Ибн Можа «Сунан»да Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Денгиз (яъни Ҳабашистон) муҳожирлари қайтишгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳабашистонда кўрганингиз қизиқ нарсалар ҳақида бизга сўзлаб бермайсизларми?!», дедилар.
Шунда улар ичидаги бир йигит деди:
«Хўп, ё Расулуллоҳ! Бир куни ўтирган эдик, уларнинг роҳибаларидан бир роҳиба кампир бошида бир катта кўзада сув билан ўзларидан бўлган бир бир йигитнинг ёнидан ўтиб қолди. Шунда ҳалиги йигит кампирнинг елкасидан ушлаб, итариб юборди. Кампир чўккалаб қолди, бошидан кўзаси тушиб, синиб кетди.
Шундан сўнг у ўрнидан туриб, йигитга қараб деди: «Яқинда биласан, эй ғаддор! Аллоҳ курсийни қўйганида, аввалгилару охиргиларни жамлаганида, қўл ва оёқлар қилган ишлари ҳақида сўзлаб берганида, эртага Унинг ҳузурида сен билан менинг ишим нима бўлишини билиб оласан!».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Тўғри айтибди, тўғри айтибди. Зўравонларидан заифларига ҳақларини олиб берилмайдиган умматни Аллоҳ қандай покласин?!», дедилар (Ибн Можа (№4010) ривояти, Албоний ҳасан санаган).