Радиоактив қум бўрони Франциянинг қонлик ўтмишидан садo

Дунё янгиликлари

  Француз мамлакатининг мустамлакачилик даврида мусулмонларга қарши Жазоир саҳросида ядровий бомбаларни синовдан ўтказиш натижасида қолган қолдиқлар, кўтарилган қум бўрони билан Франция осмонига етиб борди.
Бир неча кун олдин Франция метеорология хизмати, ўтган ой мамлакатда сариқ чанг пайдо бўлишига изоҳ бериб «Пиреней яриморолидаги паст босим туфайли кучли ҳаво тўлқинлари пайдо бўлди, шу сабаб саҳро қумларини мамлакатга олиб келди»,—дейди метеоролог. Ҳаводаги тупроқли қум мамлакат жанубида, шарқида ва марказида Франция осмонини сарғич ва тўқ сариқ рангга бўяди.

 Канн университетининг тадқиқотчиси Пьер Барби France Plusга берган интервьюсида, Францияда сўнгги шамоллар радиоактив чиқиндилар билан қум олиб келганини айтди. Шамол олиб келган қум туфайли Франция осмони тўқ сариқ рангга айланди. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, тупроқлик қумда «цезий-137» радиоактив моддаси мавжуд бўлиб, Францияликлар Саҳрода ўтказган ядро қуроли синовлари натижасида ҳосил бўлган бўлиши мумкин, дейди олим. Олимнинг сўзларига кўра, тадқиқотлар Шапель-Дюбуа ҳудудида олинган намуналар бўйича олиб борилган.  Цезий-137нинг радиоактив таҳминий умри 30 йил, дейди Берби.

 Эслатиб ўтамиз 1960 йил 13 февралида Жазоирнинг Сахара саҳросида ўтказилган «Голубой тушканчик» деб номланган Франциянинг биринчи ядровий қуроли синови бўлиб ўтган.

 Аввалроқ Жазоир ташқи ишлар вазири Сабри Букадум ижтимоий тармоқларида Жазоирдаги полигонда синовдан ўтган ядровий бомба кучи 70 килотонни ташкил этганини, Япониянинг Хиросимага ташланган бомба қувватидан 3-4 баравар юқори эканлигини айтган эди. Портлашнинг аянчли оқибати ҳанузгача ўз таъсирини кўрсатмоқда, деб ёзди Букадум. Қонли мустамлакачилик даврида Франция 1960-1966 йилларда Жазоирда камида 17 та ядро синовларини ўтказди.  Жазоир 1962 йили Париждан мустақилликка эришгандан кейин, Франция ушбу мамлакатда ядро синовларини ўтказишда давом этди.

 Жазоир ядровий синовлар ўтказилган жой ҳақида маълумот беришни, шунингдек радиация таъсирида жабрланганлар ва қурбонлар учун товон талаб қилмоқда.  Франция эса Жазоирнинг барча айбловлари ва талабларини инкор қилмоқда. Жазоир тарихчиси Эмир Роҳиле Туркиянинг Анадолу агентлигига берган интервьюсида Иккинчи Жаҳон Урушидан сўнг Франция «ядровий мамлакатлар қаторига» га қўшилди ва ўша даврда «илмий тадқиқотлар баҳонаси билан ядро синовларини» ўтказди.

  Франция ядровий синовлари 1966 йилгача давом этган, портлаш самарадорлик радиусини ўлчаш учун жазоирлик баъзи маҳбусларни «каламушлар» каби синовда  қўллашган, дейди Рейчел.

Мулоҳаза билдириш

Сизнинг email манзилингизни бошқалар учун кўрсатилмийди. Барча керакли жойларни тўлдиринг *