлида жосуслар ва хабаркашлар келтирган унинг ҳақиқий мусулмонлиги ҳақидаги хос хабар ва билдиришлар тўпланиб, улар бир қарорга келишгунга қадар, унинг уқубати кечикиб туриши мумкин. Бу икроҳ ва туқиййа ўртасидаги фарқланишларнинг бир туридир холос.

         Муҳим эслатма ва қоидалар. (Ёдда сақланг!)

  • 1. Юқорида тақдим қилинганлар орасидан хулоса чиқарамизки, туқиййа дорул-туқиййада ҳақни изҳор қилишдан ва дорул-туқиййа аҳлининг ҳукм доирасидан чиқиб кетишдан ожиз бўлганлар учун рухсатдир. Аммо  туқиййа ва хавф диёридан чиқиб кетишга ва бу диёрда ҳақни изҳор қилишга қодир бўлганлар учун туқиййа қилишга рухсат йўқдир.
  • 2. Туқиййа қалбдаги нафрат ва адоватни пинҳон тутиб, тил билан мушрикларга дўстликни изҳор қилиш билан бўлади, аммо мусулмонга қарши бирон нарсада ёрдам бериш билан бўлмайди. 
  • 3. Туқиййа қавмнинг озорини дафъ қилишга кифоя бўлган ҳожат миқдорича бўлиши ва ундан ошиб кетмаслиги керак. Агар қавмнинг озорини дафъ қилиш учун, масалан, бешта сўз кифоя қиладиган бўлса, унга ўнта сўзни «ҳадя» қилишлиги жоиз бўлмайди. 
  • 4. Бир кишининг ўтирган хос жойи золимларнинг айғоқчи ва жосусларидан йироқда бўла туриб, уларга дўстликни изҳор қилиши ва буни туқиййа деб ўйлаши жоиз эмасдир.!!  
  • 5. Дорут-Туқиййа, яъни туқиййа диёри—бу зулм диёридир. Туқиййа диёри бўлишлиги учун албатта дорул-куфр ёки дорул-ҳарб бўлишлиги шарт эмас. Бунинг мисоли баъзи Аббосий ҳукмдорлар замонига тўғри келади. Ўша замонларда аксар ҳоким ва волийлар тарафдорлик қилган «Қуръоннинг яратилганлиги» фитнаси авж олган бўлиб, бу фитнада кўпчилик мўътабар илм аҳллари сукут сақлашган ёки жонларини сақлаш учун туқиййага мажбур бўлишган ва «Қуръон махлуқ, яъни яратилган» деб айтишган эдилар. Ўшанда фақат имом Аҳмадгина ҳақ узра қатъийят билан турган ва «Қуръон махлуқ эмас, балки Аллоҳнинг Каломидир, яъни Аллоҳнинг сифатларидан биридир» деган эдилар ва у кишининг  сўзлари билан Аллоҳ ҳақни устувор қилган эди. Бу сўзлари туфайли имом Аҳмад ибн Ҳанбал қаттиқ қийноқлар остига олинган ва бунга шоҳид бўлиб турган илм аҳлларидан бири Бишр ибн Ҳорисга дўстлари деган эди: Эй,  Абу Наср, ахир сен ҳам чиқиб, «Аҳмад ибн Ҳанбал тўғри гапирди, мен унинг фикридаман» десанг бўлмасмиди?! Шунда Бишр ибн Ҳорис айтган эканлар: Сизлар мени Набийлар мақомида туришимни хоҳлайсизларми? Аҳмад ибн Ҳанбални Аллоҳнинг Ўзи сақлади ( ёки сақласин).! Яъни, имом Аҳмад қатъий туриб ҳақни рўёбга чиқарганларида, Набийлар мақомида қойим бўлдилар, мен эса бу мавқифга қодир бўлолмадим! Бас таъаммул қилинг! 

  Худди шунга ўхшаш ҳар бир куфр диёри ҳам мусулмон кишига куфрни изҳор қилишни ва туқиййа амалларини юзага чиқаришни мубоҳ қиладиган туқиййа диёри бўлавермайди. Хоссатан, агар, мусулмон киши билан куфр диёри ўртасида, ҳозирги кунда баъзи ғарб шаҳарларида кузатилаётганидек, динини бемалол изҳор қила олишига кўра аҳд   бўлса ва унга эркинлик таклиф қилинаётган бўлса, бу куфр диёри куфрни изҳор қилиш жоиз бўлган туқиййа диёри ҳисобланмайди.

  Буни саҳобаларнинг Ҳабашистонга қилган ҳижратлари мисолида ҳам кўриш мумкин. Ҳабашистон дорул-куфр бўлишига қарамай, улар учун динларини ва даъватларини изҳор қила оладиган омонлик диёри эди.

   Шунга кўра, мусулмон кишининг дорул куфрда бўлишининг ўзигина унга  туқиййа қилишликни лозим қилавермайди. Балки, уни   ўраб турган хавф унсурига, зулмга тушиш эҳтимоли доирасига ва бу зулмнинг ҳажмига ва навига қараб туқиййа қилиш ёки қилмаслик ҳақида, ёхуд туқиййа қилганда ҳам қай миқдорда ва қай даражада қилиш мақсадга мувофиқлиги ҳақида яхшилаб фикрлаб буларни Қуръон ва Суннат тарозусида ўлчаб кўриб, қолаверса илм ва тақво аҳллари билан машварат қилиб, шундан кейингина бир қарорга келмоқ лозимдир. Чунки бу масъала юқорида айтганимиздек, жуда қалтисдир. Иймонини қадрловчи мусулмон бу борада жуда закий ва дақиқ бўлишлиги керак!

  •   6. Юқорида зикр қилинганлардан маълум бўладики, аҳли сунна баён қилган машруъ  туқиййа билан, Рофизий шийъа фирқаси иддао қиладиган бидъат туқиййа ўртасида жуда катта фарқ бордир. Улар ўзларининг бидъат туқиййалари билан оддий халқ ва авом мусулмонларга ёлғон гапиришни ҳалол қилиб олишган. Хавф туфайлими ёки ҳеч қандай хавфсиз бўладими, бунинг уларга эътибори   йўқ.!  

Араб тилидан Отсиз Чавандоз таржимаси 


[1] Мунофиқдан хилоф равишда: Мунофиқ  қалбидаги куфр ва адоватни  мусулмонлардан яшириб, тилида иймон ва дўстликни изҳор қилади. Шунга биноан нифоқ-мунофиқ истилоҳини ва ҳукмини, фақат туқиййа билан  зоҳири ботинига хилоф бўлган мўъминга нисбатан ишлатиш нотўғридир. Бас, ҳар бир зоҳири ботинига тескари бўлган нарса  нифоқ бўлавермайди, унинг соҳиби эса мунофиқ  бўлавермайди. Бас бундан эҳтиёт бўлинг !

𝐌𝐮𝐡𝐚𝐦𝐦𝐚𝐝 𝐙𝐨𝐡𝐢𝐝
𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑑𝑎𝑛 𝑞𝑜'𝑟𝑞𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟 𝑣𝑎 𝑠𝑜𝑑𝑖𝑞𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑖𝑙𝑎𝑛 𝑏𝑖𝑟𝑔𝑎 𝑏𝑜'𝑙𝑖𝑛𝑔𝑙𝑎𝑟!
https://sodiqlar.org

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *