Бу воқеалар (1996 йил, августда жанговар ҳаракатлар тўхтатилган) дан сўнг, Чеченистондаги барча одамлар ҳарбий раҳбарият ва президентдан ҳарбий жиҳатдан тайёр туриш зарурлигини сўрашди. Чунки ҳеч ким рус ҳарбийларининг бутунлай чиқиб кетганлигига ишонмасди. Уларнинг чиқиб кетиши бизнинг тахминимизча узоғи билан беш ёки олти ой вақтга чўзиларди холос. Шунинг учун биз дарров машғулот ўташ лагерини тайёрлашни бошладик, олийгоҳда ҳам одамларни тайёрлай бошладик. Биз юзлаб ёшлар билан алоқа қилишимизга тўғри келди.
Бизда муаммолар жуда кўп эди. Иқтисодий ҳолат жуда қийинлиги сабабли, одамларнинг сонини чегаралашга тўғри келди. Кейин биродарлар – Аллоҳ уларни яхшилик билан мукофотласин – қаттиқ ишлашни бошлашди. Аллоҳнинг изни билан қолаверса уларнинг ҳатти-ҳаракатлари туфайли ҳолат анча яхшиланди.
Бизнинг имкониятларимиз кенгайиб, битта курсга 400 та одам қабул қила бошладик. Бизга бутун Кавказдан ёшлар кела бошлади: Ингушетия, Доғистон, Кабардино-Балқария, Карачай, ҳаттоки Ўзбекистондан ҳам келишиб таълим олиб кетишарди. Биз гўёки арининг инига ўхшардик, ким келаяпти, ким кетаяпти билмасдик, аммо ҳамма нарсани тартибга солишга ҳаракат қилардик. Биз бошқарувни Қуръон бўйича килдик ва даъватчиларни тайёрлаш учун дастур туздик. Асосий таълимдан сўнг қишлоқларда маърузалар ўтказдик ва даъватчиларнинг билим даражасини ошириш учун қўшимча машғулотлар ўтказдик. Машғулот ўташ лагерларида шундай тизим мавжуд эди, шунингдек махсус курслар ташкил қилинганди, иккинчи, учинчи, тўртинчи курслар. Ҳар бир одамнинг ўз роли ва вазифаси бор эди, баракаллоҳу фийҳим.
Биз шу ердаги халқлар билан яқинлашиш ва насл қолдириш мақсадида шу ердаги аёллар билан турмуш қилдик. Шундай қилиб эътирозлар масаласи ёпилиб ҳеч ким бизга қарши чиқа олмай қолди, чунки биз уларнинг қариндошлари бўлиб қолгандик.
Улар ўзаро баъзи нарсаларни муҳокама қила бошлашди, биз эса аралашмадик. Бу жуда ҳам муҳим. Биродарлар, ички келишмовчиликларга ҳеч қачон аралашманглар. Аллоҳга қасамки, келган биродарларга бозорга бориш тугул, шунчаки шаҳар ёки қишлоқни айлангани ҳам рухсат бермасдим.
Биз уларга айтардик: “Ёрдамга келганинг учун жазакаллоҳу хойрон, агар қайтишни хоҳласанг, орқангга қайтишинг мумкин, айни дамда бу ерда жиҳод тўхтади. Сен бу ерда ёки ҳарбий машғулотларда, ёки даъват ишида иштирок этишинг мумкин”. Энг асосийси одамлар қўл қовуштириб ўтирмасдан ишлаши керак. Инсон бирор фойдали иш билан машғул бўлмаса, бошқа нарса билан машғул бўлади. Шундай қилиб кўп биродарлар қайтиб кетишди.
Баъзи одамлар айтишди: “Аллоҳга қасамки, биз қолишни истаймиз, ва қўлимиздан келганча ёрдам берамиз”. Баракаллоҳу фийҳим, улар шундай қилишди ҳам. Биз ҳеч кимни танламадик, бирини-биридан афзал кўрмадик, бизда қаттиқ интизом ўрнатилганди. Бир гуруҳ бозор-ўчар қилиш учун борарди. Лагердаги биродарлар зарур нарсаларни қоғозга ёзиб беришарди, бу нарсага жавоб берадиган гуруҳ эса бир-икки кундан сўнг харид қилиб келтиришарди. Хуллас лагердан чиқишга зарурат ҳам йўқ эди. Мунофиқлар, сўфийлардан бўлган баъзи Аллоҳнинг душманлари, Россия ахборот маркази ва ҳукумат телевидениеси тўлиқ дастур бўйича ишлашарди. Шунинг учун биз ўзимизга қарши бирор айблов учун баҳона топиб бермаслигимиз керак эди, чунки улар учун баҳона топилган заҳоти бизга қарши фитна уюштириш осон эди.
Агар биродарлар бозорларда юришганда эди, Аллоҳ сақласин, бу фитналарга берилиб кўп муаммоларни туғдиришган бўларди. Аллоҳга қасамки мен ўзим Грознийга фақат бир марта борганман. Кўп марта дала қўмондонлари таклиф қилишарди, охири қаттиқ туриб олишгач бир марта бордим, унда ҳам мукофот ва ташаккурнома топширишаётган пайтда.
Эсимда, гуруҳлар орасида ички келишмовчилик чиққан эди, уни айтишга эҳтиёж йўқ, агар керак бўлганда алоҳида кассетага ёзиб олардим. Аммо вазият қалтис бўлганлиги сабабли, улар мени кўп марта чақиришди, ҳатто Шомил мендан гаплашиб кўришни илтимос қилди. Мен аралашишни истамадим ва айтдим: “Алҳамдулиллаҳ, мен аниқ биламан, мен аралашишни истамайман, бунга зарурат йўқ. Мен мужоҳидман, одамлар бунинг учун мендан миннатдор, бугун эса мен уларнинг олдида чиқиш қилмоқчи эмасман. Аллоҳга қасамки, мен ҳеч нарсага аралашмоқчи ҳам, одамлар олдига чиқмоқчи ҳам эмасман, жазакаллоҳу хойрон!”. У бу жавобдан ҳайрон бўлиб қолди ва айтди: “Ҳа, бу тўғри нуқтаи-назар”.
Бу воқеалардан сўнг, мен эшитдим ва кўрдим, баъзи одамлар айтишди: “Биз сен учун ҳамма нарсага тайёрмиз ёки сен билан бирга жанг қиламиз”.
Мен айтдим: «Аллоҳга қасамки, менга ва менинг атрофимдагиларга сизлардан ҳеч нарса керак эмас. Сизлардан менга ҳеч нарса керак эмас. Агар бизга бирон нарса бўлса, мен ўлимга розиман ва менинг атрофимдагилар ҳам. Ўша пайтда мен билан бирга 40 та одам бор эди.
Одамлар сўрашди: “Нимага бундай деяпсан?”
Мен айтдим: “Агар сизлар бирон нарсани холис Аллоҳ учун қилмоқчи бўлсангизлар, унда жазакумуллоҳу хойрон. Бу лагерда кавказликлар, сизларнинг ўғилларингиз тайёргарлик кўришади, менинг қариндошларим эмас, ёки араб давлатларининг одамлари эмас, сизларга айни дамда эҳтиёж йўқ”.
Тўғриси, бизда муаммолар кўп эди. Шомил менинг олдимга келиб, айтди: “Бугун бизда шундай муаммо бўлди. Мен одамлар билан гаплашиб кўрдим, вазият (сен айтганингдек) яна ҳам оғирлашди. Масҳадов (Чеченистоннинг иккинчи президенти) келиб айтди: “Агар сен вазиятни кескинлаштирсанг, мен биринчи бўлиб сен билан жанг қиламан, сенга қарши жангда биринчи сафда бўламан”. Одамлар ҳайратда эди, яна у айтди: “Биз ҳамма нарсани сен учун қилдик”. Мен аввал одамларга нима деган бўлсам шуни такрорладим: “Агар сен Хаттоб ва унинг атрофидагилар учун Масҳадов билан келишмовчиликларга борган бўлсанг, унда жазакаллоҳу хойрон, бошқа бундай қилма, биз буни сўрамаганмиз, бизга бу керак эмас”. У айтди: “Нимага бундай деяпсан?” Мен унга айтдим: “Ҳа, агар сен холис Аллоҳ учун қилган бўлсанг, бу ер Исломга ва сенинг одамларингга ёрдам қилиш ташкил қилинган, менга келсак, менга бу нарса керак эмас”. У тин олди, юзи ўзгарди ва айтди: “Майли, мен сени тушунаман”.
Мунофиқлар лойқа сувда балиқ тутишни бошлаган вазият ўта муҳим ва эътибор бериш лозим бўлган ҳолатдир. Худди шундай нарса Пешоварда араблар билан бўлган эди. Бир пайтлар Пешовардаги бозор ва машиналарда покистонликлардан кўра араблар кўп эди. Шунинг учун уларнинг муаммоси кўп бўлиб, полицияга биттаси граната отарди, бунинг орқасидан эса кейин кўпчилик қамоққа тушарди. Душман фитна чиқариши учун қулай вазият Боснияда ҳам бўлган эди. Ўшанда урушдан сўнг араб мужоҳидлари ҳар томондан ҳужумга учраган эди. Алҳамдулиллаҳ, бу ерда вазиятни назоратга олдик, биз унчалик кўп эмас эдик, гуруҳлар ҳам унча кўп бўлмаганлиги сабабли Аллоҳ тартибга солишни енгиллаштирди. Шундан сўнг биродарлар тайёргарликни кучайтиришди, ҳали Доғистон воқеалари бошланмаган эди…
Давоми бор
«Содиқлар» учун Умму Жаъфар таржимаси