ЯМАН. Хусий шиалари Яман аҳолисини оммавий очарчиликга олиб келди. 13 миллиондан ортиқ одам очлик ёқасида.
Яманда 13,5 миллиондан одам очликдан ўлиш хавфига дуч келмоқда. Бу ҳақда (БМТ нинг ГММИ, “гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш идораси”) вакили Ванесса Югенен маълум қилди. Югененнинг айтишича, Ямандаги гуманитар инқироз дунёдаги даҳшатли ва оғир бўлиб қолмоқда. Оммавий очарчилик ҳеч қачон бундай оғир бўлмаган. Яманликлар очликдан ўлишмоқда дейди ташкилот вакили. Мамлакатдаги кенг кўламли инқироз, 2014 йилдан хусий шиа тўда(банда) си томонидан мамлакат пойтахти Санани эгаллаб олгандан кейин бошланди. Эрон, хусий шиаларини моддий ва қурол билан таъминлаб келмоқда. Эрон, мусулмон давлатлар атрофида “шиалар камарини” яратмоқчи.
БМТ вакили Югенен журналистларга Яман аҳолисининг 80 фоизи (30 миллион аҳолидан 24 миллиони) гуманитар ёрдам ва ҳимояга муҳтожлигини таъкидлаб ўтди. Югененнинг сўзларига кўра, давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар туфайли одамлар оилаларини боқиш учун озиқ-овқат топа олмаябдилар. Айни пайтда Ямандаги вазият, короновирус пандемияси туфайли янада оғирлашди.