Душман кўпинча ўзининг учувчисиз ва учувчили жосус тайёралари ва тикучарлари ёрдамида мужоҳидлар бўлиши мумкин бўлган жойларни разведка қилиб, мужоҳидларнинг қўним топган жойларини топишга ҳаракат қилади. Баъзи ҳолларда мужоҳидларнинг бепарволиги ва амният қоидаларига амал қилмасликлари оқибатида катта мусибатлар келиб чиқиши мумкин. Шулардан бири кундалик эҳтиёжлар учун тоғ ва ўрмон шароитларида олов ёқиш вақтида зарурий эҳтиёт чораларига амал қилмасликдир. Тоғ ва ўрмонларда мужоҳидларнинг турган жойларини душман билиб қолмаслиги учун, оловни ҳам тутунсиз ёқиш керак. Бунинг учун:
1. Танланган ўтинлар тутаб ёниши билан маъруф бўлган дарахт ўтинлари бўлмаслиги лозим. Баъзи дарахтларнинг ўтинлари қуруқ бўлсада, ёқилганда ўзидан кўп тутун чиқаради. Баъзилари эса аксинча.
2. Ўтин нам тортган ва ҳўл бўлмаслиги, ўсиб турган яшил дарахт шох шаббалари бўлмаслиги, бир сўз билан айтганда қуриган ўтин бўлиши керак;
3. Ўтинннинг пўстлоғини бутунлай арчиб ташлаш керак;
4. Ўтинларни пирамида шаклида териб қўйган ҳолда ёқиш лозим;
5. Ўтинлар терилганда иложи борича перпендикуляр кесишган ҳолда қўйилиш, ёнма ён, параллел бўлиб, бир бирига ёпишиб туришидан сақлаш керак. Чунки уларнинг орасида ҳаво учун жой қолиши керак. Шундай қилинса тутун чиқмайди. Ҳаво келиши учун ўчоқнинг паст ёки ён қисми чуқурлик бўлса яхши бўлади. Ундан ҳам яхшироғи, ўчоқнинг ўтин териладиган жойига аввал орасидан ҳаво айланиб турадиган узунчоқ тошлар ёки ёниб-ёрилиб кетмайдиган темир ва темирга ўхшаш нарсалар қўйиб сўнг устидан ўтинлар териш мақсадга мувофиқдир.