Россиянинг “Взгляд” нашри ва Болгариянинг «Bulgarian Military» даъво қилишича, Туркия ва Украина вакилларининг сўнги учрашувида икки мамлакат ўртасида келишувларга эришилган. Маълумотларга кўра Украина Анқара билан ҳамкорликни кучайтирмоқда. Туркия эса ўзининг Bayraktar TB2 учувчисиз учоқларини ва келажакда учоқларни ишлаб чиқариш техналогияларни Украинага тақдим қилмоқчи. Мумкин Украина ушбу учоқлар ва техналогиялар орқали босиб олинган Домбасни қайтариб олмоқчи.
Киев Анқара билан ўзининг ҳудудида Bayraktar дронларни бепул фойдаланишни келишиб олган. Ушбу Bayraktar дронлари яқинда бўлиб ўтган Қорабоғ урушининг асосий ғолиблари ҳисобланади. Украина ҳарбийлари дронлар ёрдами билан, Қорабоғ сценарийсини Донбасда такрор бўлиши мумкинлигини умид қилишмоқда. Айни пайтда Украина Қуролли кучлари сотиб олинган дронларни жанга яқин шароитларда синовдан ўтказишда давом этмоқда. Ноябр ойи оҳирида, Николаев вилоятининг ҳарбий полигонида Bayraktar ва АҚШ нинг “FGM-148 Javelin” русумли танкларга қарши комплексларни синовдан ўтказди. Машқлар сценарийсига кўра, Украина ҳарбийлари шаҳар шароитида душманинг радио электрон ҳужумига қарши ҳаракат қилишди.
Ноябр ойи оҳирида Украина Қуроллик кучлари Bayraktar дронининг Қримга қилинган вертуал ҳужумини тузишди. Баъзи мутаҳасисларнинг такидлашича, Украина узоқ вақтдан бери ўз учувчисиз дронларни ишлаб чиқармоқда, аммо сифат жиҳатдан Туркиянинг дронларига тенг бўлмайди ва рақобатлаша олмайди. Ўзларининг дронлари Қуроллик кучларнинг сафида бор ва Данбассда фойдаланиб келинган, дея ҳабар беради Россиянинг маълумотларига кўра Болгария ҳарбий газетаси.
Айни пайтда Киев Донбассга ҳужум қилиш нияти йўқлигини расман эълон қилди. Аммо Украина эртами-кечми Россия босиб олган ҳудудларни, шу жумладан Қримни озод қилиш масаласини ҳалқ қилмоқчи эканлигини аниқ айтмоқда.